Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирининг
буйруғи
Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 3 июнда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1864-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 декабрдаги ПФ-269-сон «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ва 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сон «Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси «Ўздавэнергоназорат» бошлиғининг 2008 йил 9 сентябрь 168-сон буйруғи (рўйхат рақами 1864, 2008 йил 10 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 40-41-сон, 419-модда) билан тасдиқланган Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ж. МИРЗАМАҲМУДОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 16 май,
64-сон
Келишилди:
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисининг ўринбосари А. ҚАЮМОВ
2024 йил 14 май
Ўзбекистон Республикаси энергетика вазирининг 2024 йил 16 майдаги 64-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом электр энергиясини электр тармоқлари бўйлаб узатишда технологик сарфларни камайтириш ҳамда реактив қувват компенсацияси бўйича ишларни ташкил этиш тартибини белгилайди.»
2. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда «Ўзэнергоинспекция») истеъмолчиларнинг электр ускуналарида реактив қувват компенсациясининг мақбул даражаси таъминланиши юзасидан назоратни амалга оширади.»
3. 15-банднинг биринчи хатбошисидан «Ўзбекэнерго» акциядорлик жамияти томонидан белгиланган тартибда тайёрланган,» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 27-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси» деган сўзлар «Ўзэнергоинспекция» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. Илованинг 17-банди ўн олтинчи хатбошисидаги «Ўздавэнергоназорат» инспекцияси» деган сўзлар «Ўзэнергоинспекция» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2024 й., 10/24/1864-3/0395-сон)