30.04.2024 йилдаги 4322-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 30.04.2024 йилдаги 4322-IV-сон
Кучга кириш санаси
30.04.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Глобал транспорт-логистика тармоқларига Ўзбекистон Республикасининг интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизими самарадорлигини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Махкамовнинг жавоби ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Глобал транспорт-логистика тармоқларига Ўзбекистон Республикасининг интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизими самарадорлигини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Махкамов томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент — Самарқанд ва Тошкент — Фарғона водийси йўналишларида давлат-хусусий шериклик асосида автомобиль йўлларини қуриш лойиҳаларини якунига етказиш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарадорлиги паст бўлган ҳудудий аэропортларни давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилиш ва ишончли бошқарувга бериш бўйича манзилли чора-тадбирларни белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2024 йил 29 январь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, транспорт соҳасида манзилли чора-тадбирларни белгилаб олиш ва уларнинг ижросини таъминлаш чораларини кўриш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ёзма жавобда қайд этилган, парламент сўровини кўриб чиқиш натижалари бўйича белгиланган вазифаларнинг ижро этилишини таъминлаш юзасидан парламент назоратини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ушбу Қарорнинг ижроси юзасидан 2024 йилнинг 30 сентябрига қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ахборот тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур Қарор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигига юборилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 30 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4322-IV-сон