31.05.2024 йилдаги 319-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.09.2024 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланиш соҳасида давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 13 февралдаги ПҚ-54-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёқилғи-энергия ресурсларидан самарали ва оқилона фойдаланиш орқали иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, истеъмолчилар томонидан электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назоратни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси истеъмолчилари ва таъминотчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш устидан давлат назорати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларни электр тармоқларига улаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартибини назарда тутувчи Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ истеъмолчилари ва таъминотчи корхоналарнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда уларнинг жавобгарлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларни табиий газ тармоқларига улаш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газдан оқилона, хавфсиз фойдаланиш ва уни нормалашни назарда тутувчи Табиий газдан фойдаланиш қоидалари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Энергетика вазирлиги Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳамда соҳадаги тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу қарорнинг оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 31 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
319-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар электр энергиясини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария режими — электр энергетика объектларининг ишлаш технологик параметрларининг ягона электр энергетика тизими ишончли ишлашининг издан чиқишига ва истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб бериш чекланишига олиб келиши мумкинлигига йўл қўйиб бўлмайдиган тарзда четга чиқиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
блок-станциялар — истеъмолчиларнинг ягона электр энергетика тизимига бевосита ёки истеъмолчилар тармоғи орқали уланган ҳамда оператив-диспетчерлик бошқаруви тизимига кирадиган электр станциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иллюминация ва лампалар шодаси — ресторан, кафе, бар, савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналари томонидан ён атрофидаги дарахтларга, конструкцияларга осилган иллюминация ва лампалар шодаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг уланган қуввати — истеъмолчининг электр энергиясини ишчи кучланишга айлантирувчи трансформаторларининг ва 1000 В дан юқори кучланишли электр двигателларнинг электр тармоқларига уланган жами қуввати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсаткичларни назорат тартибида текшириш (айланиб чиқиш) — ҲЭТКнинг ваколатли ходими томонидан ҳисоблагичдан электр энергиясининг ҳақиқий сарфи кўрсаткичларини олиш ва ўрнатилган пломбаларнинг бутлигини кўздан кечириш ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли электрон далолатнома расмийлаштириб, уни тегишли дастурий таъминот базасига киритиш. Электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (кейинги ўринларда — ЭҲНАТ) дастури орқали олинган маълумотлар — айланиб чиқиш деб ҳисобланмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчилар — электр энергиясидан маиший эҳтиёжлар учун фойдаланувчи аҳоли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
майнинг — турли крипто-активларда янги бирликлар ва комиссия йиғимлари форматида мукофот олиш имконини берадиган тақсимлаш платформасини таъминлаш ва янги блоклар яратиш бўйича фаолият;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус тартибга кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар — алоҳида хавфли ҳамда электр энергиясининг узиб қўйилиши техноген ва авария оқибатларига олиб келиши мумкин бўлган узлуксиз технологик жараёнга эга бўлган саноат корхоналари, давлат ҳокимияти олий органлари уйлари (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд ва бошқалар), минтақавий сув қувурлари бошқармалари, иссиқлик ва ичимлик суви билан таъминлаш ташкилотлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳарбий қисмлар, шошилинч тиббий ёрдам марказлари ва давлат тиббиёт муассасаларининг реанимация бўлинмалари, метро ва аэропорт;
(2-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат ҳисоблагичлари — электр энергияси сарфини назорат қилиш учун фойдаланиладиган ва кўрсаткичлари асосида алоҳида цехлар, технологик линиялар, кўп энергия сарфлайдиган ускуналар ва бир неча оилалар яшайдиган хонадонлардаги алоҳида бир оила сарфини аниқлаш имконини берадиган ҳисоблаш ускунаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нооқилона сарфлаш — электр энергияси сарфини камайтириш имконияти бўла туриб, ушбу имкониятдан фойдаланмасдан электр энергияси сарфланиши, шу жумладан, реактив қувватни компенсация қилмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реактив энергиянинг иқтисодий қиймати — ошиб кетиши электр энергияси сифатининг ёмонлашувига ва электр таъминоти корхонаси тармоқларида энергия йўқотиш ортишига олиб келадиган реактив энергиянинг энг мақбул қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
реактив энергияси — электромагнит майдон ҳосил қилиш учун сарфланадиган энергия;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Регулятор — Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарасиз сарфлаш — электр қурилмаларни ҳамда двигателларни ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган ҳолда жиҳозларнинг унумсиз ёки беҳуда ишлаши оқибатида энергиянинг тўғридан-тўғри исроф қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субистеъмолчи — ҲЭТК розилиги билан истеъмолчининг электр тармоқларига бевосита уланган ва истеъмолчи билан электр таъминоти шартномасини тузган юридик ёки жисмоний шахс. Электр энергияси субистеъмолчига берилганда, истеъмолчи мазкур Қоидаларга риоя қилиш бўйича жавобгар бўлади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи реклама ва ахборот объектлари конструкциялари — очиқ майдонларда жойлаштирилган махсус, вақтинча ёки стационар иншоотларга, шунингдек, бинолар, иншоотларнинг ташқи юзаларига, деворларга, томларга, панжараларга, кўча жиҳозлари элементларига, кўчалар ва йўлларнинг қатнов қисмида, автомобил ёқилғи қуйиш шохобчаларида жойлаштирилган видеоэкранлар, электрон дисплейлар, медиа фасад ва реклама кўринишидаги маълумотларни акс эттирувчи қурилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тизим оператори — ягона электр энергетика тизими, магистрал электр тармоқлари фаолияти технологик режимининг тезкор-диспетчерлик бошқарувини, шунингдек, унинг бошқа давлатлар электр энергетика тизимлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи ваколатли тузилма («Миллий диспетчерлик маркази» давлат унитар корхонаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов ҳужжати — тўлов тизимининг қоидалари билан белгиланган таркибга, реквизитлар форматига эга бўлган ҳамда электрон тўловни амалга ошириш учун зарур ахборотни ўз ичига олган, электрон рақамли имзо билан тасдиқланган тўлов талабномаси, тўлов топшириқномаси ёки электрон тўлов ҳужжати бўлиб, унинг асосида ҲЭТКнинг ҳисобварағига маблағлар ўтказилади. Электрон тўлов ҳужжатлари орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда уларнинг электрон тўловни амалга ошириш учун зарур реквизитларни сақлаган ҳолда қоғоздаги шакли ҳам таъминланиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чеклаш — шартномада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш оқибатида муайян вақт оралиғи давомида, шунингдек, ҲЭТКнинг электр тармоқларида форс-мажор ҳолатлар туфайли пайдо бўлган авария режимлари вақтида истеъмолчига шартномада белгиланган электр энергиясини етказиб бериш миқдорининг камайиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоғи хўжалиги объектлари — электр энергиясини узатиш ва етказиб бериш учун мўлжалланган электр энергияси узатиш линиялари, трансформатор подстанциялари, тақсимлаш пунктлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегараси — электр тармоғининг баланс бўйича мансублиги билан аниқланадиган, ҲЭТК ва истеъмолчи ўртасидаги электр тармоғининг бўлиниш нуқтаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти корхонаси — ҲЭТКнинг туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергиясини тақсимлаш ва сотиш бўлинмаси ёки мазкур функцияларни бажарувчи хусусий корхона;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти шартномаси — истеъмолчида керакли ускуналар ва электр энергияси истеъмолини ҳисоблагичлар мавжуд бўлган тақдирда, ҲЭТКга электр тармоғи орқали электр энергиясини етказиб бериш мажбуриятини юклайдиган, истеъмолчига эса электр энергияси ҳақини тўлаш, шунингдек, электр энергияси истеъмолининг шартномада назарда тутилган режимига риоя қилиш, ўз тасарруфида бўлган электр тармоқларини эксплуатация қилиш, хавфсизлигини ҳамда электр энергияси истеъмоли билан боғлиқ бўлган ўзи фойдаланадиган ускуналар ва асбобларнинг соз ҳолатда бўлишини таъминлашга доир чора-тадбирларни бажариш мажбуриятини юклайдиган битим;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминотининг технологик брони — технологик жараённи, ишлаб чиқариш циклини тугаллаш учун зарур бўлган электр энергияси ёки қуввати ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори — электр таъминоти шартномасида белгиланган ва тегишли ҳисоб-китоб даврида техник шартларга кўра рухсат этилган қувват, электр қурилмаларидан фойдаланилган энг мақбул иш соатлари сони ва иш кунларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган электр энергияси (актив, реактив) миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси истеъмолчиси — электр таъминоти шартномасига мувофиқ ишлаб чиқариш ва (ёки) маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси сарфи ҳажмини ҳисобга олиш ускунаси (кейинги ўринларда — ҳисоблагич) — истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳақ тўланиши лозим бўлган ҳажмни кўрсатувчи техник восита;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси сифати — электр энергияси параметрларининг миллий стандартлари бўйича белгиланган талабларга мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси таъминотидаги танаффус (узиб қўйиш) — истеъмолчига электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш, автоматика қурилмаларининг муваффақиятли ишлаши туфайли ёки электр энергияси истеъмол қилишнинг чекланишига олиб келмайдиган, бир вақтнинг ўзида бир нечта линиялар бўйича электр энергиясини олувчи истеъмолчилар учун битта ёки бир нечта электр энергияси етказиб бериш линияларининг узиб қўйилиши туфайли содир бўладиган танаффуслар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини истеъмол қилиш режими — рухсат этилган қувват коэффициентини ушлаб туриш, меъёрий кучланишни сақлаб туриш, тармоқда электр энергияси йўқотишларини меъёрдан ошириб кетмаслигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини қабул қилгич (электр қабул қилгич) — электр энергиясини бошқа турдаги энергияга айлантирадиган ускуна (электр жиҳозлар). Куч трансформаторлари электр қабул қилгич ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмаси — электр энергиясини ишлаб чиқариш, трансформация қилиш (трансформатор), узатиш, тақсимлаш ҳамда уни энергиянинг бошқа турига айлантириш учун мўлжалланган машиналар, аппаратлар, электр узатиш линиялари ва ёрдамчи ускуналар йиғиндиси (улар ўрнатилган иншоотлар ва бинолар билан бирга);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия таъминоти бўйича авария брони — истеъмолчилар фаолияти қисман ёки тўлиқ тўхтатилган ҳолда ускуналарни сақлаш, инсонлар ҳаётининг хавфсизлигини таъминлаш, авария ва қўриқлаш ёритгичлари, шамоллатиш, сув ҳайдаш, сув таъминоти, иситиш, ёнғин хавфсизлиги воситалари учун зарур бўлган энг кам электр қуввати миқдори ёки электр энергияси ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭҲНАТга мос келадиган ҳисоблагичлар — республиканинг ҳар бир ҳудудларида жорий қилинган ягона CAS (Central AMI Systems — марказий такомиллаштирилган ўлчаш инфратузилмаси тизими) тизимига мос келадиган ҳисоблагичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭҲНАТ тизими қурилмалари — алоқа модуллари, антенна, модем, сим-карталар, концентраторлардан иборат ускуналар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизими — электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналар, магистрал электр тармоқлари, ҳудудий электр тармоқлари мажмуи ва тезкор-диспетчерлик маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш нуқтаси — электр таъминоти схемасидаги нуқта, унда ўлчаш асбоби (ёки ҳисобга олиш тизими) ёрдамида электр энергияси сарфининг ҳажми аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олиш тизими — ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, синов блоклари, ўтувчи клеммниклар ва ҳисоблагичлардан ташкил топган ускуналар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб даври — электр энергияси истеъмолининг сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган электр энергияси учун истеъмолчи ва ҲЭТК ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб қилиниши керак бўлган вақт даври (ой);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагични уланиш схемасини текшириш — ҲЭТК ва (ёки) Ўзэнергоинспекция ваколатли ходими томонидан инструментал усул билан истеъмолчининг ҳисоблагич ва ўлчов трансформаторларининг уланиш схемаси тўғрилигини текшириш ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли электрон далолатнома расмийлаштирилиб, уни тегишли дастурий таъминот базаларига киритиш, далолатнома Ўзэнергоинспекция ходими томонидан расмийлаштирилганда тегишли дастурий таъминот базаларига киритиш учун уни ҲЭТКга тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагич ёки ЭҲНАТ базаси хотира маълумотлари — ҳисоблагичнинг хотирасида ҳамда ЭҲНАТ маълумотларни сақлаш базасида (сервери) сақлаб туриладиган барча маълумотлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК — вилоят, туман (шаҳар), иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр таъминоти шартномаси асосида истеъмолчиларга электр энергиясини сотиш ва тақсимлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисобга олиш учун ўлчаш воситаси метрологик қиёслашдан ўтганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлган ЭҲНАТга мос келадиган ҳисоблагичлар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва ҲЭТКлар ваколатли ходими истеъмолчилар билан биргаликда зарур ҳолларда, истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги миқдорини аниқлаш учун улардаги ҳисоблагич (маиший истеъмолчилардан ташқари) кўрсаткичларини ва ҳисоблагичларнинг уланиш схемасини текшириб кўради. Истеъмолчи томонидан электр энергияси сарфи тўғрисида ҲЭТКга белгиланган шакл бўйича бевосита ўзи, факс, электрон ёки почта алоқаси орқали тақдим этилган ҳисобот юридик шахслар ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар учун истеъмол қилинган электр энергиясининг амалдаги ҳажмини аниқлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭҲНАТнинг жорий этилиши муносабати билан истеъмолчиларнинг ҳисоблагичларидаги кўрсаткичлари автоматлаштирилган тизимнинг техник параметрларига мувофиқ ёки истеъмолчининг буюртмаси бўйича ёзиб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК шахсий ҳисобварақ ва ҳисоблагичларнинг ҳолати ҳақида батафсил маълумотлар доимий асосда шакллантирилишини ва идоралараро электрон ҳамкорлик қилиш тизимига реал вақт режимида юборилишини таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Истеъмолчи ўзига тегишли электр тармоқларига кучланиши 1 000 В гача бўлган қўшимча электр қурилмаларини рухсат этилган қувват миқдори доирасида улаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг (кейинги ўринларда — Ўзэнергоинспекция) ходимлари электр энергиясидан самарасиз ва нооқилона фойдаланиш, электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя қилмаслик ва электр қурилмаларининг авария хавфини туғдирадиган ёки одамлар ҳаётига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолати ҳамда электр тармоқларига ноқонуний уланиш, шунингдек, ҳисоблагичларга қасддан шикаст етказганлик, ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатлари аниқланганда, тегишли ҲЭТКга ёки истеъмолчига ушбу электр қурилмалар электр энергияси таъминотини тўхтатиб қўйиш тўғрисида мажбурий кўрсатма бериш ҳуқуқига эга.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция томонидан истеъмолчида электр энергиясидан нооқилона фойдаланганлик, электр энергиясини тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни бажармаслик, техник шарт талаблари бўйича қайта тикланувчи энергияси манбаларни жорий этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда (тегишли имзоланган далолатномага мувофиқ), ҲЭТК ушбу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдорини камайтиришга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. ҲЭТКга электр тармоғи хўжалиги объектларидаги аварияларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ёки одамлар хавфсизлигини таъминлаш ишлари билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни амалга ошириш зарур бўлганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, бироқ уни дарҳол хабардор қилган ҳолда электр энергиясини узатишни узиб қўйиш ёки чеклашга рухсат этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Объектнинг электр таъминоти лойиҳасида кўзда тутилган захира манбаини автоматик ишга тушириш, таъминот манбаини қайта улаш ёки частотали автоматик юксизлантириш вақтида электр энергиясининг узиб қўйилиши (сабабларидан қатъи назар) электр таъминотида танаффус деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ваколатли давлат органлари махсус қоидалар бўйича фойдаланиладиган электр қурилмаларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ энергетика назоратидан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр тармоқлари, қурилмалар, асбоблар ва ускуналарнинг техник ҳолатига ва уларни эксплуатация қилишга қўйиладиган талаблар, шунингдек, уларга риоя этилишини назорат қилиш тартиби электр энергетика соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзэнергоинспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан давлат назоратининг амалга оширилиши истеъмолчиларни ўзлари эксплуатация қилаётган электр тармоқлари, асбоблар ва ускуналарнинг зарур техник ҳолати ва хавфсизлиги таъминланиши, электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимига риоя этилиши учун жавобгарликдан, шунингдек, электр энергиясидан фойдаланиш пайтида пайдо бўладиган авариялар, ёнғинлар, ҳисоблагичларнинг носозликлари ва бошқа қоида бузарликлар тўғрисида ҲЭТКни дарҳол хабардор қилиш мажбуриятидан озод қилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд ҳисоблагичларга, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан зарар етказиш ёхуд ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан ўғрилик содир этган, электр энергиясининг беҳуда сарфланишига йўл қўйган ва Ўзэнергоинспекция кўрсатмаларини бажармаган истеъмолчилар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Электр энергияси истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Электр энергияси истеъмолчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз электр қурилмаларини техник шартларга мувофиқ электр тармоқларига улаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифат кўрсаткичлари давлат стандартларига мувофиқ бўлган электр энергиясини олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини етказиб беришнинг тўхтатиб қўйилиши сабаблари тўғрисида белгиланган тартибда ахборот олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТКга улар истеъмол қиладиган электр энергияси ҳажмларининг ўзгартирилиши тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш. Бунда электр энергиясининг шартномадаги ҳажмини ўзгартириш бўйича таклиф мўлжалланаётган ҳисобот ойи бошланишидан 10 кун олдин берилиши керак;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси тўлиқ ҳажмда етказиб берилмаслиги ёки сифат кўрсаткичлари миллий стандартларига мувофиқ бўлмаган электр энергияси етказиб берилиши оқибатида ҲЭТК ёки электр таъминоти корхонаси томонидан етказилган зарарларни белгиланган тартибда қоплашни талаб қилиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмай қолган электр энергияси миқдори учун тўланган маблағни қайтаришни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бир тарафлама тартибда электр таъминоти шартномасини бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси етказиб берилиши асоссиз равишда тўхтатилганда, етказилган зарарни қоплашни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти шартномаларини тузиш ва бажаришда юзага келаётган низоларни ҳал этиш учун судга ёки бўйсуниши бўйича юқори ташкилотга, мансабдор шахсга мурожаат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси истеъмолчилари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Электр энергияси истеъмолчилари қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК томонидан белгиланган электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилган электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлатилаётган электр қурилмалари, асбоблар ва асбоб-ускуналарнинг зарур техник ҳолатини ва истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилинишини таъминлашга, ҲЭТК ёки электр таъминоти корхонасига электр асбоб-ускуналари, ҳисоблагич ва ўлчов трансформаторларининг носоз ҳолати, улардаги ўрнатилган пломбаларнинг бузилганлик ҳолатини кўрганда, электр таъминоти корхонасига хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ва кўрсатилаётган хизмат бирлигига электр энергияси сарфи меъёрларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш (маиший истеъмолчилардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича йиллик ташкилий-техник чора-тадбирларни тасдиқлаш ҳамда уларни ижросини таъминлаш (маиший истеъмолчилардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекциянинг кўрсатмаларини ўз вақтида бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр қурилмаларининг тузилиш қоидалари талабларига риоя этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда ҲЭТК ва Ўзэнергоинспекция ходимига хизмат гувоҳномалари бўлган тақдирда, сутканинг исталган вақтида ҳисоблагич кўрсаткичларини ёзиб олиш ва уларнинг ҳолати, уланиш схемалари ва қурилмаларини кўрикдан ўтказиш учун тўсқинликсиз бориб кўриш имконини бериш (маиший истеъмолчилардан ташқари);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил мобайнида янги ишга тушириладиган электр қурилмаларидан фойдаланиш бошланишидан камида бир ой олдин (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергиясининг зарур миқдори учун ҲЭТКга буюртманома бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йил учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжни аниқлашда электр энергиясини электр тармоқларидан узатишда, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг (ишлар турларининг) технологик жараёни ишлаб чиқариш эҳтиёжларига, ишлаб чиқариш бинолари ва маъмурий биноларни ёритишга, иситишга, шамоллатишга электр энергияси сарфини, шунингдек, ушбу электр тармоқларига уланган субистеъмолчиларнинг эҳтиёжини ҳисобга олиш (маиший истеъмолчилардан ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат этилган қуввати 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этган барча истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) реактив энергияни компенсацияловчи қурилмаларни ўрнатишга ва ушбу қурилмаларни соз ҳолатда ишлаб туришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар бирлигига сарфланадиган электр энергиясининг белгиланган меъёрлардан ошмаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатда мажбурий энергетика текшируви (энергоаудит) ва экспертизани ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган маҳсулот ва кўрсатиладиган хизматлар бирлигига сарфланадиган электр энергияси меъёрлари таъминланиши учун йиллик электр энергиясини иқтисод қилиш бўйича ташкилий-техник тадбирлар ишлаб чиқилиши ва уларнинг бажарилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уланган қуввати 5 мегаватт ва ундан ортиқ бўлган электр энергияси истеъмолчилари ҲЭТК талабига кўра қуйидагиларни ҳисобга олиши ва бу ҳақида ҲЭТКни хабардор қилиши шарт:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинаётган қувватнинг ҳар суткалик, ҳар ойлик сарфи ва амалдаги миқдорини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизимининг энг кўп ва энг кам юкламали даврларида реактив энергия ва қувватнинг ҳар суткалик сарфини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизимининг энг кўп юкламасининг ўтиш даврида актив энергия (қувват)нинг ҳар 30 дақиқадаги сарфини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Объектларидан магистрал электр тармоқлари сифатида фойдаланиладиган истеъмолчилар ҲЭТК билан электр энергияси узатиш хизматларини кўрсатиш юзасидан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга эмас.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Уланган қуввати 250 кВА ва ундан ортиқ бўлган истеъмолчилар мазкур Қоидаларнинг 12-бандида кўрсатилган мажбуриятлар билан биргаликда қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот бирлигини ишлаб чиқариш (ишларни амалга ошириш) учун электр энергияси сарфининг техник ва иқтисодий жиҳатдан асосланган илғор нормаларини ишлаб чиқиш — умумий ишлаб чиқариш ва технологик; якка тартибдаги ва гуруҳ бўйича; йиллик, чораклик ва ойлик — уларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш технологияси такомиллаштирилиши (ўзгартирилиши) ва янги техника жорий этилишига қараб қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш корхоналари томонидан ҳар бир ишлаб чиқариш цехларида ишлаб чиқарилган маҳсулот бирлигига сарфланган электр энергияси миқдорини аниқлаш учун назорат ҳисоблагичларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳсулот (иш, хизматлар) бирлигига электр энергияси сарфининг тасдиқланган меъёрларига риоя қилиш ва уларни камайтириш бўйича белгиланган тадбирларнинг бажарилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхона бўйича, шу жумладан, кўп энергия сарфлайдиган ускуналар, цехлар ва истеъмолчилар гуруҳлари бўйича электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансини тузиш ҳамда улар асосида ишлаб чиқариш жараёнларида электр энергиясидан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш, электр энергиясининг самарасиз сарфланиши ва исроф бўлишини аниқлаш, уларни камайтириш ва бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси давр учун электр энергиясига бўлган эҳтиёжни ва электр тармоқларининг энергия ўтказиш қобилиятини ошириш, электр таъминоти схемаларини такомиллаштириш заруратини аниқлаш мақсадида (маҳсулот ишлаб чиқаришнинг, бажариладиган иш турларининг мўлжалланаётган прогноз ҳажмларидан ва электр энергияси сарфи меъёрларидан келиб чиқиб, уларни камайтириш ва электр энергиясини тежашни ҳисобга олган ҳолда) бир йил ва келгуси давр учун электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансларини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини тежаш бўйича (йиллик ва узоқ истиқбол учун) ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. ҲЭТКнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. ҲЭТК қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилардан ушбу Қоидаларда ва электр таъминоти шартномасида белгиланган мажбуриятларни тегишли даражада бажаришни талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномаси шартлари узрли сабабларсиз бажарилмаслиги ёки бузилиши оқибатида унга етказилган зарарнинг белгиланган тартибда қопланишини талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция кўрсатмаси ёки энергия ресурсларидан фойдаланиш талабларига амал қилинишини текшириш, шу жумладан, ҳисоблагичларни кўздан кечириш учун ҳудудга киришга қаршилик қилганда, техник носоз ва авария келтириб чиқариш мумкин бўлган қурилмалардан фойдаланилганда, электр таъминоти етказиб бериш тўхтатиб қўйиш (ўчириш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлов электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдорларда ва муддатларда амалга оширилмаган тақдирда, шунингдек, ЭҲНАТга уланган ва олдиндан тўланган маблағ тугагандан сўнг электр энергияси учун олдиндан тўловни амалга ошириш қурилмасига эга ҳисоблагич мавжуд бўлган истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш, электр энергияси махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металл прокатини ишлаб чиқарувчи ва (ёки) қайта ишловчи корхоналар томонидан индукцион печлардан фойдаланган ҳолда, қурилиш учун ишлаб чиқарилган металл прокати Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган хулосасига асосан электр таъминоти шартномасини бир томонлама бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келишилган электр таъминоти лойиҳасида назарда тутилган реактив энергияни компенсацияловчи қурилмаларни ўрнатмаган ёки соз ҳолда ишлаб туришини таъминламаган истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини махсус тартибга кўра етказиб бериладиган истеъмолчиларда қарздорлик вужудга келган тақдирда, ҳақ тўланмаганлиги учун электр энергияси етказиб берилишини белгиланган тартибда электр таъминотининг авария бронигача, тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат қонуний кучга кирган суд қарорига кўра чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоғидан узишга электр таъминоти корхонаси ходимини ҳудудга киритмаган тақдирда, қарздор истеъмолчини электр тармоғининг асосий уланиш нуқтасидан узиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК ваколатли ходимининг шахсий гувоҳномаси бўлган тақдирда, сутканинг исталган вақтида ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш ва кўрикдан ўтказиш учун истеъмолчиларнинг ҳисоблагичлар ва уларнинг уланиш схемаларини тўсқинликсиз бориб кўриш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК қонунчиликда белгиланган бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК мазкур Қоидалар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳолатларда истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиш оқибатлари учун жавобгар бўлмайдилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. ҲЭТК қуйидагиларга мажбур:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегарасига электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ҳажмда узлуксиз етказиб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналарни, электр узатиш тармоқларини, ҳисоблагичларни эксплуатация қилиш, уларга хизмат кўрсатиш ва ускуналарни таъмирлаш, шунингдек, ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида носозликларни бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергияси сифат кўрсаткичларини давлат стандартларида белгиланган даражада сақлаб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоғи хўжалиги объектларининг режали таъмирланиши туфайли электр энергияси билан таъминлашдаги мумкин бўлган узилишлар тўғрисида камида 3 кун олдин огоҳлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришнинг тўхтатиб турилиши ва бунинг сабаблари тўғрисида маълумот бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий этиладиган чеклашлар ҳақида чеклашнинг ҳажми ва вақтини кўрсатган ҳолда ўз вақтида хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекциянинг кўрсатмаларига мувофиқ истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилишини қисман ёки тўлиқ тўхтатиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясининг ўз электр тармоғи хўжалиги объектлари бўйлаб узатилишидаги технологик йўқотишларнинг рухсат этилган меъёрларини ҳисоблаб чиқиш ва Регуляторга тасдиқлаш учун киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг электр энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги ёки электр таъминотида бошқа қоида бузилишлар тўғрисидаги аризаларини истеъмолчидан ариза олинган кундан бошлаб ўн кундан кечикмай кўриб чиқиш, ушбу қоида бузилишларини бартараф этиш ва истеъмолчиларга ушбу Қоидаларга мувофиқ батафсил жавоб юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекциянинг мазкур Қоидалар талаблари бузилиши тўғрисидаги далолатномалари бўйича ундирилган тўловлар тўғрисида маълумотни ҳар ой Ўзэнергоинспекцияга тақдим этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз электр тармоғи хўжалиги объектларида электр энергиясининг технологик сарфларини қисқартириш бўйича ташкилий-техник тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясининг электр тармоқлари мансублик чегарасида ҳисобга олинмаган истеъмолини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ойда бевосита истеъмолчилар томонидан фойдаланилган энергия ресурслари ҳажми ва тегишли ҳудудлар чегарасидаги тармоқларга етказиб берилган ҳажм ўртасида тафовут мавжудлиги ҳақидаги маълумотларни расмийлаштириш ҳамда Ўзэнергоинспекцияга тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар томонидан буюртма берилган электр энергияси ҳажмини етказиб беришнинг техник имкониятларини ва улардаги ҳисоблагичларни мазкур Қоидалар талабларига мувофиқлигини баҳолаш бўйича хулоса бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг электр тармоқлари ва қурилмаларини ўз ҳудудий электр тармоқларига улаш юзасидан техник шартлар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергиясини белгиланган тартибда ҳисобга олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахс ҳисобланган истеъмолчилардаги муддати ўтган дебитор қарздорликларни камайтириш юзасидан тегишли чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг белгиланган тартибда киритилган таклифларига мувофиқ беш кун муддатда электр энергиясининг ойлик шартномавий ҳажмига ўзгартиришлар киритиш, электр энергиясининг ойлик шартномавий миқдорини кўпайтириш (камайтириш) мумкин бўлмаган тақдирда — бу ҳақда рад этиш сабабини кўрсатган ҳолда истеъмолчига хабар қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили истеъмолчиларнинг барча тоифалари буюртманомаларини умумлаштириш асосида электр энергияси истеъмолининг прогноз кўрсаткичларини, шу жумладан, аҳоли истеъмолини, ўз эҳтиёжларига ва келгуси йилда уни узатишга технологик сарфни шакллантириш, йил мобайнида янги ишга тушириладиган объектлар учун захираларни назарда тутиш ва 1 октябргача «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга тақдим этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келгуси йил учун электр энергияси истеъмоли миқдорларини маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчининг аризасига асосан ариза берилган пайтнинг ўзида тўловларнинг ҳолати ва истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздорликнинг мавжуд эмаслиги (мавжудлиги) тўғрисида маълумотномалар тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга ўрнатилган ҳисоблагичларни белгиланган тартибда алмаштириш, ўрнатиш ва уларни пломбалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг ҳисоблагичларини белгиланган тартибда ўз вақтида қиёсловдан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция томонидан электр энергиясининг нооқилона сарфланиши, электр қурилмаларининг авария хавфини туғдирадиган ёки инсонлар ҳаёти ва соғлиғига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолати, шунингдек, бошқа қоидабузарликлар аниқланиб, қоидабузарларни электр тармоқларидан узиб қўйиш бўйича топшириқ берилганда, ушбу топшириқни зудлик билан бажаради ва ижро этилганлиги тўғрисида Ўзэнергоинспекцияга хабар беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекцияга электр энергияси истеъмоли юзасидан давлат назорат тадбирларини амалга оширишда тафовутларни аниқлаш мақсадида электр энергиясини назорат қилиш ҳамда ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимларидаги электр энергияси истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни мониторинг қилиш имкониятини таъминлаш учун сўралган зарур маълумотларни тақдим этиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини истеъмол қилиш режимига риоя қилмай, электр энергияси истеъмоли ёки қувватининг шартномавий миқдоридан ошиб кетишига йўл қўйган ва белгиланган электр энергияси истеъмолини чеклаш жадвалини бажармаган кунларда сифати паст электр энергияси етказиб берилганлиги, шунингдек, захира манбаини автоматик улаш, таъминот манбаини автоматик қайта улаш ва автоматик частотали юксизлантириш вақтида электр таъминотидаги танаффуслар учун ҲЭТК истеъмолчи олдида моддий жавобгар бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр таъминоти шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган ёки зарур тарзда бажарилмаган ҳолларда, ҲЭТК бунинг натижасида истеъмолчига етказилган зарарни қоплашга, истеъмолчи эса ҲЭТКга етказилган зарарни қоплашга мажбур.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилиш устидан давлат назорати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, истеъмол қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назорати (маиший истеъмолчилар бундан мустасно) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзэнергоинспекция томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ўзэнергоинспекция қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ходимлари хизмат гувоҳномалари бўлган тақдирда, сутканинг исталган вақтида (маиший истеъмолчилардан ташқари) истеъмолчиларнинг ҳисоблагич кўрсатгичларини ёзиб олиш ва уларнинг ҳолати, уланиш схемалари ва қурилмаларини кўрикдан ўтказиш учун ҳисоблагичлар, схемалар ҳамда қурилмаларни тўсқинликсиз бориб кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширмаган ҳолда электр энергиясини беҳуда сарфлаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш борасида давлат назоратини амалга ошириш билан боғлиқ назорат тадбирларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясидан беҳуда фойдаланганлиги учун юридик шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий ва (ёки) маъмурий жазо чораларини белгиланган тартибда қўлланилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
