Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. Закировнинг жавоби ҳақида
«Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. Закиров томонидан юборилган ёзма жавоб маълумот учун қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. Закировнинг ёзма жавобида парламент сўровида қўйилган саволларга етарли даражада тушунтириш берилмаганлиги қайд этилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. Закиров парламент сўровига жорий йилнинг 14 майига қадар қўшимча равишда жавоб берсин.
4. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б. Закировга юборилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 30 апрель,
4323-IV-сон