Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг
буйруғи
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 29 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3440-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 октябрдаги ПҚ-411-сон «Аҳолини сифатли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2023 йил 2 июндаги 14-сон буйруғи билан тасдиқланган (рўйхат рақами 3440, 2023 йил 5 июнь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.06.2023 й., 10/23/3440/0332-сон) Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ҳамда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХУДАЯРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 май,
13-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 13 май
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил Д. КАСИМОВ
2024 йил 15 май
Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Л. КУДРАТОВ
2024 йил 14 май
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2024 йил 17 майдаги 13-сон буйруғига
ИЛОВА
Давлат рўйхатидан ўтказмасдан, мажбурий сертификатлаш шарти билан тиббиёт амалиётида қўллаш ва олиб киришга рухсат бериладиган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтказилган аналоглари мавжуд бўлмаган дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
1-бобда (Дори воситалари рўйхати):
йигирма тўртинчи позиция чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги ўттизинчи — ўттиз иккинчи позициялар билан тўлдирилсин:
|
« |
||
|
30. |
Амилнитрит (Amylnitrite) |
Ингаляция учун суюқлик 0,5 мл |
|
31. |
Клоназепам (Clonazepam) |
Таблетка |
|
32. |
Клобазам (Clobazam) |
Таблетка |
|
». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.05.2024 й., 10/24/3440-1/0380-сон)