20.05.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2696-4
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг қарори, 20.05.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2696-4
Кучга кириш санаси
22.06.2024
Ҳужжат 22.06.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 20 майда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2696-4]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарори (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис М. НУРМУРАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 22 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11/2-сон

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 22 апрелдаги 11/2-сон қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Мазкур Низом тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар (бундан буён матнда захиралар деб юритилади) шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 13-банддаги «Молия» деган сўз «Иқтисодиёт ва молия» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 10-банднинг учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«121. «Субстандарт» деб таснифланган активнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўлиқ тўлангандан сўнг активнинг сифати қайтариш графигига асосан кетма-кет 3 та тўлов ўз вақтида ва тўлиқ тўланганда ҳамда мазкур Низомнинг 9-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланганда, ушбу активнинг сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидаги мазмундаги 141-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«141. Активнинг сифати «қониқарсиз» деб таснифлангандан сўнг (бундан шартлари қайта кўриб чиқилган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомнинг 9-банди ёки 12-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса, мазкур актив сифати «субстандарт» деб таснифланиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«171. Активнинг сифати «шубҳали» деб таснифлангандан сўнг (бундан шартлари қайта кўриб чиқилган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9 ёки 12-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса — актив сифати «субстандарт»;

14-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса — актив сифати «қониқарсиз» деб таснифланиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. 19-банддаги «Шартномада белгиланган муддатда қайтарилмаган ёки қайтмаслигидан» деган сўзлар «Қайтмаслигидан» деган сўз билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«20. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «умидсиз» деб таснифланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаров ҳисобидан ундирилган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар тижорат банки томонидан балансга қабул қилинган кундан бошлаб бир йил муддатда сотилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк фаолиятини амалга ошириш учун зарурияти мавжуд бўлмаган (фойдаланилмайдиган) кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар (бундан гаров ҳисобидан ундирилган кўчмас мулк ва бошқа мол-мулклар мустасно) уч йил муддатда сотилмаган ёки фойдаланилмаган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарздорнинг 2-сон картотекасида муддати 366 кун ва ундан ортиқ кунга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича 366 кун ва ундан ортиқ кунга муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қуйидаги мазмундаги 201-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«201. Активнинг сифати «умидсиз» деб таснифлангандан, шу жумладан балансдан ташқари ҳисобварақда акс эттирилгандан сўнг (бундан шартлари қайта кўриб чиқилган актив мустасно) ушбу актив сифати мазкур Низомнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9 ёки 12-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса — актив сифати «субстандарт»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса — актив сифати «қониқарсиз»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-банди талабларига мувофиқ бўлган ҳолда яхшиланса — актив сифати «шубҳали» деб таснифланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, балансдан ташқари ҳисобварақда акс эттирилган активларнинг кейинги ҳисобини юритиш мақсадида ушбу активлар баланснинг тегишли ссуда ҳисобварағига ўтказилиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. 29-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«шартлар қайта кўриб чиқилишининг асослари ёки сабаблари, шу жумладан қарз олувчининг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатувчи омилларнинг юзага келганлиги;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. 30 — 303-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«30. Активнинг шартлари биринчи марта қайта кўриб чиқилиши ушбу активнинг сифати бўйича аввалги таснифини ўзгартирмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активнинг шартлари қайта кўриб чиқилиши биланоқ ушбу активнинг сифати яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активнинг шартлари иккинчи марта қайта кўриб чиқилса, ушбу активнинг сифати шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифадан бир поғонага паст бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Активнинг шартлари уч ёки ундан ортиқ маротаба қайта кўриб чиқилса, ушбу активнинг сифати «умидсиз» тоифада таснифланади ва у яхшироқ тоифага қайта таснифланиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
301. Шартлари қайта кўриб чиқилган актив сифати «субстандарт», «қониқарсиз» ёки «шубҳали» деб таснифлангандан кейин қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов (асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловлар) тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, бундай актив сифатининг таснифи бир тоифага яхшилаб борилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, активларни қайтариш графиги бўйича тўлов бошланган ойдан шартноманинг охирги муддатига қадар ҳар ойда тенг (пропорционал) тўловлар асосида қайтарилиши белгиланган тақдирда кетма-кет 3 та тўлов, акс ҳолда шу миқдорга тенг 3 тадан кўпроқ тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
302. Шартлари қайта кўриб чиқилган ҳамда сифати «умидсиз» деб таснифланган актив бўйича муддати ўтган қарздорликлар (асосий қарз, фоиз ва бошқа тўловлари) тўлиқ тўланганда ва графикка асосан камида 6 ой давомида ҳамда актив асосий қарз қолдиғининг 10 фоизидан кам бўлмаган миқдорда қарздорликлари тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, ушбу активнинг сифати «шубҳали» деб таснифланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, активларни қайтариш графиги бўйича тўлов бошланган ойдан шартноманинг охирги муддатига қадар ҳар ойда тенг (пропорционал) тўловлар асосида қайтарилиши белгиланган тақдирда кетма-кет 6 та тўлов, акс ҳолда шу миқдорга тенг 6 тадан кўпроқ тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
303. Қонунчилик ҳужжатлари билан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш, юқумли ва паразитар касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган чекловчи тадбирлар (карантин) белгиланиши натижасида қарздор томонидан банк олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда, активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва активларнинг шартларини қайта кўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши Марказий банк томонидан белгиланиши мумкин.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 33 ва 337-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 34-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«банкка дивиденд ёки фоиз кўринишида даромад келтирганда;».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбошидаги «Кўзда тутилмаган ҳолатлар» ҳисобварағига» деган сўзлар «балансдан ташқари ҳисобвараққа» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши «бекор бўладиган» деган сўзлардан кейин «ёки шартномада назарда тутилган» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. 52 ва 53-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«52. Ҳукуматнинг қарорига кўра марказлаштирилган ресурслар ёхуд бошқа маблағлар ҳисобидан берилган кредитлар ҳисобидан шаклланган «умидсиз» активни баланс ҳисобварақларидан балансдан ташқари моддаларга ўтказилиши Ҳукумат ёхуд Марказий банк олдидаги қарзларнинг бекор қилинишига олиб келмайди ва тижорат банки томонидан Ҳукумат ёхуд Марказий банк олдидаги қарзлар қайтарилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Агар қарздор томонидан балансдан ташқари моддаларда ҳисобга олинадиган актив бўйича қарз тижорат банки томонидан ушбу қарзни ундириш бўйича кўрилган барча чора-тадбирларга қарамасдан, у бу ҳисобварақларга ўтказилгандан кейин беш йил давомида тўланмаса ёки банк ушбу активдан воз кечса, у ҳолда ушбу актив (асосий қарзлар ҳам, фоизлар ҳам) тижорат банки Кенгашининг тавсияси асосида акциядорлар умумий йиғилишида тасдиқланган қарорига кўра ҳисобдан чиқарилиши мумкин.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2024 й., 10/24/2696-4/0354-сон)