Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 27 февралда 1318-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2016 йил 29 февралдаги 01-02/15-08-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 2774, 06.04.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 25, 26-моддаларига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» ги 523-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинганидан сўнг ўн кун муддат ўтгач кучга киритилсин.
3. Ушбу қарор кучга кириши билан «Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. (1999 йил 27 июль, рўйхат рақами 780-сон — Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 1999 йил, 9-сон).
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш раис ўринбосари С. Насиров зиммасига юклансин.
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2004 йил 20 январь,
01-02/12-3-сон
«Божхона омбори» божхона режими тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 25—26, 54—58-моддалари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли «Божхона омбори, эркин омбор ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, товарларни «Божхона омбори» божхона режимига жойлаштиришда, божхона омборида сақлашда ва чиқаришда божхона операцияларини амалга ошириш ҳамда божхона тўловларини тўлаш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
I. Умумий қоидалар
1. Божхона омбори шундай режимки, бунда олиб кирилган товарлар сақлаш даврида импорт божи, солиқлар ва иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмасдан божхона назорати остида сақланади, экспорт режимида олиб чиқишга мўлжалланган товарлар эса божхона назорати остида Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 26-моддасида назарда тутилган имтиёзлар берилган ҳолда сақланади.
2. Товарлар ва транспорт воситалари божхона омборига сақлаш учун топширилгунига қадар ушбу товарлар ва транспорт воситалари ҳамда божхона тўловларини тўлаш учун жавобгар ташувчи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
II. Товарларни божхона омборига жойлаштириш
3. Божхона омборидан божхона омбори ва вақтинча сақлаш режимларига жойлаштирилган товарларни сақлаш учун фойдаланилади.
Божхона органлари томонидан таъсис этилган божхона омборида божхона органлари томонидан олиб қўйилган товарларни сақлашга йўл қўйилади.
Божхона омборларига қуйидаги товарлар жойлаштирилиши мумкин эмас:
Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва ундан олиб чиқиш тақиқланган товарлар;
божхона омбори режимига баён этилган куни белгиланган, яроқлилик, фойдаланиш ва сақлаш муддати ўтган ҳамда тез бузилувчан товарлар.
4. Бошқа товарларга зарар етказиши мумкин бўлган ёки алоҳида шарт-шароитларда сақланиши талаб этиладиган товарлар, шундай товарларни сақлаш шароитларига мос равишда жиҳозланган ихтисослаштирилган божхона омборларига жойлаштирилиши лозим.
5. Товарлар божхона омборига божхона органи мансабдор шахслари иштирокида ёки уларнинг хабардорлигида жойлаштирилади.
6. Божхона омбори режимига жойлаштириладиган товарлар божхона органига 1-иловада белгиланган тартибда тўлдирилган божхона юк декларациясини тўлдириш орқали декларацияланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7. Божхона юк декларацияси билан божхона органига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
товарларнинг юк ва товар кузатиш ҳужжатлари (юк хатлари, коносаментлар, спецификациялар, ҳисоб-фактуралар, инвойслар);
товарлар илгари бошқа божхона режимига жойлаштирилган ҳолларда расмийлаштирилган божхона юк декларацияси (учинчи варағи);
божхона расмийлаштируви ва назоратини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар (божхона кўриги ва қайта ортиш далолатномалари, экспертиза хулосалари).
Сертификатланадиган товарларни божхона омборига жойлаштиришда сақлаш муддати учун сертификат тақдим этилиши талаб этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Ўсимлик ва ҳайвонлардан олинган маҳсулотлар Ўзбекистон Республикасига олиб киришда тегишли давлат органлари томонидан фитосанитария ва ветеринария назоратидан ўтказилмаган бўлса, бундай назоратдан божхона омборига жойлаштиришда ўтказилади.
9. Божхона омборига жойлаштирилган ва унда сақланаётган товарларни белгиланган тартибда бегоналаштириш ва уларга нисбатан эгалик, фойдаланиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсларга ўтказиш мумкин.
