Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016 27.02.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1318
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг қарори , 27.02.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1318
Кучга кириш санаси
08.03.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 21.04.2016
Ҳужжат 30.09.2013 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 27 февралда 1318-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 25, 26-моддаларига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» ги 523-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу қарор кучга кириши билан «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. (1999 йил 27 июль, рўйхат рақами 780-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 9-сон).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш раис ўринбосари С. Насиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 20 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
01-02/12-3-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божхона қўмитасининг
2004 йил 20 январда 01-02/12-3-сонли қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 2-сон, 36-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сон «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 22-сон, 224-модда) мувофиқ, товарларни божхона омбори режимига жойлаштиришда, божхона омборида сақлашда ва чиқаришда божхона операцияларини амалга ошириш ҳамда божхона тўловларини тўлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 01-02/12-22-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-2, 27.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 39-сон, 524-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Божхона омбори шундай режимки, бунда олиб кирилган товарлар сақлаш даврида импорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан божхона назорати остида сақланади, экспорт режимида олиб чиқишга мўлжалланган товарлар эса божхона назорати остида Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 26-моддасида назарда тутилган имтиёзлар берилган ҳолда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Товарлар ва транспорт воситалари божхона омборига сақлаш учун топширилгунига қадар ушбу товарлар ва транспорт воситалари ҳамда божхона тўловларини тўлаш учун жавобгар ташувчи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Товарларни божхона омборига жойлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Божхона омборидан божхона омбори ва вақтинча сақлаш режимларига жойлаштирилган товарларни сақлаш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборида божхона органлари томонидан олиб қўйилган товарларни сақлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона омборларига қуйидаги товарлар жойлаштирилиши мумкин эмас:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори режимига баён этилган куни белгиланган, яроқлилик, фойдаланиш ва сақлаш муддати ўтган ҳамда тез бузилувчан товарлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шарт-шароитларда сақланиши талаб этиладиган товарлар, шундай товарларни сақлаш шароитларига мос равишда жиҳозланган ихтисослаштирилган божхона омборларига жойлаштирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Товарлар божхона омборига божхона органи мансабдор шахслари иштирокида ёки уларнинг хабардорлигида жойлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Божхона омбори режимига жойлаштириладиган товарлар, мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган хусусиятларни инобатга олган ҳолда Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ декларацияланиши лозим.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 01-02/12-22-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-2, 27.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 39-сон, 524-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Божхона юк декларацияси билан божхона органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг юк ва товар кузатиш ҳужжатлари (юк хатлари, коносаментлар, спецификациялар, ҳисоб-фактуралар, инвойслар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар илгари бошқа божхона режимига жойлаштирилган ҳолларда расмийлаштирилган божхона юк декларацияси (учинчи варағи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона расмийлаштируви ва назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар (божхона кўриги ва қайта ортиш далолатномалари, экспертиза хулосалари).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатланадиган товарларни божхона омборига жойлаштиришда сақлаш муддати учун сертификат тақдим этилиши талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўсимлик ва ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасига олиб киришда тегишли давлат органлари томонидан фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилмаган бўлса, бундай назоратдан божхона омборига жойлаштиришда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Божхона омборига жойлаштирилган ва унда сақланаётган товарларни белгиланган тартибда бегоналаштириш ва уларга нисбатан эгалик, фойдаланиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни божхона омборига жойлаштирган шахс ушбу товарларни бегоналаштириш, уларга нисбатан эгалик, фойдаланиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш тўғрисида олдиндан божхона постига хабарнома бериб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омборида сақланаётган товарлар (номи, миқдори, божхона қиймати, божхона омбори режимига расмийлаштирилган божхона декларацияси рақами);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни бегоналаштириш, уларга нисбатан эгалик, фойдаланиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга асос бўлаётган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларга нисбатан мулкий ҳуқуқни эгаллаётган шахс тўғрисидаги маълумот (ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда ташкилотнинг номи).