Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг
Қарори
«Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 19 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1717-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги ва «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директори Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 май,
6-mb-сон
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 май,
122-сон
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Л. КУДРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 22 май,
01-23-4846-сон
Келишилди:
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. АБДУХАКИМОВ
2024 йил 3 май
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг 2024 йил 22 майдаги 6-mb-сон, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 17 майдаги 122-сон ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг 2024 йил 22 майдаги 01-23-4846-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2007 йил 27 августдаги 11, 01-02/15-23, 31 ва ЭГ-01/10-4715-сон «Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1717, 2007-йил 20-сентябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 37-38-сон, 396-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг 2013 йил 3 сентябрдаги 5-мб, 01-02/15-26, 42 ва 13-сон «Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1717-1, 2013 йил 20 сентябр) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 38-сон, 504-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг 2019 йил 27 мартдаги 2-ҚҚ, 01-02/15-18, 4, 01-25-2051-1-сон «Давлат ва божхона ташқи савдо статистикаси маълумотларини йиғиш ва қайта ишлаш услубияти тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1717-2, 2019 йил 15 апрел) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2019 й., 10/19/1717-2/2937-сон).
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2024 й., 10/24/1717-3/0425-сон)