Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Туркманистон Мудофаа вазирлиги ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Ашхобод, 2023 йил 4 октябрь ва Тошкент, 2023 йил 30 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1165-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Туркманистон Мудофаа вазирлиги ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Ашхобод, 2023 йил 4 октябрь ва Тошкент, 2023 йил 30 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1165-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йил 23 майда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Туркманистон Мудофаа вазирлиги ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Ашхобод, 2023 йил 4 октябрь ва Тошкент, 2023 йил 30 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1165-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 май,
4373-IV-сон