Товарларни божхона омборига жойлаштирган шахс ушбу товарларни бегоналаштириш, уларга нисбатан эгалик, фойдаланиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш тўғрисида олдиндан божхона постига хабарнома бериб, қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
божхона омборида сақланаётган товарлар (номи, миқдори, божхона қиймати, божхона омбори режимига расмийлаштирилган божхона декларацияси рақами);
товарларни бегоналаштириш, уларга нисбатан эгалик, фойдаланиш ёки тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга асос бўлаётган ҳужжатлар;
товарларга нисбатан мулкий ҳуқуқни эгаллаётган шахс тўғрисидаги маълумот (ташкилий-ҳуқуқий шакли кўрсатилган ҳолда ташкилотнинг номи).
10. Ўз ташқи ўлчамлари (габаритлари) билан божхона омборига жойлаштириш имконияти бўлмаган товарларни Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий божхона бошқармасининг ёки ихтисослаштирилган божхона комплексининг (кейинчалик — ДБҚБ ёки ИБК) ёзма рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда яқин бўлган божхона омборига амалда жойлаштирмасдан божхона омбори режимида расмийлаштириш мумкин.
Рухсатнома олиш учун божхона омбори режимини баён қилувчи шахс божхона омбори жойлашган ҳудудда фаолият кўрсатувчи ДБҚБ ёки ИБКга товарлар номлари, уларнинг божхона қиймати ва миқдори, товарларни сақлашга бериш зарурлигининг асосланган сабаблари, товарларни сақлаш учун мўлжалланган жой (аниқ манзили) ва сақлаш учун жавобгар шахслар (мансаби, фамилияси, исми, шарифи) кўрсатилган ихтиёрий ёзма шаклдаги ариза тақдим этади.
Кўрсатилган шахс ариза билан биргаликда товарларни сақлаш учун бериш асосларини ҳамда аризада кўрсатилган жойда сақлаш имкониятини тасдиқловчи ҳужжатлар ва маълумотларни (шартнома, техник паспорт, фотосуратлар ва ш.к.) тақдим этади.
Товарларни «Божхона омбори» режимида сақлаш учун мурожаат этган шахсга бериш мумкинлиги тўғрисидаги қарор бундай бериш шартлари (сақлаш жойи белгиланади, қиёслаш воситалари кўрсатилади) қайд қилинган ДБҚБ ёки ИБК бошлиғи (унинг ўринбосари) томонидан имзоланган хат шаклида қабул қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
III. Божхона омбори режимидаги товарлар билан амалга ошириладиган операциялар
11. Божхона омборида сақланаётган товарларнинг сақланишини таъминлаш бўйича уларнинг ҳолатини ўзгартирмаслик, ўровини бузмаслик ва босилган қиёслаш воситаларини ўзгартирмаслик шартлари бажарилган тақдирда қуйидаги операцияларни амалга оширишга йўл қўйилади:
тозалаш, шамоллатиш, қуритиш (шу жумладан, иссиқлик оқимини ҳосил қилиш билан);
сақлашнинг мақбул температура режимини ҳосил қилиш (совутиш, музлатиш, иситиш);
ҳимоя ўровига жойлаштириш, ҳимоя мойи ва консервантлар суртиш;
занглашдан ҳимоя қилиш учун бўяш, сақлаш қопламаларини киритиш;
ташишдан олдин чиришга қарши бўёқ билан қоплаш;
ўлчаш, текшириш, тортиш;
божхона омбори ҳудудида жойини ўзгартириш.
12. Божхона омборига жойлаштирилган товарлар билан 11-бандда кўрсатилган операциялардан ташқари сотишга ва ташишга тайёрлаш бўйича қуйидаги операцияларни амалга ошириш мумкин:
туркумларга бўлиш ва жўнатмаларни шакллантириш;
саралаш, ўраш, қайта ўраш, маркалаш;
ортиш, тушириш, қайта ортиш;
комплектлаш ёки иш ҳолатига келтириш билан боғлиқ бўлган оддий операциялар;
товарларни намойиш қилиш стендларига жойлаштириш ва тестдан ўтказиш.