текширишларга ҲЭТКнинг ходимини жалб этиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ҳамда топшириқларига мувофиқ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда ижтимоий соҳа ташкилотлари томонидан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмалари жорий этилишини назорат қилиш ва белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилиши таъминланмаган тақдирда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан чоралар кўриш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция томонидан қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда, ҲЭТКнинг ходимлари билан биргаликда истеъмолчиларга электр энергияси етказиб беришни тўхтатиш бўйича пломбалар ўрнатиш ва далолатнома билан истеъмолчи иштирокида расмийлаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция томонидан истеъмолчиларнинг электр ускуналарида реактив қувват компенсациясининг мақбул даражаси таъминланиши юзасидан назоратни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Истеъмолчиларнинг янги ва қўшимча қувватларини ягона электр энергетика тизими тармоқларига улаш учун техник шартларни бериш ва электр таъминоти лойиҳаларини келишиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Истеъмолчиларнинг янги ва қўшимча қувватларини ягона электр энергетика тизими тармоқларига улаш учун техник шартларни бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Техник шартлар сўралаётган қувватга қараб, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан давлат хизматлари марказлари (кейинги ўринларда — ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ электр тармоғига улаши мумкин бўлган захира қуввати ва манбалари тўғрисида бир йилда икки маротаба янгилаган ҳолда ўз веб-сайтида маълумот бериб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, агар сўралаётган қувватнинг уланиши тўғридан-тўғри:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тармоқларига мўлжалланаётган бўлса, техник шартлар «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ёки унинг ҳудудий филиаллари томонидан ишлаб чиқилади ва берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда Тошкент шаҳрида рухсат этилган қуввати 500 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчиларга техник шартлар Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ишлаб чиқилади ва берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ёки истеъмолчи тармоқларига мўлжалланаётган бўлса, техник шартлар ушбу тармоқлар эгаси томонидан ишлаб чиқилади ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ орқали белгиланган тартибда берилади. «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ёки истеъмолчи ўртасидаги ўзаро муносабатлар Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Техник шартларнинг бажарилиши барча истеъмолчилар, лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Истеъмолчилар учун техник шартлар тўлов ундирилмасдан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Техник шартлар бўйича ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳаларини келишиш ва истеъмолчиларнинг янги ва қўшимча қуввати ягона электр энергетика тизими тармоқларига ДХМ ёки ЯИДХП орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Электр қурилмаларининг қўшимча қуввати уланганда, захира электр таъминотини талаб этадиган тоифага ўтиш муносабати билан электр қурилмаларининг электр таъминоти ишончлилиги бўйича тоифаси ўзгарганда ҳамда ташқи электр таъминоти схемаси ўзгарган тақдирда, истеъмолчи қўшимча техник шартлар олишга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Истеъмолчининг уланган қуввати техник шартлар ва электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдордан ошириб юборилганда, истеъмолчининг электр тармоқлари тўғридан-тўғри уланган ташкилот («Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ёки таъминловчи истеъмолчи) томонидан қўшимча уланган қувват узиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда истеъмолчи томонидан истеъмол қилишга рухсат этилган қувватнинг оширилиши туфайли авария ҳолати юзага келганда ва/ёки ягона электр энергетика тизими тармоқларига зарар етказилганда, истеъмолчидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда етказилган ҳақиқий зарар суммаси ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Субистеъмолчилар техник шартларни ҲЭТКнинг рухсати билан истеъмолчидан олади ва электр таъминоти лойиҳасини Ўзэнергоинспекция ва истеъмолчи билан келишади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Субистеъмолчининг юкламаси ортиши сабабли истеъмолчининг ташқи электр таъминоти схемасини ўзгартириш ёки электр таъминоти шартномасида қайд этилган трансформаторлар ва юқори кучланишли двигателлар қувватини ошириш зарурати юзага келса, истеъмолчи юкламани ошириш бўйича техник шартларни олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Истеъмолчи, агар унда техник имконият мавжуд бўлса, ҲЭТКнинг талаби бўйича ўз электр тармоқларига бошқа истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини улаши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқ трансформаторлардан ёки ҲЭТК паст кучланишли тармоқларидан таъминланганда, истеъмолчининг уланган қуввати учун фойдаланишга рухсат этилган қувват қабул қилинади, унинг миқдори ҲЭТК томонидан белгиланади ҳамда электр таъминоти шартномасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган трансформаторлар ёки двигателларнинг янги ёки қўшимча қувватларини улашга, ҲЭТКнинг тармоқ трансформаторларига паст кучланишли қурилмаларнинг янги қувватини улашга ёки уларнинг рухсат берилган қувватини ошириш учун техник шартлар ҲЭТК томонидан истеъмолчи-буюртмачидан (қурувчидан) ёки унинг топшириғи бўйича бош лойиҳа ташкилотидан буюртма олингандан сўнг белгиланган тартибда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Тадбиркорлик субъектларига техник шартлар ДХМ ёки ЯИДХП орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади. Бунда истеъмолчиларнинг хоҳишига кўра уларни электр тармоқларига «тайёр ҳолда» улаш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Истеъмолчи техник шартларни олиш бўйича буюртманомада лойиҳалаштирилаётган объектни тавсифловчи қуйидаги маълумотларни қисқача шаклда кўрсатади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юклама миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг электр таъминоти ишончлилиги бўйича тоифаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойлашган жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
объектни лойиҳалаштириш ва қуриш муддатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Истеъмолчи қуйидаги ҳолларда қўшимча техник шарт олишга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминотининг ишончлилиги захира таъминот талаб этадиган тоифага ўтганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр қурилмаларнинг қўшимча қуввати уланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи электр таъминоти схемаси ўзгарганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган қувват техник шартлар ва электр таъминоти шартномасида белгиланган миқдордан ошириб юборилганда, ҲЭТК томонидан қўшимча уланган қувват узиб қўйилади. Ушбу ҳолат такрорий аниқланганда истеъмолчи электр тармоғидан тўлиқ узилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда истеъмолчи томонидан истеъмол қилишга рухсат этилган қувватнинг оширилиши туфайли авария ҳолати юзага келганда ва (ёки) ҲЭТКнинг электр тармоғи хўжалиги объектларига зарар етказилганда, истеъмолчидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда етказилган ҳақиқий зарар суммаси ҳам ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Объектни электр тармоқларига улаш учун техник шартлар мавжуд техник имкониятларидан келиб чиқиб, энг яқин электр тармоқ хўжалиги объектларидан, уларнинг истиқболда ривожланиши ва бандлик даражаси ҳисобга олинган ҳолда берилади ва ушбу шартларда қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилишга рухсат этилган электр қурилмаларининг қуввати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уланиш нуқтаси (подстанция, электр станцияси ёки электр узатиш линияси), объект уланадиган тармоқ кучланиши, алоҳида ҳолатларда ташқи электр энергияси таъминоти схемаси вариантларини ишлаб чиқиш зарурати кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги истеъмолчининг уланиши туфайли мавжуд тармоқни кучайтириш бўйича асосланган талаблар (симлар кесимларини ошириш, трансформаторларни алмаштириш, захира ячейкалар ўрнатиш ва шу кабилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисқа туташиш токларининг ҳисобланган миқдори, релели ҳимоя, автоматика, алоқа, изоляция ва ўта кучланишдан ҳимояга қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуввати 50 кВт ва ундан юқори бўлган истеъмолчилар учун реактив қувват ўрнини тўлдиришга қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ҳисобга олиш бўйича қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг ҳудудий электр тармоқлари таъминловчи линиялари уланадиган электр қурилмаларига қўйиладиган ўзига хос талаблар (ягона электр энергетика тизимида қувват танқислиги пайдо бўлганда, бундай электр қабул қилгичларнинг электр таъминотини сақлаш мақсадида захира энергия манбаининг, кучланиш бериладиган жойларни автоматик ҳимоя қилишнинг зарурлиги, таъминловчи линияларнинг параллел ишлашига йўл қўйилиши, айрим захира таъминловчи линияларга юкламаларни ажратиш ва бошқалар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи тармоғига уланадиган субистеъмолчилар рўйхати (уларнинг юкламалари ва электр энергияси истеъмоли тўғрисидаги асосий истиқбол маълумотларини кўрсатган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар лойиҳасида (ишчи лойиҳасида) электр қурилмаларини эксплуатация қилишни ташкил этиш бўйича лойиҳа ечимларини ишлаб чиқиш бўйича талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник шартларнинг амал қилиш муддати ва бошқа техник талаблар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Айрим ҳолатларда техник шартларда яқин жойлашган аҳоли ва ижтимоий объектларнинг қувватини инобатга олиш ва энерготизим эҳтиёжлари учун алоҳида ячейкалар ўрнатилиши талаб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Бино ва иншоотлар, уларнинг навбатлари ёки алоҳида ишлаб чиқариш қувватларнинг техник шартларга мувофиқ ишлаб чиқилган электр таъминоти лойиҳалари (ишчи лойиҳалари) қонунчиликда белгиланган тартибда ҲЭТК томонидан кўриб чиқилиши ва Ўзэнергоинспекция билан келишилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Истеъмолчиларнинг юкламаларини улаш билан боғлиқ янги электр қурилмаларини ва электр тармоғи хўжалигининг объектларини лойиҳалаштириш ва қуриш, ишлаб турганларини кенгайтириш ва реконструкция қилиш истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Электр энергиясига бўлган эҳтиёж прогнозини шакллантириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Республикада электр энергияси истеъмолининг прогнози ҲЭТК томонидан иқтисодий ривожланиш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари сонининг ўсиши ва уй-жой қурилишини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир истеъмолчи билан тузилган электр таъминоти шартномаларида кўрсатилган эҳтиёж миқдорлари асосида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги йил учун электр энергияси истеъмолининг шартномавий миқдори амалдаги йиллик электр энергияси истеъмол ҳажмидан келиб чиққан ҳолда (қайта тикланувчи энергияси манбалари жорий этилганлиги, энергияни тежаш чора-тадбирлари режаси инобатга олинган, шунингдек, янги объектларни ишга тушириш, ишлаб чиқариш қувватининг оширилиши бўйича аниқ ҳисоб-китобларга асосланган ҳолда) белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Электр энергетика объектларининг ички электр энергияси истеъмолининг прогнози (корхоналарнинг электр энергияси ишлаб чиқариш учун ўзининг ва ишлаб чиқариш эҳтиёжлари), белгиланган тартибда тасдиқланган электр энергиясини электр тармоғи бўйлаб узатишда унинг технологик сарфи ҳар йили 15 сентябргача умумлаштирилади ҳамда келгуси йил учун электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш баланси таркибига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Электр энергиясини ишлаб чиқарувчи корхона ҳар йили 15 сентябргача Энергетика вазирлиги, Ўзэнергоинспекция, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзэнергосотиш» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖга келгуси йилга электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича мавжуд қувват ва прогноз тўғрисида маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. «Ўзэнергосотиш» АЖ «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда чораклар кесимида келгуси йилги электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг прогноз кўрсаткичларини шакллантиради ва жорий йилнинг 1 октябрига қадар уни Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этиш учун Энергетика вазирлигига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзэнергосотиш» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ тасдиқланган электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол қилиш балансининг прогноз кўрсаткичларига мувофиқ ўз тасарруфларидаги ташкилотларга электр энергияси ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилинишининг чоракларга тақсимланган кўрсаткичларини прогноз йил учун белгиланган муддатларда етказадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Электр таъминоти шартномасини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Электр энергияси бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиши ва истеъмол қилиниши билан тавсифланадиган алоҳида товар тури сифатида, ҲЭТК ва энергия қурилмалари шу ташкилот тармоғига бевосита уланган истеъмолчи ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида мазкур Қоидаларга мувофиқ етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахснинг номи ёки электр қурилмалар мулкдори ўзгарганда истеъмол қилинадиган қувват ва (ёки) электр таъминотининг ишончлилик тоифаси ўзгармаса, ҲЭТК ва истеъмолчи — электр қурилмаларининг ҳуқуқий вориси ўртасида электр таъминоти шартномаси оммавий оферта асосида электр таъминоти шартномасини келишиш (қабул қилиш) ва уни ахборот-коммуникация тизимлари орқали янги мулкдор томонидан тасдиқлаш йўли билан тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда истеъмолчиларда абонентнинг шахсий рақами шакллантирилиши талаб этилса, ҲЭТК томонидан янги истеъмолчи рақами электр таъминоти шартномасида кўрсатилади. Истеъмолчилар шакллантирилган абонентнинг шахсий рақами тўғрисидаги маълумотларни ЯИДХП орқали юридик шахслар учун — солиқ тўловчи идентификация рақамини (СТИР), жисмоний шахслар учун — паспорт ёки идентификация ID-картага оид маълумотларни (паспорт серияси ва рақами), жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини ёки кадастр рақамларидан бирини киритиш йўли билан аниқланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. ҲЭТК ва истеъмолчи ўртасидаги электр таъминоти шартномаси электр таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ тайёрланган шаклда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр таъминотининг намунавий шартномаси «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан ишлаб чиқилади, Ўзэнергоинспекция, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилади ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Электр таъминоти шартномаси 2 нусхада тузилади. Бир нусхаси истеъмолчига тақдим этилади, иккинчиси ҲЭТКда қолади. Шартномани расмийлаштириш ва истеъмолчига тақдим этиш электр энергияси етказиб берувчи зиммасида бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Субистеъмолчилар истеъмолчилар билан электр таъминоти шартномасини тузиши, бунда ҲЭТКдан техник шартда рухсат этилган қувватдан ортиқча қувват уланиши кўзда тутилганда ёки ишончлилик тоифаси ўзгарган ҳолатларда, истеъмолчи ўз тармоғига субистеъмолчиларни улаш учун ҲЭТК розилигини олиш шарт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субистеъмолчилар тўғридан-тўғри электр таъминоти корхонаси билан шартнома тузганда, истеъмолчилар ва субистеъмолчилар ўртасидаги ҳар хил низоли ҳолатлар, жумладан, эксплуатация харажатлари, ўзаро бошқа турдаги тўловлар билан боғлиқ ёки ички электр тармоқдаги носозликлар натижасида истеъмолчи томонидан субистеъмолчи электр тармоқдан ажратилганда, етказилган зарарга электр таъминоти корхонаси жавобгар ҳисобланмайди, ҲЭТКнинг айби бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Субистеъмолчиларга ўз тармоқлари орқали электр энергиясини етказиб берувчи истеъмолчилар субистеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмолини ҳисобга олган ҳолда, ҲЭТК билан электр энергиясининг умумий (жами) миқдори бўйича электр таъминоти шартномасини тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва кучланишни узатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлаш ва уларга кучланиш бериш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг қуввати 20 кВтдан юқори бўлган электр қурилмалари ягона электр энергетика тизими электр тармоқларига уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқланмасдан ва Ўзэнергоинспекция томонидан истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улаш тўғрисидаги далолатнома имзоланмасдан уланганлиги аниқланганда, ушбу электр қурилмалари қоидабузарликлар бартараф этилгунича ва мазкур бузилишларга йўл қўйган шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилгунича электр тармоқларидан дарҳол узилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларнинг янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларида синов-созлаш ишларини амалга ошириш учун 1 ойгача бўлган муддатга кучланиш бериш, Ўзэнергоинспекция томонидан уларнинг синов-созлаш ишларини амалга оширишга тайёрлиги аниқлангани, ҲЭТК томонидан ҳисоблагич ва ҳисобга олиш тизими текшириб пломбалангач, вақтинча электр таъминоти шартномаси тузилгандан ва маълумотлар ҲЭТКнинг дастурий таъминот базасига киритилгандан кейин рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов-созлаш ишлари тугаганидан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоқдан дарҳол ўчирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Қуввати 20 кВтдан юқори бўлган истеъмолчиларнинг янги ёки реконструкция қилинган электр қурилмаларига кучланиш бериш, Ўзэнергоинспекция томонидан уларнинг эксплуатация қилишга тайёрлиги аниқлангани, ҳисоблагич ва ҳисобга олиш тизими текширилиб пломбалангач, электр таъминоти шартномаси тузилгандан ва истеъмолчи тўғрисидаги маълумотлар ҲЭТКнинг тегишли дастурий таъминот базаларига киритилгандан кейингина амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуввати 20 кВтгача бўлган янги ёки реконструкция қилинган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларига кучланиш бериш учун Ўзэнергоинспекциянинг ушбу электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлиги тўғрисида хулосаси талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик субъектларининг электр қурилмалари электр тармоқларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда уланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари эксплуатация қилишга тайёрлигини аниқлайдиган Ўзэнергоинспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари, шунингдек, ҲЭТК эксплуатация қилиш жараёнида уларнинг нормал ишлаши учун жавобгар бўлмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Электр қурилмаларининг техник ҳолати юзасидан томонларнинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Электр қурилмаларининг техник ҳолати ва эксплуатация қилиниши юзасидан истеъмолчилар билан ҲЭТК ўртасидаги жавобгарлик ушбу электр қурилмаларининг баланс бўйича мансублиги билан белгиланади ва электр таъминоти шартномасига илова қилинадиган электр тармоқларининг баланс бўйича мансублигини ва томонларнинг эксплуатация қилиш бўйича жавобгарлигини чегаралаш далолатномасида қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр тармоқларининг баланс бўйича мансублиги чегарасини ва уларни эксплуатация қилиш бўйича жавобгарлигини белгилаш далолатномаси ҲЭТК ва истеъмолчи вакиллари томонидан имзоланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр қурилмаларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш юзасидан жавобгарлик чегаралари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпиқ тақсимлаш қурилмаларининг ташқи томонидан электр узатиш ҳаво линиясининг ўтиш изолятори уланган жойда ва симнинг очиқ тақсимлаш қурилмалари изоляторлари портал тизмасининг тарангловчи қисқичидан чиқиш жойида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр узатишнинг таъминловчи ёки чиқувчи линияларининг кабель ёки ҳаводаги кириш симлари уланган жойларида белгиланади. Бунда уланмаларнинг ҳолати учун подстанциядан фойдаланувчи корхона жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турли истеъмолчиларга тегишли, тармоқланган симларга (ёпиқ ёки ажраткичлар орқали) эга бўлган кучланиши 1000 В ва ундан юқори бўлган электр узатиш линияларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш юзасидан жавобгарликнинг мансублик чегараси асосий линиянинг тармоқланиш амалга оширилган таянч нуқтасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тармоқланган симларни уловчи қисқичларнинг ҳолати учун жавобгарлик асосий электр узатиш линияси эгасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кучланиши 1000 В гача бўлган электр қурилмаларининг ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича истеъмолчи ва ҲЭТК ўртасидаги жавобгарлик чегараси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳаводаги тармоқланишда — бино ёки қувур таянчида ўрнатилган биринчи изоляторларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кабель билан киритишда — бинога кириш жойида таъминловчи кабелнинг уланиш жойларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда уй-жой мулкдорлари ширкатларига, бошқарув ташкилотларига, муассасаларга ва ишлаб чиқариш билан шуғулланмайдиган бошқа истеъмолчиларга тегишли уйлардаги электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасидаги уланмаларнинг ҳолати учун ҲЭТК жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр қурилмаларини эксплуатация қилиш хусусиятларига кўра жавобгарликнинг бошқа асосланган чегаралари ҳам белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Эксплуатация жараёнида электр қурилмаларнинг уланмалари ҳолати учун балансда сақловчи ташкилот жавобгар ҳисобланади. Истеъмолчи ўз тасарруфидаги электр қурилмаларнинг техник ҳолати ва электр хавфсизлиги, истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши, электр энергияси оқилона сарфланиши, электр энергияси истеъмолининг белгиланган режимлари бажарилиши, электр энергияси сифатининг таъминланиши ва Ўзэнергоинспекциянинг кўрсатмалари ўз вақтида бажарилиши учун жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Истеъмолчилар электр қурилмаларини техник эксплуатация қилиш қоидалари ҳамда Истеъмолчилар электр қурилмаларини эксплуатация қилишда хавфсизлик техникаси қоидаларида ҳисобга олинмаган ишлаб чиқаришнинг ва электр қурилмаларини эксплуатация қилишнинг ўзига хос (ер ости, портлаш хавфи бўлган ишлаб чиқаришлар, электр тортиш кучи ва бошқа) шартлари мавжуд бўлганда, истеъмолчилар ушбу электр қурилмаларини эксплуатация қилиш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича махсус йўриқномаларга эга бўлишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Маиший истеъмолчилар томонидан ўз эҳтиёжлари учун монтаж қилинган кучланиши 1000 В дан юқори кучланишдаги электр тармоқларини (электр энергияси узатиш линиялари, трансформатор пунктлари (кейинги ўринларда — ТП) ва бошқалар) фойдаланишга топширилишидан олдин техник хизмат кўрсатиш учун алоҳида шартнома бўйича белгиланган тартибда электр таъминоти корхоналарига берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи томонидан техник хизмат кўрсатиш шартномаси бекор қилинганда ёки техник хизмат учун ўз вақтида тўлов ўтказилмаганда, ушбу электр тармоғи хўжалиги объектларига электр энергиясини етказиб бериш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Маиший истеъмолчи томонидан ўз эҳтиёжлари учун кучланиши 1000 В дан юқори электр тармоқлари монтаж қилинган ҳолларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагич ТПнинг 0,4 кВли тақсимлаш қурилмасида ўрнатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоқлари маиший истеъмолчининг уйга эгалик қилиш ҳудудидан ташқарида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Маиший истеъмолчи 1000 В дан юқори кучланишдаги электр тармоғига эга бўлган ҳолда, маиший истеъмолчига тегишли бўлган ушбу электр тармоғидаги (линиялар, ТП) электр энергиясининг технологик сарфлари ҳисоб-китоб йўли билан аниқланади ва унинг истеъмолига қўшилади ҳамда бу ҳақида электр таъминоти шартномасида тегишли ёзув қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Маиший истеъмолчиларга 1000 В гача кучланишдаги битта тармоқдан захира манба сифатида қўшимча фазага эга бўлиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Истеъмолчи электр тармоқларининг техник ҳолатини таъминлаш бўйича эксплуатация харажатлари учун субистеъмолчилар, истеъмолчи билан субистеъмолчи ўртасида тузилган алоҳида шартнома бўйича электр энергиясининг умумий ҳажмидан олинадиган улушга мутаносиб равишда ҳақ тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксплуатация харажатларини субистеъмолчига бериладиган электр энергияси тарифига қўшишга рухсат этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Ҳисоблагичларни ўрнатиш ва эксплуатация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Электр энергияси учун ҲЭТК билан ҳисоб-китоб қилиш мақсадида истеъмолчилар мажбурий тартибда ЭҲНАТга мос келадиган ҳисоблагичлар билан таъминланган бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. ЭҲНАТ кўрсаткичлар бузилишидан ва инсон омилининг таъсирини мумкин қадар камайтирган ҳолда, ахборотлардан рухсатсиз фойдаланишдан комплекс ҳимоя билан таъминланган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. ЭҲНАТга мос келадиган ҳисоблагичлар бўлмаганда истеъмолчилар ва субистеъмолчиларни электр тармоқларига уланиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Турли хил тариф гуруҳларига мансуб истеъмолчиларнинг ҳар бир тариф гуруҳи учун алоҳида ҳисоблагич ўрнатилади. Мазкур Қоидаларнинг 81-бандида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Ҳисоблагичлар, ўлчаш воситалари ва ўлчов трансформаторлари, шунингдек, ЭҲНАТ тизими қурилмалари мазкур Қоидаларга мувофиқ ўрнатилади ва Электр қурилмаларнинг тузилиши қоидалари талабларига жавоб бериши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва истеъмолчилар томонидан ишга туширилган ЭҲНАТ белгиланган тартибда метрологик қиёслашдан ўтказилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблагич ўлчов (ток, кучланиш) трансформатори орқали уланган бўлса, истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми трансформация коэффициентлари инобатга олинган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Назорат ҳисоблагичлари алоҳида цехларда, кўп энергия сарфлайдиган агрегатларда, технологик линияларида, биноларда, бир неча оила яшайдиган хонадонларда ўз ҳисобидан ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳисоблагичлар бўйича ҲЭТК билан пуллик ҳисоб-китоб амалга оширилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Кўп квартирали уйлардаги хонадонларда сарфланадиган электр энергиясини ҳисоблаш мақсадида ҳисоблагичлар ҳар бир хонадон учун махсус ажратилган жойларда, шунингдек, якка тартибдаги уй-жойларнинг бино-иншоотларида ва фойдаланиш ҳудудидан ташқарида (таянч, ташқи фасад ва бошқалар), электр таъминоти корхонасининг ходимлари томонидан тўсиқсиз кўриш имкониятини берадиган жойга ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп квартирали уйда уйнинг умумий эҳтиёжлари (зинапояларни ёритиш, лифтлар, насосларнинг ишлаши ва ҳоказолар) учун сарфланадиган электр энергиясини ҳисоб-китоб қилиш мақсадида алоҳида умумий ҳисоблагич ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси ҳисоблагичлари, ўлчаш воситалари, ўлчов трансформаторлари, ЭҲНАТ тизими қурилмалари, шунингдек, уларни ўрнатиш учун зарур бўлган бошқа воситалар истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобига сотиб олинади ва ўрнатилади, ҲЭТК масъул ходими томонидан бепул пломбаланади ва рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси ҳисоблагичлари, ўлчаш воситалари, ўлчов трансформаторлари ҲЭТК томонидан пломбаланмаган истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Маиший истеъмолчиларда ўрнатилган ҳисоблагичларни сотиб олиш (электр тармоқларига янги уланадиган якка тартибдаги уй-жойлар ва кўп квартирали уйлардаги хонадонлар), ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий қиёсловдан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек, мавжуд (жумладан, ЭҲНАТга мос келмайдиган) ҳисоблагичларни алмаштириш ҲЭТК маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда қурувчи ташкилотлар томонидан янги қуриладиган кўп квартирали уйлардаги хонадонларга ҳисоблагичларни сотиб олиш ва ўрнатиш қурувчи ташкилот маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблагич якка тартибдаги уй-жойлар ёки кўп квартирали уйлардаги хонадон эгасининг буюртманомасига биноан бир ҳафта муддатда унинг иштирокида ҲЭТК ходими томонидан ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Ҳисобга олиш тизими истеъмолчининг айби билан бузилган тақдирда (ўлчов трансформаторларининг уланиш схемаси бузилганда ёки унинг ўзи ёки ёрлиғи рухсатсиз алмаштирилганда, шунингдек, ҳисобга олинаётган электр энергияси сарфини камайтириш мақсадида ҳисоблагични ёки унинг пломбаси бузилганда, унга ташқаридан таъсир кўрсатилганда), ушбу тизим қурилмаларини алмаштириш, таъмирлаш, қиёсловдан ўтказиш ва ўрнатиш ишлари истеъмолчи ҳисобидан уларнинг қиймати ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ тўланган ҳолда, ҲЭТК томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчининг айби тасдиқланмаса, ҲЭТК маблағи эвазига ҳисоблагич, модул қурилмаси таъмирланади ёки янгисига алмаштирилади.
(66-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Ҳисоблагичлар, ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, алоқа линияларининг, шу жумладан, уларга ўрнатилган пломбаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик биносида (иншоотида) ушбу қурилмалар ўрнатилган ташкилотга (электр таъминоти корхонаси ёки истеъмолчига), уларнинг эксплуатацияси ва техник ҳолати учун жавобгарлик эса — қурилма эгасига юкланади. Агар ҳисоблагичлар, ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар, алоқа линиялари учинчи ташкилот биносида (иншоотида) ўрнатилган бўлса, жавобгарлик масаласига ҳолатдан келиб чиқиб, манфаатдор томонлар иштирокида, лозим бўлганда холис экспертлар жалб этилган ҳолда аниқлик киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ҳисоблагичларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қобиқ (корпус) қисмида, дастурлаш тугмасида, модул алоқа қисмида — ҳисоблагични ишлаб чиқарувчи заводнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи қобиғи (корпус) маҳкамланадиган жойларида, ўлчов трансформаторларида эса — алоҳида ажратилган жойларда «Ўзбекистон миллий метрология институти» давлат муассасасининг ёки унинг ҳудудий бўлинмалари ёки тегишли тартибда аккредитациядан ўтган лабораториянинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
клеммник қопқоқларида, ток трансформаторларнинг клеммникларида, хотира ва синов блокида, ҳисоблагич дастурлашдан фойдаланиш тугмасида (бўлмасида), ўтувчи клеммникларда, кучланиш трансформаторлари ажратгичлари юритмалари ва ҳимоя автоматларида, модул қурилмаларида (ҲЭТК томонидан алмаштирилганда) — ҲЭТКнинг белгиланган намунадаги пломбалари бўлиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблагичлар ва ўлчов трансформаторлари ишлаб чиқарувчи заводда белгиланган тартибда бирламчи қиёсловдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўлчов трансформаторлари истеъмолчи ҳисобидан аккредитациядан ўтган метрология хизмати томонидан белгиланган тартибда ва муддатларда даврий қиёсловдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Агар маиший истеъмолчида ҳисоблагичнинг қиёсловдан ўтказиш оралиғи тугаши билан электр таъминоти корхонаси томонидан белгиланган тартибда қиёслов тадбирлари ўтказилмаган бўлса, унда ушбу истеъмолчи қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисоблагичнинг кўрсаткичларига кўра электр энергияси ҳақини тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда электр таъминоти корхонаси маиший истеъмолчи томонидан қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисоблагичдан фойдаланган электр энергияси учун қайтадан ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларда ҳисоблагичларнинг сифат ва сарф кўрсаткичлари ҳамда ишлаш механизмларига шубҳа туғилганда, аккредитациядан ўтган метрологик хизматида ўз ҳисобидан мустақил қиёсловни ўтказиш ҳуқуқига эга. Ҳисоблагичда белгиланган стандартларга номутаносиблик аниқланган тақдирда, қайта ҳисоб-китоб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда электр таъминоти корхонаси истеъмолчининг биринчи талабига кўра ҳисоблагичларни бепул ечиш, ўрнатиш, пломбалаш ва рўйхатдан ўтказишга мажбур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. ҲЭТК ва Ўзэнергоинспекциянинг ваколатли ходимини ҳисоблагични текширишга қўймаслик далолатнома билан расмийлаштирилади. Истеъмолчи ҲЭТКлари ва (ёки) Ўзэнергоинспекция ходими томонидан тузилган далолатнома билан танишиб, уни имзолаши зарур. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, бу ҳақда тегишли белги қўйилади. Рад этиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Далолатномани имзолашни рад этган истеъмолчи бунинг сабабини тушунтиришга ҳақли ва у далолатномага киритилган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчининг далолатномани имзолашни рад этиши, уни электр тармоқлардан узишга асос бўлади ва бу ҳақда у хабардор қилинган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Ҳисоблагичлар ва ўлчов трансформаторларини бошқа жойга ўрнатиш ва алмаштириш ҲЭТК билан келишилган ҳолда амалга оширилади ва кўрсатилган хизматлар ҳақи истеъмолчи томонидан тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблагичлар ва ўлчов трансформаторларини ўзбошимчалик билан бошқа жойга ўрнатиш ва (ёки) алмаштириш ҳолатлари аниқланган тақдирда, ҲЭТК истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўяди, ҲЭТК томонидан мазкур Қоидаларга мувофиқ қайтадан ҳисоб-китоб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахс бўлган истеъмолчиларга ўрнатилган ҳисоблагич ва ўлчов трансформаторларини алмаштиришда далолатнома фото ва (ёки) видео материалларни илова қилган ҳолда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Ҳисоблагич уланиш схемасини ўзгартириш билан боғлиқ бўлган ҳар қандай ишлар фақат ҲЭТК томонидан истеъмолчи иштирокида, бу ҳақида уларни хабардор қилингандан сўнг амалга оширилади. Ишларни бажариш даврида фойдаланилган электр энергиясини ҳисобга олиш ва ҳисоб-китоб қилиш ҲЭТК томонидан белгиланган вақтинча схемалар бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Электр энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Истеъмолчилар электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича учта тариф (I, II, III ва IV) гуруҳига бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I тариф гуруҳига асосий ва захира электр таъминоти учун уланган қуввати йиғиндиси 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар киради. Бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. II тариф гуруҳи истеъмолчиларига I тариф истеъмолчиларидан бошқа барча юридик шахс бўлган истеъмолчилар ҳамда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибига кирадиган, ҳудудий электр таъминоти корхоналари, шу жумладан, ҲЭТКдан электр қуввати оладиган корхона ва ташкилотларнинг, шунингдек, электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ушбу корхоналар ҳудудидан ташқарида алоҳида жойлашган объектларининг хўжалик эҳтиёжлари киради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва «Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибига кирадиган ҳамда электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан хўжалик эҳтиёжлари учун ўзига тегишли тармоқларда электр энергияси ишлаб чиқариш бўйича фойдаланилган электр энергияси амалдаги таннарх бўйича ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. III тариф гуруҳига маиший истеъмолчилар киради. Ушбу тариф гуруҳи бўйича аҳоли томонидан турмуш эҳтиёжлари учун уй-жойларда, хонадонларда, ётоқхоналарда, ёрдамчи хўжаликларда, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида, шу жумладан, боғ ширкатлари ва дала ҳовлилар суғориш насослари, шахсий автомашиналар учун гаражларда сарфланадиган электр энергияси ҳақи ток қабул қилгичларнинг қуввати ҳамда ҳисоблагичлар ўрнатилган жойидан қатъи назар тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилишнинг умумий қоидалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Бевосита «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва электр энергиясини ишлаб чиқарувчи бошқа корхоналарнинг электр тармоқларидан ҳамда истеъмолчилар ёки субистеъмолчилар электр тармоқлари орқали узатиладиган электр энергияси учун истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тарифлар бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахслар томонидан муқобил энергия манбаларини ўрнатиб ёки рекуперация усулида (электропоездлар, электромобиллар орқали ва бошқалар) электр энергиясини тармоққа узатилса, ҳисобот ойи якуни бўйича тармоққа узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмидан чегириб ҳисоб-китоб қилинади.
