Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Туркманистон Мудофаа вазирлиги ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Ашхобод, 2023 йил 4 октябрь ва Тошкент, 2023 йил 30 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан Туркманистон Мудофаа вазирлиги ўртасида мудофаа соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимни (Ашхобод, 2023 йил 4 октябрь ва Тошкент, 2023 йил 30 октябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинсин.
2. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мазкур Қонун юзасидан у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаган тақдирда, Қонун Ўзбекистон Республикасининг Президентига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 31 май,
4388-IV-сон