13. 12-бандда кўрсатилган операциялар товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахс (унинг вакили) ёки божхона омбори эгасининг товарлар, операциялар ва уларни амалга оширишда фойдаланиладиган техник воситалар ва материаллар қайд қилинган ёзма аризаси бўйича фақат божхона постининг ёзма рухсатномаси асосида ўтказилади.
Мазкур операцияларни ўтказиш учун рухсатнома пост бошлиғи (ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс) томонидан аризага «_______________ (товар номи, миқдори кўрсатилади) билан __________________ (операциялар кўрсатилади) ўтказишга рухсат берилади» резолюциясини ёзиш ва шахсий муҳр билан тасдиқланган имзо қўйиш йўли билан берилади ва у манфаатдор шахсга топширилади. Мазкур ариза божхона пости томонидан белгиланган иш юритиш тартиби бўйича қабул қилинади ва рўйхатга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
14. 11 ва 12-бандларда кўрсатилган операциялар товарга нисбатан ваколатга эга бўлган шахслар ва уларнинг вакиллари томонидан божхона омбори ҳудудида, товарларни божхона омбори режимида божхона омборига амалда жойлаштирмасдан расмийлаштирилган ҳолда эса божхона назорати зонаси ҳудудида амалга оширилади.
15. Товарлар билан ўтказиладиган барча операциялар бундай товарларнинг ТИФ ТН бўйича рақам кодини тўққизинчи белгиси даражасида классификацияланишининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган хусусиятларини (сифатини) ўзгартирмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
IV. Божхона тўловларини тўлаш
16. Товарларни божхона омбори режимига жойлаштиришда қонунчиликка мувофиқ божхона йиғимлари ундирилади.
17. Агар товарларни амалда четга олиб чиқиш вақтида тўловлардан озод қилиш ёки тўланган суммани қайтариш назарда тутилган бўлса, божхона омбори режимига жойлаштирилган ва экспорт режимига кўра олиб чиқишга мўлжалланган товарлар бождан, солиқлардан озод қилинади ёхуд тўланган суммалар қайтарилади. Бу товарлар божхона омбори режимига жойлаштирилган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай олиб чиқилиши лозим.
Товарлар белгиланган муддатларда амалда олиб чиқилмаган тақдирда бож, солиқлар, шунингдек уларнинг фоизлари қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда тўланади.
18. Божхона омбори режимига жойлаштирилган товарлар божхона органининг рухсатисиз бошқа шахсга бериб юборилган ёки йўқотилган ҳолларда, ҳамда агарда товарлар фақат ҳалокат ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида йўқ бўлган, қайтариб бўлмайдиган ҳолда қўлдан кетган ёхуд камомад, табиий эскириш ёки нормал сақлаш шароитида камайиш туфайли юзага келган бўлмаса, омбор эгаси товарлар эркин муомалага чиқарилган ҳолда тўланиши лозим бўлган божхона тўловларини тўлаши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Бундай товарларга нисбатан божхона омбори режимига мувофиқ божхона декларацияси қабул қилинган куни амалда бўлган божлар, солиқлар ставкалари қўлланилади.
19. Божхона омбори эгасининг божхона тўловларини тўлаш учун жавобгарлиги товарларни божхона омборига расмийлаштирилган омбор ҳужжатлари (ҳисобга олиш китоби, божхона ҳисоб ҳужжати) бўйича сақлаш учун қабул қилинган вақтдан бошланади.
V. Божхона омборида сақланаётган товарлар ҳисоби ва ҳисобот
20. Омборга жойлаштирилаётган товарларни омбор эгаси қуйидаги омбор ҳужжатларида рўйхатга олиши лозим:
1) ҳисобга олиш китобида (2-илова);
2) Божхона ҳисоб ҳужжатида (божхона ҳисоб ҳужжати сифатида божхона декларациясидан фойдаланиш мумкин).