(76-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар томонидан тармоққа узатилган энергия миқдори истеъмол қилинган миқдордан кўп бўлса, истеъмолчи хоҳишига (танловига) кўра ортиқча қисми маблағ кўринишида истеъмолчига тўлаб берилади ёки кейинги давр истеъмол қилиниши кутилаётган энергияси учун аванс маблағ сифатида акс эттирилади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча электр энергияси истеъмолчиларининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ойлик электр энергияси истеъмоли ҳисоблангандан кейин ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга актив электр энергияси бўйича электрон ҳисоб-фактура жўнатади. Мазкур электрон ҳисоб-фактура жўнатилганлиги истеъмолчини тўлаш тўғрисида огоҳлантириш ҳисобланади. Реактив энергия товар ҳисобланмайди ва истеъмол ҳажми далолатнома кўринишида истеъмолчига электрон тарзда жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча электр энергияси истеъмолчилари (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҲЭТК билан биргаликда ҳисоб-китоб даври тамом бўлгандан кейин ҳар ойнинг 5-санасига қадар фойдаланилган электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларнинг таққослаш далолатномасини тузади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида истеъмолчиларни тариф гуруҳлари бўйича тақсимланиши мазкур Қоидаларга мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК билан электр таъминоти шартномаси тузилгандан кейин истеъмолчининг айби билан истеъмолчини тегишли бўлмаган тариф гуруҳига киритиш ҳолати аниқланганда, ҲЭТК томонидан шартнома тузилган пайтдан, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган давр учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Бунда қайта ҳисоб-китоблар амалдаги тарифга асосан тарифлар фарқи бўйича жами истеъмол қилинган электр энергияси миқдори учун амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. I тариф гуруҳи истеъмолчилари учун табақалаштирилган тариф қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табақалаштирилган тариф сутканинг вақт зонаси бўйича истеъмол қилинган ҳар 1 кВт соат электр энергияси учун тўловдан иборат. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярим тиғиз давр — сутканинг ёруғ вақти (соат 9-00 дан 17-00 гача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиғиз давр — эрталабки ва кечки максимум (ягона электр энергетика тизимининг максимал юкламалар соатлари соат 6-00 дан 9-00 гача ва соат 17-00 дан 22-00 гача);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тунги давр — сутканинг қоронғи даври (ягона электр энергетика тизимининг минимал юкламалар соатлари соат 22-00 дан 24-00 гача ва соат 00-00 дан 06-00 гача).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда фойдаланилган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар ягона электр энергетика тизимининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиғиз давр соатларида — белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда ўсувчи коэффициент;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тунги давр соатларида — белгиланган тарифга нисбатан 1,5 баравар миқдорда камаювчи коэффициент;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярим тиғиз давр соатларида — белгиланган тариф қўллаб амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. II ва III тариф гуруҳлари истеъмолчилари билан белгиланган тариф бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Майнинг фақат юридик шахс томонидан қуёш фотоэлектр станциялари орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Майнинг учун ягона электр энергетика тизимига белгиланган тартибда рухсат олиб уланган ҳолда электр энергиясидан фойдаланган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун тўловлар II тариф гуруҳига нисбатан икки баравар ўсувчи коэффициентга мувофиқ тўланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинган электр энергиясининг ҳисоби алоҳида ҳисоблагич ўрнатилган ҳолда юритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда рухсат олмасдан майнинг билан шуғулланувчи шахсларнинг ягона электр энергетика тизимига уланиш ҳолатлари аниқланганда, уларга II тариф гуруҳига нисбатан амалдаги тарифга беш баравар ўсувчи коэффициент қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Ташқи реклама ва ахборот объектлари конструкциялари (конструкцияси, видеоэкранлар, электрон дисплейлар, медиа фасад ва бошқа техник воситалар), иллюминациялар ва лампалар шодаси учун фойдаланилган электр энергияси II тариф гуруҳига асосан белгиланган тарифга уч баравар оширилган коэффициентга мувофиқ Ташқи реклама ва ахборот объектлари конструкциялари ўрнатилган қуввати миқдорини 24 соат фойдаланиши ҳисобидан ёки алоҳида ҳисоблагич ўрнатиш орқали ҳисоб-китоб амалга оширилади (бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Бир неча тариф гуруҳига мансуб истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар ҳар бир тариф гуруҳига алоҳида ўрнатилган ҳисоблагичлар кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Электр энергияси учун ҲЭТК ёки истеъмолчи томонидан ёзиладиган тўлов ҳужжатлари бўйича электр таъминоти шартномасига мувофиқ ҳақ тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичга эга бўлган истеъмолчиларга электр энергияси олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқ истеъмол қилинган электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Истеъмолчи юридик шахс сифатида тугатилган тақдирда, унинг электр қурилмасига ҲЭТК томонидан электр энергиясини етказиб бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар, истеъмолчи фаолияти тугатилганлиги ёки тугатилаётганлиги тўғрисида ҲЭТКга мурожаат қилгандан сўнг электр энергиясини етказиб бериш тўхтатилмаган бўлса, у ҳолда бунинг оқибати учун ҲЭТК қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Ҳисоблагич кўрсаткичлари ёзиб олинмаган ёки электр энергияси сарфи тўғрисидаги ҳисобот истеъмолчи томонидан тақдим этилмаган тақдирда, ҲЭТК томонидан электр энергияси (шу жумладан актив ва реактив энергия) истеъмолчининг шартномавий миқдори бўйича ёки ўтган ҳисоб-китоб давр учун электр энергияси истеъмолининг ўртача суткалик амалдаги миқдори тўғрисидаги маълумотлар асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳисоблагич кўрсаткичлари назорат тартибида ҲЭТК томонидан ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилинади. Қайта ҳисоб-китоб истеъмолчи ёки унинг вакили иштирокида ёхуд унинг иштирокисиз белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Электр энергияси учун тўлов қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчилар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган электр энергияси учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт, ЭҲНАТга уланган маиший истеъмолчилар бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭҲНАТга уланган маиший истеъмолчилар қарздорлиги мавжуд бўлганда, дастур орқали дарҳол тармоқдан узилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлаш асосида етказиб берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинган электр энергияси учун электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда тўланмаган қарзи бўлган юридик шахсларга электр энергияси етказиб бериш тўхтатиб қўйилади (махсус тартибга кўра электр энергияси етказиб бериладиган истеъмолчилар бундан мустасно). Бунда тадбиркорлик рейтингида «юқори» ва «ўрта» тоифадаги корхоналарга олдиндан тўлов суммасининг 50 фоизини ҳисобот ойининг биринчи санасигача ва қолган қисмини ҳисобот ойининг ўн бешинчи санасигача бўлиб тўлашга рухсат берилади.
(88-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Тўлов ҳужжатида хатолар ёки ҳисоб-китобларда ноаниқликлар аниқланган тақдирда, истеъмолчи ҲЭТКга дарҳол мурожаат қилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК истеъмолчи билан бирга мурожаат қилган кундан бошлаб ўн суткадан кечиктирмай, ҳисоб-китобни текшириши, зарурат бўлганда эса ҳисоблагичларни ҳам кўрикдан ўтказиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблагичларни кўрикдан ўтказиш ёки тўлов ҳужжатидаги хатолар тўғрисидаги мурожаат истеъмолчини тўловни белгиланган муддатда ва тартибда тўлаш мажбуриятидан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳисоблагич ва ўлчов трансформаторидаги четга чиқиш ушбу ҳисоблагичлар ва ўлчов трансформаторлари учун белгиланган аниқлик доирасидан ошмаса, бундай четга чиқишлар йўл қўйилиши мумкин бўлган четга чиқиш деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар тўлов ҳужжатини текшириш ёки ҳисоблагични кўрикдан ўтказишдан кейин (шу жумладан истеъмолчи мурожаат қилмаса ҳам) электр энергияси миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиш зарурати аниқланса, бунда ҲЭТК томонидан ҳақиқий (аниқ) истеъмол қилинган электр энергияси миқдори бўйича ҳисоб-китоб амалга оширилади ва кейинги ой ҳисоботида инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Ҳисоблагичлар электр тармоқларининг қайси нуқтасида ўрнатилганлигидан қатъи назар, ҲЭТК ва истеъмолчи ўртасида ҳисоб-китоб қилиш учун актив ва реактив энергия ҲЭТК ва истеъмолчи тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегарасида ҳисобга олиниши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси миқдори ва худди шу даврда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан қабул қилинган электр энергияси миқдори ўртасидаги тафовут (шу жумладан, электр энергиясининг амалдаги технологик сарфи норматив сарфдан ошиши ҳисобидан пайдо бўлаётгани), меъёрлар доирасида ушбу электр тармоқлари орқали электр энергиясини узатишдаги унинг технологик сарфининг белгиланган тартибда тасдиқланган нормативи ҳажми чиқариб ташланган ҳолда, ҳудудий электр тармоқларининг келгуси давр балансига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ҳисоблагичлар электр тармоғининг баланс бўйича мансублик чегарасида ўрнатилмаганда, электр тармоғининг чегарасидан ҳисоблагич ўрнатилган жойигача бўлган участкадаги актив ва реактив энергия технологик сарфининг ҳажми истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблаш ёки тарафлар келишуви асосида шартномада қайд қилиш орқали аниқланади ва электр тармоғининг баланс бўйича мансублигига қараб, ҲЭТКнинг ёки истеъмолчининг ҳисобига ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Электр энергияси ягона электр энергетика тизимидан транзит бўйича истеъмолчининг электр тармоғи орқали ҲЭТКнинг электр тармоғига узатилганда, истеъмолчи тармоқларидаги электр энергияси технологик сарфининг бир қисми, истеъмолчининг электр тармоғига келиб тушган электр энергиясининг умумий миқдорига нисбатан ҲЭТКнинг электр тармоғига истеъмолчи томонидан узатилган электр энергияси миқдорига мутаносиб равишда, ягона электр энергетика тизимининг электр тармоқларидаги технологик сарфларга ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Истеъмолчининг айби билан электр таъминоти шартномасида кўрсатилган электр энергияси ҳажми тўлиқ истеъмол қилинмаган тақдирда, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилмайди ва электр энергияси учун кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади. Истеъмолчи ўз фаолиятини тўхтатган (тугатган) тақдирда, аванс тариқасида тўланган маблағлар қайтариб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳисоб-китоб ойидан кейинги календарь ой тугагач, қарз тўлов муддати ўтган ҳисобланади ва тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидабузарлик далолатномасига асосан ҳисобланган ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори бўйича ўзаро низо истеъмолчи билан суд тартибида кўрилганда суд ҳужжатларига асосан пеня истеъмолчи ёки таъминотчи корхона фойдасига қайта ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчининг электр энергияси ҳақини тўлаш, реактив энергия компенсацияси учун тарифга устамалар, шунингдек, ноқонуний фойдаланилган электр энергияси қайта ҳисоб-китоби, қувват коэффициенти қийматининг истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан пасайтирилгани учун ҳисобланган маблағ ва пеня бўйича қарзи бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари қарзни қоплашга йўналтирилади ва аванс тўлови (олдиндан ҳақ тўлаш) сифатида ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Истеъмолчи томонидан фойдаланилган электр энергияси (қуввати) учун ҳисоб-китоб бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни солиштириш далолатномасини имзолаш рад этилган тақдирда, қарз тузилган электр таъминоти шартномасига мувофиқ шартномавий ҳажмдан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчининг банкдаги ҳисобварағига ҲЭТК томонидан тўлов талабномаси қўйиш йўли билан ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари) эгаллаб турган бинодан унинг топширилиши, сотилиши ёки бошқа сабабларга кўра кўчиб кетган тақдирда, у бу ҳақида ҲЭТКни ёзма шаклда хабардор қилиши ҳамда электр энергияси учун кўчиб кетиш кунигача тўлиқ ҳисоб-китоб қилиши шарт, шундан сўнг ҲЭТК объектга электр энергияси етказиб беришни тўхтатади. Янги истеъмолчини расмийлаштириш ва электр қурилмаларини электр тармоғига улаш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Томонлар уларнинг хоҳиш ва ҳаракатларига боғлиқ бўлмаган табиий офатлар сабабли ушбу шароитларда қайтариб бўлмайдиган ва олдиндан билиб бўлмайдиган фавқулодда вазиятларни ўз ичига олган енгиб бўлмас куч (форс-мажор) оқибатида ўз зиммасига олинган мажбуриятларни бажара олмаса, томонлардан ҳеч бири ўз мажбуриятларини тўлиқ ёки қисман бажармагани учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Агар кўрсатилган форс-мажор ҳолатлари мажбуриятларнинг шартномада белгиланган муддатларда бажарилишига таъсир қилса, у ҳолда ушбу муддатлар форс-мажор ҳолатларининг амал қилиш вақтига, аммо электр таъминоти шартномасининг амал қилиш муддатидан кўп бўлмаган вақтга узайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. ҲЭТК туман, шаҳар, иқтисодий зона (саноат зонаси) доирасида электр энергияси учун тўловни йиғиш функцияларини белгиланган тартибда хусусий операторга ўтказиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси учун тўловни йиғиш функцияларини бажарувчи хусусий операторлар ўз фаолиятини белгиланган тартибда амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Электр энергияси учун амалдаги тарифлар ўзгарган тақдирда, ҲЭТК уларнинг кучга киришидан камида ўн беш кун олдин қарорни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда электр энергияси учун тарифлар ўзгарган санадан қатъи назар, электр таъминоти шартномаси ўз кучида қолади ва истеъмолчи фойдаланилган электр энергияси учун янги тариф кучга кирган кундан бошлаб амалга киритилган тариф бўйича ҳақ тўлашга мажбурдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тариф ўзгарган тақдирда, электр энергияси (шу жумладан, актив ва реактив энергия)нинг тарифи ўзгарган кундан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчилар — икки ойдан ортиқ бўлмаган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа истеъмолчилар — бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатга аванс тариқасида тўланган ҳажм учун қўшимча тўлов тўлашдан озод этиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Истеъмолчилар билан электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Асосий ва захира электр таъминоти учун уланган қуввати йиғиндиси 750 кВА ва ундан юқори бўлган истеъмолчилар электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилади (бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Захира электр таъминоти учун ўрнатилган қувват электр тармоқдан ажратилганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштирилиб, уланган қувват 750 кВА дан кам бўлганда истеъмолчи табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган истеъмолчи унинг электр қурилмалари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг икки ёки ундан ортиқ алоҳида филиаллари ёки электр таъминоти корхоналари тармоқларидан таъминланаётган бўлса, ушбу истеъмолчи ўзи жойлашган ҳудуд филиали билан битта электр таъминоти шартномасини тузиб, электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳақ тўлайди, мазкур Қоидаларнинг 103-банди бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Битта электр таъминоти корхонаси тармоғига уланган истеъмолчининг цехлари ёки объектлари алоҳида-алоҳида ҳар хил ҳудудда ёки ёндош (қўшни) ҳудудда жойлашган бўлиб, битта тақсимловчи умумий тармоққа эга бўлмаса, бунда бу цехлар ёки бошқа алоҳида объектлар бўйича ҳисоб-китоблар тегишли тариф гуруҳлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. II тариф гуруҳи истеъмолчилари билан электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарув ташкилотлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотлари томонидан умумий уй-жой эҳтиёжларига фойдаланиладиган электр энергияси учун ҲЭТК билан ҳисоб-китоблар электр таъминоти шартномасига мувофиқ электр тармоқларининг баланс бўйича мансублик чегарасида ўрнатилган ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари ва маиший истеъмолчилар учун белгиланган базавий меъёрда белгиланган тариф бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. ҲЭТК билан кўп квартирали уйлар электр тармоқларининг мансублик чегарасидан маиший истеъмолчиларнинг электр энергиясини ҳисоблагичларигача бўлган, умумий фойдаланишдаги электр тармоқларидаги электр энергиясининг технологик сарфлари ҲЭТКнинг технологик сарфлари ҳисоб-китобида инобатга олиниб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Кўп квартирали уйларни бошқарганда, уй-жой эгаларининг умумий йиғилиши билан вакил қилинган шахс уйнинг умумий эҳтиёжлари учун сарфланадиган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича ҲЭТК билан электр таъминоти шартномаси тузиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда уй-жой эгаларининг умумий йиғилиши билан вакил қилинган шахс ҲЭТК билан ўзаро муносабатларда уй-жой мулкдорлари номидан ҳаракат қилишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Кўп квартирали уйларнинг электр ускуналари ва электр тармоқларидан фойдаланишга эксплуатация ташкилоти томонидан улар белгиланган тартибда қабул қилиниб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилгандан кейин рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. ҲЭТК турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари ва ижарачилар (юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар) билан электр таъминоти шартномасини тузади ва уларга шахсий ҳисобварақлари очади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта уй-жой мулкдорлари ширкати бир неча ширкатларга бўлинганда ёки вақтинча турар жой ва нотурар жой фондининг уй-жойларини кимнингдир мол-мулкига ўтказиш масаласи вақтинча ҳал этилмаган тақдирда, ҲЭТК маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишган ҳолда, маълум бир уй-жойларнинг умумий эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган электр энергиясини етказиб беришни тўхтатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ташкилотлари ёки уй-жой мулкдорлари ширкати таркибидан уй-жой эгаларининг умумий йиғилиши қарори билан янги ширкат тузиб ажралиб чиққанда, электр энергиясидан мавжуд қарздорлиги бўлган ширкатлар ўртасида ўзаро тақсимланган далолатнома тузилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув сервис компаниялари ёки хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати ўз таркибига бошқа ширкатларни қўшиб олганда, электр энергиясидан мавжуд қарздорлиги билан қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Шахсий ҳисобварақ бошқа истеъмолчига ҲЭТК томонидан турар жой ва нотурар жой фондининг янги мулкдорининг кадастр ҳужжатлари маълумотларига мувофиқ қайта расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин уч кун муддатда ҲЭТКга кўчмас мулк эгаси ҳақида маълумот юборади ва унга мувофиқ истеъмолчилар билан шартномалар қайта расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жой ва нотурар жой фонди биносига кўчиб кирган янги мулкдор электр тармоғига уланиши учун 30 кун мобайнида ҲЭТК билан электр таъминоти шартномасини тузиши ва ўз номига шахсий ҳисобварақни расмийлаштириши шарт (маиший истеъмолчилар бундан мустасно). Шахсий ҳисобварағи кўрсатилган муддатда расмийлаштирилмаса, мавжуд қарздорлик бўйича жавобгарлик турар жой ва нотурар жой фонди биносининг янги мулкдори зиммасига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўчмас мулк олди-сотди битими давлат рўйхатидан ўтказиш органи томонидан давлат рўйхатига олингандан сўнг мулкдорнинг фамилияси, исми, отасининг исми, доимий яшаш жойи, нотариал ҳаракат амалга оширилган кун ва қайд этилган рақам, кўчмас мулк кадастр рақами ва кўчмас мулкнинг умумий (турар жой) майдони, шунингдек, мобил телефон рақами ва электрон почта манзили (мавжуд бўлса) кўрсатилган маълумот юборилади. Бунда ҲЭТК маълумот тушгандан кейин бир ой муддатда мулкдор билан электр таъминоти шартномасини тузиши шарт (маиший истеъмолчилар бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. ҲЭТК турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари билан электр энергияси учун ҳисоб-китоблар, турар жой ва нотурар жой биноларининг ижарачиларига (юридик шахс бўлган ижарачилар бундан мустасно) ёки ёлловчиларга топширилишидан қатъий назар, умумий ҳисоблагичлар бўйича амалга оширади. Турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари билан ижарачилар ўртасидаги ҳисоб-китоблар назорат ҳисоблагичлари бўйича олиб борилиб, ҲЭТК ҳеч қандай ҳисоб-китобларни амалга оширмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Турар жой ва нотурар жой фонди биноларининг эгалари билан ижарачилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича низолар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Хонадонда, шунингдек, ётоқхоналарда бир нечта оила яшаганда, ҳисоб-китоб даврида истеъмол қилинган электр энергияси алоҳида оилалар ўртасида назорат ҳисоблагичлар кўрсаткичлари бўйича тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат ҳисоблагичларини ўрнатиш учун ҲЭТКнинг рухсати талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат ҳисоблагичларининг тўғри ишлашини назорат қилиш, уларнинг кўрсаткичларини ёзиб олиш ва электр энергияси учун ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш мажбуриятлари яшовчиларнинг зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумий фойдаланиладиган жойларда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори алоҳида оилалар ўртасида амалда яшовчиларнинг сони бўйича тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК электр энергиясидан умумий ҳисоблагичлар орқали фойдаланувчи фуқаролар билан ҳеч қандай ҳисоб-китобларни амалга оширмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Электр энергияси учун ўз вақтида ҳақ тўлаш бўйича мазкур Қоидаларга риоя қилиш, турар жой ва нотурар жой фонди биносидаги ҳисоблагичларнинг сақланиши ва бутлигини таъминлаш учун жавобгарлик турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Ҳисоблагичлар зинапоя майдончаларида ўрнатилган тақдирда уларнинг сақланиши ва бутлиги учун уй-жой мулкдорлари ширкати ёки тасарруфида уй-жой бўлган идора, ташкилот жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп квартирали уйлар зинапоя майдончаларида ўрнатилган ҳисоблагичларга зарар етказилганда ёки ўғирланган тақдирда, уй-жой мулкдорлари ширкати ёки идора, ташкилот уларни ўз ҳисобидан тиклаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўп квартирали уйлардаги хонадонлар ва якка тартибдаги уй-жойлар ичида ўрнатилган ҳисоблагичларнинг сақланиши ва бутунлиги учун истеъмолчи жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳисоблагичлар, ўлчов трансформаторлари, иккиламчи занжирлар кўп қаватли уйлар зинапоя майдончаларида ёки якка тартибдаги уй-жойларнинг бино ва иншоотлари фойдаланиш ҳудудидан ташқарида (трансформатор пункти, таянч, ташқи фасад ва бошқалар) ўрнатилган бўлиб, ҳисоблагич ўлчов тизимига ташқи аралашувлар қилиниши натижасида истеъмол қилинган электр энергияси миқдори камайтирилганлиги ҳисоблагич ёки ЭҲНАТ базаси хотира маълумотлари билан ўз тасдиғини топганда, истеъмолчи жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Уй-жой мулкдорлари ширкати, бошқарув ташкилоти, уй-жой мулкдорлари ва турар жойлардаги ҳамда бошқа бинолардаги хоналарни ижарачиларга (юридик шахсларга ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахсларга) ижарага берувчи бошқа ташкилотлар ҲЭТКнинг рухсатисиз ижарачиларга тегишли бўлган электр қурилмаларини (электр энергиясидан фойдаланиш мақсадларидан қатъи назар) уйнинг ички электр тармоқларига улаш ҳуқуқига эга эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Ижарачилар (юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар) турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси билан шартнома тузгандан кейин уч кун муддатда ижарага олинган бинода электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун ҲЭТКга мурожаат қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижарачи бинодан кўчиб кетадиган бўлса, турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси ижарачидан ҲЭТКнинг у кўчиб кетиш кунигача электр энергияси учун ҳисоб-китоб амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотномани талаб қилиши шарт. Кўчиб кетган ижарачиларнинг электр энергияси учун қарзлари бўйича жавобгарлик ижарага берувчи зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. ҲЭТК билан кўп квартирали уйлар электр тармоқларининг мансублик чегарасидан алоҳида хонадонлар электр ҳисоблагичигача бўлган умумий фойдаланишдаги электр тармоқлари (ўтказгичлар, коммутация аппаратлари, тақсимловчи шчитлар) техник ҳолати ва уларга хизмат кўрсатиш учун уй-жой мулкдорлари ширкатлари, бошқарув ташкилотлари ва тасарруфида турар жойлар бўлган ташкилотлар жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. III тариф гуруҳи истеъмолчилари билан ҳисоб-китоб қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Маиший истеъмолчилар хонадонларда, шахсий уй-жойларда, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектларида фойдаланилган электр энергияси учун маиший эҳтиёжларда қўлланиладиган ток қабул қилгичлар қуввати ва вазифасидан қатъи назар, аҳоли учун белгиланган тариф ва шартлар бўйича ҳақ тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсий электромобилларни қувватлаш ускуналари учун истеъмолчилар маблағлари ҳисобидан алоҳида ҳисоблагич ўрнатилади ҳамда алоҳида ҳисобварақ орқали II тариф гуруҳи истеъмолчилари учун белгиланган тариф асосида ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Овқат тайёрлаш учун марказлашган ҳолда электр плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарда яшайдиган маиший истеъмолчилар томонидан фойдаланиладиган электр энергияси ҳақи III тариф гуруҳига кирадиган амалдаги тарифнинг 50 фоизи миқдорида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу уй-жойларни тармоққа улаш учун берилган техник шартларда, лойиҳа ҳужжатларида ва таъминловчи тармоқларда (трансформаторлар, кабеллар, тақсимловчи шчитлар, коммутация аппаратлари, электр узатгичларда) электр плиталарнинг қуввати аввалдан инобатга олинган бўлиши шарт. Лойиҳа бўйича овқат тайёрлаш учун марказлашмаган ҳолда газ плиталари билан жиҳозланган кўп квартирали уйлар ва ётоқхоналарга мазкур банднинг биринчи хатбошиси татбиқ этилмайди. Бундай уй-жойлар ва ётоқхоналарда газ плиталарни ўзбошимчалик билан электр плиталарга алмаштириш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясидан аҳолига электр энергиясини етказиб бериш мақсадида фойдаланувчи диний ташкилотлар, оилавий корхоналар, оилавий тадбиркорлар, Уй меҳмонхоналари (хостеллар), «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналарга уй-жой мулкдорлари ширкати ҳамда кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотларга маиший истеъмолчиларга белгиланган тариф ва шартлар қўлланилади.
(118-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда диний ташкилотлар, ётоқхоналар ва аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналар томонидан фойдаланилган электр энергияси учун тарифлар маиший истеъмолчиларга базавий меъёр учун белгиланган тариф бўйича амалга оширилади.
(118-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЭҲНАТга уланган ҳисоблагичларга эга маиший истеъмолчиларга электр энергияси электр таъминоти шартномаси асосида ва олдиндан тўланган тўлов доирасида етказиб берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий корхона ва ҳунармандларга уларнинг ихтиёрига кўра энергия учун тўловларни II ёки III тариф гуруҳи тарифларида амалга оширишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда истеъмолчилар ҳисобот ойи бошлангунга қадар электр таъминоти корхонасига мурожаат қилишлари зарур.
