28.05.2024 йилдаги ПҚ-197-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори малакали спорт кадрларини замон талабларидан келиб чиқиб мутлақо янги шароитларда тайёрлаш, янги авлод спортчилари ва тренерларини етиштириш орқали спортдаги ютуқларимизни янада кенгайтириш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнини халқаро стандартлар асосида ташкил қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитасининг Спорт вазирлиги ҳузуридаги Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси (кейинги ўринларда — Академия)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Амалдаги юридик шахс мақоми ҳамда молиялаштириш тартиби сақланган ҳолда қуйидагилар 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб Академия ҳузурига ўтказилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг тегишли филиаллари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар Академиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт соҳасида натижалари юқори бўлган давлатларнинг етакчи олий спорт-таълим ташкилотлари тажрибаси асосида замонавий кадрларни тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кадрларни тайёрлаш жараёнига хорижий тажрибаларни қўллаган ҳолда ўқув жараёнини ташкил қилиш ҳамда илмий асосланган методикаларини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт соҳасида комплекс илмий тадқиқотлар, экспериментлар ҳамда лаборатор синовлар ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг замонавий ўқитиш механизмларини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикада спорт соҳасида замонавий назария ва амалиёт тизимини жорий қилиш усуллари ҳамда хусусиятларини ўрганиш орқали юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мусобақалар натижаларини чуқур илмий ёндашув асосида таҳлил қилиб бориш, улар натижасида спортдаги ютуқларни янада кенгайтириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат спорт академиясининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат спорт академиясида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари рўйхати 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда ўқув жараёни 2025/2026 ўқув йилидан бошланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия Тошкент шаҳри, Яшнобод туманида барпо этилаётган Олимпия шаҳарчасига жойлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия давлат олий таълим муассасаси шаклидаги юридик шахс бўлиб, ўз фаолиятида Спорт вазирлигига ҳисобдордир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга талабаларни қабул қилиш параметрлари Республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси доирасида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия талабаларининг контингенти, биринчи навбатда, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларида ривожлантирилаётган спорт турлари бўйича сўнгги бир йилда Жаҳон, Осиё ва Ўзбекистон чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган олимпия ва паралимпия коллежлари, шунингдек, умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларининг битирувчилари орасидан уларнинг спорт натижаларига қараб, саралаш (селекция) асосида шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Олимпия ва паралимпия коллежларидан саралаб олинган битирувчилар Академияга тўғридан-тўғри иккинчи босқичга қабул қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган давлат намунасидаги диплом берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия талабалари спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режасига мувофиқ ўтказиладиган республика мусобақаларида тўғридан-тўғри иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда спорт турлари бўйича таҳсил олаётган талабаларни яшаш учун зарурий жиҳозлар ҳамда суткалик озиқ-овқат нормаси билан таъминлашда олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари нормативлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти директори Академия ректорининг тавсиясига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси спорт вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Академия ректори Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятини ривожлантириш бўйича кузатув кенгаши тақдимномасига кўра Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Академияга қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари учун малака талабларини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида спорт таълими жараёнларининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда бакалавриат таълим йўналишларини белгилаш, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда уларнинг ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазирлиги билан биргаликда Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан хорижий мутахассисларни, шу жумладан, маҳаллий юқори малакали профессор-ўқитувчиларни, терма жамоа тренерларини жалб қилиш, шунингдек, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда ўрнатилган тартибда белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик олимлар, ўқитувчилар ва мутахассислар учун миллий валютада бориш-келиш авиачипталарини (узоқ муддатли меҳнат шартномалари тузилганда бир йилда кўпи билан икки марта) харид қилиш ва меҳмонхонада яшаш харажатларини тўлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, илмий тадқиқотлар олиб бориш бўйича хорижий шериклар билан ҳамкорлик тўғрисида идоралараро битимлар, шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятини ривожлантириш бўйича кузатув кенгашига, зарур ҳолларда, Академия тузилмасига ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия битирувчиларига тренерлик фаолияти билан шуғулланиш учун малака сертификати, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри 6 йилга берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияни тамомлаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Миллий кадрлар захирасига, уч йиллик иш стажига эга бўлгандан кейин — мутахассислиги бўйича раҳбарлик лавозимларига тайинланадиган истиқболли номзодлар рўйхатига киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 2025/2026 ўқув йилига қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг уставини ишлаб чиқиб тасдиқласин ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг факультетлари ва кафедралари шакллантирилишини, уларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замонавий билимларга ҳамда таълим тизимида илмий-амалий иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари учун белгиланган нормативларга мувофиқ Академия тузилмаси тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилаб қўйилсинки, 2025 йилдан бошлаб Академия фаолиятини молиялаштириш билан боғлиқ барча харажатлар Давлат бюджети параметрларида назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг Академия тизимида давлат муассасаси шаклидаги Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий марказини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази спорт тиббиёти соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи, спорт турлари бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоалари аъзоларини тиббий жиҳатдан мусобақаларга тайёрлашни ташкил қилувчи давлат тиббиёт муассасаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 2025/2026 ўқув йилига қадар Давлат спорт тиббиёти илмий-амалий маркази фаолиятини ташкил қилиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки, спортчиларга хорижий тиллар ва Ўзбекистон тарихини чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиш мақсадида Академия тузилмасида Ахборот-кутубхона марказини ўз ичига олувчи юридик шахс мақомига эга бўлмаган Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Инновацион ривожланиш агентлиги жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг долзарб йўналишларини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот ишлари учун белгиланган тартибда давлат буюртмасини шакллантирсин ва ҳар йили илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида танлов эълон қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар Академия фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида кўрсатилган хизматлардан тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 6 июндаги «Олий спорт маҳорати институти фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-269-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Спорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 28 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-197-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 майдаги ПҚ-197-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат спорт академиясининг ташкилий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон давлат спорт

