29.04.2024 йилдаги 4310-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 29.04.2024 йилдаги 4310-IV-сон
Кучга кириш санаси
29.04.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2023 йилдаги ҳамда 2024 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2023 йилдаги ҳамда 2024 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, Қўмита томонидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, чиқиндиларни қайта ишлаш фаолиятини қўллаб-қувватлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш, ўз фаолиятига доир масалалар бўйича таъсирчан парламент назоратини олиб бориш борасида муайян ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмитанинг ўтган даврдаги фаолияти янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, парламент фаолиятини тартибга солувчи конституциявий қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, «Ўзбекистон – 2030» стратегияси, давлат дастурлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) тегишли даврга мўлжалланган асосий йўналишларига мувофиқ ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита жами 10 та қонун лойиҳасига масъул этиб белгиланган бўлиб, уларнинг ҳаммаси Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган. Мазкур қонунларда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, дарахтлар кесилишининг олдини олиш, жамоат жойларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланишни тартибга солиш, чиқиндилар билан ишлаш соҳасини қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим масалаларнинг ҳуқуқий асослари акс эттирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари томонидан 3 та қонун лойиҳаси, хусусан, «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 13-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҳамда «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш янада ривожлантирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун киритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита қонунлар ҳамда Қонунчилик палатаси қарорларининг давлат органлари томонидан ижро этилиш ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиқиб ўрганишга, давлат органлари раҳбарларининг қонунларга риоя этилиши тўғрисидаги ахборотини эшитишга қаратилган жами 22 та парламент назорати тадбири ўтказган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, «Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолати Наманган ва Самарқанд вилоятлари,
«Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолати Қашқадарё вилояти ҳамда «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг ижро этилиш ҳолати Сурхондарё вилояти мисолида назорат-таҳлил тартибида ўрганилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита аъзолари томонидан ҳисобот даврида сайловчилар билан тизимли мулоқотни кучайтиришга, жойларда мавжуд муаммоларни
ўз вақтида аниқлашга, уларни тезкорлик билан бартараф этишга устувор аҳамият берилган ҳолда жисмоний ва юридик шахсларнинг жами 321 та мурожаати кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш, соҳага
оид қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини жамоатчиликка етказишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик мустаҳкамланган. Хусусан, Қўмитанинг кўриб чиқилаётган даврдаги фаолияти оммавий ахборот воситаларида жами 2 597 маротаба ёритилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Қўмитанинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлили ҳали ўз ечимини кутаётган қатор масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш, экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига алоқадор давлат органлари билан амалий ҳамкорликни янада кучайтириш, улар билан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш борасида биргаликда ишлаш тизимини янада такомиллаштириш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунларнинг жойларда ижро этилиш ҳолатини назорат-таҳлил тартибида ўрганиш борасидаги ишларни янада кучайтириш, шунингдек аниқланган муаммолар юзасидан аҳоли фикрини ўрганиб, тегишли вазирлик
ва идоралар билан биргаликда ечим топиш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ташаббуси билан ўтказилган парламент назорати тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросини доимий равишда мониторинг қилиб бориш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзоларини қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва назорат-таҳлил тадбирларига кенгроқ жалб этиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек қонун лойиҳалари бўйича фуқаролар томонидан берилаётган таклифларни бевосита улар иштирокида Қўмита мажлисларида муҳокама этиш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасининг 2023 йилдаги ҳамда 2024 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат-таҳлил тадбирлари доирасида қабул қилинган қарорларнинг ижро этилиш ҳолатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ташаббускорлиги борасида таклифларни кўпайтириш, Қўмита масъул бўлган қонун лойиҳаларининг жамоатчилик муҳокамаларини ташкил этиш ҳамда келиб тушган таклифлар ва фикр-мулоҳазаларни қонун лойиҳаларини маромига етказишда ҳисобга олиш бўйича ишларни янада кучайтирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳани ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари ва бошқа дастурларнинг масъул вазирликлар ҳамда идоралар томонидан бажарилиши бўйича самарали парламент назоратини олиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2024 йил 16 апрелдаги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижроси устидан самарали парламент назоратини олиб боришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги 4265-IV-сонли Қарори билан тасдиқланган «Йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида таъминлаб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Х. Гаппоров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 29 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4310-IV-сон