(118-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарорига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Муқобил энергия манбалари орқали ишлаб чиқарилиб, энергетика тизимига узатилган электр энергияси ҳажми тармоқдан истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмидан чегириб ҳисоб-китоб қилинади, орттирилган ҳажм эса ҲЭТК ёки истеъмолчи фойдасига «0» кВт соатдан бошлаб ҳисоб-китоб қилинади. Истеъмол қилинадиган электр энергиясидан оқилона фойдаланиш мақсадида маиший истеъмолчиларнинг электр энергияси истеъмоли юклама орқали чегараланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҲЭТК томонидан ЭҲНАТ доирасида истеъмолчиларга эҳтиёжлари учун зарур бўлган қурилмаларнинг минимал қувватидан ҳамда жойлашган ҳудудидан келиб чиқиб, ҳисоблагич орқали 10 — 15 кВт қувват доирасида чеклов киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Бирор-бир сабабга кўра ҳисоблагичга эга бўлмаган ва (ёки) мазкур турар жойда вақтинча яшамаётган маиший истеъмолчи электр энергияси учун нотўғри тўлов ҳисобланишининг олдини олиш учун ҲЭТКни бу тўғрида ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун хонадонлар, хусусий уй-жойлар, боғ участкалари ва бошқа шахсий объектлардан фойдаланилган истеъмолчилар ишлатилган электр энергияси учун тадбиркорлик фаолиятининг (савдо, хизматлар кўрсатиш, товарлар ишлаб чиқариш, электромобилларни қувватлаш хизматлари ва бошқалар) тури бўйича электр энергияси истеъмолчиларининг тариф гуруҳига мувофиқ ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тадбиркорлик фаолияти учун фойдаланиладиган электр энергияси бўйича ҳисоб-китоблар учун алоҳида ҳисоблагич ўрнатилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. ҲЭТК ҳар бир маиший истеъмолчи билан электр таъминоти шартномасини тузади ва зарур ҳолларда электр энергияси ҳақини тўлаш учун унга белгиланган намунадаги ҳисоб-китоб дафтарчасини беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда маиший истеъмолчи тармоққа белгиланган тартибда амалда биринчи марта уланган пайтдан бошлаб у билан шартнома тузилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоб дафтарчасининг ҳар бир варағи квитанция ва билдиришномадан иборат бўлиб, уларда маиший истеъмолчининг шахсий ҳисобварағи туширилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов ҳужжатининг ҳар иккала қисми (билдиришнома ва квитанция) бир хилда, аниқ, ўчириб ёзишларсиз тўлдирилиши керак. Тўлов ҳужжатларида фамилия, манзил, тўловнинг жорий ва олдинги санаси ҳамда саналарга мувофиқ ҳисоблагич кўрсаткичлари ва тўлов суммаси кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Маиший истеъмолчи томонидан ҳисоб-китоб даврида амалда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори истеъмолчининг ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҳисоблагич ўлчов трансформаторлари (ток, кучланиш) орқали уланган бўлса, амалда истеъмол қилинган электр энергияси миқдори ушбу ўлчов трансформатор трансформация коэффициенти инобатга олинган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Ҳисоблагичлардан кўрсаткичларни ёзиб олиш ва тўлов ҳужжатини ёзиб бериш ҲЭТКнинг ходими ёки истеъмолчининг ўзи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК ходими томонидан ёзиб берилган тўлов ҳужжати (билдиришнома) маиший истеъмолчига имзо қўйдириб топширилади, у бўлмаган тақдирда эса — у билан бирга бир хонадонда (хусусий уйда) яшовчи вояга етган шахсга топширилади ёки билдиришнома билан бирга буюртма хат орқали жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Агар навбатдаги айланиб чиқиш давомида ҳисоблагич ўрнатилган хона ёпиқ бўлса, бу ҳақда маиший истеъмолчининг шахсий ҳисобварағида тегишли белги қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблагич кўрсаткичларини назорат тартибида ёзиб олиш бўйича маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, ҲЭТК электр энергияси истеъмолининг шартномадаги миқдори бўйича ёки олдинги давр учун амалдаги электр энергияси истеъмолининг ҳажми тўғрисидаги маълумотларга асосан тўлов ёзиш ҳуқуқига эга бўлиб, бу ҳақида маиший истеъмолчининг ҳисобварағида тегишли белги қўйилади. Бунда ҳисоблагичлардан назорат кўрсаткичлари ёзиб олингандан кейин амалда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. ҲЭТКнинг ходими гувоҳномасини кўрсатган тақдирда, хонадондаги ҳисоблагич кўрсаткичларини ва уланиш схемаларини соат 08-00 дан 20-00 гача ҳеч қандай қаршиликларсиз кўриш ҳуқуқига эгадир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблагичларни кўздан кечириш учун ҲЭТК ходимини қўймаслик мазкур Қоидаларнинг 70-бандида белгиланган чоралар кўрилишига сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Тўлов ҳужжатларини ёзиш ва ҳақ тўлаш пайтида йўл қўйилган хатолар ҲЭТК томонидан даъво муддати мобайнида ушбу хатоликлар аниқлангунига қадар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Тўлов тегишли ташкилот томонидан қабул қилиб олинган сана тўлов амалга оширилган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлов электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилган тақдирда, маблағлар истеъмолчининг шахсий ҳисобварағига ўтказилган (транзакция) сана тўлов амалга оширилган вақт деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Аҳолидан тўловларни қабул қиладиган ташкилот (тижорат банкларининг бўлимлари, «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамиятининг бўлимлари ва аҳолидан тўловни қабул қилиб олиш пунктлари) тўлов ҳужжатларини ўрам, бандероллар ва электрон реестрларга жамлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар қайси бандеролда (банк бўлими томонидан маълум даврда қабул қилиб олинган маиший истеъмолчиларнинг тўлов ҳужжатлари тўпламида) уларни ҲЭТКга бериш вақтида ёрлиқ бўлиши лозим, ёрлиқда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бандеролни шакллантириш бошланган ва тугалланган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бандеролдаги ҳужжатлар сони;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилиб олинган тўловларнинг умумий суммаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касса хизмати кўрсатилганлиги учун тўлов сифатида ушлаб қолинган сумма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК ҳисобварағига ўтказиладиган сумма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аҳолидан тўловни қабул қилиб олувчи ташкилотлар электр энергияси учун тўлов сифатида келиб тушган маблағлар шартномада белгиланган муддатларда ҲЭТКга ўтказилишини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Маиший истеъмолчилар тўлов бўйича қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1 фоизи миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пеня ҳисоблагич кўрсаткичлари ёзиб олингандан кейин ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблардан сўнг, шунингдек, белгиланган тартибда киритилган олдиндан тўлов ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китоб давридан кейинги ойнинг 11-кунидан бошлаб маиший истеъмолчининг аниқлаштирилган қарздорлик (тўланмаган қарз) суммасидан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пеняни ҳисоблаш учун қарздорлик ҳосил бўлган ой аниқланади ва тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун пеня шу ойдан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол қилинган электр энергияси бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда, маиший истеъмолчига тегишли бўлган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўладилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у маиший истеъмолчига тегишли бўлган доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вақтдан бошлаб вужудга келади ва рўйхатдан чиқарилган вақтгача амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Арифметик хатоликлар, тарифларни нотўғри қўллаш туфайли пайдо бўладиган кам ва ортиқча тўловлар тегишли тариф бўйича кВт соатларда мазкур Қоидалар асосида қайта ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Тариф ўзгарганда, тариф ўзгарган санагача истеъмол қилинган электр энергияси ҳажми олдинги тўлов вақтидан бошлаб ўртача суткалик истеъмол бўйича аниқланади ва унга эски тариф бўйича ҳақ тўланади. Ҳисоблагичларнинг кўрсаткичлари тўлов кунида ёзиб олинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарифлар ўзгаргандан кейин истеъмол қилинган электр энергияси миқдори учун янги тариф бўйича ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, ушбу ҳолатларни расмийлаштириш ва ҳисобга олинмаган электр энергияси ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Қуйидаги ҳолатлар истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш (ноқонуний фойдаланиш) ҳолатлари деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) электр таъминоти шартномасини тузмасдан, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар истеъмолчи энергия таъминоти корхонаси ходими билан тил бириктириб, уланишда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларини бажармасдан, шартномасиз ва ҳисоблагичи ҲЭТКнинг тегишли дастурий таъминоти базаларига киритилмасдан электр тармоғига уланиб, электр энергиясидан фойдаланган тақдирда ўзбошимчалик билан фойдаланишга тенглаштирилади (истеъмолчининг электр тармоғига уланиш учун тегишли ҳужжатлари мавжуд бўлиб, лекин ҳисоблагич ҲЭТКнинг тегишли дастурий таъминоти базасига ойдан-ойга ўтиш жараёнида дастурга кирмай қолган ҳолатлар бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳисоблагич кўрсаткичларини қасддан камайтириш мақсадида унга ташқи таъсир кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ҳисоблагич ва ўлчов трансформаторларининг пломбаларини ўзбошимчалик билан бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) I тариф гуруҳи истеъмолчиларида ўрнатилган ҳисоблагичда сутканинг вақт зонасини ўзбошимчалик билан ташқи таъсир кўрсатиш орқали ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ўзбошимчалик билан ҳисоблагич ёки ўлчов трансформаторларини алмаштириш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ҳисоблагич хотирасидаги кўрсаткичларни йўқ қилиш мақсадида ҳисоблагични қасддан йўқ қилиш (ёқиб юбориш, синдириб майдалаш ва шу кабилар). Истеъмолчининг айбисиз ҳисоблагичга юқори кучланиш/ток келиши натижасида эриб кетиши ёки бошқа табиий сабабларга кўра яроқсиз ҳолга келиши бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) ҳисоблагичдан ташқари уланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) ҳисобга олинадиган электр энергияси миқдорини камайтириш мақсадида ўлчов трансформаторларига бириктирилган паспорт маълумотларини қасддан ўзгартириб қўйиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) юридик шахс истеъмолчилар томонидан (маиший истеъмолчилар бундан мустасно) электр энергиясини йўқ қилиш мақсадида электр ҳисоблагични ЭҲНАТ тизимидан қасддан узиб (техник узилишлар бундан мустасно), ҳақиқий кўрсатгич бўйича ҳисобот бермасдан электр ҳисоблагич кўрсаткичини яшириш (бунда яширилган электр энергияси миқдори икки ойлик истеъмолидан кам бўлмаганда).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг барча кичик бандларида келтирилган ҳолатларда истеъмол қилинган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинади ва истеъмолчидан ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар истеъмолчиларнинг ҳисоблагичлари, ўлчов трансформаторлари энергетика объекти корхонасига тегишли ҳудудда (подстанция, трансформатор пункти ва бошқалар) ўрнатилган бўлиб, ҳисоблагич ўлчов тизимига ташқи аралашувлар натижасида истеъмол қилинган электр энергияси миқдори камайтирилганлиги ҳисоблагич ёки ЭҲНАТ базаси хотира маълумотлари билан ўз тасдиғини топганда, истеъмолчи жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидаларнинг ушбу бандида назарда тутилган қоида бузилишлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ тегишли жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Қуйидаги ҳолатлар истеъмолчилар томонидан тўловлар амалга ошириладиган электр энергияси ҳажмига таъсир қилмаган ҳолда, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва нормаларга риоя этмаслик ҳолатлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) техник шартларда рухсат этилган қувватдан ортиқча қувватни улаб фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) электр энергиясидан нооқилона ва самарасиз фойдаланиш. Бунда электр энергиясидан нооқилона ва самарасиз фойдаланганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иқтисодий ва (ёки) маъмурий жазо чораси қўлланилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) истеъмол қилинган электр энергиясини ҳисоблаш тизимига таъсир қилмайдиган усулларда ЭҲНАТ тизими муқобил ишлашига таъсир кўрсатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда келтирилган ҳолатларда истеъмол қилинган электр энергияси учун қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Қуйидаги ҳолатлар техник хато ва камчиликлар ёки электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг истеъмолчининг айбисиз бузилиши деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) истеъмолчилар билан ҳисоб-китобларда нотўғри тариф гуруҳи қўлланилиши (майнинг соҳаси бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) истеъмолчига мансуб бўлган тармоқлардаги технологик сарфлар ҳамда қувват коэффициентининг (cos φ) иқтисодий қиймати ҳисоб-китоб қилинмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) арифметик ва техник хатоликлар натижасида кам ёки кўп ҳисобланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳисоблаш тизимига таъсир қилмаган ҳолда, иккиламчи ток занжирида кириш ва чиқиш симлар ўзаро ўрни алмаштириб уланган ҳолатлар («бериш» / «қабул» режими). Қуёш панеллари ўрнатилганлиги бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳисоблагич ёки ўлчов трансформаторлари навбатдан ташқари ёки даврий қиёслов кўригидан ўтказилганда давлат стандартларида рухсат этилган хатолик меъёрларидан кам ёки кўп кўрсаткичларда ишлаганлиги аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ҳисоблагич иккиламчи занжир симларининг механик таъсирдан узилиши (табиий узилиш) ҳамда ҳисоблагич ёки ўлчов трансформаторларининг истеъмолчининг айбисиз бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) ҳисобга олинадиган электр энергияси миқдорини камайтириш мақсадида дастурга қўшимча камаювчи коэффициентларни киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу ҳолатларда истеъмолчига истеъмол қилинган ҳақиқий электр энергияси сарфи бўйича ҲЭТК ёки истеъмолчи манфаатига қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. Қоидаларнинг бузилиш ҳолатлари аниқланганда, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва (ёки) Ўзэнергоинспекция ваколатли ходимлари томонидан мазкур Қоидаларга 1-иловага мувофиқ электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузилганлиги тўғрисида далолатнома (кейинги ўринларда — далолатнома) расмийлаштирилади. Зарурат бўлганда, далолатномага ҳолат юзасидан фотосуратлар ва бошқа ашёвий далиллар илова қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома ваколатли ходимлар ва истеъмолчи томонидан имзоланади. Истеъмолчи далолатномага имзо қўйишдан бош тортган тақдирда, икки нафар холис ва (ёки) маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари жалб этилиб, ҳолат уларга маълум қилинади ҳамда уларнинг далолатномага имзо қўйиши таъминланади. ҲЭТК ходимлари дарҳол мазкур истеъмолчини электр тармоғидан узиб қўяди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчининг электр қурилмалари электр тармоғидан ажратилгандан сўнг «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ ва/ёки Ўзэнергоинспекция ваколатли ходимлари томонидан белгиланган намунадаги пломба билан қайта электр тармоғига ўзбошимча уланишнинг олдини олиш мақсадида пломбаланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр қабул қилгичлар қувватини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолатларда, электр қабул қилгичларнинг умумий қуввати ўлчов воситалари ёрдамида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидаларнинг бузилиш ҳолатларини аниқлаш ва расмийлаштиришга масъул ходимлар далолатномани расмийлаштиришда, мазкур бандда келтирилган талабларга амал қилмаган ҳолатларда, улар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТКнинг бошқа ходимлари томонидан мазкур Қоидаларни бузиш ҳолатлари аниқланганда, улар бу ҳақда ўз раҳбари ҳамда далолатнома расмийлаштиришга ваколатли бўлган ходимларга маълум қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137. Кўрикдан ўтказиш ва далолатномани расмийлаштириш жараёнида ҳисоблагич ёки ўлчов трансформаторларига ташқи таъсир, яъни инсон аралашуви мавжуд деб ҳисоблашга асос бўлганда, ўлчов воситаларини (ҳисоблагич ва бошқа зарур ускуналар) алоҳида идишга (қути, идиш, полиэтилен қопча ва бошқалар) солиб, истеъмолчи билан биргаликда муҳрлаб иш ҳужжатларига қўшиш мақсадида олиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблагични олиб қўйиш тўғрисида ҲЭТК ёки Ўзэнергоинспекция ходими томонидан бу тўғрисида икки нусхада тегишли далолатнома расмийлаштирилиб, унга томонлар имзо қўядилар ҳамда унинг бир нусхаси истеъмолчига топширилади. Мазкур далолатномада сана, ҳисоблагич русуми, давлат рақами, кўрсаткичлари, пломбалари рақамлари тўлиқ қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138. Мазкур Қоидаларни бузганлик ҳолатлари натижасида ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори электр таъминоти корхонасида тузилган махсус комиссия томонидан истеъмолчи иштирокида ёки унинг иштирокисиз (хоҳишига кўра) уч иш кунида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи томонидан асосли ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, электр таъминоти корхонаси махсус комиссия аъзолари томонидан қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139. Махсус комиссия аъзолари истеъмолчи ёки унинг ишончли вакили иштирокида (хоҳишига кўра) ҳисобга олинмаган электр энергиясини ҳисоблашда, унинг ҳақиқий (аниқ) миқдорини аниқлаш имконияти мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу миқдор ҳисобланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ёки суд органлари томонидан қоидабузарлик бўйича ҳисобланган электр энергияси миқдорини қайта ҳисоблаш зарур деб топилса, у ҳолда тўпланган ҳужжатларга асосан ҲЭТК, Ўзэнергоинспекция, шунингдек, хулоса бериш ваколатига эга бўлган эксперт/мутахассислар билан биргаликда комиссия тузган ҳолда қайта ҳисоб-китоб амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140. Мазкур Қоидаларнинг 133 ва 135-бандларида келтирилган қоида бузилишлар бўйича қайта ҳисоб-китоблар умумий даъво муддати давридан (уч йил) ошмаган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Аввал аниқланиб далолатнома расмийлаштирилган ва дастурий таъминотга киритилган қоидабузарлик ёки хато-камчиликлар истеъмолчи томонидан такроран содир этилганда, аввалги расмийлаштирилган далолатнома бўйича ҳисобланган давр учун такроран ҳисоб-китоб қилиниши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергияси сарфининг қайта ҳисоб-китоби бўйича амалга оширилган тўловлар истеъмолчини мазкур Қоидаларни бузганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарликлардан озод этмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Ҳисобга олинмаган электр энергияси ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Мазкур Қоидаларнинг 133-бандида назарда тутилган қоидабузарликлар аниқланганда, ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори даъво муддатини инобатга олган ҳолда амалдаги тариф миқдори (маиший истеъмолчиларга амалдаги базавий меъёрлари учун белгиланган тарифда) бўйича қуйидаги мезонлар асосида қайта ҳисоб-китоб қилинади. Бунда 133-банднинг:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик бандидаги қоидабузарлик содир этилганда — қоидабузарлик аниқланган бино ёки объектга мулк ҳуқуқи вужудга келган ёхуд фаолиятини бошлаган кундан ёки тармоққа уланган кундан (асосли ҳужжатларга кўра) далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар, далолатномада қайд этилган электр қабул қилгичларнинг умумий қуввати бўйича суткасига 24 соат ишлаши ҳисобидан.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тасдиқловчи ҳужжатлар сифатида фақатгина расмий равишда давлат рўйхатидан ўтказилган кун тўғрисида солиқ органларидан олинган маълумот, кадастр, маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли қарорлари, ер майдонидан ижарада фойдаланаётган бўлса ижара шартномаси асос бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б», «д», «е» ва «ж» кичик бандларидаги қоидабузарлик содир этилганда — ҳисоблагич хотираси ёки ЭҲНАТ базаси маълумот базаси маълумотлари ёрдамида ҳисоблагичга ташқи таъсир қилинганлиги аниқланган кундан, аниқлаш имкони бўлмаганда истеъмолчи электр ҳисоблагичининг схемаси текширилган кундан далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар далолатномада қайд этилган электр қабул қилгичларнинг умумий қуввати бўйича юридик шахс бўлган истеъмолчиларга шартномадаги иш соатига асосан (маиший истеъмолчиларга суткасига 24 соат ишлаши ҳисобидан) тўловларни инобатга олган ҳолда ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» кичик бандидаги қоидабузарлик содир этилганда — ҳисоблагич ўрнатилган кундан ёки ҳисоблагич хотирасидан (ЭҲНАТ маълумотларни сақлаш базасида) аниқланган ташқи таъсир қилинган кундан бошлаб, далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар далолатномада қайд этилган электр қабул қилгичларнинг умумий қуввати бўйича, юридик шахс бўлган истеъмолчиларга шартномадаги иш соатига асосан (маиший истеъмолчиларга суткасига 24 соат ишлаши ҳисобидан) тўловларни инобатга олган ҳолда ҳисобланади (ҳисоблагичнинг электрон пломбаси бузилмаган ҳолатлар бундан мустасно). Ҳисоблагичнинг пломбалари бузилганда, ҳисоблагич электрон пломбалари бузилиши бўйича ҳисоблагични ишлаб чиқарувчи завод хулосасига асосан ҳисоб-китоб қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» кичик бандидаги қоидабузарлик содир этилганда — ҳисоблагич ўрнатилган кундан ёки ҳисоблагич хотирасига (ЭҲНАТ маълумотларни сақлаш базасига) табақалаштирилган тариф сутканинг вақт зонаси ўзгартирилган кундан бошлаб, далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар ҳисобга олинмаган электр энергияси сарфидан келиб чиқиб, тиғиз давр соатларида белгиланган тарифга асосан тўловларни инобатга олган ҳолда, ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«з» кичик бандидаги қоидабузарлик содир этилганда — электр таъминоти шартномаси расмийлаштирилган кундан ёки кўчмас мулк олди-сотди қилинган ёхуд ҳисоблагич ўрнатилган кундан далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар, бироқ даъво муддатидан ортиқ бўлмаган муддатда ҳисоблагичдан ташқари тармоққа уланган электр қабул қилгичлар қувватидан келиб чиқиб, юридик шахс бўлган истеъмолчиларга шартномадаги иш соатига асосан (маиший истеъмолчиларига суткасига 24 соат ишлаши ҳисобидан) ҳисобланади;
(142-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«и» кичик бандидаги қоидабузарлик содир этилганда — ўлчов трансформатори ўрнатилган кундан бошлаб далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар ҳисоблагич қайд этган электр энергияси сарфига нисбатан ўлчов коэффициентлари орасидаги тафовут миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«к» кичик бандидаги қоидабузарлик содир этилганда — ҳисоблагич қайд этган кўрсаткичлар тафовут миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи бир пайтнинг ўзида мазкур Қоидаларнинг 133-бандида назарда тутилган қоидабузарликларнинг бир нечтасини содир этганда, ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори қайта ҳисоблаш мезонларининг энг юқори миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидаларнинг 133-банди «а» ва «з» кичик бандида назарда тутилган қоидабузарлик содир этилганлиги аниқланганда, ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори амалдаги тарифга уч баравар ўсувчи коэффициент қўлланилган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143. Мазкур Қоидаларнинг 135-бандида назарда тутилган қоидалар истеъмолчининг айбисиз бузилиши аниқланганда, сарфланган электр энергияси миқдори ҳар бир даврдаги тарифда ва даъво муддатини инобатга олган ҳолда қуйидаги мезонлар асосида қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур Қоидалар 135-банднинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик бандидаги техник хато ва камчиликлар аниқланганда — тариф гуруҳи нотўғри қўлланилган кундан бошлаб далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар истеъмол қилинган ҳақиқий электр энергияси сарфидан келиб чиқиб, тарифлар орасидаги тафовут миқдори бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б» кичик бандидаги хатолик аниқланганда — ҳисобга олинмай қолган технологик сарф (актив ва реактив) миқдоридан ҳамда реактив қувватнинг иқтисодий қийматининг (cos φ) ҳар бир даврдаги тариф миқдори бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» кичик бандидаги хатолик аниқланганда — ҳисоб-китоблардаги арифметик ёки техник хатоликлар туфайли ҳисобланган барча нотўғри (кам ёки кўп) хатоликлар, қайта таҳлил қилиниб истеъмолчи ёки ҲЭТК фойдасига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» кичик бандидаги техник хато ва камчиликлар аниқланганда — ҳисоблагичнинг иккиламчи ток занжирлари кириш ва чиқиш симлари ўрни алмаштириб уланиши натижасида келиб чиққан электр энергияси миқдоридаги тафовутни ҳисоботларга қўшиш орқали ҳисоб-китоб қилинади. Бунда истеъмолчининг муқобил энергия манбалари ўрнатилганлиги таҳлил қилиниши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д» кичик бандидаги хатолик аниқланганда — ҳисоблагич ёки ўлчов трансформаторлари хатолик билан ишлашни бошлаган кундан далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар, ҳақиқий ҳисобга олинмаган электр энергияси миқдори бўйича ҳисобланади. Хатолик билан ишлашни бошлаган кунни аниқлаш имкони бўлмаса, ҳисоблагич ўрнатилган кундан далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар ҳисоб-китоб қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«е» кичик бандидаги техник хато ва камчиликлар аниқланганда — ҳисоблагич хотирасидан (ЭҲНАТ маълумотларни сақлаш базасидан) ҳисоблагич ишдан чиққан ёки кучланиш ва/ёки ток симлари узилган кундан ёхуд ҳисоблагични ишлаб чиқарувчи завод хулосасига асосан ишдан чиққани аниқланган кундан далолатнома расмийлаштирилган кунга қадар ҳақиқий истеъмол қилинган электр энергияси сарфи ҳисобланади. Агар ҳақиқий истеъмолни аниқлаш имкони бўлмаса, ҳисобга олиш бузилишига қадар бўлган олдинги ҳисоб-китоб давридаги ёки ҳисобга олиш тиклангандан кейинги даврдаги ўртача суткалик сарф бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ж» кичик бандидаги хатолик аниқланганда — барча нотўғри ҳисоб-китоблар таҳлил қилиниб ҳисобга олинмаган миқдор ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда электр энергиясининг ўртача суткалик сарфини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб қилиш даври бир ойдан ошмаслиги ҳамда шу даврда ҳисоблагич ўрнатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол қилинган энергия (актив, реактив) сарфи ҲЭТК томонидан аниқланган қоидабузарлик натижасида ҳисобга олинмаган электр энергияси (актив, реактив) миқдорлари, пеня ва бошқа жарималар ҳудудий электр тармоқлари ҳисобварағига ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция иштирокида аниқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолати бўйича расмийлаштирилган қоидабузарлик далолатномасига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчига электр энергиясини етказиб бериш тўхтатилади ва Ўзэнергоинспекция мутахассислари томонидан пломба ўрнатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб бўйича тўловлар Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини молиялаштиришни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 28 сентябрдаги 512-сон қарорига мувофиқ электр энергетика ташкилотларининг алоҳида ҳисобварағига (22636) ундирилади ва тўловлар амалга оширилгандан сўнг тармоққа қайта улашга рухсат берилади.
(143-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, рухсатсиз пломбани бузганлик учун белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144. Мазкур Қоидаларда назарда тутилган қоида бузилиши ҳолатларида истеъмолчиларни электр тармоқларидан узиб қўйиш ва қайта улаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойига чиққан ҳолда электр тармоқларидан узиб қўйилган истеъмолчиларни қайта улашда истеъмолчилардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари (маиший истеъмолчилардан 2 баравари) миқдорида тўлов ундирилади ва ушбу маблағлар ҲЭТКнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масофадан (ЭҲНАТдан) узиб қўйиладиган ва уланадиган истеъмолчиларни тармоққа қайта улаш учун тўлов ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-боб. Реактив энергия компенсацияси учун электр энергияси тарифига чегирмалар ва устамалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145. Электр таъминоти шартномасида кўрсатилган рухсат этилган қуввати 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этган барча истеъмолчилар реактив қувватни компенсация қилишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146. Реактив энергия компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) ҲЭТК томонидан берилган техник шартлар бўйича ёки электр таъминоти шартномасида кўрсатилган рухсат этилган қувват 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчиларига нисбатан амалга оширилади (бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147. Истеъмолчи томонидан реактив қувват етарли даражада компенсация қилинмаганлиги оқибатида ягона электр энергетика тизими тармоқларида ҳосил бўлган йўқотишлар истеъмолчи томонидан энергиядан нооқилона сарфланган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148. Реактив энергия компенсацияси учун чегирмалар (устамалар) реактив энергия ҳисоблагичларининг кўрсаткичлари асосида аниқланади ҳамда тегишли равишда истеъмол қилинган (ҳосил қилган) реактив энергиянинг 1 кВар.соат учун тўлов тарзида ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК томонидан уланган қуввати 50 кВт ва ундан ортиқ бўлган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчиларига истеъмол қилинган реактив энергия учун тўловлар ундирилади, лекин бюджет ва бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек, Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари истеъмол қилинган реактив энергия ҳамда реактив энергия ўрни етарлича қопланмаганлиги ҳисобига ҳосил бўлган қувват коэффициенти (cos φ) ҳисоботларда кўрсатиб ўтилади, лекин маблағ кўринишида ҳисобланмайди ва тўловлар ундирилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реактив энергиянинг шартномавий миқдори реактив энергиянинг иқтисодий қийматидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реактив энергиянинг ҳар бир ҳисобот даври учун иқтисодий қиймати, шартномада кўрсатилган ва белгиланган тартибда аниқланадиган қувват коэффициентининг оптимал миқдори ҳисобга олиниб, ушбу давр учун актив энергиянинг шартномадаги миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир неча тариф гуруҳларига мансуб бўлган истеъмолчилар учун реактив энергиянинг шартномавий миқдори ҳар бир тариф гуруҳи бўйича аниқланади ва электр таъминоти шартномасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврининг якуни бўйича реактив энергия иқтисодий қийматининг амалдаги миқдори истеъмол қилинган актив энергия ва қувват коэффициентининг шартномавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки ва ундан ортиқ алоҳида объектларга (ҳудуд) эга бўлган истеъмолчига нисбатан реактив энергия иқтисодий қийматининг амалдаги миқдори ва реактив энергиянинг амалдаги истеъмоли ҳар бир объект бўйича аниқланади. Бунда барча объектлар бўйича реактив энергия иқтисодий қийматининг амалдаги миқдори ва реактив энергия бўйича ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун фойдаланилган реактив энергия миқдори йиғиндиси аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуввати 50 МВт ва ундан ортиқ бўлган қуёш фотоэлектр станцияси ҳамда электр энергиясини сақлаш тизими ташкилотлари реактив энергия компенсацияси учун устамалар ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан ҳар ой якуни билан истеъмол қилинган реактив энергия миқдори ҳосил қилинган реактив энергия миқдоридан ортиқ бўлганда қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149. Устамалар ҲЭТК томонидан истеъмолчи уланган электр тармоғининг катта юклама соатларида реактив энергия истеъмол қилинганда ва ягона электр энергетика тизимининг кам юклама соатларида истеъмолчи реактив энергия ҳосил қилганда қўлланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реактив энергия учун устама актив энергиянинг амалдаги тарифидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда қуйидаги миқдорда белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 фоиз — реактив энергия мазкур Қоидаларнинг 148-банди олтинчи хатбошисига мувофиқ аниқланган иқтисодий қийматнинг амалдаги миқдори доирасида истеъмол қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоиз — реактив энергия мазкур Қоидаларнинг 148-банди олтинчи хатбошисига мувофиқ аниқланган иқтисодий қийматнинг амалдаги миқдоридан ортиқ истеъмол қилинганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реактив энергия компенсацияси учун электр энергияси тарифига устамалар жарима санкцияси ҳисобланмайди ва электр таъминоти шартномасига асосан ундирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реактив энергия ўрни етарлича қопланмагани ҳисобига қувват коэффициенти қийматининг истеъмолчилар томонидан электр таъминоти шартномасида кўрсатилганига нисбатан пасайтирилгани аниқланганда, ҲЭТК электр энергияси йўқолиши қийматининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини амалга оширади, шунингдек, қувват коэффициенти кўрсаткичлари белгиланган нормативларга нисбатан пасайтирилгани учун истеъмолчилардан қўшимча маблағлар Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини молиялаштиришни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 28 сентябрдаги 512-сон қарорига мувофиқ ҲЭТКнинг алоҳида ҳисобварағига (22636) ундирилади.
(149-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҲЭТК томонидан истеъмолчиларга қувват коэффициенти кўрсаткичлари пасайтирилгани учун тўловни амалга оширишга алоҳида ҳисоб-фактура тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150. Истеъмолчилар реактив қувватни етарли даражада компенсация қилмаганлиги натижасида тармоқларда актив энергиянинг қўшимча йўқотишлари учун қайта ҳисоб-китоблар амалдаги тарифга нисбатан уч баравар миқдорда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151. Тариф чегирмалари истеъмолчи ягона электр энергетика тизими тармоғида электр тармоғининг катта юкламали соатларида реактив энергия ҳосил қилганда ва электр тармоғининг кичик юкламали соатларида ягона электр энергетика тизими тармоғидан реактив энергия истеъмол қилинганда, агар истеъмолчининг бундай режимда ишлаш зарурати шартномада кўрсатилган бўлса, тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реактив энергия учун тақдим этиладиган чегирма актив энергиянинг амалдаги тарифидан қўшилган қиймат солиғини ҳисобга олмаган ҳолда 15 фоиз миқдорида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152. Электр тармоғининг катта ва кичик юкламали соатлари — бу сутканинг истеъмолчи томонидан реактив қувватнинг истеъмол қилиниши (ҳосил қилиниши) туфайли ягона электр энергетика тизимининг электр тармоқларида электр энергиясининг қўшимча равишда йўқотилишига олиб келадиган вақтларидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК электр тармоғининг катта ва кичик юкламали соатларини, истеъмолчининг ва у фойдаланадиган тармоқнинг реактив юкламаси жадвалларини таҳлил қилган ҳолда, ҳар қайси истеъмолчи учун алоҳида белгилаши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир суткадаги катта ва кичик юкламали соатлар йиғиндиси 24 соатга тенг, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
катта юкламали соатлар — соат 06-00 дан 22-00 гача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик юкламали соатлар — соат 22-00 дан 06-00 гача.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
153. Реактив энергиянинг истеъмол қилиниши ҳамда ҳосил қилиниши ҳисоблагичлар ёрдамида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
154. «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК истеъмолчи томонидан ягона электр энергетика тизими тармоғида катта юкламали соатларда реактив энергияни ҳосил қилиш ва (ёки) кичик юкламали соатларда уни мажбурий истеъмол қилиш белгилаган бўлса, энергияни ҳисобга олиш усули ҲЭТК ва истеъмолчи ўртасида келишилади ва электр таъминоти шартномасида қайд этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
