Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ХЎЖАЛИК БИРЛАШМАЛАРИНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН ЎТКАЗИШ ҲАҚИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 542-сонли «Тадбиркорлик субъектлари бўлмаган айрим юридик шахсларни ташкил этиш ва тугатишга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, хусусий мулк манфаатларини ҳимоя қилиш ва тадбиркорликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармонининг 12-бандига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хўжалик бирлашмалари (корпорациялар, концернлар, уюшмалар, иттифоқлар, акционерлик жамиятлари ва бошқалар), мулкчилик шаклидан қатъи назар, 1994 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва жойларда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят ҳокимликлари адлия бошқармаларида давлат рўйхатидан ўтишлари керак.
Белгиланган муддатда давлат рўйхатидан ўтмаган хўжалик бирлашмаларининг фаолияти ноқонуний ҳисобланади ҳамда уларнинг даромади тегишли бюджетга мусодара қилинади.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолият кўрсатаётган барча хўжалик бирлашмаларининг 1994 йил 1 июлгача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтишларини таъминлаш мажбуриятларини юкласинлар.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 12 июндаги 159-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР ҳудудидаги Низомнинг 1-бандидан «бирлашмалар» сўзи чиқариб ташлансин (ЎзССР, ҚТ, 1991, 6-сон, 19-модда).
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 22 март,
153-сон
Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Низом
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасидаги хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтиши керак бўлган хўжалик бирлашмалари деб корпорациялар, концернлар, уюшмалар, иттифоқлар, акционерлик жамиятлари ва республика аҳамиятига эга бўлган мустақил корхоналарнинг бошқа бирлашмалари, шунингдек, Тошкент шаҳрида жойлашган, тармоқ, ҳудудий ёки бошқа принциплар бўйича биргаликдаги фаолиятни мувофиқлаштириш ва юритиш, уларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, тегишли давлат органларида ва бошқа органларда уларнинг умумий манфаатларини ифодалаш мақсадида ташкил этилган бошқа бирлашмалар ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Қорақалпоғистон Республикасидаги, вилоятлардаги хўжалик бирлашмалари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигида, вилоят ҳокимликлари адлия бошқармаларида рўйхатдан ўтадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) хўжалик бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза;
б) таъсис шартномаси ва Устав қабул қилинганлиги тўғрисидаги таъсис йиғилиши (конференцияси) баёни;
таъсис шартномаси ва Уставнинг нотариус томонидан тасдиқланган нусхалари, товар белгиси;
в) янгидан ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари учун –– агар унинг ишлаб чиқариш фаолияти учун ер участкаси талаб этилса, ердан фойдаланувчининг розилик хати;
г) корхонанинг Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси маҳаллий органларида рўйхатдан ўтказганлиги тўғрисида маълумотнома;
д) хўжалик бирлашмасини рўйхатдан ўтказганлик учун белгиланган миқдорда йиғим тўланганлигини тасдиқловчи банк тўлов ҳужжати.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Хўжалик бирлашмасини давлат рўйхатидан ўтказилганлик учун энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида йиғим ундирилади. Олинган маблағнинг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг марказлаштирилган счётига, қолганлари республика (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилганда) ёки маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Таъсис ҳужжатлари ўзгарганда ёки уларга қўшимчалар киритилганда, шунингдек, хўжалик бирлашмаси қайта ташкил этилганда қайта рўйхатдан ўтказиш амалга оширилади, бунинг учун рўйхатдан ўтказганлик учун тўланган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Хўжалик бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш зарур ҳужжатлар илова қилинган холда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган пайтдан бошлаб 30 кундан кечикмай амалга оширилади. Давлат рўйхатига олинганлик тўғрисидаги маълумотлар рўйхатга олингандан кейин10 кун муддатда корхона жойлашган жойдаги солиқ органларига маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоят ҳокимликларининг Адлия бошқармалари давлат рўйхатидан хўжалик бирлашмаларининг 1-иловага мувофиқ реестрини юритадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Рўйхатга олинган хўжалик бирлашмасига рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади (2-илова).
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Фаолият кўрсатиб турган хўжалик бирлашмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига зид бўлган таъсис ҳужжатлари тақдим этилганлиги муносабати билан уни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилганда, рўйхатга олувчи бу ҳақда ҳисоб-китоб операцияларини тўхтатиш учун маблағ билан таъминловчи банкка маълум қилади. Хўжалик бирлашмаларини тугатиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги рўйхатга олувчи орган сифатида хўжалик бирлашмалари томонидан ўзларининг таъсис шартномалари ва уставларига риоя этишлари устидан назоратни амалга оширади. Рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш тартиби бузилган тақдирда, шунингдек, хўжалик бирлашмалари томонидан таъсис ҳужжатларига риоя қилинмаганда (корхоналарнинг хўжалик фаолиятига аралашиш, уставда назарда тутилмаган фаолият турлари билан шуғулланиш ва бошқалар) рўйхатга олувчи орган бирлашмадан хўжалик суди орқали энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорида жарима ундириб олишга ҳақлидир.
Жарима республика бюджети даромадига ўтказилади. Бундай даъволар билан хўжалик судига мурожаат қилишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг органлари давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.
Агар хўжалик бирлашмалари улардан жарима ундириб олингандан кейин амалдаги қонун ҳужжатларини бузишни давом эттирсалар ҳамда таъсис ҳужжатларида белгиланган ваколатлардан четга чиқсалар, рўйхатга олувчи орган уларни тугатиш тўғрисидаги даъво билан хўжалик судига мурожаат қилишга ҳақлидир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хўжалик бирлашмалари қайта ташкил этилган ёки уларнинг тузилмасида шунингдек фаолият турларида ўзгартишлар юз берган тақдирда, улар бир ҳафта муддатда рўйхатдан ўтказган органга қайта рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларни тақдим этадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ушбу Низом хорижий инвестициялар иштирокида тузилган хўжалик бирлашмаларига, шу жумладан, қўшма корхоналар, халқаро бирлашмалар, шунингдек, таркибий бўлинмалари томонидан ташкил этилаётган хўжалик бирлашмаларига жорий этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарорига
1-ИЛОВА
1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарорига
1-ИЛОВА
| ҳудудидаги хўжалик бирлашмаларининг | |||
|
РЕЕСТРИ | |||
| Реестр №________________ | Реестр варақаси__________________ | ||
| Хўжалик бирлашмасининг номи_________________________________________ | |||
| _____________________________________________________________________ | |||
| _____________________________________________________________________ | |||
| Рўйхатдан ўтказилган сана 199______йил «__________» ____________________ | |||
| | |||
|
Қайд этиш № ва реестрга киритилган сана |
Фаолият тури |
Хўжалик бирлашмасининг манзили |
Тугатилганлиги тўғрисидаги маълумотлар |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарорига
2-ИЛОВА
1994 йил 22 мартдаги 153-сон қарорига
2-ИЛОВА
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ | |
|
Хўжалик бирлашмасининг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида | |
|
ГУВОҲНОМА | |
| 199____йил «_____» __________________ | |
| Мазкур гувоҳнома __________________________________________________да | |
|
(адлия органининг номи) | |
| Рўйхатга олинган__________________________________________________га | |
| берилди. | |
| Рўйхатдан ўтказилган сана |
Реестр |
| 199____йил «_____» __________________ | №_________ |
Кейинги таҳрирга қаранг.