07.05.2024 йилдаги 4337-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 07.05.2024 йилдаги 4337-IV-сон
Кучга кириш санаси
07.05.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Маҳкамовнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай ва хавфсиз транспорт орқали чет давлатларга етиб боришида шарт-шароитларни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Маҳкамовнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай ва хавфсиз транспорт орқали чет давлатларга етиб боришида шарт-шароитларни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, кейинги йилларда мамлакатимизда меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ваколатли органларнинг фаолиятини такомиллаштиришга, хорижда ишламоқчи бўлган шахсларни талаб юқори бўлган касбларга ўқитишга, фуқароларнинг чет элда бўлиш даврида ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, қайтиб келган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлашга, шунингдек уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда мураккаб шароитга тушиб қолган меҳнат мигрантларини молиявий ва ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталаш амалиёти кенгайтирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш, мигрантларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва уларнинг хорижий давлатларга хавфсиз етиб боришини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20 га яқин фармони ва қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 мартдаги «Вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун республика ҳудудидан транспортида орқали чет элга жўнаб кетиш вақтида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3584-сонли Қарори мазкур йўналишдаги ишларни самарали ташкил қилишда муҳим ҳуқуқий асос вазифасини бажармоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда мазкур қарорда белгиланган аниқ вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шу билан бирга халқаро йўналишларда мунтазам йўловчи ташишни ташкил этиш ва тартибга солиш борасида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, бугунги кунга қадар 24 та миллий ва хорижий ташувчи томонидан чет давлатларига 37 та йўналиш бўйича жами 196 та автобус қатнови йўлга қўйилган. Масалан, Қозоғистон Республикасига 7 та йўналиш бўйича 40 та автобус, Қирғизистон Республикасига 1 та йўналиш бўйича 6 та автобус, Тожикистон Республикасига 4 та йўналиш бўйича 16 та автобус, Россия Федерациясига 2 та йўналиш бўйича 6 та автобус қатнови амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил январь — апрель ойлари давомида автобуслар орқали хорижий давлатларга 173 минг нафар йўловчи ташилган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек пандемия билан боғлиқ чекловлар бекор қилинганидан кейин халқаро темирйўл қатновларини қайта тиклаш бўйича олиб борилган музокаралар натижасида бугунги кунда Россия, Қозоғистон ва Тожикистон давлатлари билан боғловчи 7 та халқаро темирйўл қатнови йўлга қўйилган. Натижада «Ўзтемирйўлйўловчи» АЖ томонидан 2024 йилнинг январь — апрель ойлари давомида хорижий давлатларга 103,8 минг нафар йўловчи ташилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда авиация хизматларини кўрсатувчи 15 та резидент авиакомпания ташкил этилганлиги ҳисобидан халқаро йўналишларда Ўзбекистон авиаташувлар бозорида хизмат кўрсатувчи хорижий авиакомпаниялар сони 41 тага етказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиллик авиапарвозлар сони 45 мингтадан 85 мингтага, йиллик авиайўловчилар сони 4,6 миллиондан 10,4 миллионга етказилган. Шунингдек йўловчи ва юк ташиш бўйича замонавий ҳаво кемалари олиб келиниб, миллий авиапаркдаги самолётлар сони 32 тадан 83 тага оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур йўналишда олиб борилаётган чора-тадбирларга қарамасдан Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг мамлакатимиз ҳудудидан ташқаридаги вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойига хавфсиз етиб боришини таъминлашга ёрдам кўрсатувчи қулай шарт-шароитларни ташкил этиш, йўлда ҳаракатланиш давомида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида ҳали эътибор қаратилиши ва ечилиши лозим бўлган масалалар ҳам мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, 2024 йилда барча транспорт турларида ташилаётган умумий йўловчиларни автобусларда ташиш улуши Қирғизистон Республикаси бўйича 30 фоизни, Қозоғистон Республикаси бўйича 14 фоизни, Тожикистон Республикаси бўйича 2 фоизни ва Россия Федерацияси бўйича 1 фоизни ташкил этади, холос.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро темирйўл қатновлари орқали 2023 йилнинг январь — апрель ойларида 125,5 минг йўловчи ташилган бўлса, жорий йилнинг мос даврида бу рақам 103,8 мингтани ташкил этиб, 17,2 фоизга камайган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экологик ва ижтимоий стандартлар талабларига жавоб берадиган автотранспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда халқаро миқёсда автомобилда йўловчи ташувларни амалга оширувчи маҳаллий ва хорижий компанияларни қўллаб-қувватлаш масалаларига етарлича эътибор қаратилмаяпти.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари авиа ва темирйўл транспортини сақлаш ва эксплуатация қилиш харажатлари юқорилиги сабабли хорижга меҳнат қилиш мақсадида чиқиб кетаётган фуқаролар шахсий транспорт воситаларидан фойдаланмоқда. Бу эса аксарият ҳолларда уларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай ва хавфсиз транспорт орқали чет давлатларга етиб боришида шарт-шароитларни таъминлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш бўйича белгиланган вазифаларнинг ижроси ҳам етарли даражада таъминланмоқда деб бўлмайди. Айниқса хусусий секторнинг темирйўл соҳасида йўловчи ва юкларни ташиш бўйича улуши пастлигича қолмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Маҳкамовнинг «Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай ва хавфсиз транспорт орқали чет давлатларга етиб боришида шарт-шароитларни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай ва хавфсиз транспорт орқали чет давлатларга етиб боришини таъминлаш бўйича зарур шарт-шароитларни яратишга қаратилган ишларни янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун тез-тез боришадиган хорижий давлатлар ҳудудларига арзон ва қулай автобус ҳамда темирйўл қатновини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автобусларда йўловчиларни халқаро ташиш бўйича ихтисослаштирилган компанияларни, шунингдек ҳудудларда автотранспорт ташкилотларини ва автовокзалларни ташкил этиш ишларини жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
темирйўл соҳасига хусусий секторни жалб этишни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини ташкиллаштиришга масъул бўлган ваколатли органлар билан ҳамкорликни янада кучайтириш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси фуқароларнинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай ва хавфсиз транспорт орқали чет давлатларга етиб боришида шарт-шароитларни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 7 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4337-IV-сон