155. ҲЭТК томонидан берилган техник шартлар бўйича ёки электр таъминоти шартномасида кўрсатилган ҳамда фойдаланишга рухсат этилган қувват 50 кВт ва ундан ортиқни ташкил этадиган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари билан тузилган электр таъминоти шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизими тармоғидан ҳисобот даври учун истеъмол қилинадиган реактив энергиянинг иқтисодий қиймати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талаб этиладиган қувват коэффициенти (cos φ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизимининг энг катта юкламаларининг назорат соатлари (йилнинг ҳар бир ойи бўйича бўлиб чиқиш орқали);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоқларнинг катта юклама соатларида ойлик реактив энергия истеъмолини техник чегаралари. Ушбу чегаралардан ошиб кетганда, ҲЭТК электр энергиясининг ҳисоблаш нуқтасида кучланишни электр тармоғининг энг катта юкламали соатлари учун электр таъминоти шартномасида белгиланган даражасидан пасайиб кетиши учун жавоб бермайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр тармоғининг катта юкламали соатларида ягона электр энергетика тизимининг электр тармоғига бир ойда ҳосил қилинадиган ва (ёки) бир ойда кичик юкламали соатларда мажбурий истеъмол қилинадиган реактив энергиянинг чегаравий қийматлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даври учун реактив энергия истеъмолининг иқтисодий қиймати техник чегара ҳисобланиб, унинг ортишида ҲЭТК электр энергиясининг ҳисобга олиш нуқтасидаги кучланиш электр таъминоти шартномасида белгиланган даражадан камайиб кетиши учун жавоб бермайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-боб. Электр энергиясининг сифати учун электр энергияси тарифига чегирмалар (устамалар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156. Электр энергияси сифати учун тарифга чегирмалар (устамалар) амалдаги тарифлар бўйича белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157. Электр энергияси учун ҳисоб-китобларда қўлланадиган электр энергиясининг сифат кўрсаткичлари (кейинги ўринларда — ЭСК) рўйхати миллий стандартлари асосида электр таъминоти шартномасида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
158. Агар истеъмолчининг (маиший истеъмолчилардан ташқари) электр энергияси сифати ёмонлашувидаги улуши электр таъминоти шартномасида белгиланган йўл қўйилиши мумкин бўлган даражадан ошса, белгиланган қиймат тарифга устама ёки акс ҳолда — тарифга чегирма ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
159. Ҳар бир ЭСК бўйича чегирмалар (устамалар) миқдори кўриб чиқилаётган ЭСКнинг ҳисоб-китоб давридаги жами нисбий давомийлиги кўрсаткичларига (Т1 ва Т2) кўра йўл қўйилиши мумкин бўлган нормал ва максимал қийматлар сифатида ҳисобланади. Т1 ва Т2 қийматлари ўлчаш вақти давомида аниқланади, ўлчаш вақтининг давомийлиги ҳар бир ЭСК бўйича шартномада белгиланади, лекин у бир иш суткасидан кам бўлмаслиги керак. Автоматлаштирилган ўлчов воситалари мавжуд бўлганда Т1 ва Т2 қийматлари узлуксиз равишда ўлчаниши лозим. Ҳисоб-китоб қилинадиган вақт оралиғини мунтазам ўлчаш электр таъминоти шартномасида (лекин бир чоракда бир мартадан кам эмас) белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
160. Истеъмолчининг электр таъминоти шартномасида қайд этилган ҳар қайси ЭСК бўйича электр энергияси сифатининг ёмонлашувидаги улушининг қиймати ҳар замонда ўлчашлар асосида белгиланади ва ўлчаш баённомасида қайд этилади. Амалдаги улушларнинг ушбу қийматларидан томонлардан бири уларни қайта кўриб чиқишни таклиф этмагунича фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
161. ЭСКни ўлчаш ишлари аккредитациядан ўтган синов лабораторияси томонидан ҲЭТК ва истеъмолчи билан биргаликда электр таъминоти шартномасида белгиланган муддатларда ўтказилади. Электр таъминоти шартномасида ўлчашлар даврийлиги тўғрисида кўрсатмалар бўлмаганда, шунингдек, истеъмолчи ёки ягона электр энергетика тизимининг иш шароитлари кескин ўзгарганда, ўлчашлар томонлардан бирининг ташаббусига кўра аккредитациядан ўтган синов лабораторияси томонидан ўтказилиши мумкин. Иккинчи томон ўлчашларни ўтказишнинг аниқ санасини уч кун муддатда келишиб олиши керак ва бу ишлар ташаббус кўрсатган томоннинг мурожаатидан кейин ўн кун муддатда бажарилиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
162. Кучланишдаги тафовутлар, номутаносибликлар коэффициентлари ва кучланишдаги ўзгаришлар ҲЭТК ва истеъмолчи ўртасидаги келишув асосида фазалардан бирида ёки барча фазаларда аниқланади. Барча фазаларда ўлчашда Т1 ва Т2 ўртача қиймат сифатида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
163. Истеъмолчининг электр энергияси сифати ёмонлашувидаги улушини аниқлаш тартиби электр таъминоти шартномасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
164. Юридик истеъмолчиларга тасарруфидаги мавжуд эски электр қурилмаларини янги энергиятежамкор қурилмаларга алмаштириш натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажмига уч йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар электр қурилмаларни алмаштириш жадвали ва унинг натижасида эришиладиган иқтисодни назарда тутувчи дастурни тасдиқлаш учун Ўзэнергоинспекцияга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция ўн кун муддатда тақдим этилган дастурни асосланганлигини кўриб чиқади ва натижаси бўйича келишади ёки асослантирган ҳолда келишишни рад этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган дастурга асосан амалга оширилган ишлар натижасида иқтисод қилинган электр энергияси ҳажми энергия аудитор томонидан ўрганилади ва ушбу ҳажмлар бўйича хулоса берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудитор хулосаси Ўзэнергоинспрекция ва ҲЭТКга тақдим этилади ва ижобий хулоса тақдим этилган кундан бошлаб чегирмалар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-боб. Электр энергиясини чеклаш ёки узиб қўйиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
165. Электр энергияси истеъмолини чеклаш, шунингдек, истеъмолчилар юкламалари жадвалларини тартибга солиш чора-тадбирлари, белгиланган тартибда тасдиқланган ягона электр энергетика тизимида электр қуввати ва энергияси танқислигида истеъмолчиларни чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларига (кейинги ўринларда — чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари) мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
166. Қувват ва электр энергияси истеъмоли бўйича Чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан истеъмолчилар билан бирга ишлаб чиқилади ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК билан келишилиб, тасдиқлаш учун «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ томонидан Энергетика вазирлигига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланган чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари ягона электр энергетика тизимида электр қуввати ва энергия танқислиги пайдо бўлганда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
167. Электр энергиясини Чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари электр станциялари ва электр тармоқлари ускуналарининг йўл қўйиб бўлмайдиган шароитларда ишлашининг олдини олиш, ягона электр энергетика тизимининг барқарор параллель ишлашини таъминлаш, авариялар юзага келишининг олдини олиш ҳамда истеъмолчиларнинг тартибсиз узиб қўйилишини бартараф этиш мақсадида ягона электр энергетика тизимида электр энергияси ва қувват танқис бўлган ҳолатлар учун тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
168. Электр энергиясининг чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари истеъмолчининг технологик ва авария бронини аниқлаш далолатномасига асосан жорий йилнинг 1 октябридан кейинги йилнинг 1 октябригача бўлган давр учун тузилади ҳамда жадвалларга киритилган барча истеъмолчилар учун уларни бажариш мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жадвалларнинг қуйидаги турлари тузилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизимида ёқилғи ёки гидроресурслар етишмаганда, электр энергиясини (кВт.соатда) чеклаш жадвали. Жадвалда электр энергияси истеъмолини истеъмолчиларнинг технологик бронигача, кейинчалик эса авария бронигача (чеклашга мансуб бўлмаган объектлардан ташқари) ва бунда истеъмолни бешта навбатга бўлган ҳолда қисқартириш назарда тутилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона электр энергетика тизимида қувват етишмаганда, қувватни (кВтда) чеклаш жадвали. Жадвалда ягона электр энергетика тизимининг эрталабки ва кечки энг катта юкламалари юзага келадиган соатларда истеъмол қилинадиган қувватни истеъмолчиларнинг авария бронигача камайтириш ва бунда истеъмол қилинадиган қувватни 5 та навбатга бўлиш назарда тутилиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қувват тақчиллиги юзага келиши натижасида авария хавфи пайдо бўлганда ва чеклаш жадвалларини жорий қилиш имконияти бўлмаганда, қувватни чеклаш жадвали. Жадвалда узиб қўйилиши мумкин бўлмаган объектлардан ташқари ягона электр энергетика тизими истеъмолчиларини тўлиқ узиб қўйиш ва узиб қўйиладиган қувватни 5 навбатга бўлиш назарда тутилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
169. Истеъмолчиларни узиб қўйишнинг махсус жадвали ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини узиб қўйиш жадвали ва махсус жадвалга асосан автоматика, телебошқарув қурилмаларига ёки доимий хизмат кўрсатувчи ходимлар ва ишончли телефон алоқасига эга бўлган подстанциялар киритилиши лозим. Истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилиши электр таъминотининг авария бронигача чеклаб қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
170. Ягона электр энергетика тизимида чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларини амалга киритиш тартиби қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чеклаш ва узиб қўйиш жадваллари Энергетика вазирини ва мутасаддилик қилувчи унинг ўринбосарини дарҳол хабардор қилган ҳолда, «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК томонидан тезкор журналга ёзган ҳолда амалга киритилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
диспетчерлик бошқарувининг барча даражаларида электр энергияси ва қуввати истеъмоли чекланишини жорий этиш фармойиши тезкор журналда чеклаш ҳажми, чеклаш бошланадиган ва тугайдиган вақт қайд этилган ҳолда берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК истеъмолчиларга кейинги суткаларда электр энергиясини чеклаш жадвалларининг амалга киритилиши тўғрисида жорий сутканинг соат 14-00 дан кечиктирмай, чеклаш ҳажми, чеклаш бошланадиган ва тугайдиган вақтини кўрсатган ҳолда маълум қилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Миллий диспетчерлик маркази» ДУК, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва бошқа электр станциялари томонидан чекловлар (авария, табиий офат, таъмирлаш туфайли) киритилганда, ҲЭТК электр энергиясини етказиб беришдаги танаффуслар учун жавобгар бўлмайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларини зудлик билан жорий этиш зарур бўлганда, бу ҳақидаги билдиришнома сутканинг вақтидан қатъи назар, чеклашнинг амал қилиши бошланишидан бир соат олдин истеъмолчиларга етказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларини истеъмолчилар томонидан ҲЭТКдан чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларини жорий этилиши тўғрисидаги билдиришнома олингандан кейин дарҳол жорий этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси истеъмолини узоқ вақтга камайтириш зарур бўлганда, қувватни чеклаш ва узиб қўйиш жадвалига тенг бўлган электр энергияси ва қувватни чеклаш жадвали амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чеклаш ва узиб қўйиш жадвалига киритилган юридик шахслар, шу жумладан, узлуксиз ишлаб чиқариш технологик жараёнига эга корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар (чеклаш ва узиб қўйилиши мумкин бўлмаган объектлардан ташқари) чеклаш ва узиб қўйиш жадвалларининг ҲЭТК томонидан кўрсатилган муддатда сўзсиз бажарилишини ташкил этиши шарт. Акс ҳолда, улар узиб қўйиш ва чеклаш жадваллари бажарилмаганлиги туфайли ягона электр энергетика тизими марказларидан мажбурий узиб қўйиш натижасида юзага келадиган оқибатлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲЭТК электр энергияси ва қувватини чеклаш жадвалларини амалга киритиш тўғрисидаги фармойиш истеъмолчилар томонидан бажарилмаганда, уларни огоҳлантиргандан сўнг электр энергияси ва қувват истеъмолининг белгиланган даражада камайишини таъминловчи миқдорда электр энергияси етказиб берилишини мажбурий равишда чеклайди ёхуд белгиланган тартибда таъсир чораларини кўради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда технологик жараёнлар бузилишининг оқибатлари учун жавобгарлик истеъмолчилар корхоналарининг раҳбарлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
171. Ягона электр энергетика тизимида электр энергияси ва қувватда танқислик вужудга келганда, аварияларга йўл қўймаслик ва истеъмолчиларнинг тартибсиз узиб қўйилишининг олдини олиш мақсадида ҲЭТК ўчириш вақтини кўрсатган ҳолда, истеъмолчилардан ташқи реклама ва ахборот объектлари конструкциялари, иллюминация ва лампалар шодаси, бино ва иншоотларни ёритгичларни, электр иситиш ва иссиқ сув билан таъминлаш қурилмаларини ўчириб қўйишни талаб қилишга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
172. Мазкур Қоидаларнинг 6, 15, 16, 25, 32, 45, 71, 88, 136, 165, 169, 170 ва 171-бандларида назарда тутилмаган сабабларга кўра электр энергиясидан ўчирганлик учун ҲЭТКка нисбатан қонун ҳужжатларига мувофиқ иқтисодий чоралар қўлланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-боб. Блок-станцияларга эга бўлган истеъмолчилар билан ўзаро муносабатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
173. Блок-станциялар «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК ва юқори турувчи оператив-диспетчерлик хизматлари билан ўзаро келишилган иш режимига риоя қилишлари ҳамда уларнинг кўрсатмалари ва фармойишларига бўйсунишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Блок-станциялар томонидан электр энергиясини ишлаб чиқариш ва ягона электр энергетика тизимига етказиб беришнинг йиллик ҳажмлари «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК билан келишилган ҳолда электр энергиясини ягона харид қилувчиси ва блок-станция ўртасида тузиладиган шартнома билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
174 «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК электр энергиясининг ягона харид қилувчиси ва блок-станция ўртасида ягона электр энергетика тизимига электр энергиясини етказиб бериш бўйича тузилган шартномада назарда тутилган электр энергияси етказиб беришнинг ойлик миқдорига мувофиқ блок-станцияларнинг ягона электр энергетика тизимига ҳар бир сутка учун юклама ва электр энергияси етказиб бериш жадвалини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Блок-станция томонидан юклама диспетчерлик жадвалида белгиланган миқдордан камайтирилса, «Миллий диспетчерлик маркази» ДУК, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзэнергосотиш» АЖ ёки «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ блок-станция тегишли бўлган саноат ва идоравий мансуб истеъмолчилар бўйича қувватни блок-станция юкламасини камайтирган миқдорда чеклаш жорий қилиш ҳуқуқига эга, блок-станция юкламасининг камайишига форс-мажор ҳолатлар сабаб бўлган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175. Ягона электр энергетика тизимига етказиб бериладиган, шунингдек, ҲЭТКдан олинадиган актив электр энергияси блок-станция томонидан баланс бўйича мансублик чегарасида ўрнатилган, актив электр энергиясини қабул қилиш ва етказиб беришнинг алоҳида қайд этадиган ҳисоблагичлари ёрдамида ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Блок-станцияга тегишли бўлган электр тармоғи хўжалигининг объектларидаги электр энергиясининг технологик сарфлари блок-станцияга тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
176. Блок-станцияга эга бўлган истеъмолчи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергиясини ягона харид қилувчиси билан — ягона электр энергетика тизимига етказиб берилган электр энергияси учун;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий электр тармоқлари билан — ҲЭТК ва блок-станцияга эга истеъмолчи ўртасида тузилган электр таъминоти шартномаси асосида олинган электр энергияси учун ҳисоб-китоб қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоб даврида электр энергетика тизимига электр энергияси етказиб берилган ва электр энергетика тизимидан электр энергияси истеъмол қилинган ҳолларда, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ филиали билан ҳисоб-китоб етказиб берилган ва истеъмол қилинган электр энергияси ҳажмларининг сальдоси бўйича амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
177. Етказиб бериладиган ва истеъмол қилинадиган электр энергияси учун блок-станциялар билан ҳисоб-китоб белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
178. Ҳисоб-китоб даврида ягона электр энергетика тизимига блок-станция айби билан тўлиқ етказиб берилмаган электр энергияси шартномада белгиланган электр энергияси ҳажми ва ягона электр энергетика тармоғига амалда етказиб берилган электр энергияси ҳажми ўртасидаги тафовут бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
179. Блок-станция форс-мажор ҳолатлар туфайли электр энергияси етказиб беришдаги танаффуслар учун жавоб бермайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
180. Электр энергияси истеъмолчилари, ҲЭТК, Ўзэнергоинспекция, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги, «Ўзэнергосотиш» АЖ, «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ ва «Иссиқлик электр станциялари» АЖ электр энергияси учун тўловларни йиғиш функцияларини амалга оширувчи хусусий операторларнинг мансабдор шахслари мазкур Қоидаларни бузганлик учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газдан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚОИДАЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Қоидалар табиий газни етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасидаги талабларни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
авария ҳолатларида газ етказиб бериш жадваллари — авария ҳолатларида ёки газ қувурлари ва тармоқларининг технологик иш режими бузилган ҳолатларда, истеъмолчиларни газ тармоқларидан (қисман ёки тўлиқ) узиб қўйиш навбатини ҳисобга олган ҳолда, уларга табиий газни етказиб бериш жадваллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқлайдиган ҳужжатлар — ҳисоблагич ёки ўлчов қисмларининг ишлашига аралашиш ҳолати ва санасини аниқлаш имконини берадиган маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар ёки материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа истеъмолчилар — маиший истеъмолчилар тоифасига кирмаган табиий газдан фойдаланувчи истеъмолчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунаси — энергия самарадорлиги, энергияни тежаш ва хавфсизлик талабларига жавоб берадиган, марказлаштирилган иситиш ва иссиқ сув таъминоти тизимларида иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш учун турли ишлаб чиқаришларнинг технологик жараёнларида табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланадиган қозонлар, ишлаб чиқариш печлари, утилизаторлар, технологик линиялар, компрессор ҳамда газдан хомашё сифатида фойдаланадиган қурилмалар, шунингдек, кўп квартирали ва турар жой биноларида ўрнатилган ҳамда газдан маиший эҳтиёж учун ёқилғи сифатида фойдаланиладиган ускуналар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ узатиш ташкилоти — табиий газни ташиш, сақлаш ва транзит қилишга ихтисослашган магистрал газ узатиш тизими оператори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилоти — табиий газни газ узатиш ташкилотидан қабул қилувчи ва тақсимлаш тармоқлари орқали истеъмолчиларга шартнома асосида етказиб берувчи (сотувчи) ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ хўжалиги — истеъмолчиларга тегишли ҳудуддаги барча газдан фойдаланиш ускуналари, тармоқлар, зулфинлар, жўмраклар, электр кимёвий емирилишдан ҳимоялаш воситалари, газ тақсимлаш пунктлари (кейинги ўринларда — ГТП) ва газ тақсимлаш қурилмалари (кейинги ўринларда — ГТҚ);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тармоғининг бўлиниш чегараси — газ узатиш ташкилоти, газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчилар ўртасидаги газ тармоғининг ҳисоблагич ўрнатилиши лозим бўлган ва тегишлилиги бўйича аниқланадиган бўлиниш нуқтаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда агар ҳисоблагичлар истеъмолчига тегишли ва истеъмолчининг ҳудудида бўлса, ташқи (узиб қўядиган) зулфин ёки жўмрак, агар ҳисоблагичлар газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотга тегишли бўлиб, истеъмолчи ҳудудидан ташқари бўлса — ҳисоблагич газ тармоғининг бўлиниш чегараси ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ ҳисоблаш ускунаси (кейинги ўринларда — ҳисоблагич) — бир ёки бир нечта функцияларни, хусусан табиий газ сарфини (ҳажмини), ҳароратини ва босимини ўлчаш, ҳисоблагичнинг ишлаш вақтини ҳисобга олиш, ўлчов кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотларни тўплаш, сақлаш ва акс эттириш, масофадан онлайн режимда автоматик тарзда ўчириб-ёқиш клапанига ҳамда табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимига (кейинги ўринларда — ТГНҲАТ) уланиш имкониятига эга бўлган ўлчов — техник воситаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газлаштириш техник шартлари — истеъмолчининг янги ва қўшимча газдан фойдаланиш ускуналарини газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотининг газ қувурларига ёки тармоқларига улашнинг техник имкониятини яратадиган ва газлаштириш лойиҳа-техник ҳужжатларини (кейинги ўринларда — ЛТҲ) ишлаб чиқиш учун асос ҳисобланадиган дастлабки ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тақсимлаш тармоқлари (кейинги ўринларда — газ тармоқлари) — газ таъминоти ташкилотининг ёки истеъмолчининг тасарруфида (балансида) бўлган табиий газни етказиб берувчи ҳамда тақсимловчи кўча ва уй ичида жойлашган газ тармоқлари комплекси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ёқилғи — табиий газни етказиб бериш қисқарадиган ёки тўхтатиладиган даврда табиий газга муқобил манба сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган бошқа турдаги ёқилғи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ёқилғи хўжалиги — захира ёқилғини сақлаш, узатиш ва ундан фойдаланиш учун мўлжалланган ускуналар ва қурилмалар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи истеъмолчилар — умумий ҳисоб қуввати соатига 100 кВт ва ундан юқори бўлган табиий газдан фойдаланиш ускуналарида маиший ва ишлаб чиқариш (тижорат) мақсадида фойдаланувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар — табиий газни етказиб бериш шартлари ва рўйхати маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланадиган ижтимоий соҳа муассасалари ва бюджет ташкилотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишга тушириш-созлаш ишлари (кейинги ўринларда — ИТСИ) — техник коммуникациялар ва арматураларга эга газдан фойдаланиш ускунасини ишлашга тайёрлаш ва ишга тушириш, газдан фойдаланиш ускунаси юкламасини унинг эгаси ҳисобланган ташкилот билан келишилган даражагача етказиш, шунингдек, фойдали иш коэффициентини мақбуллаштирмасдан газдан фойдаланиш ускунасининг иситиш режимини созлашдан иборат бўлган ишлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
коммунал-маиший истеъмолчилар — умумий ҳисоб қуввати соатига 100 кВтгача бўлган табиий газдан фойдаланиш ускуналарида маиший ва ишлаб чиқариш (тижорат) мақсадида фойдаланувчи тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўрсаткичларни назорат учун олиш — масъул ходим томонидан ҳисоблагич кўрсаткичларини ёзиб олиш ва ўрнатилган пломбалар бутунлигини кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қисман ўчириладиган истеъмолчилар — табиий газни етказиб бериш шартлари ва рўйхати маҳаллий ижро ҳокимияти органлари томонидан белгиланадиган, куз-қиш мавсумида ҳаво ҳарорати пасайиб кетган даврларда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида фақатгина ишлаб чиқариш фаолияти ўчириладиган, лекин иситиш тизимидаги газдан фойдаланиш ускуналари ўчирилмайдиган (ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган) истеъмолчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мавсумий истеъмолчилар — газлаштириш техник шартларига мувофиқ табиий газдан асосий ёқилғи сифатида маълум бир давр мобайнида фойдаланувчи истеъмолчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчилар — турар жойларда маиший (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) эҳтиёжлар учун табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланувчи аҳоли;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший мақсадларда газдан фойдаланиш — турар ва нотурар жойларда, ишлаб чиқариш объектларида, ташкилотларда овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш учун табиий газдан ёқилғи сифатида фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрал газ қувури (кейинги ўринларда — газ қувурлари) — таркибида ҳалқалари (лупинглари) ва тармоқлари бўлган, газни узоқ масофага етказиб беришга мўлжалланган қувур;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газда ишлайдиган иситиш жиҳозлари ва дудбуронларни даврий кўрикдан ўтказиш хизмати — тегишли далолатнома тузган ҳолда таъмирлаш, шунингдек, дудбуронлар ва шамоллатиш тизимларини кўрикдан ўтказиш, тозалаш ва носозликларни бартараф этиш ишлари билан шуғулланувчи ихтисослашган ташкилот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
режим-созлаш ишлари (кейинги ўринларда — РСИ) — ускуналарни ишлаб чиқарувчи завод томонидан белгиланган техник параметрларида (паспортида) кўрсатилган иш юкламалари оралиғида фойдали иш коэффициентига эришиш мақсадида газдан фойдаланиш ускуналарини созлаш, ёқилғи ёқиш жараёнларини тартибга солиш воситаларини, иссиқликни утилизация қилувчи ва ёрдамчи ускуналарни созлашни ўз ичига оладиган ишлар комплекси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сўнгги кўрик далолатномаси — газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ва трейдерлар ваколатли ходимлари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда зиммасига юкланган вазифалари доирасида ўтказилган назорат тадбирлари, газ истеъмоли ҳажмини аниқлашга таъсир кўрсатадиган барча зарур маълумотларни акс эттирувчи охирги электрон ёки қоғоз шаклда расмийлаштирилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стратегик аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар — узлуксиз фаолият кўрсатувчи ишлаб чиқариш-технологик объектларга эга бўлган ҳамда табиий газни етказиб бериш шартлари ва рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган истеъмолчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ — газ ёки нефть хомашёсини қайта ишловчи ташкилотлар томонидан ишлаб чиқариладиган, шунингдек республикага импорт қилинадиган, ёқилғи ёки хомашё сифатида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳамда физик-кимёвий кўрсаткичлари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган гази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ ишлаб чиқарувчилар — табиий газни қабул қилиш, қайта ишлаш, ишлаб чиқариш ва етказиб беришни, шунингдек углеводород хомашёсини қабул қилиш ва қайта ишлаш орқали табиий газни етказиб бериш фаолиятини амалга оширадиган ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни етказиб бериш шартномаси — газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотлари ёки трейдер ташкилотига табиий газни истеъмолчига ўзининг газ қувурлари (тармоқлари) орқали етказиш, истеъмолчига эса қабул қилинган табиий газ учун тўловни амалга ошириш, шунингдек, мазкур Қоидалар талабларига риоя қилиниши мажбуриятини юклайдиган битим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлиқ ўчириладиган истеъмолчилар — табиий газни етказиб бериш шартлари ва рўйхати маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланадиган, куз-қиш мавсумида ҳаво ҳарорати пасайиб кетган даврларда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида газ тармоқларидан тўлиқ ўчирилиши белгиланадиган (ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган) истеъмолчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трейдер — табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш билан шуғулланувчи юридик шахс (газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотлари бундан мустасно);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоб-китоб даври — табиий газ истеъмолининг сарфи (ҳажми) аниқланиши, истеъмол қилинган табиий газ учун истеъмолчи ва газ таъминоти ташкилоти ўртасида ўзаро ҳисоб-китоб амалга оширилиши зарур бўлган вақт оралиғи (ой);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хатлов далолатномаси — ваколатли ходимлар томонидан истеъмолчи иштирокида истеъмолчининг табиий газ истеъмоли ҳажмини аниқлашга таъсир кўрсатадиган барча маълумотлари (номланиши, манзили ва реквизитлари, ҳисоблагичлар ва уларнинг кўрсаткичлари, ҳисоблагичлар ва бошқа қурилмаларга ўрнатилган пломбаларнинг бутлиги ва газдан фойдаланиш ускунасининг техник тавсифлари, газ хўжалигининг лойиҳа маълумотлари, расмийлаштириш санасидаги ҳисоб-китоблар ҳолати, ваколатли органлар томонидан табиий газдан оқилона фойдаланиш бўйича берилган хулосаларнинг мавжудлиги, шунингдек, маиший истеъмолчилар бўйича яшовчилар, уй ҳайвонлар сони ва иситиладиган бинолар ҳажми) акс эттирилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чеклов киритиладиган истеъмолчилар — табиий газни етказиб бериш шартлари ва рўйхати маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан белгиланадиган, куз-қиш мавсумида ҳаво ҳарорати пасайиб кетган даврларда аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз табиий газ билан таъминлаш мақсадида сутканинг маълум бир вақтларида вақтинча табиий газни етказиб берилиши тўхтатиладиган (ижтимоий аҳамиятга эга бўлмаган) истеъмолчилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Истеъмолчилар, газ таъминоти ташкилотлари ва назорат органларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маиший истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган ҳажмларда ва сифатда, узатиш (етказиш) режимига риоя қилган ҳолда узлуксиз етказиб берилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни етказиб бериш шартномаси бекор қилинганда, фойдаланилмаган газ ҳажми учун тўланган суммани қайтаришни талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни етказиб бериш шартномасини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни узатилиши тўхтатилиши натижасида вужудга келган (белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланадиган) зарарни қоплашни талаб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилоти вакилини ва қайта уланиш учун қўшимча ҳақ тўламасдан, газдан фойдаланиш ускуналарини газ таъминотидан вақтинча ёки тўлиқ узиб қўйиш мақсадида чақириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший истеъмолчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маиший истеъмолчиларнинг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги турар жойларга кўчиб ўтилганда ҳамда мавжуд уй-жой фондини газлаштириш давомида газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари бўйича газ таъминоти ташкилоти ходими томонидан берилган зарур кўрсатмалар билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги газ тармоқлари, газдан фойдаланиш ускуналари, шунингдек, фойдаланилаётган ертўлалар, техник йўлаклар ва бошқаларда электр ёритиш ва шамоллатиш тизимининг доимий ишлашини таъминлаш, биноларнинг ертўлаларидаги ер ости газ тармоқларини бинога кирган қисмининг мустаҳкамлиги ва зичлигини таъминлаш. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўп квартирали ва турар жой биноларидаги газ плиталар — икки йилда бир марта;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа газдан фойдаланиш ускуналарини — буюртма асосида бир йилда бир марта газ таъминоти ташкилоти ёки тегишли ваколатга эга бўлган ташкилотларни жалб қилган ҳолда техник тафтишдан ўтказилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фавқулодда вазият ва авария ҳолатларида, куннинг исталган вақтида ўз хизмат гувоҳномаларини кўрсатган ваколатли ходимларини газ сизиб чиқиш ҳолатини текшириш учун барча ертўлалар, техник йўлаклар, хоналарга киришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган тартибда дудбуронлар ва шамоллатиш тизимларининг ҳолатини ўз вақтида текширилишини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дудбуронлар ва шамоллатиш тизимларидаги носозликлар тўғрисида табиий газда ишлайдиган иситиш жиҳозлари ҳамда дудбуронларни кўрикдан ўтказиш хизматларига носозликларни тузатиш учун зудлик билан хабар бериш ва хавфсизлигини таъминлаш учун зарур чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилотини газ таъминотини вақтинча тўхтатиш мақсадида турар жойларнинг бузилиши ва (ёки) қурилиши ҳақида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилотининг техника хавфсизлиги ва газ хавфсизлигини таъминлаш масалаларида мажбурий кўрсатмаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй ичи газ тармоғини коррозия ва бошқа таъсирдан ҳимоя қилиш чораларини кўриш, мунтазам равишда бўяб туриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газдан оқилона фойдаланиш, табиий газдан фойдаланишда сертификатланган газдан фойдаланиш ускуналарини ўрнатиш, уларни хавфсизлик автоматика тизимлари билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилган табиий газ ва газдан фойдаланиш ускунаси ҳамда уй ичи газ тармоқларига хизмат кўрсатиш доирасида бажарилган ишлар учун газ таъминоти ташкилоти билан белгиланган хизмат кўрсатиш тарифлари бўйича ўз вақтида ҳисоб-китобларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунасини тоза сақлаш, овқат тайёрлаш жараёнида газ ёндиргичларни ифлосланишдан сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газлаштириш лойиҳаси — ЛТҲ сақланишини таъминлаш ҳамда уни газ таъминоти ташкилоти ва бошқа ваколатли давлат органлари вакили талаби билан тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ертўла, йўлак, ҳовли, кўчада табиий газ ҳиди сезилган тақдирда, авария хизматига «104» ёки «112» телефони орқали хабар бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ билан тўлган (тўпланиб қолган) жойлардан одамларни олиб чиқиш, электр ёритиш тизимларини ёниб ёки ўчиб қолиши, очиқ олов ёки учқун пайдо бўлишининг олдини олиш бўйича амалий чоралар кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилоти ваколатли ходимларига соат 08:00 дан 20:00 гача ҳисоблагичларни кўздан кечириш, ички газ тармоқлари ва газдан фойдаланиш ускуналарига техник ҳамда профилактика хизматларини кўрсатиш учун қаршиликсиз киришини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик, уларга қасддан шикаст етказишнинг олдини олиш ва ўрнатилган пломбаларнинг бутунлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамлар ухлайдиган ва дам оладиган хоналарда очиқ оловда ишлайдиган газдан фойдаланиш ускуналаридан (табиий газда ишлайдиган иситиш жиҳозлари, қозонлари) фойдаланмаслик, бундай ускуналарни газлаштириш лойиҳаси асосида ўрнатиш, одамлар ухлайдиган ва дам оладиган хоналарни иситиш тизимларида фақатгина сув иситиш қозонларидан фойдаланишни таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бошқа истеъмолчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома асосида етказиб берилган табиий газнинг аниқланган ҳажмига ва бошқа параметрларга норози бўлган тақдирда, газ етказиб берувчи ташкилот ҳисоблагичларининг ишлаш ишончлилигини текшириш учун ишчи комиссияни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газнинг техник жиҳатдан тартибга солиш ҳужжатларида белгиланган кўрсаткичларда ва етказиб бериш режимига риоя қилган ҳолда узатилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни етказиб бериш шартномасини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни етказиб бериш шартномаси бекор қилинганда, фойдаланилмаган газ ҳажми учун тўланган суммани қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтариб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни етказиб берилишини тўхтатилиши натижасида вужудга келган (белгиланган тартибда тегишли ҳужжатлар асосида тасдиқланадиган) зарар қопланишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни етказиб бериш вақтинча тўхтатилишини талаб этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқа истеъмолчилар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бошқа истеъмолчиларнинг мажбуриятлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газдан оқилона ва самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз тасарруфидаги газ қувурлари ва газ хўжалиги ускуналарини техник соз ҳолатда сақлаш, бинолар ертўлалардаги ер ости коммуникацияларининг бинога кирган қисмининг мустаҳкамлиги ва зичлигини таъминлаш, шунингдек биноларнинг қурилиш элементлари билан газ тармоқларининг ўзаро кесишган жойларини кузатиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тармоқларида ёки газдан фойдаланиш ускуналарида вужудга келган табиий газнинг сизиб чиқиши ҳолати ҳақида газ таъминоти ташкилотини зудлик билан хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг газ тармоқлари дахлсизлигини таъминлаш ва эҳтимоли бўлган рухсатсиз уланишларни аниқлаш мақсадида тармоқларни ва улардаги ускуналарни мунтазам равишда кўздан кечириб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилотларининг газ тармоқларига сертификатланмаган, ЛТҲга мувофиқ бўлмаган газдан фойдаланиш ускунасининг уланишига йўл қўймаслик;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли ходимларни (тегишли хизмат гувоҳномаси кўрсатилган тақдирда) ҳисоблагичларни ва/ёки газдан фойдаланиш ускуналарини, давлат ёнғиндан сақлаш хизмати ходимларини дудбурон ва шамоллатиш тизимларини куннинг исталган вақтида эркин кўздан кечиришларини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунасидаги носозликларни (бундай турдаги ишларни бажариш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослаштирилган бригадалар ёки ходим ёрдамида) бартараф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагич кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларнинг ишлашига тўсқинлик қилувчи ҳаракатларни амалга оширмаслик, уларнинг қасддан бузилишига йўл қўймаслик ва ўрнатилган пломбаларнинг бутунлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагич ишидаги носозлик аниқланган тақдирда, газ таъминоти ташкилотини ўзи учун қулай шаклда дарҳол хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг газ хўжалигидаги ҳисоблагичларидан газ таъминоти ташкилотининг ТГНҲАТга онлайн тарзда маълумотлар узатилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тармоғи транзит сифатида ташкилот ҳудудидан ўтказилган ҳолларда ушбу ҳудуд эгаси газ таъминоти ташкилотининг газ тармоғини текшириб туриш ва унга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, авария ҳолларининг олдини олиш ҳамда улар юзага келганда бартараф этиш учун газ таъминоти ташкилоти вакилини ушбу ташкилот ҳудудига кириши учун зарур шароит яратиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагични газ тармоғининг бўлиниш чегарасига (кузатув мосламалари ҳамда кириш эшиги очилганда сигнал берувчи қурилмалар билан таъминланган бинога (контейнерга) ўрнатиш ҳамда уни газ таъминоти ташкилоти ваколатли ходими томонидан доимий назорат қилиниши учун зарур шароит яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тармоқлари бино ва иншоотларнинг том, девор ва пол ости қисмидан ёпиқ ҳолда ўтказмасликни (монтаж қилинмаслигини) таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг газ хўжалигидаги ер остидан ўтказилган газ қувурларининг трассаси бўйлаб зарур огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускуналарининг уланиш жойларида метан ва ис гази сизиб чиқишини барвақт аниқлайдиган, хабар (сигнал) берадиган ва газ сизиб чиқиш ҳолатларида газни тармоқдан клапан орқали автоматик тарзда ўчириб қўядиган газ анализаторлари билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция ва газ таъминоти ташкилоти ўзларининг ваколатлари доирасида (табиий газдан ноқонуний ва самарасиз фойдаланишни олдини олиш, хавфсизликни таъминлаш ва бошқа йўналишларда) берилган кўрсатмаларни бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газдан фойдаланишда сертификатланган, энергия тежамкор бўлган газдан фойдаланиш ускуналарини ўрнатиш, хавфсизлик автоматикаси билан жиҳозлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Табиий газдан фойдаланишда қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбошимчалик билан газлаштириш, газдан фойдаланиш ускунасини мустақил равишда кўчириш, алмаштириш ва таъмирлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунаси жойлашган хоналарда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга номувофиқ тарзда қайта режалаштириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунаси, дудбурон ва шамоллатиш тизимларининг конструкциялари ва ўрнатилган элементларига (қисмларига) ўзбошимчалик билан ўзгартириш киритишга, шунингдек, дудбуронларни тозалашга мўлжалланган шамоллатиш тизимларини ва люкларни ёпиб қўйишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик ва тартибга солиш автоматика тизимларини ўзбошимчалик билан ўчиришга, газдан фойдаланиш ускуналари, автоматика ва беркитиш арматуралари яроқсиз ҳолга келган тақдирда газдан фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газда ишлайдиган иситиш жиҳозлари ҳамда дудбуронларда синч зичлиги, сувоқдаги (ёриқлар) бузилиши ҳолатлари юзага келганда, дудбурон ва шамоллатиш тизимлари яроқлилиги ҳақидаги далолатнома мавжуд бўлмаганда ёки унинг муддати ўтганда, шунингдек, газдан фойдаланиш ускуналари техник тафтишдан ўтказилмаганда ҳамда дарчалар (фрамугалар), жалюза панжаралари, шамоллатиш тизими панжаралари, ҳаммом ва ошхона эшиклари остидаги тирқишларнинг ёпиқ ҳолатларида, дудбурон ва шамоллатиш тизимларида тортиш кучи йўқ бўлганда, газдан фойдаланиш ускуналаридан фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дудбурон ва шамоллатиш тизимларини ўзбошимчалик билан тозалашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб турган газдан фойдаланиш ускуналарини қаровсиз қолдиришга (узлуксиз ишлаб туришни назарда тутадиган ва бунинг учун тегишли автоматлаштирилган тизимга эга газдан фойдаланиш ускуналари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускуналаридан ўн икки ёшгача бўлган болалар ва ўз хатти-ҳаракатларини назорат қила олмайдиган шахсларни фойдаланишига йўл қўйишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ қувурларига (тармоқларига) юкларни осиш ва оғир вазнли буюмларни устига қўйишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ ва газдан фойдаланиш ускуналаридан бошқа мақсадларда, шунингдек, газ плиталаридан ҳамда очиқ оловда ишлатиладиган газдан фойдаланиш ускуналаридан хоналарни иситиш учун фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунаси ўрнатилган хоналарда ухлаш ва дам олиш мақсадида фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ сизиб чиқиш жойларини аниқлаш учун очиқ оловдан фойдаланишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТГНҲАТга уланган ҳисоблагичларга ўрнатилган модем қурилмасини газ таъминоти ташкилоти ваколатли ходимини хабардор қилмасдан ўчириб қўйишга ёки алмаштиришга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ҳудудий давлат ёнғин назорат органлари ва (ёки) газ таъминоти корхоналари ҳар йили иситиш мавсуми бошланишидан олдин аҳоли хонадонлари ҳамда турар жойлардаги дудбурон ва шамоллатиш каналларининг техник ҳолатини тафтишдан ўтказади. Тафтиш натижалари бўйича аниқланган носозликларни бартараф этади ҳамда ушбу соҳада давлат, идоравий ва кўнгилли ёнғиндан сақлаш хизматлари ва (ёки) газ таъминоти корхоналари томонидан дудбуронларни текшириш, профилактик хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари бажарилади ва назоратга олинади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ хўжалигида хавфсизлик қоидалари ва мазкур Қоидаларга риоя этмаслик натижасида содир бўладиган салбий оқибатлар учун жавобгарлик газ тармоғининг бўлиниш чегарасига мувофиқ равишда тегишли газ тармоғи эгасининг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Газ таъминоти ташкилоти қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник заруратга кўра истеъмолчини мазкур Қоидаларга мувофиқ белгиланган тартибда хабардор қилган ҳолда, истеъмолчига етказиб бериладиган табиий газни қисқартириш ёки тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланганда ва истеъмолчилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 129, 133 ва 134-бандларида белгиланган мажбуриятларни бажармасдан ўзи ва ўзгаларнинг хавфсизлиги учун хавф туғдирганда, ушбу истеъмолчиларни дарҳол газ тармоғидан узиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилардан мазкур Қоидаларни ва табиий газни етказиб бериш шартномаси шартларини бажарилишини талаб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни етказиб бериш шартномасини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ бир томонлама бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тармоқларида авариянинг олдини олиш ёки бартараф этиш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чораларни кўриш зарурати юзага келганда, истеъмолчи билан келишмасдан ва уни огоҳлантирмасдан, лекин зудлик билан хабардор қилган ҳолда, табиий газни етказиб беришни тўхтатиш ёки чеклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Қоидаларнинг 129, 130 ва 134-бандларида назарда тутилган ҳолатларда, аниқланган қоидабузарликлар бартараф этилгунига қадар аввалдан огоҳлантирмаган ҳолда газ етказиб беришни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичларга уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида ташқаридан аралашилганда, ўрнатилган пломбаларнинг бутунлиги бузилганда ва пломбалар узилган ҳолатларда газ тармоқларига рухсатсиз уланганда, мазкур Қоидаларнинг 127, 129, 130 ва 134-бандларида белгиланган чораларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг газдан фойдаланиш ускуналари белгиланган муддатда техник кўрикдан ўтказилмаганлиги ёки истеъмолчи томонидан ушбу ускуналарни техник кўрикдан ўтказишдан бош тортиши, ушбу истеъмолчиларни вақтинча табиий газ тармоғидан узиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг эскирган ва яроқсиз ҳолга келган газдан фойдаланиш ускуналари, таъмирталаб газ тармоқлари ва газ тақсимлаш пунктларига табиий газни етказиб беришни тўхтатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
металл прокати ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан индукцион печлардан фойдаланган ҳолда қурилиш ишлари учун ишлаб чиқарилган металл прокати қонунчилик ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга номувофиқ деб топилган тақдирда, улар билан тузилган табиий газни етказиб бериш шартномасини бир тарафлама бекор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Газ таъминоти ташкилоти қуйидагиларга мажбур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг тасарруфидаги газ тармоқларини соз ҳолатда сақлаш ва уларда ўз ҳисобидан зарур таъмирлаш-тиклаш ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз газ тармоқларининг техник ҳолатини ва уларга рухсатсиз уланиш ҳолатларини аниқлаш учун тармоқларни даврий кўздан кечириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни етказиб бериш қисқарган ёки тўхтаган тақдирда, бу тўғрисида истеъмолчиларни ўз вақтида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газнинг рухсатсиз истеъмол қилинганлиги, газ тармоқлари моддий бойликларининг талон-торож қилинганлиги тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини кечиктирмасдан ўз вақтида хабардор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагич кўрсаткичларини ҳар ойда киритиб бориш ва интерактив хизматларнинг бошқа имкониятларидан фойдаланиш учун истеъмолчиларга ҳақ ундирмасдан шахсий кабинет очиш имконини бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчининг аризасига асосан истеъмол қилинган табиий газ бўйича ҳисоб-китоб ҳолати ҳамда қарздорлик мавжуд эмаслиги (мавжудлиги) ҳақида маълумотномани икки иш куни ичида ҳақ ундирмаган ҳолда тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчига табиий газни етказиб бериш шартномасида кўрсатилган шартларга мувофиқ газ етказиб бериш. Баҳор-ёз даврида барча истеъмолчиларга газ етказиб бериш учун ресурслар ва қувватлар етарли бўлмаган ҳолатларда, истеъмолчилар ўртасида газ ресурсларининг тақсимотини Энергетика вазирлиги билан келишилган кўрсаткичларга мувофиқ амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга зарур йўриқномаларни бериш (ўтказиш) ва газ хўжалигида ўрнатилган газдан фойдаланиш ускуналаридан ва ҳисоблагичлардан хавфсиз фойдаланиш бўйича эслатмаларни топшириш. Бунда йўриқномалар ваколатли ходим томонидан ўтказилиб, табиий газни етказиб бериш шартномаси иловасига белги қўйилиши ва истеъмолчи томонидан имзоланиши шарт. Эслатмада эса газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати телефон рақамлари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли давлат органларининг, шу жумладан, Ўзэнергоинспекциянинг мажбурий кўрсатмаларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг ёзма, оғзаки ва электрон буюртмаси асосида уч иш кунида газдан фойдаланиш ускуналарига техник хизмат кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олдиндан тўловни амалга оширмаган ҳамда истеъмол қилинган табиий газ учун қарздорлик мавжуд бўлган ҳолларда истеъмолчиларнинг газ таъминотини тўхтатиш (узиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичга ва бошқа қурилмаларга (жумладан, ҳисоблагичдан олдинги ва кейинги монометрларга) пломба қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагич ва бошқа қурилмаларга ўрнатилган QR-кодли пломбаларни электрон дастури (Биллинг тизими) орқали юритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичнинг ички конфигурация маълумотларини ўзгартиришнинг олдини олиш мақсадида ҳисоблагич клавиатураси ва портини узиб қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ таъминоти ташкилоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Истеъмолчи томонидан берилган ёзма, оғзаки ва электрон буюртмаси асосида белгиланган тарифлар бўйича газдан фойдаланиш ускуналарига техник хизмат кўрсатиш ишлари қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овқат тайёрлаш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ сизиб чиқишида — дарҳол. Бундай ҳолатлар газ таъминоти ташкилотининг авария хизмати томонидан бартараф этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иситиш мавсумида иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида — бир кун давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқ сув ва иситиш учун мўлжалланган газдан фойдаланиш ускуналарининг носозлигида (иситиш мавсумидан ташқари вақтда) — икки кун давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускуналарини алмаштиришда — беш кун давомида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Газ таъминоти ташкилоти ёки Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг тегишли рухсатномасига эга бўлган юридик шахслар истеъмолчилардан келиб тушган ёзма, оғзаки ва электрон буюртмалар асосида газдан фойдаланиш ускуналари ва газ тармоқларига белгиланган тарифлар ва табиий газни етказиб бериш шартномаси асосида белгиланган муддатларда техник хизмат кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларга кўрсатилаётган техник хизматлар рақамлаштирилган дастурий таъминот орқали рўйхатга олинади, кўрсатилган хизматлар тўғрисидаги маълумотлар истеъмолчиларга СМС-хабар орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Табиий газни ишлаб чиқариш, узатиш, тақсимлаш, истеъмол қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилиниши устидан давлат назорати қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ Ўзэнергоинспекция томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекциянинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекциянинг ваколатли ходимлари томонидан табиий газдан самарасиз ва нооқилона фойдаланиш, табиий газни истеъмол қилиш режимига риоя қилмаслик ва табиий газ қурилмаларининг авария хавфини туғдирадиган ёки одамлар ҳаётига хавф соладиган қониқарсиз техник ҳолати, газ тармоқларига ноқонуний уланиш, ҳисоблагичларга қасддан шикаст етказганлик, ҳисоблагичлар кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш ҳолатлари аниқланганда, тегишли газ таъминоти ташкилотига ёки истеъмолчига ушбу қурилмаларга газ етказиб беришни тўхтатилиши тўғрисида мажбурий кўрсатма бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция томонидан истеъмолчида табиий газдан нооқилона фойдаланганлик, табиий газни тежаш бўйича ташкилий-техник тадбирларни бажармаслик, техник шарт талабларига мувофиқ қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этмаслик ҳолатлари аниқланганда (тегишли расмийлаштирилган далолатномага мувофиқ), газ таъминоти ташкилоти ушбу ҳолатдан келиб чиққан ҳолда, табиий газ истеъмолининг шартномада белгиланган миқдорларини камайтиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Табиий газга бўлган йиллик эҳтиёжни аниқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Истеъмолчилар (маиший истеъмолчилардан ташқари) ҳар йили 15 июлгача газ таъминоти (трейдер) ташкилотига келгуси йил учун ойлар кесимида тақсимланган табиий газ истеъмолининг прогноз ҳажмлари бўйича буюртма беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Табиий газни ишлаб чиқарувчилар ҳар йили 1 августга қадар келгуси йил учун табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳамда газ узатиш ташкилотнинг магистрал газ қувурларигача етказиб бериладиган ҳажмларни, ўзининг газга бўлган эҳтиёжлари ва технологик йўқотишларини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Келгуси йил учун табиий газга бўлган эҳтиёж ишлаб чиқариладиган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлиги учун техник ва илмий асосланган меъёрларга мувофиқ маҳсулот ишлаб чиқаришнинг прогноз ҳажмларини ҳисобга олган ҳолда, табиий газнинг икки йиллик (ҳар чораклик) амалдаги сарфи ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмларига боғлиқ равишда истеъмолчи томонидан тегишли ҳисоб-китоблар билан асосланган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший ва коммунал-маиший истеъмолчиларнинг келгуси йилда табиий газга бўлган эҳтиёжи табиий газни белгиланган истеъмол қилиш меъёрлари ва (ёки) икки йиллик (ҳар чораклик) амалдаги сарфи асосида газ таъминоти ташкилотлари томонидан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотлари ҳар йили 1 сентябргача газ транспорт тизими техник жиҳатдан барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ўз эҳтиёжлари ва технологик йўқотишларга сарфланадиган ҳамда истеъмолчиларга етказиб бериладиган газ ҳажмларига бўлган эҳтиёжни (ойлар кесимида) тақсимлаган ҳолда (келгуси йилда янги ишга тушириладиган объектлар учун захира ҳажмларини назарда тутган ҳолда), келгуси йил учун табиий газ эҳтиёжининг прогнозини шакллантиради ҳамда Энергетика вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Энергетика вазирлиги тақдим этилган буюртмалар асосида ресурс ва газ узатиш имкониятлари, шунингдек, республикадаги истеъмолчиларнинг эҳтиёжлари ва табиий газ экспорти ҳажмларини ҳисобга олиб, табиий газ ресурсига бўлган эҳтиёжни ойлар кесимида тақсимлаган ҳолда, республика бўйича келгуси йил учун табиий газ ресурслари ва истеъмоли балансини ишлаб чиқади ҳамда келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурслари ва истеъмоли баланси лойиҳасини тайёрлаш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигига 1 октябрга қадар тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Энергетика вазирлиги келгуси йил учун республика бўйича табиий газ ресурслари ва истеъмолининг тасдиқланган балансига мувофиқ ҳар йили 1 декабрга қадар трейдер ва газ таъминоти ташкилотларига табиий газни етказиб бериладиган йиллик ва ойлик ҳажмларини тақдим этади. Трейдер ташкилоти томонидан ўз навбатида магистрал газ қувурларига уланган истеъмолчиларга табиий газни етказиб беришнинг йиллик ва ойлик ҳажмларини газ узатиш ташкилотига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ таъминоти ташкилотлари истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) буюртмаларини табиий газ ресурслари ва истеъмолининг тасдиқланган балансига мувофиқ белгиланган ҳажмлар доирасида қайта кўриб чиқишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қуйидаги истеъмолчиларга табиий газни етказиб беришда устуворлик берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маиший истеъмолчиларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига ва уй-жой мулкдорлари ширкатларига — аҳолини газ билан таъминлаш мақсадида ҳамда локал қозонхоналарга — аҳолининг маиший эҳтиёжлари учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчиларга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Маиший ва коммунал-маиший истеъмолчиларни табиий газ тармоқларига уланиш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Истеъмолчилар (шу жумладан, умумий ҳисоб қуввати соатига 100 кВт.гача бўлган газдан фойдаланиш ускуналарига эга оилавий корхоналар) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талаблар асосида газлаштириш ишларини бажариш ҳуқуқига эга ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилган ҳолда, ишлаб чиқилган газлаштириш лойиҳаларига асосан табиий газ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Истеъмолчиларни қуйидаги тартибда табиий газ билан таъминлашнинг техник имкониятлари кўриб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчи давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда — ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали газ таъминоти ташкилотига газлаштириш ҳақидаги аризани тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ ресурслари ва истеъмоли баланси ҳамда газ тақсимлаш тизимининг техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, истеъмолчи объектини газлаштириш бўйича техник имкониятлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида газ тақсимлаш тармоқларига уланадиган истеъмолчиларнинг объектлари газ таъминоти ташкилотининг мутахассислари томонидан уч иш куни мобайнида ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчининг объекти жойлашган ҳудудда газ таъминоти ташкилоти томонидан тегишли параметрларда истеъмолчига табиий газни етказиш имкони мавжуд қувватга (босим, ҳажм) эга бўлган газни тақсимлаш тармоғи ҳамда табиий газ ресурслари мавжуд бўлганда, истеъмолчини газ билан таъминлаш бўйича техник имконият мавжуд деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижаси бўйича газ таъминоти ташкилоти томонидан ижобий қарор қабул қилингандан сўнг истеъмолчига ички газ қувурлари, газдан фойдаланиш ускуналари (тури ва сони), газдан фойдаланиш даври ва ҳисоблагичларга нисбатан қўйилган талабларни ўз ичига олган газлаштириш техник шартлари берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газлаштирилган уй-жойлар маиший истеъмолчи ва оилавий корхонага ажратилганда, уларнинг ҳар бири бўйича алоҳида техник шарт ва ЛТҲ ишлаб чиқиш ҳамда истеъмолчи ҳисобидан алоҳида ҳисоблагичларни ўрнатиш шарти билан ҳамда уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларга (кадастр ҳужжати) асосланиб газ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газлаштирилган уй-жойлар икки ва ундан ортиқ маиший истеъмолчига ажратилган тақдирда, истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан ҳар бир маиший истеъмолчи (оила) учун ЛТҲларга ўзгартириш киритиш (газлаштириш учун қўшимча техник шартларни олмасдан) ҳамда алоҳида ҳисоблагични ўрнатиш шарти билан уй-жойга нисбатан эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатларга (кадастр ҳужжати) асосланиб газ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Газлаштириш (газдан фойдаланиш ускуналари, қурилма ва уй ичи газ қувурлари) ЛТҲлари қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мазкур фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлган лойиҳа ташкилотлари томонидан газлаштириш техник шартлари асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. ЛТҲда қуйидаги ечимлар назарда тутилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
белгиланган стандартларга мувофиқ самарали газдан фойдаланиш ускунасини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинаётган табиий газ сарфининг ҳисобланган диапазонида ҳисобга олишнинг ишончлилигини таъминлайдиган, газ ҳажмини стандарт шартларга мувофиқлаштириш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланган ҳамда табиий газ истеъмолини ТГНҲАТга мос келадиган ҳисоблагичларни (уларни жойлашув нуқталарини кўрсатган ҳолда) ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ қувури ва ундаги қурилмаларни техник назорат қилишда шаффофликни таъминлаш мақсадида газ қувурларини бурчаксимон темир тиргаклар (устунлар)га ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Газ таъминоти ташкилоти томонидан газлаштириш лойиҳаси қурилиш-монтаж ишлари (кейинги ўринларда — ҚМИ) бошланишидан аввал, бироқ газлаштириш учун техник шартлар берилган кундан бошлаб 12 ойдан кечикмасдан, рўйхатдан ўтказилиши лозим. Ушбу муддат якунлангандан сўнг берилган техник шарт ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. ҚМИ ЛТҲга ҳамда қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ мазкур ишларни бажариш ҳуқуқига эга ташкилот томонидан ижро-техник ҳужжатлари асосида ва ертўла иншоотларидаги бошқа коммуникацияларнинг ертўла иншоотига кириш жойларини мустаҳкам ва зич ёпилганлигини таъминлаган (ушбу ишларни бажарилганлиги тўғрисида далолатнома расмийлаштириб) ҳолда, табиий газ истеъмолчисининг (ташаббускор) маблағлари ҳисобидан бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. ҚМИни амалга оширган ташкилот газ таъминоти ташкилотига дудбурон ва каналларини текшириш ишларини, шунингдек, ертўла иншоотларидаги бошқа коммуникацияларнинг кириш жойларини мустаҳкам ва зич (герметик) ёпилганлигини таъминлаган ҳолда, амалга оширилганлиги тўғрисида тегишли далолатномаларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Истеъмолчининг объектини газ тармоғига улаш жараёнида мавжуд газ тармоқларидаги босимни нолгача пасайтиришда атмосферага чиқарилган, паст, ўрта ва юқори босим остидаги газ қувурларининг узиб қўйиладиган қисмларини газ билан тозалаш ва кейинги тўлдириш ҳамда ташқи газ қувурларини ишга тушириш ишларини амалга ошириш учун сарфланган газ ҳажми бўйича тўловлар истеъмолчининг ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчининг объектини газ тармоқларига уланишида келтирувчи газ тармоқларини (янги газ қурилмаларини ва газ тармоғи хўжалиги объектларини) лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш ишлари газ таъминоти ташкилоти маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. ИТСИ якунлангач, газ таъминоти ташкилоти томонидан ишга тушириш далолатномаси тузилади ва истеъмолчига мазкур Қоидаларга мувофиқ зарур кўрсатмалар берилади. Шундан сўнг истеъмолчи ишга тушириш далолатномасига имзо чекади ва табиий газни етказиб бериш шартномаси тузилади (ишга тушириш далолатномасининг бир нусхаси газ таъминоти ташкилотида сақланади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар билан табиий газни етказиб бериш шартномаси ДХМ, ЯИДХП ёки газ таъминоти ташкилотининг электрон дастурий таъминоти тизими орқали электрон рақамли имзодан (кейинги ўринларда — ЭРИ) фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи, ижтимоий ва стратегик аҳамиятга эга истеъмолчиларни табиий газ тақсимлаш тармоқларига улаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Истеъмолчилар (шу жумладан умумий ҳисоб қуввати соатига 100 кВт ва ундан юқори ёки йиллик газ сарфи 100 000 куб метрдан юқори бўлган газдан фойдаланиш ускуналарига эга оилавий корхоналар) амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатлардаги талабларга кўра газлаштириш ишларини бажариш ҳуқуқига эга ташкилотлар томонидан шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилган ҳолда ишлаб чиқилган ЛТҲга асосан табиий газ билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Янги турдаги газдан фойдаланиш ускуналарини ишга тушириш ва (ёки) фойдаланилаётган қувватларни реконструкция қилиш ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозлашни мўлжаллаётган истеъмолчи газ тармоқларига уланишнинг техник имкониятларини келишиш ва техник шартни олиш учун ДХМ ёки ЯИДХП орқали белгиланган тартибда табиий газ истеъмоли бўйича асосланган ҳисоб-китобларга эга буюртмани газ таъминоти ташкилотига (йирик стратегик корхоналар газ транспорт тизимига уланиш бўйича газ узатиш ташкилотига тўғридан тўғри мурожаат қилади) тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмада табиий газдан фойдаланиш даври, газдан фойдаланиш ускунасининг тури ва техник тавсифлари тўғрисидаги маълумотлар захира ёқилғисидан фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда, газ истеъмолининг режалаштирилаётган ҳажмлари кўрсатилади ва ишлаб чиқариш қувватларининг жойлашиш режаси буюртмага илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Буюртма янги газлаштириш техник шартларини олишда ёки муддатини узайтиришда ҳам истеъмолчи томонидан газ таъминоти ташкилотига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмани кўриб чиқиш муддати уч иш кунини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Газ таъминоти ташкилоти томонидан буюртмани кўриб чиқиш натижаси бўйича ижобий қарор қабул қилган тақдирда, истеъмолчига қуйидагилар кўрсатилган газлаштириш техник шартлари берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ қувурига уланиш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлиниш чегаралари ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш приборларининг жойлашув схемаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уланиш нуқтасидаги табиий газнинг максимал соатлик, кунлик, йиллик сарфи ва ишчи босими, шунингдек, ушбу босимнинг ўзгариш чегаралари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тақсимлаш шохобчаси (кейинги ўринларда — ГТШ) иншоотини қуриш зарурлиги, ГТШга бўлган техник талаблар, автоматика тури, газ қувурлари сони ва уларнинг ҳар биридаги табиий газ босими, газ хўжалигидаги қурилмалар, жиҳозлар ва қувурларни коррозиядан ҳимоялаш чора-тадбирлари ва бошқалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча газ қувурларини қуриш ишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунаси ва газ горелкали қурилмаларга қўйиладиган талаблар (тури ва сони), мувофиқлик сертификатининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичга қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газдан асосий ёқилғи тури сифатида фойдаланишнинг аниқ даври (ойлар бўйича);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ёқилғидан фойдаланиш даврини кўрсатган ҳолда, захира ёқилғи хўжалигини қуриш зарурлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускуналари уланиш жойида метан ва ис газини барвақт аниқлайдиган, хабар (сигнал) берадиган ва газни клапан орқали автоматик тарзда ўчириб қўядиган газ анализаторларини ўрнатиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газлаштириш техник шартларининг амал қилиш муддати улар берилган кундан бошлаб бир йилни ташкил қилади. Белгиланган муддат ўтгач, агар истеъмолчи лойиҳалаштириш ишларини тугатмаган бўлса, газлаштириш учун янги техник шартлар олиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Табиий газ ресурслари ва истеъмоли баланси ҳамда қурилмаларнинг техник имкониятларидан келиб чиққан ҳолда, газлаштириш учун техник шартларни бериш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, газ таъминоти ташкилоти мазкур Қоидаларнинг 32-банди иккинчи хатбошисида кўрсатилган муддатда истеъмолчига рад этиш сабабларини асослаган ҳолда, тегишли ёзма хабарнома юборади ва тақдим қилинган ҳужжатларни қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Истеъмолчилар ва газлаштириш ЛТҲларини ишлаб чиққан лойиҳалаштириш ташкилотлари учун газлаштириш техник шартлари талабларини бажариш мажбурий ҳисобланади. Техник шартларда кўрсатилган талабларни рад этишга фақат газ таъминоти ташкилоти билан келишилган тақдирда йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур келишиш газ таъминоти ташкилоти томонидан истеъмолчининг мурожаати (буюртмаси) берилган кундан кейин уч иш куни давомида амалга оширилади ва ёзма шаклда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларнинг (маиший истеъмолчилардан ташқари) газ тармоқларига уланишлари билан боғлиқ янги газ қурилмаларини ва газ тармоғи хўжалиги объектларини лойиҳалаш ва қуриш, ишлаб турган объектлар (қурилмалар)ни кенгайтириш ва реконструкция қилиш ишлари истеъмолчиларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Истеъмолчи, кўчмас мулк эгаси ўзгарган ҳолларда, техник шартларда кўрсатиб ўтилган талабларни ўзгартиришга эҳтиёж бўлмаганда, табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги шартнома янги истеъмолчи билан қайта тузилади. Бунда газлаштириш техник шартларини такрорий расмийлаштириш талаб қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тадбиркорлик субъектларига газлаштириш техник шартлари ДХМ ёки ЯИДХП орқали қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлов ундирилмасдан берилади. Бунда истеъмолчиларнинг хоҳиши билан газ тармоқларига «тайёр ҳолда» бажариш шартларида объектлар лойиҳалаштирилади ва қурилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Газлаштириш ЛТҲлари қуйидаги қисмлардан иборат бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тушунтириш хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик-механика қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
технология қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-ўлчов приборлари ва автоматика қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ёқилғи хўжалиги қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ускуналар ва материаллар тавсифи (спецификацияси) қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр таъминоти қисми.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. ЛТҲ мазкур турдаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган лойиҳалаштириш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалаштириш ташкилоти газ таъминоти тизими бўйича ишлаб чиқилган лойиҳанинг амалдаги техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлардаги талабларга мувофиқлиги юзасидан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. ЛТҲ қуйидагиларни назарда тутиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори энергия самарадорлигига ва тежамкорликка эга технологик схемалар, жараёнлар ва сертификатга эга газдан фойдаланиш ускуналарини ва газ ёндиргичларнинг қўлланилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмол қилинаётган табиий газ сарфининг ҳисобланган оралиғида (диапазонида) ҳисобга олишнинг ишончлилигини таъминлайдиган, газ ҳажмини белгиланган стандарт шароитларга келтириш учун зарур қурилмалар билан жиҳозланган ҳамда ТГНҲАТга мос бўлган ҳисоблагичларни қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш жараёнларида ҳосил бўладиган иккиламчи энергия ресурсларидан иқтисодий асосланган ва техник жиҳатдан имконияти мавжуд бўлган тарзда фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфсизлик автоматикаси қурилмаларининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқлик алмашинуви жараёнларини автоматик тарзда тартибга солиш ва назорат қилиш тизимларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни ва ундан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ҳисобга олинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилаётган маҳсулот (ишлар, хизматлар) бирлигига ёқилғи-энергия ресурсларининг белгиланган норматив кўрсаткичлари бўйича сарфланиш меъёрларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги лойиҳалаштириш нормаларига мувофиқ агрегатларни ва иссиқлик қувурларининг қизиш юзасини ҳимояловчи иссиқлик изоляция қопламаларини қўллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёнувчи маҳсулотларнинг таркиби ва ҳароратини назорат қилинишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бинолар ва иншоотларнинг иситиладиган ҳажмлари, шунингдек, ушбу объектлардан газ қувурларигача бўлган масофалар тўғрисидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. ЛТҲ белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. ЛТҲ газ таъминоти ташкилоти томонидан ҚМИ бошланишига қадар техник шартлар берилган кундан бошлаб 12 ойдан кечиктирилмасдан рўйхатдан ўтказилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛТҲ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказилгандан сўнг истеъмолчининг ёзма шаклдаги мурожаати асосида ЛТҲ газ таъминоти ташкилотида беш иш кунидан кечикмай тўлов ундирилмасдан рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ҚМИ рўйхатдан ўтказиш кунидан буён 12 ой мобайнида бошланмаган ёхуд газлаштиришда техник шартлардан чекланиш ҳолатлари аниқланган бўлса, ЛТҲ газ таъминоти ташкилотида қайта рўйхатдан ўтказилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЛТҲни рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, газ таъминоти ташкилоти беш иш куни мобайнида истеъмолчига рад этиш сабабларини ва бартараф этилиши керак бўлган камчиликларни асослаган ҳолда, тегишли ёзма хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. ЛТҲга мувофиқ ҚМИ ушбу ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга ташкилот томонидан тегишли ижро-техник ҳужжатларини тузган (ишлаб чиққан) ҳолда бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Газ таъминотидаги мавжуд тизимларни кенгайтириш, реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашда уларни қуриш ва фойдаланишга топшириш талаблари янги қурилиш объектларига нисбатан белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. ҚМИ тугалланганидан сўнг мазкур ишларни бажариш ҳуқуқига эга ташкилот томонидан газдан фойдаланиш ускунасида ИТСИ ва РСИ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РСИ бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган корхоналар ва технологик нефть-газ объектлари (қурилмалари) учун мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. ИТСИ ва РСИ тугалланганлиги тегишли далолатномалар билан расмийлаштирилади. Бундан ташқари, техник ҳисобот тузилади ва унда газдан фойдаланиш ускунасининг турли иш режимларида газдан оқилона фойдаланиш, хавфсизликни таъминлаш ҳамда ёқилғининг ёниш жараёнларини автоматик бошқариш жиҳозлари ва воситалари, иссиқликни утилизация қилиш ҳамда ёрдамчи ускуналар, қозонхоналар учун сув тайёрлаш тизимларидаги ускуналарни созлашга таъсир кўрсатувчи энергия самарадорлик кўрсаткичлари қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. ИТСИ ва РСИ натижалари асосида уларни бажарган ташкилот истеъмолчи томонидан тасдиқланадиган вақтинча режим (технология) хариталарини ишлаб чиқади ва истеъмолчига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Вақтинча режим (технология) хариталари истеъмолчи томонидан тасдиқланади ва унинг асл нусхалари истеъмолчида сақланади, иш жойларида (объектларда) эса уларнинг нусхалари кўринадиган жойларга ўрнатилган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Эксплуатация қилинадиган табиий газдан фойдаланиш ва ёрдамчи ускуналарда ҳар уч йилда камида бир маротаба, газдан энергия сифатида фойдаланувчи ташкилотларда эса (мукаммал ва жорий таъмирлашни ўтказиш хусусиятини ҳисобга олган ҳолда) ҳар тўрт йилда бир маротаба РСИнинг қуйидаги турларини ўтказиш назарда тутилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунасини иссиқлик техникаси (режимлари) жиҳатидан созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёниш жараёнини назорат қилиш ва автоматик бошқариш воситаларини созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунасини ишлатишда хавфсизликни таъминловчи автоматика воситаларини созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқликни утилизация қилувчи ва ёрдамчи ускуналарни созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сувни тайёрлаш тизимларини созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