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидаги ҳужжатлар божхона юк декларацияси расмийлаштириладиган божхона постига тақдим этилган тақдирда, ўз ташқи ўлчамлари (габаритлари) ва хусусиятларидан келиб чиқиб, божхона омборига жойлаштириш имконияти бўлмаган товарлар божхона омбори режимида божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга жойлаштирилади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг номи ва миқдори, уларни сақлаш учун мўлжалланган жой (аниқ манзили) ва сақлаш учун жавобгар шахслар (мансаби, фамилияси, исми, отасининг исми) тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган хат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг юк ва товар кузатув ҳужжатлари (юк хати, коносамент, спецификация, ҳисоб-фактура, инвойс ва ҳоказо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона юк декларацияси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 111-моддасига мувофиқ божхона тўловлари тўланиши таъминланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (ҳарбий юклар, инсонпарварлик ёрдами, техникавий кўмак сифатида ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича халқаро, чет эл ҳукумати молия ташкилотлари томонидан берилган қарз (кредит) маблағлари, шунингдек грантлар ҳисобига олиб келинаётган товарлар ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси, хорижий валюта, қимматбаҳо қоғозлар бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар сақланадиган жойнинг чизмаси ва фотосуратлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар сақланиши мўлжалланган бинолар ва (ёки) очиқ майдончалар сақланаётган товарлар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати амалга оширилиши, товарлар ва транспорт воситалари сақланиши таъминланадиган тарзда жойлаштирилган бўлиши, жиҳозланиши ва асбоб-ускуналар билан таъминланиши керак ҳамда қуйидагиларни истисно этиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар сақланаётган ҳудудга ва товарларга бегона шахсларнинг (омбор ходимлари бўлмаган, товарларга нисбатан ваколатларга эга бўлмаган шахсларнинг) яқинлашиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг божхона назоратидан ташқарига туширилиши ва олиб қўйилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона режимидаги товарларни сақлаш учун мўлжалланган божхона омбори мақомига эга бўлмаган бинолар ва (ёки) очиқ майдончаларга, ушбу Низом билан божхона омборларига қўйилган талаб ва қоидалар татбиқ этилади, мазкур Низомнинг V ва VIII боблари талаб ва қоидалари бундан мустасно.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 01-02/12-22-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-2, 27.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 39-сон, 524-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Божхона омбори режимидаги товарлар билан амалга ошириладиган операциялар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Божхона омборида сақланаётган товарларнинг сақланишини таъминлаш бўйича уларнинг ҳолатини ўзгартирмаслик, ўровини бузмаслик ва босилган қиёслаш воситаларини ўзгартирмаслик шартлари бажарилган тақдирда қуйидаги операцияларни амалга оширишга йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тозалаш, шамоллатиш, қуритиш (шу жумладан, иссиқлик оқимини ҳосил қилиш билан);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сақлашнинг мақбул температура режимини ҳосил қилиш (совутиш, музлатиш, иситиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя ўровига жойлаштириш, ҳимоя мойи ва консервантлар суртиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
занглашдан ҳимоя қилиш учун бўяш, сақлаш қопламаларини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташишдан олдин чиришга қарши бўёқ билан қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўлчаш, текшириш, тортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори ҳудудида жойини ўзгартириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Божхона омборига жойлаштирилган товарлар билан 11-бандда кўрсатилган операциялардан ташқари сотишга ва ташишга тайёрлаш бўйича қуйидаги операцияларни амалга ошириш мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туркумларга бўлиш ва жўнатмаларни шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саралаш, ўраш, қайта ўраш, маркалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ортиш, тушириш, қайта ортиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплектлаш ёки иш ҳолатига келтириш билан боғлиқ бўлган оддий операциялар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни намойиш қилиш стендларига жойлаштириш ва тестдан ўтказиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. 12-бандда кўрсатилган операциялар божхона органини хабардор қилган ҳолда божхона омбори эгаси иштирокида ўтказилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 01-02/12-22-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-2, 27.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 39-сон, 524-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. 