Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази (ICCROM) Уставини (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1148-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 4 апрелда киритилган «Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази (ICCROM) Уставини (Рим, 2013 йил 29 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги ҚЛ-1148-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 апрель,
4314-IV-сон