захира ёнилғиси хўжалигини эксплуатация қилиш жараёнларини созлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ ва захира ёқилғисини биргаликда ёндиришда ёниш жараёнини созлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Газдан фойдаланиш ускунасида ва ёрдамчи ускунада РСИ қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунасини мукаммал ёки режадан ташқари таъмирлашдан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш самарадорлигига таъсир кўрсатадиган конструктив ўзгаришлар киритилгандан кейин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунаси режим (технология) хариталари талабларидан мунтазам равишда четланиш ҳолатларида ишлаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланилаётган ёқилғининг тури ва тавсифлари ўзгарганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланаётган газдан фойдаланиш ускунасини, газ қувурларини ва улардаги ускуналарни фойдаланишга қабул қилиш ишлари қабул қилиш комиссияси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга, техник тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳамда мазкур Қоидаларга мувофиқ қонунчилик ҳужжатларида белгиланган махсус ахборот тизимлари орқали ЭРИдан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Газдан фойдаланиш ускунасини кўрикдан ўтказиш ва табиий газ узатишга рухсатнома бериш истеъмолчининг аризаси тушган кундан бошлаб, ўн иш куни мобайнида газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчининг объектини кўрикдан ўтказиш учун истеъмолчи томонидан газ таъминоти ташкилотига лойиҳа ва ижро-техник ҳужжатлари билан биргаликда қуйидаги рухсатномалар тақдим этилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан ИТСИни ўтказиш учун берилган рухсатнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция ҳудудий бошқармаларининг истеъмолчи (бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган) объектида қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш йўлга қўйилганлиги тўғрисида хулосаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг тегишли рухсатномасисиз ҳамда Ўзэнергоинспекция ҳудудий бошқармаларининг истеъмолчининг (бир йилда 100 000 куб метр ва ундан кўп табиий газдан фойдаланадиган) объектида қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш йўлга қўйилганлиги тўғрисидаги хулосасисиз табиий газдан фойдаланиш ускуналарига табиий газни етказиб бериш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларга тегишли ташкилот ёки ишлаб чиқариш объектлари сотилганда ёки ижарага берилганда, ушбу ташкилотдаги табиий газдан фойдаланиш ускуналари ўзгармаганда, мазкур ташкилотга илгари берилган рухсатнома ва хулосаларнинг амал қилиш муддати сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг тегишли рухсатномасисиз ва Ўзэнергоинспекция ҳудудий бошқармасининг қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатидан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги ҳамда ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш йўлга қўйилганлиги тўғрисидаги хулосасисиз газ сарфловчи ускуналарга табиий газни етказиб бериш ҳолатлари аниқланганда, тегишли мутасадди органлар (ташкилотлар)нинг тақдимномаларига асосан табиий газни етказиб бериш тўхтатилади. Газдан фойдаланиш ускуналарига табиий газни етказиб бериш аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан сўнг қайта тикланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Янги қурилган, реконструкция қилинган ёки техник жиҳатдан қайта жиҳозланган газдан фойдаланиш ускунасига, газ қувурлари ва ёрдамчи ускуналарга газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти табиий газ мазкур Қоидаларнинг 52-банди талаблари бажарилган тақдирда узатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Истеъмолчида мазкур Қоидаларнинг 52-бандида кўрсатилган ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, ИТСИ ва РСИни амалга ошириш учун кўрсатилган ҳажмда газ берилишини таъминлаш учун газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида табиий газни етказиб бериш шартномаси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Истеъмолчи томонидан РСИ тугатилгандан сўнг бажарилган ишларнинг сифатини баҳолаш учун истеъмолчи Ўзэнергоинспекциянинг ҳудудий бошқармаларига ёзма шаклда мурожаат қилиши ва техник ҳисоботни илова қилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бажарилган созлаш ишларининг сифати белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, Ўзэнергоинспекция ҳудудий бошқармаларининг кўрсатмасига асосан созлаш ишларини бажарган ташкилот ҳисобидан (истеъмолчи ва ташкилот ўртасида тузиладиган шартномада белгиланиши тавсия қилинади) газдан фойдаланиш ускунаси такроран созланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Табиий газни етказиб бериш шартномасини тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар билан табиий газни етказиб бериш шартномалари газ таъминоти ташкилотининг дастурий таъминоти ёхуд қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга асосан ташкил этилган махсус ахборот тизимлари орқали ЭРИдан фойдаланган ҳолда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида табиий газ етказиб бериш бўйича шартнома газ таъминотининг намунавий шартномасига мувофиқ тайёрланган шаклда тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминотининг намунавий шартномаси «Ҳудудгазтаъминот» АЖ томонидан ишлаб чиқилади, «Ўзэнергоинспекция», Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилади ва Энергетика вазирлиги томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур тартиб юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун ёқилғи-энергия ресурслари истеъмоли бўйича лимитларни белгилаш ва уларга ўзгартиришлар киритилишида ҳам татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ташкилотлари (буюртмачилари) билан тузилган шартномалар тўғрисидаги маълумотлар давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига автоматик равишда юборилиши таъминланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджет буюртмачилари билан тузилган шартномалар туман (шаҳар) ғазначилик бўлинмаларида электрон шаклда (инсон омилисиз) рўйхатдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Маиший истеъмолчилар билан табиий газни етказиб бериш шартномаси тузилмаган тақдирда, шартнома истеъмолчи газ тармоғига белгиланган тартибда амалда уланган вақтдан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда газ таъминоти ташкилоти мазкур истеъмолчи билан табиий газни етказиб бериш шартномасини тузиши ҳамда мазкур Қоидалардаги талаблар таъминланиши юзасидан зарур чораларни кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари истеъмолчининг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказгандан сўнг уч кун муддатда истеъмолчи билан табиий газни етказиб бериш шартномасини қайта расмийлаштириш учун газ таъминоти ташкилотига кўчмас мулк эгаси тўғрисида маълумот юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Табиий газ истеъмолчиларининг бошқа тоифаларига табиий газ фақат белгиланган тартибда тузиладиган шартномалар асосида етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Истеъмолчиларга шартномада белгиланган ҳажмда табиий газ (маиший истеъмолчилардан ташқари) мазкур Қоидаларнинг 14 ва 19-бандларида белгиланган талабларга мувофиқ етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Табиий газни етказиб бериш шартномасида газдан фойдаланиш ускуналари ва ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш даврийлиги ҳамда тартиби қонунчилик ҳужжатлари талабларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳужжатларга мувофиқ кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Табиий газни етказиб бериш шартномаси электрон шаклда тузилади ва уни газ таъминоти ташкилотининг рақамлаштирилган дастурий таъминоти ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибга асосан ташкил этилган махсус ахборот тизимларидан истеъмолчи ёки назорат қилувчи органларнинг сўровларига асосан олиш имконияти яратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Истеъмолчиларга табиий газни етказиб бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Истеъмолчиларга табиий газ трейдер ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан мазкур Қоидаларга мувофиқ етказиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Истеъмолчи томонидан унга етказиб берилаётган табиий газдан фақат табиий газни етказиб бериш шартномасида кўрсатилган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилади. Етказиб берилган табиий газ ҳажмидан бир қисмини учинчи шахсларга ўтказиш ёки сотиш фақат газ таъминоти ташкилоти билан учинчи шахс ўртасида тегишли шартномани тузиш ҳамда учинчи шахс объектига алоҳида ҳисоблагич ўрнатиш асосида амалга оширилиши шарт. Бунда истеъмолчига (битта юридик шахсга) тегишли бўлган бир нечта ҳудудларда жойлашган объектларда газ сарфи ҳисобини алоҳида юритиш учун ушбу объектларнинг ҳар бири алоҳида ҳисоблагичлар билан таъминланиши керак. Бунда газ таъминоти ташкилоти ва истеъмолчи ўртасида етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китоблар газ қувурларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган ҳисоблагич орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Газ таъминоти ташкилоти табиий газни белгиланган ўртача суткалик меъёр доирасида ой мобайнида бир хил миқдорда, истеъмол қилишнинг суткалик меъёридан камайтириш орқали чеклаш зарурати юзага келган ҳолатларда эса — томонлар ўртасида келишилган режа-жадваллар бўйича табиий газни етказиб бериши, истеъмолчи эса (маиший истеъмолчилар ва умумий ҳисоб қуввати соатига 100 кВт.дан кўп бўлмаган газдан фойдаланиш ускунасига эга оилавий корхоналардан ташқари) бўлиниш чегарасида ўрнатилган масофадан туриб, ўчириб-ёқиш клапанига эга бўлган ҳисоблагич орқали олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ таъминоти ташкилотининг тармоқларига ва газ тақсимлаш станциясига тўғридан-тўғри уланган истеъмолчиларга табиий газ газ узатиш ташкилотининг газ тақсимлаш станцияси (кейинги ўринларда — ГТС) орқали етказиб берилади ва унинг сарфи фақат ГТСда ўрнатилган ҳисоблагич кўрсаткичлари асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГТСлардан кейин ўрнатилган бошқа ҳисоблагичлар газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотлари ўртасида ўзаро ҳисоб-китоблар учун қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГТСда истеъмолчилар табиий газ билан аҳоли ва саноат тармоғи орқали таъминланади. Бунда ГТСда аҳоли тармоғи, саноат тармоғи ва алоҳида тартиб билан белгиланган стратегик ташкилотлар тармоғи бўлиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Магистрал газ қувурлари ва ГТСларнинг меъёрий ҳужжатларда белгиланган ҳимоя ҳудудида табиий газ истеъмолчилари жойлашуви қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эгалик ҳуқуқидан қатъи назар, барча газ тақсимлаш станциялари қурилиши учун мўлжалланган ер майдонлари доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Энергетика вазирлигига ажратилади ва кейинчалик газ узатиш ташкилотига ижара ҳуқуқи асосида фойдаланишга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тадбиркорлик субъектлари томонидан қурилган барча ГТС газ узатиш ташкилоти тасарруфига ҳамда ГТС ичида ва (ёки) ташқарисига қурилган саноат тугунлари газ таъминоти ташкилоти тасарруфига (агар қонунчилик ҳужжатларида бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса) беғараз ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидаларга иловада келтирилган табиий газни етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотларга ҳақи тўланмагани учун табиий газни етказиб бериш белгиланган тартибда энергия билан таъминлашнинг технологик ва авария брони даражасигача камайтирилади, уларни табиий газдан тўлиқ узиб қўйиш эса — фақат суд қарорига биноан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Газ узатиш ташкилоти табиий газнинг ГТСдан чиқиш босимини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган параметрларга мос равишда бўлишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Мазкур Қоидаларнинг 20-бандида келтирилган истеъмолчиларни (маиший ва коммунал-маиший истеъмолчилар ҳамда оилавий корхоналардан ташқари) об-ҳаво совиб кетиши даврида табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзэнергоинспекция, табиий газ ишлаб чиқарувчи, газ таъминоти, газ узатиш ташкилотлари билан келишилган ҳолда тўлиқ ўчириладиган, қисман ўчириладиган ва чеклов киритиладиган истеъмолчилар рўйхатини тасдиқлаб, Энергетика вазирлигига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Тасдиқланган рўйхат барча манфаатдор ташкилотларга юборилади. Мазкур рўйхатни қўллашда табиий газни етказиб бериш прогноз кўрсаткичлари Қоидаларнинг 20-бандида келтирилган истеъмолчиларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш имконини бермаган тақдирда, Энергетика вазирлигининг қарорлари билан қайта тузилган (тасдиқланган) рўйхатлар газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотлари томонидан жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатларга киритилган истеъмолчилар зарур миқдорда (эҳтиёжни қоплайдиган) муқобил ёқилғи захирасига эга бўлиши зарур ва ҳаво ҳарорати пасайиб кетган даврларда ушбу ёқилғидан фойдаланишга ўтадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, захира ёқилғисининг яратилмаганлиги ва истеъмолчини мавсумга тайёр эмаслиги ушбу истеъмолчилар билан тузилган табиий газни етказиб бериш шартномаларини белгиланган тартибда бекор қилишга асос бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иситиш мавсуми бошланишидан олдин муқобил ёқилғи захирасига эга бўлмаган (маиший, коммунал-маиший истеъмолчилар ва оилавий корхоналар бундан мустасно), ёқилғининг ва зарур захирасини яратиш чораларини кўрмаган истеъмолчиларга табиий газни етказиб берилмаслиги мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаво ҳарорати пасайиб кетган даврда ёки куз-қиш мавсумида захира ёқилғисига ўтказиш жадвалига киритилган алоҳида истеъмолчиларга табиий газ Энергетика вазирлигининг тегишли қарорлари билан қайтадан етказиб берилади, бунда истеъмолчиларни захира ёқилғи турларига ўтказиш бўйича тасдиқланган жадвалларга зарур ўзгартишлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Трейдер, газ узатиш ва газ таъминоти ташкилоти томонидан ишлаб чиқилиб, тақдим қилинган жадвалларга асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари истеъмолчиларга (маиший ва коммунал-маиший истеъмолчилари, шунингдек, оилавий корхоналар бундан мустасно) табиий газни етказиб бериш жадвалларини ва авариялар рўй бериши эҳтимолини инобатга олиб ёки магистрал газ узатиш тизими ва газ тақсимлаш тармоқлари ишида табиий газни узатиш технологияси ва гидравлик балансга риоя этган ҳолда, уларни тармоқлардан тўлиқ ўчириш, қисман ўчириш ва вақтинча чеклов киритиш навбатини тасдиқлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авариялар рўй бериши мумкин бўлган пайтдаги тасдиқланган газ етказиб бериш жадваллари тегишли ташкилотларга юборилади ва магистрал газ қувурлари, газ тақсимлаш тармоқларида авариявий вазиятларда газ таъминоти ташкилоти томонидан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авариялар натижасида объектлар, магистрал газ қувурлари ва газ тақсимлаш тармоқларининг технологик иш режимлари бузилган тақдирда, газ таъминоти ташкилотларининг диспетчерлик хизматлари истеъмолчиларга авариялар пайтида қўлланиладиган жадвалларни амалда жорий этиш тўғрисида истеъмолчиларга суткалик газ етказиб бериш ҳажмларидаги тегишли ўзгаришлар билан бирга зарур кўрсатмаларни берадилар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ҳамда маиший истеъмолчиларини бу ҳақида оммавий ахборот воситалари орқали хабардор қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ етказиб беришнинг режалаштирилаётган қисқариши (тўхтатилиши) тўғрисида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ ишлаб чиқарувчилар газ узатиш ташкилотини — 2 соат мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ узатиш ташкилоти газ таъминоти ташкилоти ва трейдерларни — 2 соат мобайнида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилоти (жойлардаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари орқали) истеъмолчиларни — 1 соат мобайнида хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Табиий газни қазиб олиш, қайта ишлаш, узатиш, тақсимлаш ва истеъмол қилишнинг республика миқёсида ягона узлуксиз технологик жараёнини ва режимларини ҳисобга олган ҳолда, истеъмолчилар табиий газни ишлаб чиқарувчи, газ узатиш ва газ таъминоти ташкилотининг тегишли кўрсатмаларини бажаришлари мажбурий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Газни узатишда табиий газни ишлаб чиқарувчилар, газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ва истеъмолчилар газ қазиб чиқариш объектларида, газни қайта ишлаш заводларида, магистрал газ қувурлари, шунингдек, истеъмолчиларнинг газдан фойдаланиш ускуналари ва газ тармоқларидан фойдаланишда техника хавфсизлиги қоидалари ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга қатъий риоя этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Газ узатиш ташкилоти табиий газни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрал газ қувурларига тўғридан-тўғри чиқиш (уланиш) жойига эга истеъмолчиларга трейдер томонидан бевосита тузилган шартномалар асосида бўлиниш чегарасида ўрнатилган ҳисоблагичлар орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистрал газ қувурлари ва газ тармоқлари бўлиниши чегарасидаги газ таъминоти ташкилотига — кейинчалик истеъмолчиларга сотиш учун хўжалик ҳисобидаги ҳисоблагичлар орқали етказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Табиий газни истеъмолчиларга етказиб беришнинг бошқа шартлари табиий газни етказиб бериш шартномаларида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Табиий газни ҳисобга олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Истеъмолчиларга масофадан туриб ўчириб-ёқиш клапанига ҳамда ТГНҲАТга уланиш имкониятига эга бўлмаган ҳисоблагичларсиз табиий газни истеъмолчиларга етказиб беришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Истеъмолчиларга (маиший истеъмолчилардан ташқари) етказиб берилаётган табиий газ миқдори газ тармоқларининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган ҳисоблагич кўрсаткичлари бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берилган табиий газ учун ҳисоб-китоб стандарт шароитларга (t = 20 °C, Р = 760 мм симоб устуни) келтирган газ ҳажмини куб метрларда ўлчаш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ тақсимлаш тармоқларига уланган истеъмолчилар бўйича табиий газ сарфини ҳисоб-китоб қилишда қуйидаги жиҳатлар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манометрлар ва термометрларнинг созлиги, қиёсловдан ўтказилганлиги ва амал қилиш муддатларига мувофиқлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГТШни созлаш (тартибга солиш) муддати, шунингдек, амалдаги ишчи босимининг, ГТШнинг созланганлиги тўғрисидаги далолатномада қайд этилган параметрларга мувофиқлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридаги кўрсаткичларга риоя қилинмаганида, ҳисоб-китоблар амалга оширилишида Рортиқча = 1,0 кг/см2 босимга мос равишда стандарт шароитига келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти истеъмолчи билан биргаликда ҳисоблагичга газ узатиш ташкилотининг сифат лабораторияси томонидан тақдим этиладиган табиий газнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари бўйича зарур тузатувчи ўзгартиришларни уларни тақдим этилган вақтдан 12 соатдан кечиктирмасдан киритиши зарур. Табиий газнинг физик-кимёвий кўрсаткичлари ҳисоблагичларга ўз вақтида ва ҳаққоний киритилиши учун жавобгарлик газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотининг зиммасида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Ҳисоблагичлардан олинган кўрсаткичларнинг электрон архив маълумотлари охирги уч йил давомида газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ва истеъмолчида сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Маиший истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинаётган табиий газ ҳажми ҳисоблагичлар бўйича, улар мавжуд бўлмаган тақдирда эса — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ҳисоблагич мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига маиший эҳтиёжлари учун бериладиган табиий газнинг бир ойлик сарф меъёрлари бўйича аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Ҳисоблагичларни монтаж қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни текшириш амалдаги қонунчилик ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги газлаштирилаётган хонадонларга (ТГНҲАТга уланиш ва автоматик ўчириб-ёқиш клапанига эга бўлган) ҳисоблагичлар (тегишли давлат дастурлари асосида ўрнатиладиган ҳисоблагичлар бундан мустасно) истеъмолчининг ўз ҳисобидан сотиб олиниши ва газ таъминоти ташкилоти томонидан ўрнатилиб, пломбаланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Табиий газ сарфини (ҳажмини) ҳисоблашда фақатгина Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситаларининг давлат реестрига киритилган турдаги, масофадан туриб ўчириб-ёқиш клапанига эга ва ТГНҲАТга уланиш имконияти мавжуд ҳисоблагичлардан фойдаланилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Ҳисоблагичлар уларнинг фойдаланиш учун яроқли эканлигини тасдиқловчи ҳужжат, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга мувофиқ қиёслов сертификатига ҳамда ишлаб чиқарувчи корхона томонидан белгиланган шаклдаги амал қилувчи белгилари ва пломбаларига эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. ТГНҲАТни жорий қилиш лойиҳаси доирасида ўрнатилган замонавий ҳисоблагичлар газ таъминоти ташкилотининг мулки ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Мавжуд ҳисоблагичларнинг замонавий ҳисоблагичларга алмаштирилишига қадар даврий қиёсловдан ўз вақтида ўтказишни ташкил этиш учун жавобгарлик газ таъминоти ташкилоти зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қиёсловдан ўтказиш вақтида ҳисоблагичларнинг яроқсизлиги (таъмирлаш имконияти бўлмаганда) аниқланган тақдирда, улар аккредитациядан ўтказилган метрология ташкилоти ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатли органнинг тегишли хулосаси билан мулкдорга қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Ҳисоблагичларнинг алмаштириш, таъмирлаш, хизмат кўрсатиш, қиёсловдан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олиниши тегишли сарф-харажатлар ҳисоблагичнинг мулкдори ҳисобидан қопланган ҳолда ҳамда газ таъминоти (газ узатиш) ташкилотининг вакиллари томонидан истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Ҳисоблагичга ва бошқа қурилмаларга пломба қуйидаги тартибда қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трейдер билан табиий газ ишлаб чиқарувчи ўртасидаги табиий газ сотиб олиш шартномасига асосан газ узатиш ташкилотининг газ транспорти тизими бўлиниш чегарасида ўрнатилган ҳисоблагичда табиий газ ишлаб чиқарувчи ва газ узатиш ташкилотининг ваколатли ходимлари томонидан пломба ўрнатилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трейдер билан газ узатиш ташкилоти ўртасидаги газни ташиш шартномасига асосан табиий газни истеъмолчиларга етказиб беришда истеъмолчиларнинг газ тармоқлари билан газ узатиш ташкилотининг бўлиниш чегарасида ўрнатилган ҳисоблагичларда газ узатиш ташкилоти ва истеъмолчининг пломбалари ўрнатилади ва тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилотининг газ тақсимлаш тармоқлари билан истеъмолчининг газ тармоқлари бўлиниш чегарасида ўрнатилган ҳисоблагичларда газ таъминоти ташкилотининг пломбалари ўрнатилади ва далолатнома билан истеъмолчи иштирокида расмийлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилотидан табиий газ сотиб олиш шартномасига асосан газдан фойдаланувчи истеъмолчиларнинг ГТС ҳудудида жойлашган ҳисоблагичларда газ таъминоти ва газ узатиш ташкилотининг пломбалари ўрнатилади ва тегишли далолатнома билан истеъмолчи иштирокида расмийлаштирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ваколатли ходими томонидан ҳисоблагич ва ўлчов узел (манифольд жўмраклари, калибрлаш больтлари, импульсли тармоқ жўмраклари ва ҳоказо)ларга симларни таранг тортган ҳолда белгиланган тартибда пломбаларни ўрнатиши шарт;
(85-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарорига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция томонидан амалдаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик ҳолатлари аниқланган тақдирда газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти вакиллари билан биргаликда истеъмолчиларнинг газ жиҳозларига табиий газни етказиб беришни тўхтатиш бўйича пломбалар ўрнатилади ва тегишли далолатнома билан истеъмолчи иштирокида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Ҳисоблагич, шу жумладан, ўрнатилган пломбаларнинг сақланиши ва бутунлиги учун жавобгарлик истеъмолчи зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Ҳисоблагич ўрнатилгандан сўнг газ таъминоти ташкилоти томонидан ҳисоблагич рўйхатга олинади ва ТГНҲАТнинг платформасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Ҳисоблагичлар белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган метрология ташкилоти ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатли органлар томонидан қиёсловдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш даврийлиги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Ҳисоблагичларни ўрнатиш, уларга техник хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва қиёсловдан ўтказишни ташкил этиш ишлари газ узатиш (газ таъминоти) ташкилоти томонидан тасдиқланадиган ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатиш регламентига мувофиқ газ таъминоти ташкилоти ва трейдерлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Ҳисоблагичларни алмаштириш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш ва қиёсловдан ўтказиш мақсадларида ечиб олиш газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходимлар томонидан истеъмолчи иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай ҳолатда маиший истеъмолчиларига (бошқа истеъмолчилар эса ўз ҳисобидан) ҳисоблагич ўрнига текширилган бошқа ҳисоблагич газ таъминоти ташкилоти ҳисобидан дарҳол ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоблагичларнинг қиёсловдан ўтказиш учун ечиб олиниши тегишли далолатнома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсларга тегишли ташкилот ёки ишлаб чиқариш объектлари сотилганда ёки ижарага берилганида, ушбу объектлардаги ҳисоблагични қиёсловдан ўтганлиги тўғрисида берилган сертификатнинг амал қилиш муддати сақланиб қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Алмаштириш, таъмирлаш, техник хизмат кўрсатиш, қиёсловдан ўтказиш ва созлигини мониторинг қилиш учун ечиб олинган ҳисоблагичлар газ узатиш (газ таъминоти) ташкилоти ваколатли ходимлари томонидан ўрнатилади ва шу вақтнинг ўзида пломбаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Заруратга кўра автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида ҳисоблагичнинг импульс тармоқлари ва торайтирувчи қурилмани (шайба) ўрнатиш ва алмаштириш жараёнида комиссион тартибда Ўзэнергоинспекция, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва бошқа мутахассислар иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Хизмат кўрсатиш, таъмирлаш ва қиёсловдан ўтказиш учун ҳисоблагичларни ечиб олиш ва ўрнатиш шартлари табиий газни етказиб бериш шартномасида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш натижаларидан норози бўлган истеъмолчилар белгиланган тартибда юқори турувчи органга (ташкилот) ёки судга мурожаат қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Истеъмолчи (маиший истеъмолчилардан ташқари) ваколатли ходимлар томонидан хизмат гувоҳномаларини кўрсатиб, ўзларини таништирган тақдирда сутканинг исталган вақтида ҳисоблагичларни, газ тармоқларини, газдан фойдаланиш ускуналарини, уларнинг уланиш схемаларини ҳамда газдан фойдаланиш ҳолатини кўздан кечириш учун тўсқинликсиз ўзларига тегишли ҳудудга кириш имкониятини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший истеъмолчиларнинг ҳисоблагичи, газдан фойдаланиш ускуналари ва газдан фойдаланиш ҳолатларини кўздан кечириш соат 08:00 дан 20:00 гача амалга оширилади. Кўздан кечириш ва қайта назорат ишларининг натижалари ваколатли ходимлар томонидан далолатнома асосида расмийлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Истеъмолчи газ таъминоти ташкилоти, Ўзэнергоинспекция ваколатли ходимларини ҳисоблагичлар, газдан фойдаланиш ускуналари ва уларнинг уланиш схемаларини кўздан кечириш имкониятини таъминламаган тақдирда, ваколатли ходимлар ушбу ҳолатни далолатнома билан расмийлаштиради ва унинг бир нусхасини истеъмолчига тақдим этган ҳолда уни табиий газ тармоғидан узиб қўйиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи мазкур далолатнома билан танишиши лозим. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этган тақдирда, далолатномада бу ҳолат қайд этилади. Рад этиш ҳолати икки гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан ёхуд тегишли далиллар (фотосурат ёки видео тасвир) билан тасдиқланиши керак. Истеъмолчи далолатномани имзолашни рад этиш сабабини баён қилиш ҳуқуқига эга ва бу тўғрисида далолатномада зарур қайдлар кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномага имзо қўйишни рад этиш истеъмолчини газ тармоғидан узиб қўйиш учун асос бўлади ва бу ҳақида истеъмолчи дарҳол огоҳлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ узатиш, газ таъминоти ва трейдер ташкилоти ўртасида ҳар ой якуни бўйича кейинги ойнинг 10-санасига қадар уч нусхада Маҳсулотни етказиб бериш-қабул қилиш тўғрисидаги товар транспорт юк хати расмийлаштирилади ва уч томонлама имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хатлов далолатномасини расмийлаштиришда шаффофликни таъминлаш учун хатлов натижалари тўғрисидаги маълумотларни кунлик киритиб бориш мақсадида газ таъминоти ташкилоти ва трейдер томонидан белгиланган тартибда (ваколатли органлар томонидан мониторинг қилиш имконини берувчи ҳамда киберхавфсизлик талабларига мос келувчи) электрон база яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур электрон база Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Энергетика вазирлиги, Ўзэнергоинспекция ва бошқа манфаатдор ташкилотларнинг электрон тизимларига интеграция қилинади ёки ундан фойдаланиш имконияти яратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи ва коммунал-маиший истеъмолчилар бўйича хатлов далолатномаларини расмийлаштириш газ таъминоти (газ узатиш, трейдер) ташкилотлари томонидан ёки Ўзэнергоинспекция ваколатли ходимлари билан биргаликда ўтказиладиган хатлов натижалари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Маиший истеъмолчилар томонидан табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Ҳисоб-китоб ойида истеъмолчиларга етказиб берилган табиий газ ҳажми истеъмолчиларда ўрнатилган Ўзбекистон Республикаси Ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган турдаги ТГНҲАТга уланиш имконини берувчи ҳисоблагичлар орқали газ таъминоти ташкилоти ёки трейдерларнинг электрон дастурларига онлайн равишда келиб тушадиган маълумотлар асосида аниқланади. Ҳисобот ойида ҳисоблагичлардан газ таъминоти ташкилоти ёки трейдерларнинг дастурларига маълумотлар тўлиқ келиб тушмаган тақдирда ёки ТГНҲАТга уланмаган ҳисоблагичнинг кўрсаткичлари газ таъминоти ташкилоти ёки трейдерларнинг ваколатли ходимлар томонидан жойига чиққан ҳолда бевосита ҳисоблагичдан ёзиб олиш асосида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Ҳисоб-китоб ойида ҳисоблагичлардан кўрсаткичлар тўлиқ келиб тушиши таъминланмаган ёки ТГНҲАТда ҳисоблагичнинг носозликлари кузатилган тақдирда, ушбу истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб фақатгина жорий ойда табиий газни истеъмол қилишнинг амалдаги меъёрларидан келиб чиқиб амалга оширилади. Кейинги ойда ҳисоб-китоблар ҳақиқатда истеъмол қилинган ҳажмга (зарурият туғилганида, жойига чиққан холда) аниқлик киритилган тарзда амалга оширилади. Бунда тегишли кўрсаткичларга аниқлик киритилгандан сўнг ҳақиқатда истеъмол қилинган газ ҳажми бўйича қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилади. ТГНҲАТга уланган истеъмолчиларга табиий газни газ таъминоти ташкилотининг биллинг тизимига охирги марта ҳақиқий кўрсатгич келиб тушган даврдан (сана, ой) бошлаб хатловда аниқланган маълумотлар бўйича истеъмол қилиш меъёрларини инобатга олиб, ҳисоб-китоблар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. ТГНҲАТга уланган ва белгиланган меъёрлар асосида ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчиларга ҳисоб-китоб ойида етказиб берилган табиий газ ҳажми биллинг тизими орқали автоматлаштирилган режимда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Газ таъминоти ташкилотининг вакили ёки истеъмолчи томонидан биллинг тизимига киритилган кўрсаткичлар асосида етказиб берилган табиий газ ҳажми, дебитор ва кредитор қарздорликлар бўйича тўлақонли (якуний) ҳисоб-китоблар ҳар бир истеъмолчининг шахсий ҳисобварағлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Истеъмолчининг телефон рақами мавжуд бўлган тақдирда, газ таъминоти ташкилоти истеъмолчиларни табиий газ учун тўловни амалга ошириш зарурлиги ҳақида автоматик тарзда (овозли қўнғироқ ёки СМС хабар ёрдамида) хабардор қилишни таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда биллинг тизимидаги истеъмолчи мобил телефон рақамининг тўғрилигига ва мобил телефон рақами ўзгарган тақдирда, бу ҳақидаги маълумотни жорий ой якунига қадар газ таъминоти ташкилотига тақдим қилишга ёки ўзининг шахсий кабинет орқали ўзгартиришга масъул ҳисобланади. Ушбу юборилган хабарномалар газ таъминоти ташкилотининг расмий огоҳлантириши ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Истеъмолчилар истеъмол қилинадиган табиий газ учун тўловларни олдиндан амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Истеъмол қилинган табиий газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи газ таъминоти ташкилотига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмол қилинган табиий газ бўйича қарздорлик мавжуд бўлганда, маиший истеъмолчига тегишли бўлган доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўладилар. Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у маиший истеъмолчига тегишли бўлган доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган вақтдан бошлаб вужудга келади ва рўйхатдан чиқарилган вақтгача амал қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Табиий газ учун тўлов банк муассасалари ва коммунал тўловларни қабул қилиш кассалари, шунингдек, электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Газ таъминоти ташкилоти томонидан огоҳлантирилган истеъмолчилар хабардор қилинган вақтдан бошлаб истеъмол қилинган табиий газ бўйича қарздорликни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий ундириш учун тегишли ҳужжатлар судга тақдим қилинади ва истеъмолчиларни газ тармоқларидан узиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Истеъмолчиларни дебитор қарздорлик учун газ тармоқларидан узиш ва уларни қайтадан улаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Қайта уланишда истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида ҳақ ундирилади (ТГНҲАТга уланган истеъмолчилар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Газ таъминоти ташкилоти маълумотлар базасида белгиланган тарифларнинг ўзгариш (ортиш) вақтига қадар истеъмолчи томонидан амалга оширилган тўловлар ҳақидаги ҳисобга олинмаган ҳужжатлар аниқланган тақдирда, ушбу истеъмолчи бўйича ҳисоб-китоблар (қайта ҳисоб-китоблар) тўлов вақтида (санасида) амалда бўлган тарифлар асосида амалга оширилади, кейинчалик биллинг тизимидаги шахсий ҳисобварағидаги кўрсаткичларга зарур тузатишлар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Фойдаланилган табиий газ учун тўлов суммаси ҳисоблагичлардан кўрсатгичларни олиш вақтида амалда бўлган тарифлар асосида ҳисобланади. Тарифлар ўзгарганда, аввал ҳисобланган сумма бўйича тарифлар ўзгаришига қадар тўлов амалга оширилмаган бўлса, қайта ҳисоб-китоб қилинмайдиган қарздорлик вужудга келган деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Тарифлар ўзгарган ҳолларда, табиий газ ҳажми учун аванс тариқасида тўловни амалга оширган истеъмолчи икки ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қўшимча тўловларни амалга оширишдан (ушбу давр мобайнида аванс тўловига тенг миқдордаги газ ҳажмидан ортиқ истеъмол қилмаган ҳолларда) озод қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-боб. Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи, ижтимоий ва стратегик аҳамиятига эга истеъмолчилар, шунингдек, коммунал-маиший истеъмолчиларнинг табиий газ учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Истеъмолчи томонидан табиий газни етказиб бериш учун тузилган шартнома асосида етказиб бериладиган табиий газ учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Ҳукуматининг қарорларига асосан табиий газни сотишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган истеъмолчилар учун етказиб берилган табиий газ тўловлари алоҳида тарифлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маиший истеъмолчини газ билан таъминлаш учун табиий газдан фойдаланадиган идоравий ва муниципал уй-жой фондига, юридик шахслар ётоқхоналарига, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларига ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналарга етказиб бериладиган табиий газ бўйича тўловлар ва ҳисоб-китоблар коммунал-маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифлар ва шартлар асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Истеъмолчилар томонидан шартномада кўрсатилган ҳажмдан кам табиий газ фойдаланилган тақдирда, улар томонидан табиий газ учун аванс тарзида тўланган маблағлар қайтарилмайди ва ушбу маблағлар келгуси ойларда табиий газдан фойдаланишда ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Ҳисоб-китоб даврида истеъмолчилар томонидан (ушбу Қоидаларга иловада кўрсатилган табиий газни етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар ва автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари ҳамда маиший истеъмолчилардан ташқари) табиий газ истеъмоли шартномавий миқдордан 20 фоиз ва ундан ортишига йўл қўйилган тақдирда, ортиқча истеъмол қилинган табиий газ учун белгиланган тарифнинг 1,2 баравари миқдорида қўшимча тўлов ундирилади.