11 ва 12-бандларда кўрсатилган операциялар товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахслар ва уларнинг вакиллари томонидан божхона омбори ҳудудида, товарларни божхона омбори режимида божхона омборига амалда жойлаштирмасдан расмийлаштирилган ҳолда эса божхона назорати зонаси ҳудудида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Товарлар билан ўтказиладиган барча операциялар бундай товарларнинг ТИФ ТН бўйича рақам кодини ўнинчи белгиси даражасида классификацияланишининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган хусусиятларини (сифатини) ўзгартирмаслиги лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-23-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 459-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Божхона тўловларини тўлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Товарларни божхона омбори режимига жойлаштиришда қонунчиликка мувофиқ божхона йиғимлари ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Агар товарларни амалда четга олиб чиқиш вақтида тўловлардан озод қилиш ёки тўланган суммани қайтариш назарда тутилган бўлса, божхона омбори режимига жойлаштирилган ва экспорт режимига кўра олиб чиқишга мўлжалланган товарлар бождан, солиқлардан озод қилинади ёхуд тўланган суммалар қайтарилади. Бу товарлар божхона омбори режимига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай олиб чиқилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар белгиланган муддатларда амалда олиб чиқилмаган тақдирда бож, солиқлар, шунингдек уларнинг фоизлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Божхона омбори режимига жойлаштирилган товарлар тегишли божхона режимига расмийлаштирилмасдан бошқа шахсга бериб юборилган ёки йўқотилган ҳолларда, ҳамда агарда товарлар фақат ҳалокат ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида йўқ бўлган, қайтариб бўлмайдиган ҳолда қўлдан кетган ёхуд камомад, табиий эскириш ёки нормал сақлаш шароитида камайиш туфайли юзага келган бўлмаса, омбор эгаси товарлар эркин муомалага чиқарилган ҳолда тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаши лозим.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 01-02/12-22-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-2, 27.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 39-сон, 524-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундай товарларга нисбатан божхона омбори режимига мувофиқ божхона декларацияси қабул қилинган куни амалда бўлган божлар, солиқлар ставкалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Божхона омбори эгасининг божхона тўловларини тўлаш учун жавобгарлиги товарларни божхона омборига расмийлаштирилган омбор ҳужжатлари (ҳисобга олиш китоби, божхона ҳисоб ҳужжати) бўйича сақлаш учун қабул қилинган вақтдан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Божхона омборида сақланаётган товарлар ҳисоби ва ҳисобот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Омборга жойлаштирилаётган товарларни омбор эгаси қуйидаги омбор ҳужжатларида рўйхатга олиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) ҳисобга олиш китобида (2-илова);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) Божхона ҳисоб ҳужжатида (божхона ҳисоб ҳужжати сифатида божхона декларациясидан фойдаланиш мумкин).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Омбор эгаси товарларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиши лозим. Божхона органи муайян ҳисоб программа комплексидан фойдаланиш талабларини белгилашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Божхона омборидаги товарларнинг ҳисоб ҳужжатлари беш йил сақланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Омбор эгаси ҳар чоракда божхона омборида сақланаётган товарлар ва сақлаш муддатлари тўғрисида божхона органига 3-иловада келтирилган шаклда ҳисобот тақдим этиши шарт.
(22-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-23-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 459-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органи етарли асослар бўлган тақдирда омбор эгасидан омборда сақланаётган товарлар тўғрисида маълумот талаб қилишга ҳақли. Бундай маълумот божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг ёзма талабномаси етказилгандан кейин уч кун муддат ичида тақдим этилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Божхона органи ёпиқ турдаги божхона омбори эгаси учун омборда сақланаётган товарлар тўғрисида соддалаштирилган ҳисобот тақдим этиш тартибини белгилаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Божхона органи омборда сақланаётган товарларни инвентаризациялашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Товарларни сақлаш муддатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Товарлар божхона омбори режимида уч йил мобайнида туриши мумкин. Ушбу муддат айрим шахслар учун божхона органи томонидан чекланиши мумкин. Товарларни сақлашнинг чекланган муддати бир йилдан кам бўлмаслиги керак (сақлаш, истеъмол қилиш ва сотишга яроқлилик муддатлари чекланган товарлар бундан мустасно). Сақлашнинг аниқ муддатлари белгиланган меъёрларда товарларни сақлашга жойлаштирувчи шахс томонидан омбор эгаси билан биргаликда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сақлаш, истеъмол қилиш ва сотишга яроқлилик муддатлари чекланган товарлар белгиланган муддат ўтишидан олтмиш кун олдин бошқа божхона режимига расмийлаштирилиши ва божхона омборидан олиб чиқиб кетилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Товарларни божхона омбори режимида сақлаш муддатлари қонун ҳужжатлари билан белгиланган муддатлар доирасида божхона омборига товар жойлаштирган шахснинг ёзма сўровномаси бўйича божхона пости томонидан узайтирилади. Сўровнома белгиланган муддат ўтишидан ўн кун олдин берилиши лозим.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 01-02/12-22-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-2, 27.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 39-сон, 524-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
