18.05.2024 йилдаги СҚ-908-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига яйловлар деградациясининг озиқ-овқат хавфсизлигига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ҳамда атроф муҳитга салбий таъсири юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган яйловлар деградациясининг озиқ-овқат хавфсизлигига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ҳамда атроф муҳитга салбий таъсири юзасидан парламент сўрови бўйича муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 13 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги ерлари деградациясига қарши курашиш, тупроқнинг гумус миқдори ва унумдорлигини оширишни қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-71-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 мартдаги «Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш ҳамда яйлов деградациясига қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 126-сонли қарори қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур қарорлар доирасида сув таъминоти мавжуд бўлмаган ҳудудларда тик қудуқларни қазиш, қуёш энергиясида ишлайдиган насос агрегатлари ёрдамида ер ости сувларини чиқариш ҳамда томчилатиб суғориш технологияларини жорий этиш бўйича Бухоро ва Навоий вилоятларида намунавий тажриба лойиҳаларини амалга ошириш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яйлов ерларда сув таъминотини яхшилашда давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш, шунингдек, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат аграр университети ҳамда Самарқанд давлат университетида «Яйлов экологияси ва бошқаруви» таълим йўналиши бўйича кадрлар тайёрлаш режалаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яйловларда чорва моллари босимини камайтириш ва уларни алмашлаб ўтлатишнинг оқилона тизимини йўлга қўйиш, деградацияга учраган яйловларни қайта тиклаш ҳамда уларнинг маҳсулдорлигини оширишнинг энг мақбул усулларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш белгиланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2024 йилларда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти томонидан 16,8 млн гектар яйловларда геоботаник тадқиқотлар ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Яйлов турларини инобатга олган ҳолда улардан фойдаланиш ҳамда чорва молларини ўтлатиш нормалари ва муддатлари ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Нишон, Нурота, Нуробод, Фориш ва Ғиждувон туманларидаги яйловларда икки йил муддатга чорва молларини алмашлаб боқиш амалиёти йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон банкининг «Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш» лойиҳаси доирасида деградацияга учраган яйловларда ўсимлик уруғларини замонавий техника ёрдамида экиш учун учувчисиз учиш қурилмаларини харид қилиш бўйича тендер савдолари бошланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2022 — 2024 йилларда яйловларда замонавий технологияларни ва хорижий давлатлар амалиётини қўллаш орқали уларнинг хўжалик имкониятларини ошириш ҳамда шу асосда яйловлардан оқилона фойдаланиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича 8,5 млрд сўмлик 6 та инновацион ва амалий лойиҳалар молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан яйловлар ҳолатини баҳолаш ва инқироз даражасини аниқлаш юзасидан замонавий ёндашувларга асосланган ягона усул, деградациянинг турли босқичларини аниқлашнинг илмий асослари, уларнинг мезон ва индикаторларини ишлаб чиқиш бўйича хорижий ташкилотлар мутахассислари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда ўтказилган таҳлилларга асосан республиканинг турли минтақалари учун яйлов ерларининг хусусияти, унумдорлиги ва инқирозга учраганлик даражалари бўйича маълумотнома шакллантирилган. Бунинг натижасида яйлов ерларидан фойдаланишда қўйиладиган чекловларни аниқлаш имкони яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таҳлил натижалари парламент сўровидаги айрим масалалар ҳамон долзарблигича қолаётганини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда 4 млн гектардан ортиқ яйлов ерларида геоботаник тадқиқотлар ўтказилмаган ҳамда уларнинг электрон рақамли хариталари ишлаб чиқилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сув иншоотларининг 2269 таси (78 фоизи) таъмирталаб ҳолатга келган. Бундан ташқари, яйловларнинг сув таъминотини яхшилаш ҳамда чорва молларини суғориш учун 700 дан ортиқ қудуқлар етишмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро чўл яйлов ўсимликлар уруғчилик илмий-ишлаб чиқариш марказини замонавий илмий лаборатория жиҳозлари ва ускуналар билан таъминлаш ишлари якунига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда мазкур соҳага оид ўзгаришлар ҳамда қонунчиликда белгиланган вазифаларни инобатга олиб, яйловларни бошқариш ва мониторинг қилиш, улардан самарали фойдаланишнинг институционал асосларини такомиллаштириш ҳамда соҳага доир амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан, «Яйловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини қайта кўриб чиқиш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига яйловлар деградациясининг озиқ-овқат хавфсизлигига, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ҳамда атроф муҳитга салбий таъсири юзасидан юборилган парламент сўрови натижалари тўғрисида Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Б. Тажиевнинг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яйлов ерларини контурлар ва фойдаланувчилар кесимида тўлиқ хатловдан ўтказиш, 4 млн гектардан ортиқ яйловларда геоботаник тадқиқотларни амалга ошириш ҳамда электрон хариталарини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда яйловлардаги 2269 та носоз ва таъмирталаб суғориш иншоотларини реконструкция қилиш, уларга ресурс тежамкор ускуналар ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бухоро чўл яйлов ўсимликлар уруғчилик илмий-ишлаб чиқариш марказини замонавий илмий лаборатория жиҳозлари ва зарур кимёвий воситалар билан таъминлаш бўйича олиб борилаётган тендер савдоларини якунлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яйловларни бошқариш ва мониторинг қилиш, улардан самарали фойдаланиш, деградациянинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш ҳамда соҳага доир амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, шу жумладан «Яйловлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур банд ижроси юзасидан жорий йилнинг 10 декабрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига яйловлар инфратузилмасини яхшилаш, уларни бошқариш ва деградациянинг олдини олиш, таъмирталаб суғориш иншоотларини реконструкция қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан мазкур соҳага масъул ижроия ҳокимияти органлари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Б. Тажиев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 18 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-908-IV-сон