(113-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ ҳақи ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи (табиий газни етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар бундан мустасно) муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов сумманинг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчиларга ўзларининг тасарруфидаги мавжуд маънан эскирган ва фойдали иш коэффициенти паст бўлган газдан фойдаланиш ускунасини янги энергия тежамкор ускуналарга алмаштириш натижасида иқтисод қилинган табиий газ ҳажмига 3 йил давомида амалдаги тарифга нисбатан 15 фоиз чегирма берилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчилар газдан фойдаланиш ускунасини алмаштириш жадвали ва унинг натижасида эришиладиган иқтисодни назарда тутувчи дастурни тасдиқлаш учун Ўзэнергоинспекцияга киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция ўн кун муддатда тақдим этилган дастурни асосланганлигини кўриб чиқади ва натижаси бўйича келишади ёки асослантирган ҳолда келишишни рад этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган дастурга асосан амалга оширилган ишлар натижасида иқтисод қилинган табиий газ ҳажми энергия аудитори томонидан ўрганилади ва ушбу ҳажмлар бўйича хулоса берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
энергия аудитор хулосаси Ўзэнергоинспекция ва газ таъминоти ташкилотига тақдим этилади ва ижобий хулоса тақдим этилган кундан бошлаб чегирмалар қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Навбатдаги ой (чорак) учун шартномада кўрсатилган табиий газ ҳажмлари бўйича табиий газни етказиб бериш шартномасини ўзгартиришдан аввал истеъмолчи томонидан газ таъминоти ташкилотига бу ҳақида ўн кундан кечикмай хабар берилган тақдирда, бундай ҳолатлар ортиқча олинган табиий газ миқдори деб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Табиий газ учун истеъмолчининг тўлов муддати ўтган қарзи мавжуд бўлган тақдирда, унинг аванс тўлови ҳисобига ўтказилган маблағлари истеъмолчини хабардор қилган ҳолда, унинг тўлов муддати ўтган қарзини тўлашга йўналтирилади ва аванс тўлови сифатида ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Ваколатли орган томонидан табиий газ учун амалдаги тарифлар (нархлар) ўзгаришлари тўғрисида белгиланган тартибда қарор қабул қилингандан кейин ушбу ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар газ таъминоти ташкилоти томонидан ўзгаришларнинг кучга киришидан олдин камида ўн беш кун аввал оммавий-ахборот воситалари орқали эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда табиий газ учун тарифларнинг ўзгарган санасидан қатъи назар, табиий газни етказиб бериш бўйича шартнома ўз кучида қолади, истеъмолчи эса истеъмол қилинган табиий газ учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тарифларнинг ўзгариши тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари кучга кирган кундан бошлаб янги тариф бўйича тўловларни амалга ошириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Истеъмолчиларни дебитор қарздорлик учун газ тармоқларидан узиб қўйиш ва уларни қайтадан улаш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланилган табиий газдан қарздорлиги бартараф этилмаган ҳолатларда, истеъмолчини газ тармоқларига қайта улаб берган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Истеъмолчи газ тармоқларига қайта уланишда истеъмолчидан тўлов куни амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида ҳақ ундирилади (ҳисоблагичда масофадан автоматик тарзда ўчириб-ёқиш клапанига эга бўлган истеъмолчилар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Истеъмолчилар ҳисоб-китоб даври бошланишидан камида беш кун олдин табиий газни етказиб бериш шартномасида кўрсатилган ойлик табиий газ ҳажми қиймати суммасининг 100 фоизи миқдорида газ таъминоти ташкилотининг ҳисоб-варағига тўловларни олдиндан амалга ошириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Олдиндан тўлов суммаси ўтказилмаган тақдирда, истеъмолчиларга (стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчилардан ташқари) табиий газни етказиб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга бўлган истеъмолчилар томонидан истеъмол қилинган табиий газ учун узил-кесил ҳисоб-китоб ҳисоб-китоб ойи тугаганидан сўнг кейинги ойнинг якунига қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Ҳисоблагичлардан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари бўйича кўрсаткичлар ёзиб олинганидан сўнг кейинги ойнинг 10-санасига қадар газ таъминоти ташкилоти томонидан ҳисоб-китоб ойи учун электрон шаклда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади ва истеъмолчига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ узатиш ташкилоти трейдер билан имзоланган табиий газни етказиб бериш шартномасига асосан истеъмолчиларга табиий газни етказиб берилганлиги тўғрисидаги далолатномани (товар транспорт юк хатини) ҳисоб-китоб ойидан кейинги ойнинг 7-санасига қадар трейдерга тақдим қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
трейдер томонидан истеъмолчиларга табиий газни етказиб берилганлиги тўғрисидаги электрон шаклда товар-транспорт юк хатига асосан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ҳисоб-китоб ойи учун электрон шаклда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади ва истеъмолчига юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилоти томонидан ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ҳисоб-китоб ойи учун истеъмолчиларга табиий газни етказиб берилганлиги тўғрисидаги электрон шаклда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади ва истеъмолчига юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ узатиш ташкилоти томонидан товар транспорт юк хатлари асосида табиий газни етказиб бериш бўйича кўрсатилган хизмат учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 10-санасига қадар ҳисоб-китоб ойи учун электрон шаклда ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилади ва трейдерга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Истеъмолчи газ таъминоти ташкилоти томонидан юборилган электрон ҳисобварақ-фактурани икки кундан кечиктирмасдан, газ таъминоти ташкилотидан ҳисоб-китоб ойи учун қабул қилиб олади ва эътирозлари бўлмаса, ЭРИ ёрдамида имзолайди ҳамда унинг бир нусхасини газ таъминоти ташкилотига юборилган манзил орқали жўнатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Ҳисобварақ-фактурани имзоламаслик ёки уни эътирозлар билан имзолаш истеъмолчига тақдим этилган истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари учун тўловлардан озод қилмайди. Узатилган ёки қабул қилинган газ миқдорини аниқлашдан норози бўлган томон норозилик сабабларини мажбурий акс эттириш йўли билан ҳисоб-китоб қилиш ойи тугагандан кейин 10-кунгача бошқа томонга бу тўғрисида маълум қилади. Ушбу масалани ўзаро ҳал этиш имконияти бўлмаганда, келишмовчилик сабаблари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
126. Истеъмолчилардан табиий газ бўйича дебиторлик қарзлар газ таъминоти ташкилоти ва трейдерлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
127. Истеъмолчи табиий газдан узиб қўйилганидан сўнг яна ўзбошимчалик билан уланган ҳолда, истеъмол қилинган табиий газ ҳажмлари, унинг қиймати, газ тармоғидан узиб қўйилган вақтдан бошлаб газдан фойдаланиш ускунасининг тўлиқ сутка давомида (24 соат) тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда аниқланади (ҳисоб-китоб қилинади). Бунда, истеъмолчи томонидан фойдаланилган табиий газ ҳажмларининг ҳисоботга олинган миқдори инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
128. Рухсатсиз фойдаланилган газ ҳажмлари қийматининг ундирилиши ўз навбатида истеъмолчини мазкур Қоидаларни бузганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа жавобгарликлардан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-боб. Табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш, ушбу ҳолатларни расмийлаштириш ва ҳисобга олинмаган табиий газ ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
129. Қуйидаги ҳолатлар истеъмолчилар томонидан табиий газдан фойдаланиш қоидаларининг бузиш (ноқонуний фойдаланиш) деб ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли ташкилотлардан рухсат олмасдан, ЛТҲсиз, шартнома расмийлаштирмасдан табиий газдан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичга ва масофадан туриб ўчириб-ёқиш клапанига қасддан шикаст етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўчириш қурилмалари, газдан фойдаланиш ускуналари ёки ҳисоблагичга ўрнатилган пломбаларни қасддан бузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ ҳисобини юритмасдан ёки ўрнатилган ҳисоблагичдан фойдаланмасдан табиий газни ишлатиш (ойлик меъёрлар бўйича аҳоли маиший эҳтиёжлар учун табиий газни етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатиш ҳолатлари бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ қувурлари ёки ГТШларда, газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмаларни ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисоблагичнинг ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган ички эҳтиёт қисмларини ўзбошимчалик билан ўзгартириш, ҳисоблагичнинг конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш, рухсат этилмаган модем ёки бошқа алоқа воситаларини рухсатсиз улаш ёхуд бошқача тарзда ташқи таъсир кўрсатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичнинг хотирасидаги маълумотлар истеъмолчининг хатти-ҳаракати билан қисман ёки тўлиқ йўқ қилиниши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагични ўрнатиш тартиби ва схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартириш (давлат стандарти талабларига амал қилмаслик);
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагич ўрнатилган жойдан ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўллар билан, жумладан газ қувурлари (тармоқлари), байпас линиялари ва бошқа техник воситаларни яширинча монтаж қилиш орқали истеъмолчининг газ тармоқларига (қувурларига) уланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагич ўрнатилган жойдан ташқари визуал аниқлаб бўладиган йўллар билан, жумладан газ қувурлари (тармоқлари), байпас линиялари ва бошқа техник воситаларни яширинча монтаж қилиш орқали истеъмолчини газ тармоқларига (қувурларига) уланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичнинг қиёсловдан ўтказиш муддати ўтиб кетганда (маиший истеъмолчилардан ташқари), бунда ушбу ҳисоблагич аккредитациядан ўтказилган метрология ташкилоти ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа ваколатли органлар томонидан фойдаланиш учун яроқсиз деб топилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(129-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарорига асосан чиқарилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал соатлик ўтказиш қувватидан ортиб кетиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбошимчалик билан ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан (диапазони) четга чиққан ҳолда ЛТҲдан ташқари ортиқча газ анжомларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичнинг манифольд қурилмаси жўмракларига ташқи таъсир кўрсатиш, ҳарорат ўлчагичига ҳар хил иситиш мосламаларини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ваколатли ходими томонидан ҳисоблагич ва ўлчов узелларига белгиланган тартибда пломбалар ўрнатилмаганлиги (симларнинг таранг тортилмаганлиги, яъни симни узмаган ёки пломбаларни бузмаган ҳолда уларни ечиш орқали манифольд жўмраклари, калибрлаш болтлари, импульсли тармоқ жўмракларига таъсир кўрсатиш имконини берадиган ҳолатда ўрнатилганлиги).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчилар томонидан қуйидаги техник қоидаларга риоя этмаслик ҳолатлари ҳам газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбошимчалик билан ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан (диапазони) четга чиқмаган ҳолда ЛТҲдан ташқари ортиқча газ анжомларини ўрнатиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрнатилган газдан фойдаланиш ускуналарининг ўрнини ўзбошимчалик билан ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник шартларда ва газ етказиб бериш шартномасида кўрсатилмаган бошқа газдан фойдаланиш ускуналарини (ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан четга чиқмаган ҳолда) ўзбошимчалик билан ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш ускунасига газни рухсатсиз очиб бериш ёки газ истеъмол қилишнинг белгиланган тартибига риоя қилмаслик ёхуд газдан фойдаланиш ускуналарида газ сарфлашнинг тасдиқланган солиштирма меъёрларисиз газ сарфлаш ёки бундай меъёрлардан ортиқча сарфлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ ёниш жараёнини автомат тарзда бошқариб турувчи қурилмаларнинг бўлмаслиги ёки уларни яроқсизлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни истеъмол қилувчи ташкилотлар учун назарда тутилган захира ёқилғи хўжалигининг яратилмаганлиги ёки газдан фойдаланиш ускуналарининг белгиланган захира ёқилғи турларида ишлашга тайёр эмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ ҳисоблагични, модем алоқа воситасини электр манбалардан ўчириб қўйиш (модемни масофадан туриб пульт орқали бошқариш) ёки бошқа усуллар билан фойдаланилган табиий газ ҳажмлари тўғрисидаги маълумотлар ТГНҲАТга онлайн равишда узатилишини тўхтатиб қўйиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газдан шартнома ва лойиҳа ҳужжатларида назарда тутилмаган бошқа мақсадларда фойдаланиш;
(129-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарорига асосан йигирма бешинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қоидаларнинг ушбу бандида назарда тутилган қоида бузилишлари Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ва Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига мувофиқ тегишли жавобгарликка тортишга сабаб бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидаларни бузиш ҳолатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд бўлганда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузишга ваколати бўлган шахслар томонидан белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзэнергоинспекция иштирокида аниқланган табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатлари бўйича расмийлаштирилган қоидабузарлик далолатномасига асосан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчига табиий газни етказиб бериш тўхтатилади ва Ўзэнергоинспекция мутахассислари томонидан ҳисоблагичлар ва ўчириб-ёқиш жиҳозларига пломба ўрнатилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалга оширилган қайта ҳисоб-китоб бўйича тўловлар Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясини молиялаштиришни тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 28 сентябрдаги 512-сон қарорига мувофиқ газ таъминоти ташкилотининг алоҳида ҳисобварағига (22634) ундирилади ва тўловлар амалга оширилгандан сўнг тармоққа қайта уланишга рухсат берилади.
(129-банднинг ўттизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда истеъмолчи рухсатсиз пломбани бузганлиги учун белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
130. Истеъмолчилар томонидан мазкур Қоидаларга риоя этилишини назорат қилиш ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш газ таъминоти (газ узатиш, трейдер) ташкилотининг ваколатли мутахассислари ва Ўзэнергоинспекция ходимлари томонидан амалга оширилади. Истеъмолчиларнинг айбисиз қуйидаги ҳолатлар вужудга келганда, истеъмолчи жавобгарликка тортилмайди, бироқ газ ҳажмининг амалдаги сарфи бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагич техник жиҳатдан носоз ҳолга келиши (тўхтаб қолиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичнинг хотирасидан унга ташқи таъсир кўрсатмаган ҳолда маълумотларнинг тўлиқ ёки қисман йўқолиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
131. Мазкур Қоидаларни бузиш ҳолатлари юзасидан ваколатли ходимлар (жумладан, муҳандис-техник ходимлар ва бошқа ваколатли ходим) томонидан тегишли далолатнома расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатнома ваколатли ходимлар, истеъмолчи ва бошқа иштирокчилар томонидан имзоланади. Истеъмолчи далолатномага имзо қўйишдан бош тортган тақдирда, икки нафар холис жалб этилиб, иш ҳолатлари уларга маълум қилинади ҳамда уларнинг далолатномага имзо қўйиши таъминланади ёхуд тегишли далил (фотосурат ёки видео тасвир)лар билан тасдиқланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи томонидан мазкур Қоидалар бузилгани аниқланганда газ таъминоти ташкилоти, трейдер ёки Ўзэнергоинспекциянинг ваколатли ходими томонидан мазкур истеъмолчи белгиланган тартибда табиий газ тармоғидан узиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ таъминоти ташкилоти, трейдер ёки Ўзэнергоинспекциянинг ваколатли ходимларнинг ўз ваколатлари доирасидаги қонуний ҳаракатларига тўсқинлик қилганлик ёки соғлиғига зарар етказган шахсларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган жавобгарлик келиб чиқишига сабаб бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
132. Табиий газни қазиб чиқариш, қайта ишлаш ва сотиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар томонидан газ узатиш (газ таъминоти) ташкилотининг газ қувурларига (тармоқларига) ўзбошимчалик билан уланиш, ҳисоблагичларга, шу жумладан, уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш, шунингдек, ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ва бошқа қурилмаларга ташқи таъсир кўрсатиш лицензия битими талаблари ҳамда шартларини бир маротаба қўпол равишда бузиш ҳисобланади ҳамда ушбу фаолият турлари амалга оширилишини лицензияловчи ваколатли орган томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда лицензиянинг бекор қилинишига олиб келади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
133. Газ таъминоти ташкилоти, Ўзэнергоинспекция ёки трейдернинг ваколатли ходимлар далолатномани расмийлаштириш жараёнида газдан ноқонуний фойдаланишда қўлланилган қуйидаги (ишга алоқадор бўлган) ашёлар ва буюмларни муҳрлаган ҳолда олиб қўйиб, ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатларга қўшиш чораларини кўради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
модем ва бошқа алоқа воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ ёндиргич (горелка)лар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ тортиш (сўриш) мосламалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
резина, полиэтилен ва темир қувурлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлбола усулда ясалган бошқа қурилмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заруратдан келиб чиқиб, регулятор, зулфин ва ГТШлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узилган сим ва пломбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний фойдаланишни тасдиқловчи бошқа ашёлар, далиллар ва буюмлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Далолатномада мазкур Қоидаларни бузган истеъмолчи, фойдаланилган газ ҳажми, ҳисоблагич кўрсаткичлари тўғрисидаги ва бошқа зарур маълумотлар келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда газ ҳажми қуйидаги ҳолатларга аниқлик киритиш орқали мазкур Қоидаларнинг 134-бандида келтирилган мезонлар асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчининг газ тармоқларига уланган вақти ва табиий газдан фойдаланилган давр;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўлиниш чегарасидаги газ босими кўрсаткичи (яроқлилик сертификатига эга бўлган ўлчов воситалари ёрдамида аниқланади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ноқонуний фойдаланиш ҳолатида аниқланган газдан фойдаланиш ускуналарининг сони, тури ва соатлик газ сарфи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичдан олинган электрон архив маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон тизимлардан олинган маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газдан фойдаланиш мақсади (фаолият тури).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини аниқлаш ва тегишли далолатномани расмийлаштиришда иштирок этган газ таъминоти ташкилоти, трейдер ёки Ўзэнергоинспекциянинг ваколатли ходимлар мазкур Қоидаларнинг ушбу бандида келтирилган талабларга амал қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ таъминоти ташкилоти, трейдер ёки Ўзэнергоинспекциянинг ваколатли ходимлар томонидан мазкур Қоидаларни бузиш ҳолати аниқланганда бу ҳақида зудлик билан ўз раҳбарига хабар берилади. Газ таъминоти ташкилотининг бошқа ходимлари томонидан мазкур Қоидаларни бузиш ҳолатлари аниқланганда, улар бу ҳақда ўз раҳбари ҳамда далолатнома расмийлаштиришга ваколатли бўлган ходимларга маълум қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
134. Мазкур Қоидаларни бузганлик ҳолатларида газ ҳажми истеъмолчи билан табиий газни етказиб бериш шартномасини тузган ташкилотнинг ваколатли ходимлари (муҳандис-техник ва бошқа ваколатли ходимлар) ёки Ўзэнергоинспекция мутахассислари томонидан аниқланади.
(134-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газнинг сарфланган (фойдаланилган) ҳажми мазкур Қоидаларни бузганлик ҳолатлари доирасида тўпланган ҳужжатлар (фото, видео тасвир, ашёвий далиллар ва бошқа тааллуқли ҳужжатлар) асосида тўлиқ сутка давомида (24 соат) тўлиқ қувват билан ишлаши ҳисобидан келиб чиққан ҳолда, шунингдек, қўшимча ўрганиш ва ваколатли мутахассислар хулосаларини олиш зарурати юзага келганда, ушбу хулосалар олингандан сўнг ҳисоб-китоб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд томонидан табиий газнинг сарфланган (фойдаланилган) ҳажмини қайта ҳисоб-китоб қилиш зарур деб топилганда, ушбу ваколатли шахслар ва органларнинг қарорлари (ҳужжатлари)га асосан комиссиявий таркибда газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти, Ўзэнергоинспекция ва заруратга қараб бошқа малакали мутахассислар, шунингдек, хулоса бериш ваколатига эга бўлган экспертлар томонидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Истеъмолчи томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги учун газ ҳажмлари ва нархи ҳисоб-китоб кунида амалда бўлган энг юқори тариф бўйича таъминотчи ташкилотнинг ваколатли ходими ёки Ўзэнергоинспекция мутахассислари томонидан газдан фойдаланиш ускунасининг тўлиқ сутка давомида (24 соат) тўлиқ қувват бўйича (амалда аниқланган маълумотлар асосида маиший истеъмолчиларга белгиланган ойлик истеъмол меъёри бўйича) ишлаши ҳисобидан (ёки стандарт газдан фойдаланиш ускунаси мавжуд эмаслигида газ тармоғига уланган қувурнинг ўтказиш имконияти ҳисобидан) келиб чиқиб, қуйидаги даврлардан бошлаб мазкур Қоидалар бузилганлиги аниқланган кунга қадар ҳисобланади:
(134-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли ташкилотлардан рухсат олмасдан, ЛТҲларисиз, шартномасиз табиий газдан фойдаланиш аниқланганда — газ ҳажмларининг қиймати истеъмолчи давлат рўйхатидан расмий ўтказилган кундан бошлаб (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) ҳисобланган вақт мобайнида, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган даврда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичга ва/ёки масофадан туриб ўчириб-ёқиш клапанига қасддан шикаст етказиш аниқланганда — ТГНҲАТда сўнгги маълумот мавжуд бўлган кундан, ушбу маълумотлар мавжуд бўлмаганда газ таъминоти ташкилоти ваколатли ходимлар томонидан сўнгги кўрикдан ўтказилган даврдан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўчириш қурилмалари, газдан фойдаланиш ускуналари ёки ҳисоблагичга ўрнатилган пломбаларни бузилиши аниқланганда — газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан сўнгги кўрикдан ўтказилган даврдан, бироқ ушбу пломба ўрнатилган кундан кўп бўлмаган даврдан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газ ҳисобини юритмасдан ёки ўрнатилган ҳисоблагичдан фойдаланмасдан табиий газни ишлатиш аниқланганда — газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан сўнгги кўрикдан ўтказилган вақт мобайнида, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган даврдан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ қувурлари ёки ГТШларда, газ тақсимлаш тармоқларини технологик иш режимини бузишга олиб келадиган қурилмалар ўрнатилганда — газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан сўнгги кўрикдан ўтказилган вақтдан бошлаб;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичларда газ ҳажмларини ҳисобга олишни нотўғри кўрсатиш мақсадида ҳисоблагичнинг ишлаб чиқарувчи томонидан ўрнатилган ички қисмларини ўзбошимчалик билан ўзгартириш, ҳисоблагичнинг конфигурацияси ва созлигини ўзгартириш, рухсат этилмаган модем ёки бошқа алоқа воситаларини рухсатсиз уланганда — рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотлар) мавжуд бўлганда), лекин охирги қиёсловдан ўтказилган кундан ошмаган даврдан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичнинг хотирасидаги маълумотларни истеъмолчининг айби билан қисман ёки тўлиқ йўқ қилинганда — маълумотлар йўқолган даврдан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагични улаш тартиби ва схемаси ўзбошимчалик билан ўзгартирилганда — газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан ҳисоблагич сўнгги хатловдан ўтказилган вақтдан бошлаб ҳисобланадиган давр мобайнида, лекин охирги қиёсловдан ўтказилган кундан ошмаган даврдан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичдан ташқари визуал аниқлаб бўлмайдиган яширин йўллар билан, жумладан, газ қувурлари (тармоқлари), байпас линиялари ва бошқаларни яширинча монтаж қилиш орқали уланганда — корхона фаолият бошлаган (рўйхатдан ўтган кундан) ёки охирги хатловдан ўтказилган кундан бошлаб, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган даврдан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газдан ноқонуний фойдаланиш мақсадида истеъмолчи томонидан ҳисоблагичдан ташқари визуал аниқлаб бўладиган йўллар билан, жумладан газ қувурлари (тармоқлари), байпас линиялари ва бошқа жиҳозларни монтаж қилиш орқали уланиш аниқланганда — газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан сўнгги хатлов ўтказилган вақтдан бошлаб ҳисобланадиган давр мобайнида, бироқ уч ойдан кам бўлмаган даврдан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газ истеъмоли ҳажмига таъсир кўрсатадиган бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар аниқланганда — ҳисоблагичга рухсатсиз аралашилган кундан бошлаб (аралашиш ҳолати ва санасини тасдиқловчи ҳужжатлар (маълумотлар) мавжуд бўлганда), бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган даврдан бошлаб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичнинг қиёсловдан ўтказиш муддати ўтиб кетганда, бунда ушбу ҳисоблагич носоз деб топилган тақдирда — ҳисоблагичнинг қиёслов муддати ўтиб кетган даврдан бошлаб;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал соатлик ўтказиш қувватидан ортиб кетиши аниқланганда — пломбаланмаган газ жиҳозларининг тўла қуввати бўйича тўлиқ ишлаган вақт учун (дақиқалар соатга тенглаштирилган ҳолда) ҳисобга олинмаган даврлар учун, бироқ даъво муддатидан кўп бўлмаган даврга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзбошимчалик билан ҳисоблагичнинг рухсат этилган максимал ўлчаш чегарасидан (диапазонидан) четга чиққан ҳолда ЛТҲдан ташқари ортиқча газдан фойдаланиш ускунасини ўрнатиш аниқланганда — газдан фойдаланиш ускунаси ўрнатилган (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда) кундан бошлаб ҳисобланган вақт мобайнида, бироқ уч ойдан кўп бўлмаган даврда;
(134-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарорига асосан ўн еттинчи ва ўн саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичнинг манифольд қурилмаси жўмракларига ташқи таъсир кўрсатиш, ҳарорат ўлчагичига ҳар хил иситиш мосламаларини ўрнатиш ҳолатлари аниқланганда — газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан пломба ўрнатилган кундан бошлаб, бироқ уч ойдан кам бўлмаган даврдан бошлаб.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда истеъмолчи томонидан фойдаланилган табиий газ ҳажмларининг ҳисоботга олинган миқдорлари, шунингдек муайян даврларда Ҳукуматнинг тегишли топшириқлари, юқори турувчи вазирлик ва идораларнинг кўрсатмаларига асосан истеъмолчиларга табиий газни етказиб берилиши чекланган даврлар (тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда) инобатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидаларни бузганлик ҳолатлари аниқланганда газ ҳажмини ҳисоблаш жараёнига ваколати бўлган ходимлардан ташқари бошқа шахсларнинг аралашувига қатъиян йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қоидаларнинг 129-банди иккинчи қисмида келтирилган қоидабузарликлар учун қўшимча газ ҳажми ҳисобланмайди, бироқ ушбу ҳолатлар истеъмолчини маъмурий жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли ташкилотлардан рухсат олмасдан, ЛТҲларисиз, табиий газни етказиб бериш шартномасиз ва ҳисоблагичсиз табиий газдан фойдаланиш — юридик шахслардан сарфланган табиий газ қийматининг уч баравари миқдорида ўсувчи коэффициент қўлланилади.
(134-банднинг йигирма учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ваколатли ходими томонидан ҳисоблагич ва ўлчов узелларига белгиланган тартибда пломбалар ўрнатилмаганлиги (симларнинг таранг тортилмаганлиги, яъни симни узмаган ёки пломбаларни бузмаган ҳолда уларни ечиш орқали манифольд жўмраклари, калибрлаш болтлари, импульсли тармоқ жўмракларга таъсир кўрсатиш имконини берадиган ҳолатда ўрнатилганлиги) натижасида истеъмолчи томонидан табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган тақдирда, газ таъминоти ташкилоти масъул ходими қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишига сабаб бўлади.
(134-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарорига асосан йигирма тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
135. Мазкур Қоидаларнинг 130-бандида келтирилган ҳолатлар бўйича ҳисоб-китоблар қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларнинг айбисиз ҳисоблагич техник жиҳатдан носоз ҳолатга келганлиги аниқланганда (тўхтаб қолганда) — ТГНҲАТда сўнгги маълумот мавжуд бўлган кундан, ушбу маълумотлар мавжуд бўлмаганда эса газ таъминоти ташкилотининг ваколатли ходими томонидан сўнгги кўрикдан ўтказилган давр учун охирги газ сарфи ҳисоботи кўрсаткичларнинг ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳисоблагичнинг хотирасидан унга ташқи таъсир кўрсатмаган ҳолда маълумотлар тўлиқ ёки қисман йўқолиб қолганда — ТГНҲАТда мавжуд маълумотлар бўйича (бунда ёзги ва қишки мавсумдаги истеъмол ҳажмлари инобатга олиниши лозим), ТГНҲАТда маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда, сўнгги маълумотлар таҳлили асосида газ сарфи ҳисоботи кўрсаткичларининг ўртача миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
136. Мазкур Қоидаларнинг 129, 130 ва 134-бандларида қайд этилган қоидабузарлик ҳолатлари аниқланганда, фойдаланилган газ ҳажмлари қийматининг қопланиши истеъмолчиларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа жавобгарликлардан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137. Аниқланган қоидабузарлик ҳолати юзасидан расмийлаштирилган далолатнома, газ ҳажмини ҳисоблаш далолатномаси ва ҳолатга алоқадор бошқа ҳужжатлар ҳамда олинган ашёлар, далиллар ва буюмлар қонуний чораларни кўриш учун тегишлилигига кўра ўн иш куни ичида ваколатли органларга тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-боб. 100 кВт.дан ортиқ қувватга эга бўлган газдан фойдаланиш ускуналарини ишлатадиган истеъмолчилар томонидан табиий газдан оқилона, хавфсиз фойдаланиш ва уни меъёрлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
138. Истеъмолчилар томонидан табиий газдан фойдаланилган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот ёки бажарилаётган ишлар (хизматлар) бирлигига натура ҳолида ва шартли равишда ҳисобланган газ сарфининг тасдиқланган меъёрларига эга бўлишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
139. Ишлаб чиқаришнинг барча даражаларида газ сарфини меъёрлаш қонунчилик ҳужжатларида ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган меъёрлар ва қоидаларга мувофиқ амалга меъёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
140. Газдан фойдаланиш ускуналарини ишлатадиган ташкилотлар ушбу ускуна учун газ сарфининг индивидуал меъёрларига эга бўлиши, улар мавжуд бўлмаганда эса, лойиҳалаштириш ёки ихтисослаштирилган ташкилотларни жалб этган ҳолда уларнинг техник асосланган меъёрларини ишлаб чиқиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
141. Ёқилғи-энергия ресурсларини ишлатадиган истеъмолчиларни энергетика текширувидан ва экспертизадан ўтказиш қоидаларига мувофиқ истеъмолчилар ихтисослашган ташкилотларни (энергия аудиторларини) жалб этган ҳолда ёқилғи-энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш мақсадида энергетика текширувини ўтказиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергия ресурсларидан ёки уларнинг турларидан ҳар бирининг жами истеъмоли йилига беш юз тоннадан ортиқ шартли ёқилғини ташкил қиладиган истеъмолчилар энергетика текширувларидан мажбурий ўтказилиши керак.
(141-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарори таҳририда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёқилғи-энергия ресурсларини энергетика текшируви натижалари бўйича энергия аудиторлари томонидан ёқилғи-энергия ресурсларидан фойдаланишда қоида бузилишларни бартараф этишга доир тавсиялар ҳамда улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий-техник тадбирлар рўйхати истеъмолчининг объектларида техник имкониятлар мавжуд бўлганда иккиламчи энергия ресурсларидан фойдаланишни назарда тутилган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
142. Табиий газни сарфлаш меъёрлари истеъмолчи томонидан тасдиқланади ва газдан самарали ва оқилона фойдаланишни ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши, такомиллаштирилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
143. Йил мобайнида тасдиқланган меъёрлар ускуналар алмаштирилган ёки реконструкция қилинган жиҳозларнинг турлари, фойдаланадиган хомашёнинг таркиби ўзгарган ҳолларда газ сарфининг ўзгаришига сабаб бўлган ёқилғи-энергия ресурсларини тежаш бўйича зарур ташкилий-техник тадбирлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
144. Табиий газни сарфлаш меъёрларига риоя қилиниши ҳамда ундан самарали ва оқилона фойдаланиш юзасидан ички назорат табиий газни истеъмол қилувчи ташкилот раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-боб. Газ таъминоти ташкилотининг табиий газ ҳисоботи балансини тузиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
145. Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти газ тақсимлаш тармоқлари орқали олинган табиий газнинг қабул қилинган ва тақсимланган ҳажми бўйича ҳисобот балансини (кейинги ўринларда — табиий газ баланси) тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
146. Ҳисобот даври учун табиий газ баланси олинган табиий газ умумий ҳажмини унинг тақсимланган ҳажмлари йиғиндисига тенглиги асосида қуйидагилар бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
истеъмолчиларга сотилган табиий газ ҳажми (шу жумладан, ноқонуний фойдаланиш ҳолатларида истеъмолчилар томонидан сарф қилинган газ ҳажми);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланиш ва технологик эҳтиёжлар учун сарфланган табиий газ ҳажми (қонунчилик ҳужжатларида ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида тартибга солинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газни йўқотиш ҳажмлари (қонунчилик ҳужжатларида ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар асосида тартибга солинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
табиий газнинг газ тармоқларидаги технологик қолдиқлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган ва тақсимланган табиий газ ҳажмлари орасидаги мусбат ва манфий фарқлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
147. Мусбат фарқ вужудга келганда, яъни тақсимланган табиий газ ҳажми қабул қилинган табиий газ ҳажмидан ортиқ бўлганда, мазкур фарқ ҳисоботда маълумот ўрнида кўрсатилиб, етказиб берилган табиий газ ҳажмига (ҳажм ошмаган ҳолда) таъсир қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
148. Манфий фарқ вужудга келганда, яъни тақсимланган табиий газ ҳажми қабул қилинган табиий газ ҳажмидан кам бўлганда, мазкур фарқ ҳисоботда табиий газ таннархига қўшиб ҳисобланади. Бунда узоқ вақт давомида табиий газнинг талон-торож қилиниши оқибатида аниқланган табиий газ ҳажмлари ҳисобот даври якунида табиий газ ҳажмида вужудга келган манфий фарқ ҳисобидан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
149. «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ (кейинги ўринларда — жамиятлар) бошқарув органлари томонидан ҳар бир ҳисобот йили якунида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда табиий газ балансида вужудга келган фарқлар юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфий фарқнинг қолдиқ ҳажми кейинги ҳисобот ойлари якуни билан асосланган ҳолда техник ҳисоботларда қайд этилади, асосланмаган газ ҳажмлари эса газ таъминоти ташкилотининг келгуси давр табиий газ балансига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусбат фарқнинг қолдиқ суммаси жамиятнинг даромади деб тан олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамиятлар уларнинг бошқарув органлари томонидан ҳисобот йили якуни бўйича қабул қилинган ва тақсимланган табиий газ ҳажмлари бўйича вужудга келган фарқлар юзасидан қабул қилинган қарорларини Энергетика вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
150. Газ таъминоти ташкилоти қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳар ойда манфий фарқнинг вужудга келиш сабабларини аниқлаши ва бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган ва асосланган манфий фарқ бўйича ҳисобланган газ ҳажмлари асосида қарздорлик кейинги ҳисобот ойи якунига қадар қоидабузарлик содир этган истеъмолчилар рўйхатини шакллантириб, газни белгиланган сотиш нархларида ундириш чораларини кўриши, табиий газнинг газ тақсимлаш тармоқлари орқали етказиб беришда йўқотишларни рухсат этилган меъёрларини ишлаб чиқиши ва тасдиқлаш учун табиий газ бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш бўйича ваколатли органга киритиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқланган, лекин асосланмаган манфий фарқ бўйича ҳисобланган газ ҳажмлари бўйича кейинги ҳисобот ойига қадар ушбу асоссиз йўқотишларга йўл қўйган газ таъминот ташкилотларининг айбдор ходимлари ёки истеъмолчиларга нисбатан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда зарур чораларни (шу жумладан ҳисобланган газ ҳажмлари бўйича қарздорликни газни сотиб олиш нархларида ундириш) кўриши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
151. «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖларда табиий газ ҳажмлари бўйича юзага келган манфий фарқнинг қолдиқ суммаси фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорлари асосида ушбу жамиятларнинг «даврий харажатлари»га ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-боб. Табиий газдан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
152. Газ таъминоти (газ узатиш) ташкилоти ва истеъмолчилар мазкур Қоидаларда белгиланган талабларни бузилишига йўл қўйилганлик учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига

ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Табиий газни етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотлар рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Иссиқлик электр станциялари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Навоий ИЭС» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Сирдарё ИЭС» филиали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Тошкент ИЭС» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Янги Ангрен ИЭС» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Тошкент ИЭМ» филиали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Фарғона ИЭМ» филиали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Толимаржон ИЭС» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Муборак ИЭМ» филиали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Тахиатош ИЭС» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Тўрақўрғон ИЭС» филиали
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Акса Энержи Тошкент — 1 ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Акса Энержи Тошкент — 2 ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Акса Энержи Бухоро ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Женгиз Энержи Тошкент ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Женгиз Энержи Сирдарё ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Одаш Энержи Хоразм ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аква Сирдарё — 2 ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. ЭДФ Сирдарё — 3 ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Стоун Сити Энержи Сурхондарё ИЭС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Кимё саноати корхоналари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Навоийазот» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Максам-Чирчиқ» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Фарғонаазот» АЖ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, «Иссиқлик электр станциялари» АЖ ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари тузилмасига кирадиган иссиқлик ва электр энергиясини ишлаб чиқариш ташкилотлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 319-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Прокуратура органларининг қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлашдаги фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 15 февралдаги ПФ-5343-сон Фармони)» 2018 йил 30 мартдаги 252-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2018 йил 6 июндаги 428-сон қарорига 1-илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Нефт-газ тармоғида лицензиялаш тартиботларини қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнесни юритишни яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги 444-сон қарорига 6-илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2018 йил 20 октябрдаги 838-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 февралдаги 182-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасида давлат бошқаруви ва назорати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПФ-5594-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4058-сон қарори)» 2019 йил 6 мартдаги 195-сон қарорига илованинг 45-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 24 мартдаги 243-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг айрим турлари учун тариф сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 31 майдаги 452-сон қарорига илованинг 2-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПФ-5653-сон Фармони ва «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 2 февралдаги ПҚ-4151-сон қарори)» 2019 йил 3 июндаги 457-сон қарорига 1-илованинг 32-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 сентябрдаги 603-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг «Бизнес юритиш» йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 5 февралдаги ПҚ-4160-сон қарори)» 2019 йил 9 июлдаги 567-сон қарорига илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида» 2019 йил 30 июлдаги 633-сон қарорига 2-илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига қўшимча киритиш тўғрисида» 2019 йил 9 декабрдаги 979-сон қарори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2019 йил 24 январдаги ПҚ-4126-сон қарори)» 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сон қарорига илованинг 58-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2019 йил 21 майдаги ПФ-5723-сон Фармони)» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 196-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Вазирлар Маҳкамасининг «Товар хом ашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 мартдаги 170-сон қарорига 4-илованинг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 3 июндаги 348-сон қарорига 1-илованинг 10-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни рўйхатга олиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 28 сентябрдаги 593-сон қарорига 4-илованинг 50-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Вазирлар Маҳкамасининг «Стратегик ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 1 июлдаги 412-сон қарорининг 3-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Вазирлар Маҳкамасининг «Кўчма савдо фаолиятига замонавий ахборот технологияларини янада кенг жорий этиш ҳамда савдо автомати орқали чакана савдо фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 3 августдаги 485-сон қарорига 5-илованинг 4-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Вазирлар Маҳкамасининг «Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 21 декабрдаги 717-сон қарорига 2-илованинг 7-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 июлдаги 294-сон қарорига 4-илованинг 1-банди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 15 сентабрдаги 475-сон қарорига 4-илованинг 1-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2024 й., 09/24/319/0406-сон; 28.09.2024 й., 07/24/339/0758-сон; 25.11.2024 й., 09/24/780/0962-сон; 30.11.2024 й., 09/24/803/0997-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 30.12.2024 й., 09/24/894/1094-сон; 05.05.2025 й., 09/25/289/0406-сон; 20.04.2026 й., 07/26/143/0386-сон; 30.04.2026 й., 09/26/213/0433-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 08.07.2026 й., 09/26/355/0710-сон)