Омбор эгаси товарларнинг автоматлаштирилган ҳисобини юритиши лозим. Божхона органи муайян ҳисоб программа комплексидан фойдаланиш талабларини белгилашга ҳақли.
21. Божхона омборидаги товарларнинг ҳисоб ҳужжатлари беш йил сақланиши лозим.
22. Омбор эгаси ойига бир маротаба божхона омборида сақланаётган товарлар ва сақлаш муддатлари тўғрисида божхона органига 3-иловада келтирилган шаклда ҳисобот тақдим этиши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона органи етарли асослар бўлган тақдирда омбор эгасидан омборда сақланаётган товарлар тўғрисида маълумот талаб қилишга ҳақли. Бундай маълумот божхона органи бошлиғи ёки унинг ўринбосарининг ёзма талабномаси етказилгандан кейин уч кун муддат ичида тақдим этилиши лозим.
23. Божхона органи ёпиқ турдаги божхона омбори эгаси учун омборда сақланаётган товарлар тўғрисида соддалаштирилган ҳисобот тақдим этиш тартибини белгилаши мумкин.
24. Божхона органи омборда сақланаётган товарларни инвентаризациялашга ҳақли.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VI. Товарларни сақлаш муддатлари
25. Товарлар божхона омбори режимида уч йил мобайнида туриши мумкин. Ушбу муддат айрим шахслар учун божхона органи томонидан чекланиши мумкин. Товарларни сақлашнинг чекланган муддати бир йилдан кам бўлмаслиги керак (сақлаш, истеъмол қилиш ва сотишга яроқлилик муддатлари чекланган товарлар бундан мустасно). Сақлашнинг аниқ муддатлари белгиланган меъёрларда товарларни сақлашга жойлаштирувчи шахс томонидан омбор эгаси билан биргаликда аниқланади.
Сақлаш, истеъмол қилиш ва сотишга яроқлилик муддатлари чекланган товарлар белгиланган муддат ўтишидан олтмиш кун олдин бошқа божхона режимига расмийлаштирилиши ва божхона омборидан олиб чиқиб кетилиши лозим.
26. Товарларни божхона омборида сақлаш муддатлари қонунчилик билан белгиланган муддатлар доирасида божхона омборига товар жойлаштирган шахснинг ёзма сўровномаси бўйича божхона пости томонидан узайтирилиши мумкин. Сўровнома асосли сабаблар кўрсатилган ҳолда белгиланган муддат ўтишидан ўн кун олдин берилиши лозим.
Сўровнома божхона пости томонидан ички иш юритиш тартибларига мувофиқ рўйхатга олинади ва товарларни божхона омборида сақлаш муддатларини узайтириш тўғрисидаги қарор божхона пости бошлиғи ёки унинг вазифасини бажарувчи мансабдор шахс томонидан қабул қилинади.
Товарларни божхона омборида сақлаш муддатини узайтириш рад этилган тақдирда божхона органи мурожаат этган шахсга рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда қонуний асослантирилган хулоса хатини беради.
Хулоса хати ёки рухсат бериш тўғрисидаги қарор кўрсатилган шахсга ёхуд унинг вакилига шахсан имзо орқали топширилади ёки почта орқали юборилади.
Товарларни сақлаш муддатларини узайтириш тўғрисидаги қарор ёки бундай узайтиришни рад этиш тўғрисидаги асослантирилган хулоса узайтириш тўғрисидаги сўровнома рўйхатга олинган кундан бошлаб уч кун мобайнида қабул қилиниши лозим.
