Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1152-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»)
(«Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1152-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 7 май,
4334-IV-сон