академияси

Жисмоний тарбия ва спорт илмий-тадқиқотлар институти

Давлат спорт тиббиёти илмий амалий маркази

Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ҳамда унинг Нукус, Самарқанд ва Фарғона филиаллари

Ўзбекистон тарихи ва хорижий тилларни ўқитиш маркази

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 майдаги ПҚ-197-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат спорт академиясида ташкил этиладиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Йўналиш ва мутахассисликлар

Бериладиган малака

Таълим муддати

I. Бакалавриат таълим йўналишлари

1.

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)

Тренер

4 йил

2.

Адаптив жисмоний тарбия ва спорт (параспорт)

3.

Спорт менежменти

Спорт менежери,
спорт таҳлилчиси

4 йил

II. Магистратура мутахассисликлари

1.

Спорт фаолияти (фаолият турлари бўйича)

Тренер, спорт соҳасида ташкилий бошқарув мутахассиси

2 йил

2.

Адаптив жисмоний тарбия ва спорт (параспорт)

3.

Спорт ҳуқуқи

Спорт ҳуқуқшуноси

2 йил

4.

Спорт менежменти

Спорт менежери

2 йил

5.

Спорт маркетинги

Спорт маркетологи

2 йил

6.

Спорт психологияси

Спорт психологи

2 йил

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: мазкур рўйхатдаги тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари Ўзбекистон давлат спорт академиясида мавжуд талаб ва эҳтиёждан келиб чиқиб ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 28 майдаги ПҚ-197-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон давлат спорт академияси фаолиятини ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Молиялаштириш манбалари

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар

I. Кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий базани ҳамда маъмурий бошқарув тизимини такомиллаштириш

1.

Спорт академиясининг уставини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

1. Ривожланган давлатларнинг спорт академиялари фаолиятини ўрганиш.

2. Спорт академиясининг уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш.

2025/2026 ўқув йилига қадар

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

2.

Спорт академиясининг бўлимлари, факультетлари, кафедраларини шакллантириш, унга жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замонавий билимлар ҳамда таълим тизимида илмий-амалий иш тажрибасига эга юқори малакали мутахассисларни жалб этиш.

1. Спорт академиясининг бўлимлари, факультетлари ва кафедраларини шакллантириш.

2. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замонавий билимларгаҳамда таълим тизимида илмий-амалий иш тажрибасига эга юқори малакали маҳаллий
ва хорижий мутахассислар билан тўлдириш.

3. Мутахассисларнинг профессионал кўникмалари ва билим даражаларини узлуксиз ошириш учун шарт-шароитлар яратиш.

4. Сифатли таълим беришда юқори малакага, тажрибага эга бўлган профессор-ўқитувчиларни моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2025/2026 ўқув йилига қадар

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

3.

Спорт академиясида талабалар учун спорт клубини ташкил қилиш.

Спорт клубининг низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2026/2027 ўқув йилига қадар

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

4.

Спорт академиясининг веб-сайтини яратиш.

Спорт академияси веб-сайтини яратиш.

Ижрочилар маблағлари

2025/2026 ўқув йилига қадар

Рақамли технологиялар вазирлиги

(Ш. Шерматов),

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

5.

Спорт академиясининг хусусиятидан келиб чиқиб, штатлар жадвалини ишлаб чиқиш.

Спорт академиясининг бошқарув, педагог, техник, хизмат кўрсатувчи
ва ўқув-ёрдамчи ходимлари ҳамда тренерлар таркибининг штат жадвалини ишлаб чиқиш.

2025/2026 ўқув йилига қадар

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
(Б. Мусаев),
Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

II. Ўқув-услубий жараённи такомиллаштириш, таълим сифати ва илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш ҳамда янги ўқитиш услубларини жорий этиш

6.

Спорт академиясидаги таълим йўналишлари
ва мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини белгиланган талаблар бўйича ишлаб чиқиш.