Товарларни божхона омборида сақлаш муддати узайтирилган ҳолларда божхона омборига товар жойлаштирилган божхона юк декларациясига («С» катаги) божхона пости ходими «Муддати _____________ (сўровномани божхона органида рўйхатга олиш рақами, санаси) асосан _____ (кун, ой, йил) узайтирилди» ёзувини қайд қилади ва имзо қўйиб, шахсий муҳр билан тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VII. Товарларни омбордан чиқариш
27. Божхона омбори режимида туришнинг белгиланган муддати тугагунга қадар товарни бошқа божхона режимига жойлаштириш сўралиши керак. Бундай товарнинг танланган режимга божхона расмийлаштируви тўлиқ ёки қисмлар билан амалга оширилиши мумкин.
28. Бошқа режимга сўралган товарлар танланган режимга мувофиқ расмийлаштирилгандан 3 кун муддатда омбордан амалда олиб чиқиб кетилиши лозим.
29. Товарларни эркин муомалага чиқариш режимида расмийлаштириш ёхуд бошқа божхона режимига жойлаштириш мақсадларидаги божхона қиймати ва миқдорлари омбордан чиқариш вақтида аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
30. Божхона омбори режимига мувофиқ товарларни сақлаш муддати тугагунга қадар, бироқ белгиланган кундан 15 кун олдин божхона пости бошлиғи ёхуд унинг вазифасини бажарувчи товарнинг қонуний эгасига эркин шаклдаги билдириш хатини беради. Билдириш хати кўрсатилган шахсга шахсан имзо орқали топширилади ёки почта орқали юборилади.
31. Белгиланган муддат тугагунга қадар божхона омбори режимида сақланаётган товарларни бошқа режимга жойлаштириш сўралмаса, муддат ўтгандан сўнг иккинчи куни божхона постининг ваколатли мансабдор шахси томонидан белгиланган шаклдаги божхона қонунчилиги бузилганлиги тўғрисида баённома тузилади.
32. Белгиланган муддат тугагандан сўнг бошқа режимга сўралмаган товарлар вақтинча сақлаш режимига жойлаштирилади.
33. Товарларнинг божхона режимини ўзгартирмаган ҳолда бир божхона омборидан бошқа божхона омборига ўтказишга йўл қўйилади. Бундай товарларни амалда олиб ўтиш божхона назорати остида товарларни етказиб бериш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Бунда товарларни сақлаш муддати божхона омборига энг аввалги жойлаштирилган санадан ҳисобланади ва божхона омборида туриш муддати тўхтатилмайди.
34. Товарларни бир божхона омборидан бошқа божхона омборига олиб ўтиш учун рухсатнома олиб ўтишга мўлжалланган товарларни назорат қилувчи ДБҚБ ёки ИБК бошлиғи (унинг ўринбосари) томонидан имзоланган хат шаклида берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35. Божхона омбори режими остида бўлган ва бир божхона омборидан бошқа божхона омборига олиб ўтилаётган товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказишда мазкур режимга товар жойлаштирилган божхона юк декларациясининг (кейинчалик — БЮД) бешинчи варағи ёки унинг нусхаси (божхона органи томонидан тасдиқланган), юк етказишни назорат қилиш китобчаси (кейинчалик — ЮЕНҚК) фойдаланилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Товарлар божхона кўриги ва кейинчалик сақланадиган божхона омборига амалда жойлаштирилгандан сўнг ушбу омбор жойлашган ҳудудда фаолият кўрсатувчи божхона пости ходими БЮДда илгари қайд қилинган (49-катак) лицензия рақами, берилган санасини ўзгартиради ва имзо қўйиб шахсий муҳр билан тасдиқлайди.
