24.05.2024 йилдаги ПҚ-188-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги «Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат бошқаруви ва назорати тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-79-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) директори мақоми бўйича вазирнинг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Агентлик тизимидаги ташкилотлар раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Агентлик ва унинг тизимидаги ташкилотларга атом энергияси соҳасидаги лойиҳалар доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар концепциялари, параметрлари ва шартларини ишлаб чиқишда зарур хизматларни, шу жумладан, маркетинг, муҳандислик ва бошқа хизматларни кўрсатишга ихтисослашган компаниялар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик жамиятларини ташкил этиш (устав капиталида иштирок этиш) ва мазкур жамиятлар билан тўғридан-тўғри шартномалар тузишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларидаги лойиҳаларни молиялаштиришда иштирок этишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Атом энергетикасини ривожлантириш агентлигининг Атом энергетикасини ривожлантириш жамғармаси Агентлик ҳузурида Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) этиб қайта ташкил этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагилар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг кутилаётган харажатларидан келиб чиқиб, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда ўрнатиладиган, «Навоийуран» давлат корхонаси йиллик фойдасидан ҳисобланган дивидендининг 5 фоизи миқдоридаги ажратмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг грантлари, имтиёзли кредитлари ва бошқа мақсадли маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Жамғарма маблағлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, уларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва амалиёт ўташини, шу жумладан, хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилиш, халқаро конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбирларда иштирок этишини таъминлашга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан фойдаланиш объектларини, шу жумладан, ташқи инфратузилма объектларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ Агентлик зиммасидаги вазифаларни амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасида илмий тадқиқотлар, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларни қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқларида илғор ядро технологияларини жорий этиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирларни амалга оширишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентликка хорижий мутахассислар ва консультантларни жалб этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш билан боғлиқ бошқа тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Агентлик директорига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юкланган топшириқ ва вазифаларни амалга ошириш доирасида консультантлар сифатида давлат органлари ва ташкилотлари, лойиҳа институтлари, илм-фан ва таълим муассасалари, шунингдек, атом энергиясидан тинчлик мақсадларида фойдаланиш соҳасидаги етакчи халқаро ва чет эл компаниялари мутахассисларини тўғридан-тўғри шартномалар тузиш йўли билан жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори малакали хорижий мутахассисларни белгиланган тартибда ишга қабул қилиш, шунингдек, Агентликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан уларнинг меҳнатига миллий ёки чет эл валютасида (хориждаги ҳисобварақларга ўтказган ҳолда) ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Агентлик ва унинг тизим ташкилотлари ходимларининг лавозим маошини белгилашда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига мувофиқ тариф коэффициенти 1,8 бараварга оширилган ҳолда қўлланиши белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Ойбек кўчаси 26- ва 26/1-уйларда жойлашган бино ва иншоотлар Агентлик тасарруфида қолдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Агентлик манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчиликка ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 24 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-188-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-188-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлиги фаолиятининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасига доир давлат дастурлари ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, шунингдек, мазкур соҳадаги норма ва қоидаларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларида ёнғин хавфсизлиги чоралари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисмоний ҳимоясини таъминлаш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Тасарруфидаги ядровий қурилмаларни ва (ёки) сақлаш пунктларини тадқиқ этишга, жойлаштиришга, лойиҳалаштиришга, барпо этишга ҳамда улардан фойдаланишга оид ишларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фундаментал тадқиқотларнинг, илмий изланиш, тажриба-конструкторлик ва инновацион ишларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ҳамда амалга оширишга, илғор технологияларни жорий этишга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларида радиация ва ядро хавфсизлиги тизимини яратиш ҳамда такомиллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Тасарруфидаги атом энергиясидан фойдаланиш объектларидаги ядровий материаллар ва технологияларнинг, радиоактив материалларнинг тарқалиб кетмаслиги, шунингдек, радиация ҳамда ядро хавфсизлигини таъминлашга доир тадбирларни амалга ошириш юзасидан чоралар кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларини эксплуатация қилиш учун зарур бўлган кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини, шу жумладан, чет элда ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аварияга оид ташқи ва ички режани ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида радиациявий вазиятни мониторинг қилишнинг ягона автоматлаштирилган давлат тизимини ташкил қилишда ва унинг ишлашида иштирок этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ядровий материаллар, ишлатиб бўлинган ядровий ёқилғи ва радиоактив чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича дастурларнинг шакллантирилишини ва рўёбга чиқарилишини таъминлаш устидан идоравий назоратни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ядровий қурилмаларнинг ва (ёки) сақлаш пунктларининг бош (илмий, конструкторлик ва лойиҳалаштириш) ташкилотларини белгилаш, улар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, атом энергиясидан тинчлик йўлида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг мажбуриятлари бажарилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-188-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атом энергияси агентлигининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Атом энергияси агентлиги

«Атом электр станцияси қурилиши дирекцияси» ДК

Тошкент шаҳридаги «ММФИ» миллий тадқиқот ядро университети филиали

Атом инжиниринг маркази — «Uzatom Worley Engineering» МЧЖ ҚК

Атом энергиясидан фойдаланиш соҳасини ривожлантириш жамғармаси

(юридик шахс мақомига эга бўлмаган)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Агентлик бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 49 нафарни ташкил этади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 07/24/188/0369-сон; 27.12.2024 й., 06/24/224/1068-сон)