08.04.2024 йилдаги 4241-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 08.04.2024 йилдаги 4241-IV-сон
Кучга кириш санаси
08.04.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) 2023 йилдаги фаолиятига доир ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, ҳисобот даврида Қўмита томонидан қонун ижодкорлиги фаолияти самарадорлигини оширишга, қонун лойиҳаларини тайёрлашда халқаро тажрибадан унумли фойдаланишга, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлашга ҳамда амалдаги қонун ҳужжатларида коррупцияга имкон берувчи нормаларнинг мавжудлигини аниқлашга, шунингдек давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш жараёни устидан парламент назоратини ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмитанинг қонун ижодкорлиги йўналишидаги фаолияти кўлами янада кенгайган. Қўмита 2023 йилда 35 та қонун лойиҳасига, шунингдек 5 та бирлашган қонун лойиҳасига масъул бўлиб, шундан 26 та қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) томонидан қабул қилинган ҳамда маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Қўмита масъуллигида тегишли соҳаларни тартибга солишга, миллий давлатчилик тараққиётининг тарихий муҳим босқичида давлат ва жамиятни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаб беришга, сиёсий партиялар ҳамда депутатлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга, сиёсий партияларнинг мавқеини ҳамда сайлов органларининг профессионаллик даражасини янада оширишга, шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган бир қатор қонунлар қабул қилинган. «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини текшириш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ҳамда «Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 3321-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонунлар ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Қўмита аъзолари қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида 5 та қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритишда иштирок этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунлар ва қонуности ҳужжатларининг ижро этилиши ҳолатини ўрганиш, давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ахборотларини эшитиш, Қонунчилик палатаси ва Қўмита қарорлари ижросини ўрганиш бўйича Қўмита томонидан 8 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва бошқа тизимларда коррупциянинг олдини олиш масалалари ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ соҳасидаги қонунчиликни қўллашнинг амалдаги тартиби ўрганилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек ҳудудларда, шу жумладан маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларида коррупция кўринишларининг намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар Жиззах вилояти мисолида ўрганилган. Ўрганиш якунларига кўра, халқ депутатлари Жиззах вилояти Кенгашининг сессияси ўтказилиб, Қўмитанинг тавсиялари асосида тегишли қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузаси кўриб чиқилган ҳамда натижаси бўйича Қўмитанинг ва Қонунчилик палатасининг тегишли қарорлари қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий маърузага кўра кейинги йилларда мамлакатимизда коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, шунингдек давлат ҳамда жамият қурилишининг барча соҳаларида коррупциявий омилларга чек қўйишга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, «Transparency International» ташкилотининг «Коррупцияни қабул қилиш» индекси янги рейтингида Ўзбекистон 14 поғонага кўтарилиб, индекс баҳосида қаторасига 9 йил давомида барқарор ўсишга эришилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари, ҳисобот даврида Қўмита ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П. Бобожоновга «Ички ишлар органлари томонидан аҳолига давлат хизматларини кўрсатишда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан парламент сўрови юборилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А. Ташкуловга ҳам «Норма ижодкорлиги фаолиятини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги масала юзасидан парламент сўрови юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йилда Қўмита аъзолари жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган 2368 та мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиққан. Қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан келиб тушган таклифлар алоҳида ўрганилган. Таклифлари асосли деб топилган 18 нафар фуқарога Қўмита томонидан миннатдорлик хатлари юборилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита фаолияти ҳақида кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш, назорат-таҳлил тадбирлари якунларини ва Қўмита масъуллигида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳиятини аҳолига мунтазам равишда тушунтириб бориш юзасидан 8 та тадбир, шу жумладан 2 та давра суҳбати, 3 та семинар ҳамда 3 та конференция ташкил этилган. Бундан ташқари, 3 та матбуот анжумани ўтказилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қўмита аъзолари томонидан оммавий ахборот воситаларида жами 3547 маротаба чиқиш қилинган ҳамда қонун ижодкорлигига ва Қўмита фаолиятига оид материалларнинг мунтазам ёритиб борилиши таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлар билан бир қаторда Қўмитанинг ўтган даврдаги фаолияти таҳлили бу борада ҳали ўз ечимини кутаётган қатор масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қонун ташаббускорлиги борасидаги таклифларни кўпайтириш, қабул қилинган қонунларнинг ижроси бўйича назорат-таҳлил тартибидаги ўрганишларни янада кенгайтириш талаб этилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ташаббуси билан ўтказилган парламент назорати тадбирлари якунлари бўйича қабул қилинган қарорларнинг ижросини доимий равишда мониторинг қилиб бориш муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмита ҳузуридаги экспертлар гуруҳи аъзоларини қонун лойиҳаларини ишлаб чиқишга ва назорат-таҳлил тадбирларига кенгроқ жалб қилиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек фуқаролар томонидан қонун лойиҳалари бўйича берилаётган таклифларни бевосита улар иштирокида Қўмита мажлисларида муҳокама этиш, жойларда фуқаролар томонидан кўтарилаётган муаммоларни масъул вазирликлар ва идоралар билан биргаликда кўриб чиқиш борасидаги ишларни янада кучайтириш зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Қўмита масъуллигида бўлган қонун лойиҳаларини маромига етказишда кенг жамоатчиликнинг таклифлари ҳамда фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олиш, назорат-таҳлил тадбирларига соҳа мутахассисларини ва экспертларни кенг жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ соҳасидаги фаолияти юзасидан ахборотини эшитиб бориш амалиётини давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари билан ҳамкорликда қонун лойиҳалари бўйича тизимли равишда давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказиб бориш амалиётини давом эттириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг Қўмита номига юборилган мурожаатларида кўтарилаётган долзарб муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш, уларнинг юзага келиш сабабларини ўрганиш, кўтарилган масалаларга тўлиқ ечим топиш борасида мутасадди вазирликлар ҳамда идоралар томонидан кўрилаётган чоралар устидан таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Қодиров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А. САИДОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 8 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4241-IV-сон