261. «Божхона омбори» божхона режими қуйидаги ҳолларда якунланган ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва транспорт воситалари бошқа божхона режимига расмийлаштирилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва транспорт воситалари ҳалокат оқибатида ёки енгиб бўлмас куч таъсирида йўқ бўлганида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва транспорт воситалари тергов ва/ёки суриштирув органларининг қарорига асосан олиб қўйилган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ва транспорт воситалари суд қарорига асосан давлат даромадига ўтказилганда.
(261-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-23-сонли қарорига (рўйхат рақами 1318-1, 27.09.2012 й.) асосан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 459-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Товарларни омбордан чиқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Божхона омбори режимида туришнинг белгиланган муддати тугагунга қадар товарни бошқа божхона режимига жойлаштириш сўралиши керак. Бундай товарнинг танланган режимга божхона расмийлаштируви тўлиқ ёки қисмлар билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бошқа режимга сўралган товарлар танланган режимга мувофиқ расмийлаштирилгандан 3 кун муддатда омбордан амалда олиб чиқиб кетилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 01-02/12-22-сонли қарорига (рўйхат рақами 1318-2, 27.09.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 39-сон, 524-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Божхона омбори режимига мувофиқ товарларни сақлаш муддати тугагунга қадар, бироқ белгиланган кундан 15 кун олдин божхона пости бошлиғи ёхуд унинг вазифасини бажарувчи товарнинг қонуний эгасига эркин шаклдаги билдириш хатини беради. Билдириш хати кўрсатилган шахсга шахсан имзо орқали топширилади ёки почта орқали юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Белгиланган муддат тугагунга қадар божхона омбори режимида сақланаётган товарларни бошқа режимга жойлаштириш сўралмаса, муддат ўтгандан сўнг иккинчи куни божхона постининг ваколатли мансабдор шахси томонидан белгиланган шаклдаги божхона қонунчилиги бузилганлиги тўғрисида баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Белгиланган муддат тугагандан сўнг бошқа режимга сўралмаган товарлар вақтинча сақлаш режимига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Товарларнинг божхона режимини ўзгартирмаган ҳолда бир божхона омборидан бошқа божхона омборига ўтказишга йўл қўйилади. Бундай товарларни амалда олиб ўтиш божхона назорати остида товарларни етказиб бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда товарларни сақлаш муддати божхона омборига энг аввалги жойлаштирилган санадан ҳисобланади ва божхона омборида туриш муддати тўхтатилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Товарларни бир божхона омборидан бошқа божхона омборига олиб ўтиш юкларни божхона назорати остида ташишга оид қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 01-02/12-22-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-2, 27.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 39-сон, 524-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Божхона омбори режими остида бўлган ва бир божхона омборидан бошқа божхона омборига олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда мазкур режимга товар жойлаштирилган божхона юк декларациясининг (кейинчалик — БЮД) бешинчи варағи ёки унинг нусхаси (божхона органи томонидан тасдиқланган), юкни етказиб бериш назорат китобчаси (кейинчалик — ЮЕБНК) фойдаланилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-23-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 459-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар божхона кўриги ва кейинчалик сақланадиган божхона омборига амалда жойлаштирилгандан сўнг ушбу омбор жойлашган ҳудудда фаолият кўрсатувчи божхона пости ходими БЮДда илгари қайд қилинган (49-катак) лицензия рақами, берилган санасини ўзгартиради ва имзо қўйиб шахсий муҳр билан тасдиқлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб чиқиб кетилган товар етказиб берилганлиги тасдиқлангандан сўнг ушбу товар назоратда бўлган божхона постида БЮДга ЮЕБНКнинг нусхаси қўшиб қўйилади. БЮДнинг биринчи варағига («С» катаги) ёки унинг орқа томонига божхона пости ходими товарнинг (товар партиясининг қисмини) бошқа божхона омборига олиб ўтилганлиги тўғрисида белги (товар етказиб берилган ЮЕБНК рақами, жойлаштирилган божхона омбори лицензия рақами) ва имзо қўйиб шахсий муҳр билан тасдиқлайди.
(35-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2012 йил 24 августдаги 01-02/12-23-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-1, 27.09.2012 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 39-сон, 459-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Божхона органи билан омбор эгасининг ўзаро муносабатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Омбор эгаси омбор, унда сақланаётган товарлар туридан ва омборнинг фаолият кўрсатиши билан бевосита алоқадор бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда божхона омборидан фойдаланиш тартиб-қоидасини тасдиқлайди.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 01-02/12-22-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-2, 27.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 39-сон, 524-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Тартиб-қоидаларда қуйидагилар белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори, шу жумладан божхона органи ходимлари учун бинолар жиҳозланишига божхона органининг талаблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омборнинг иш режими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар ҳисоб шакллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