Олиб чиқиб кетилган товар етказиб берилганлиги тасдиқлангандан сўнг ушбу товар назоратда бўлган божхона постида БЮДга ЮЕНҚКнинг нусхаси қўшиб қўйилади. БЮДнинг биринчи варағига («С» катаги) ёки унинг орқа томонига божхона пости ходими товарнинг (товар партиясининг қисмини) бошқа божхона омборига олиб ўтилганлиги тўғрисида белги (товар етказиб берилган ЮЕНҚК рақами, жойлаштирилган божхона омбори лицензия рақами) ва имзо қўйиб шахсий муҳр билан тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
VIII. Божхона органи билан омбор эгасининг ўзаро муносабатлари
36. Омбор эгаси омбор, унда сақланаётган товарлар туридан ва омборнинг фаолият кўрсатиши билан бевосита алоқадор бошқа омиллардан келиб чиққан ҳолда божхона омборидан фойдаланиш тартиб-қоидасини божхона органи билан келишиб тасдиқлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
37. Тартиб-қоидаларда қуйидагилар белгиланади:
божхона омбори, шу жумладан божхона органи ходимлари учун бинолар жиҳозланишига божхона органининг талаблари;
омборнинг иш режими;
товарлар ҳисоб шакллари;
омбор эгаси томонидан божхона омборида сақланаётган товарлар тўғрисида ҳисобот тақдим этиш шакллари ва муддатлари;
божхона омбори ишини таъминловчи, унда сақланаётган товарлар билан юк ва бошқа операцияларни амалга оширувчи шахсларнинг божхона омборига кириш-чиқиш тартиблари;
божхона омбори фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа талаблар ва шартлар.
38. Кўрсатиб ўтилган тартиб-қоидалар мазкур Низомга ва божхонага оид қонун ҳужжатларига зид бўлмаслиги лозим.
IX. Якуний қоидалар
39. Товарларни божхона омбори режимига мувофиқ божхона расмийлаштирувидан ўтказувчи божхона органи божхона омборига жойлаштирилган товарлар ва бунда бажариладиган божхона операциялари тўғрисида божхона статистикасини юритиш мақсадларида юқори божхона органига Ўзбекистон Республикаси ДБҚси белгилаган тартибда ҳисобот тақдим этади.
40. Божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарлардан фойдаланиш ва тасарруф этиш тартибини бузган ёхуд ушбу режимни қўллаш шартларини бажармаган шахслар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавобгар бўлади.
Божхона омбори божхона режими тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Божхона омбори божхона режимига товарларни жойлаштиришда божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби
Божхона омбори божхона режимига товарларни жойлаштиришда декларант божхона юк декларациясининг қуйидаги устунларини тўлдиради:
1, 2, 3, 5, 6, 8, 9, 13, 14, 15, 15а, 16, 19, 22, 23, 28, 31, 32, 33, 35, 37, 38, 40, 42, 44, 47, 49, 54, В.
Экспорт божхона режимига мувофиқ олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган товарларни божхона омборига жойлаштиришда кўрсатиб ўтилган устунлардан 15, 15а лар тўлдирилмасдан, 17, 17а устунлар тўлдирилади.
1, 2, 8, 9, 28, 44, 49-устунларни тўлдириш қуйидаги хусусиятларга эга:
1-устун. «Декларация тури»
Устуннинг биринчи бўлинмасида божхона омборига Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келинадиган товарларни жойлаштиришда «ИМ» кўрсатилади, Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиш учун мўлжалланган товарларни жойлаштиришда эса «ЭК» кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона чегарасидан товарлар олиб ўтиш жараёни классификаторига биноан устуннинг иккинчи бўлинмасида божхона омбори режимининг ҳарфий белгиси — «74» кўрсатилади.
Устуннинг учинчи бўлинмаси тўлдирилмайди.
2-устун. «Жўнатувчи/экспорт қилувчи»
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб келинадиган товарларни божхона омборига жойлаштиришда устунда товарларни жўнатган хорижий ташкилотнинг номи ва почта манзили кўрсатилади.
Жисмоний шахсларга нисбатан устунда шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми ва манзили, шу жумладан, почта индекси ва телефон рақами кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб кетиладиган товарлар бўйича устунда товарни божхона омборига жойлаштирувчи шахснинг номи, индекси ва почта манзили, шунингдек, телекс ва/ёки телефакс рақами кўрсатилади. Жисмоний шахсларга нисбатан устунда шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми ва манзили, шу жумладан, почта индекси ва телефон рақами ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Устуннинг юқори қисмида «№» белгисидан сўнг жўнатувчининг 8 та рақамли коди «Корхоналар ва ташкилотлар умумий таснифномаси» (КТУТ)га мувофиқ кўрсатилади. Агарда жўнатувчи жисмоний шахс бўлса юқори ўнг қисмида «№» белгисидан сўнг КТУТ кодининг ўрнига 00000001 рақамлари қўйилади. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга тегишли товарларни декларациялашда КТУТ коди кўрсатилмайди.