1. Ўқув-меъёрий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2. Ўрганиш ва таҳлил натижалари асосида таълим йўналишлари
ва мутахассисликлари бўйича малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда тасдиқлаш.

2025 йил

май

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов),

Олий таълим, фан
ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

7.

Таълим йўналишлари
ва мутахассисликлари учун дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш.

Таълим йўналишлари
ва мутахассисликлари хусусиятини ҳисобга олган ҳолда хорижий тажрибаларни ўрганиш орқали янги дарслик ва ўқув қўлланмаларини яратиш.

Давлат бюджети маблағлари

2024/2025 ўқув йили давомида

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

8.

Ахборот-кутубхона марказини маҳаллий ҳамда хорижий ўқув, илмий
ва бадиий адабиётлар, дарсликлар ҳамда ўқув қўлланмалари билан тўлдириш.

1. Ахборот-кутубхона марказини ташкил қилиш.

2. Ахборот-кутубхона марказини ўқув-методик адабиётлар, ахборот материаллари (шу жумладан уларнинг электрон шакллари), махсус даврий нашрлар билан таъминлаш.

3. Ахборот-кутубхона маркази моддий-техник базасини мустаҳкамлаш (мебель, зарур инвентарь, ахборот-коммуникация воситалари).

Давлат бюджети маблағлари

2026 йил

декабрь

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов),
Олий таълим, фан
ва инновациялар вазирлиги

(К. Шарипов)

9.

Спорт академиясига хорижий талабаларни жалб этиш чораларини кўриш.

1. Хорижий мамлакатлар меҳнат бозоридаги талабни ўрганиш ва халқаро таълим кўргазмаларида иштирок этиш режасини ишлаб чиқиш.

2. Хорижий талабаларни жалб этиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан алоқаларни ўрнатиш.

3. Хорижий фуқароларни тўлов-контракт асосида, шу жумладан, масофавий таълим шаклида ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш.

Спорт академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари

2026/2027 ўқув йили давомида

Ташқи ишлар вазирлиги
(Б. Саидов),

Олий таълим, фан
ва инновациялар вазирлиги
(К. Шарипов),

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

10.

Спорт академияси талабалари учун махсус стипендия жорий қилиш.

1. Спорт академияда таҳсил олаётган талабаларга йилда бир маротаба бериладиган «Йил спортчиси» стипендиясини таъсис этиш.

2. «Йил спортчиси» стипендияси низомини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Спорт академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари

2026/2027 ўқув йили давомида

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

11.

Олимпия ва паралимпия спорт турларида малакали спортчиларни тайёрлаш бўйича ҳар йили камида
5 та мақсадли грант лойиҳасини ажратиш.

1. Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлар институти томонидан олимпия ва паралимпия спорт турларида малакали спортчиларни тайёрлашга йўналтирилган мақсадли грант лойиҳаларини шакллантириш.

2. Ҳар йили эълон қилинадиган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларга Инновацион ривожланиш агентлигига олимпия ва паралимпия спорт турларида малакали спортчиларни тайёрлаш бўйича камида 5 та мақсадли грант лойиҳасини киритиш.

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

2026 йил январь ва ҳар йили режа асосида

Инновацион ривожланиш агентлиги
(Ш. Ражаббаев),

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

12.

Академия учун 3 та хизмат автотранспорт воситаси, шу жумладан, 1 та шахсий бириктирилган ва 1 та навбатчи автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратиш.

Енгил автомобиль ва микроавтобусни белгиланган тартибда харид қилиш.

Давлат бюджети маблағлари

2025/2026 ўқув йилига қадар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
(И. Норқулов),
Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

III. Ёшлар билан ишлаш, талаба-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва улар фаолияти самарадорлигини ошириш

13.

Спорт академиясини спорт турлари бўйича замонавий техник воситалар ва махсус илмий лаборатория ускуналари (анжомлари) билан жиҳозлаш.

1. Спорт академиясида ташкил этиладиган лабораториялар ҳамда улар учун зарур бўлган жиҳозлар рўйхатини шакллантириш.

2. Спорт академияси лабораторияларини замонавий техник ускуналар билан жиҳозлаш.

Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

2025/2026 ўқув йилига қадар

Инновацион ривожланиш агентлиги
(Ш. Ражаббаев),

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

14.

Спорт академиясининг талабаларидан волонтёрлик гуруҳларини шакллантириш.

Волонтёрлик гуруҳларига таълим йўналишлари бўйича иқтидорли талабалар орасидан етакчиларни саралаб олиш.

2026/2027 ўқув йилига қадар

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

15.

Спорт академияси талабаларини талабалар турар жойи билан таъминлаш.

Талабалар яшашлари учун 400 ўринли талабалар турар жойини ташкил этиш
ва зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

Давлат бюджети маблағлари

2025/2026 ўқув йилига қадар

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Спорт вазирлиги
(А. Икрамов)

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2024 й., 07/24/197/0374-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон; 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)