омбор эгаси томонидан божхона омборида сақланаётган товарлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиш шакллари ва муддатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори ишини таъминловчи, унда сақланаётган товарлар билан юк ва бошқа операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг божхона омборига кириш-чиқиш тартиблари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона омбори фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа талаблар ва шартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Кўрсатиб ўтилган тартиб-қоидалар мазкур Низомга ва божхонага оид қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Якуний қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Товарларни божхона омбори режимига мувофиқ божхона расмийлаштирувидан ўтказувчи божхона органи божхона омборига жойлаштирилган товарлар ва бунда бажариладиган божхона операциялари тўғрисида божхона статистикасини юритиш мақсадларида юқори божхона органига Ўзбекистон Республикаси ДБҚси белгилаган тартибда ҳисобот тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарлардан фойдаланиш ва тасарруф этиш тартибини бузган ёхуд ушбу режимни қўллаш шартларини бажармаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона омбори» божхона режимига товарларни жойлаштиришда божхона юк декларациясининг айрим устунларини тўлдиришнинг хусусиятлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона омбори божхона режимига товарларни жойлаштиришда декларант божхона юк декларациясининг қуйидаги устунларини тўлдиради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1, 2, 3, 5, 6, 8, 13, 14, 15, 15а, 18, 19, 21, 22, 23, 25, 26, 28, 29, 31, 32, 33, 35, 36, 37, 38, 40, 41, 42, 44, 45, 46, 47, 49, 50, 53, 54, В ва С.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органининг мансабдор шахси томонидан 7 ва Д устунлари тўлдирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспорт божхона режимига мувофиқ олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган товарларни божхона омборига жойлаштиришда кўрсатиб ўтилган устунлардан 15 ва 15а тўлдирилмасдан, 17 ва 17а устунлар тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1, 44, 49 ва С — устунларни тўлдириш қуйидаги хусусиятларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-устун. «Декларация тури»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устуннинг биринчи бўлинмасида божхона омборига Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келинадиган товарларни жойлаштиришда «ИМ» кўрсатилади, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган товарларни жойлаштиришда эса «ЭК» кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан товарлар олиб ўтиш жараёни классификаторига биноан устуннинг иккинчи бўлинмасида божхона омбори режимининг белгиси — «74» кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устуннинг учинчи бўлинмаси тўлдирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44-устун. «Қўшимча ахборот/тақдим этиладиган ҳужжатлар»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устунда реквизитларнинг ҳар бири янги сатрдан бошланади ва улардан ҳар бирининг олдида тартиб рақами кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-товар-транспорт ҳужжатлари, счёт-фактура, инвойс, Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) китобчасининг рақами;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-товарларни божхона омборига жойлаштираётган шахс билан божхона омбор эгаси ўртасидаги шартноманинг рақами ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-божхона расмийлаштируви учун зарур бўлган бошқа ҳужжат ва маълумотлар (божхона тўловларини кечиктириб тўлаш, гаров шартномаси, божхона қонунчилигини бузиш баённомаси, божхона кўриги далолатномаси ва бошқалар).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49-устун. «Омбор номи»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устунда божхона омборини таъсис этиш учун лицензиянинг рақами ва берилган санаси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар товар божхона омбори лицензиясига эга бўлмаган жойга жойлаштирилса, мазкур устун тўлдирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
С-устун. «Жўнатувчи/экспорт қилувчи»
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Устуннинг 2-тартиб рақамида товарнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган сана кўрсатилади. Олиб кириш санаси Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтишдаги чегара божхона пости томонидан товар кузатув ҳужжатларига қўйилган штампда кўрсатилган сана орқали ёки Юкни етказиб бериш китобчаси ёхуд Халқаро йўлларда ташиш (ХЙТ) китобчаси расмийлаштирилган сана орқали аниқланади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2013 йил 26 августдаги 01-02/12-22-сонли қарори (рўйхат рақами 1318-2, 27.09.2013 й.) таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 39-сон, 524-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона омбори божхона режими тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона омборига жойлаштирилган товарларни ҳисобга олиш китобининг шакли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Омборга жойлаштириш‎‎‎‎