Устуннинг пастки қисмида «№» белгисидан сўнг солиқ тўловчининг идентификацион (ИНН) рақами қайд қилинади. Товарларни тадбиркорлик мақсадларидан ташқари декларациялашда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда мазкур устун тўлдирилмайди. Агарда товар жўнатувчи жисмоний шахс бўлса ИНН рақамидан кейин / белгисидан сўнг маъмурий-ҳудудий бўлинишни белгилаш системасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 24 сентябрда тасдиқланган «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 11-иловаси) аҳоли пунктининг коди кўрсатилади.
3-устун. «Қўшимча варақлар»
Агар қўшимча варақлар ишлатилса устун тўлдирилади. Устуннинг биринчи бўлинмасида варақнинг тартиб рақами, иккинчисида декларациянинг тақдим этилаётган варақлари, шу жумладан, қўшимча варақларнинг умумий сони кўрсатилади.
Масалан, агар иккита қўшимча варақли битта декларация мавжуд бўлса, декларациянинг ўзида 1/3 кўрсатилиши керак; биринчи қўшимча варақда — 2/3; иккинчисида 3/3 кўрсатилади.
5-устун. «Товарларнинг барча номлари»
Устунда декларация ва қўшимча варақларнинг «Товарнинг баёни» (31-устун) устунида кўрсатилган товарлар номларининг умумий миқдори (рақамларда) кўрсатилади.
Қўшимча варақларда ҳар қандай фойдаланилмаган «Товарнинг баёни» устунлари ўчириб қўйилади.
6-устун. «Жойлар сони»
Устунда декларация қилинаётган товарлардаги жойларнинг умумий сони кўрсатилади.
8-устун. «Олувчи/импорт қилувчи»
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб кириладиган товарлар бўйича устунда товарни божхона омборига жойлаштирувчи шахснинг номи, индекси ва почта манзили, шунингдек, телекс ва/ёки телефакс рақами кўрсатилади. Жисмоний шахсларга нисбатан устунда шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми ва манзили, шу жумладан, почта индекси ва телефон рақами ҳамда шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Устуннинг юқори қисмида «№» белгисидан сўнг олувчининг 8 та рақамли коди КТУТга мувофиқ кўрсатилади. Агарда олувчи жисмоний шахс бўлса юқори ўнг қисмида «№» белгисидан сўнг КТУТ кодининг ўрнига 00000001 рақамлари қўйилади. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналарига, халқаро бирлашмалар ва ташкилотларга тегишли товарларни декларациялашда КТУТ коди кўрсатилмайди.
Устуннинг пастки қисмида «№» белгисидан сўнг солиқ тўловчининг идентификацион (ИНН) рақами қайд қилинади. Товарларни тадбиркорлик мақсадларидан ташқари декларациялашда ҳамда қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолларда мазкур устун тўлдирилмайди. Агарда олувчи жисмоний шахс бўлса ИНН рақамидан кейин / белгисидан сўнг маъмурий-ҳудудий бўлинишни белгилаш системасига мувофиқ (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан 1999 йил 24 сентябрда тасдиқланган «Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисида»ги Йўриқноманинг 11-иловаси) аҳоли пунктининг коди кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб кетиладиган товарларни божхона омборига жойлаштиришда устунда товарларни олувчи хорижий ташкилотнинг номи ва почта манзили кўрсатилади.
Жисмоний шахсларга нисбатан устунда шахснинг исми, фамилияси, отасининг исми ва манзили, шу жумладан, почта индекси ва телефон рақами кўрсатилади.