Омбордан чиқариш‎‎

Қолдиқ‎

№‎

Жойлаш-тирилган сана‎

БЮД рақами‎

Товарни жойлаштирувчи шахс‎

Товар номи‎

Жойлар сони ва вазни‎

Чиқарил-ган сана‎

БЮД рақами ‎

Режим коди‎

Жойлар сони ва вазни‎

Жойлар сони ва вазни‎

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Изоҳ: Китоб олдиндан тикилган, варақлари рақамланган ва божхона органи бошлиғининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона омбори божхона режими тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
___________ божхона омборига жойлаштирилган товарлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот __________ дан _____________ гача
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Лицензия №___________________ санаси _________‎‎

Божхона омбори манзили:___________________________(шаҳар,туман, кўча, уй №) тел.________‎‎

Омборга жойлаштиришда‎‎

Омбордан чиқаришда‎‎

Омбордаги қолдиқ‎‎‎

№‎

Жой-лашти-рилган сана‎

БЮД рақами (графа 7) ‎

Режим коди (графа 1) ‎

Юк олувчи номи (графа 8) ‎

Товар номи (графа 31) ‎

Жой-лар сони‎

Товар вазни (графа 35) ‎

БЮД рақами (графа 7) ‎‎

Режим коди (графа 1) ‎‎

Жой-лар сони‎‎

Товар вазни (графа 35) ‎‎

Жой-лар сони‎‎‎

Товар вазни

1.‎

2.‎

3.‎

4.‎

Раҳбар
‎Бош ҳисобчи
‎Омбор мудири ‎‎‎
имзолар ва __________
‎корхона __________
‎муҳри __________‎‎

‎‎‎Текширди: ___- сонли божхона пости инспектори ___________ имзо ва шахсий муҳр
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*Изоҳ: Ҳисобот муҳрланган ҳолда БЮД тўлдириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқ тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда; 2012 й., 39-сон, 459-модда; 2013 й., 39-сон, 524-модда; 2014 й., 7-сон, 77-модда; 2015 й., 20-сон, 266-модда)