9-устун. «Молиявий тартибга солиш учун жавобгар шахс»
Устунда божхона омбори эгасининг ёки божхона омборига товарларни жойлаштирган шахснинг номи ва почта манзили кўрсатилади, агар божхона органининг розилиги билан ушбу шахс божхона тўловларини тўлаш учун масъулиятли бўлса.
13-устун.
Ушбу устунда Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки декларация божхона расмийлаштируви учун қабул қилинган санада белгилаган Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига нисбатан АҚШ долларининг курси кўрсатилади.
14-устун. «Декларант/вакил»
Товарни декларация қилаётган ташкилотнинг номи ва почта манзили кўрсатилади.
Устуннинг юқори қисмида «№» белгисидан кейин ана шу ташкилотнинг 8 та рақамли коди Корхоналар ва ташкилотлар умумий таснифномаси (КТУТ)га мувофиқ кўрсатилади. Устуннинг пастки қисмида, агар ушбу ташкилот божхона брокери ҳисобланса, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг божхона брокери сифатида шартномавий асосда товарларни декларация қилиш ҳуқуқи учун берган гувоҳноманинг рақами ва берилган санаси кўрсатилади. Мустақил декларация қилинганда устуннинг пастки қисми худди 2-устундаги сингари тўлдирилади.
15-устун. «Жўнатиладиган мамлакат»
Устунда товарлар Ўзбекистон Республикасига Жаҳон мамлакатлари таснифномасига (ЖМТ) мувофиқ жўнатилган мамлакатнинг қисқача номи кўрсатилади.
15а-устун. «Жўнатиладиган мамлакат коди»
Устуннинг биринчи бўлинмасида товарлар Ўзбекистон Республикасига Жаҳон мамлакатлари таснифномасига (ЖМТ) мувофиқ жўнатилган мамлакатнинг рақамли коди кўрсатилади.
16-устун. «Товарлар ишлаб чиқарилган мамлакат»
Устунда Жаҳон мамлакатлари таснифномасига (ЖМТ) мувофиқ товар ишлаб чиқарилган мамлакатнинг қисқача номи кўрсатилади.
19-устун. «Контейнер»
Устунда қуйидагилар кўрсатилади:
агар товарлар контейнерда кетаётган бўлса ... 1;
агар товарлар контейнерда кетмаётган бўлса ... 0.
22-устун. «Валюта ва товарнинг умумий фактура қиймати»
Устуннинг чапдаги бўлинмасида Валюталарнинг умумий таснифномасига (ВУТ) мувофиқ контракт (шартнома) валютасининг рақамли коди кўрсатилади.
Ўнг томондаги бўлинмада товарларнинг декларация қилинаётган туркумининг декларация ва қўшимча варақларнинг 42-устунларида кўрсатиладиган товарлар қийматидан ҳосил бўладиган умумий фактура қиймати рақамларда кўрсатилади.
23-устун. «Валюта курси»
Устунда Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасига нисбатан контрактда кўрсатилган Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси кўрсатилади. Бунда БЮДни расмийлаштириш учун қабул қилинган санадаги курс кўрсатилади.
28-устун. «Молиявий ва банк маълумотлари»
Устунда ҳисобварақ очилганлиги тўғрисида ваколатли банкнинг тасдиқловчи маълумотларига мувофиқ 9-устунда кўрсатилган шахснинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк реквизитлари кўрсатилади (ҳар бир реквизитни янги сатрдан бошлаб ва ҳар бирини олдига тартиб рақамини қўйиб):
1 — банк КТУТ коди;
2 — банкнинг тўлиқ номи;
3 — банкнинг почта манзили;
4 — жорий валюта ҳисобварағининг ва Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасидаги ҳисобварақнинг рақами.
31-устун. «Юк жойлари ва товар баёни»
«Маркалаш ва миқдор — контейнерлар рақами — товарнинг баёни». Товарнинг номи ва товарни ТИФ ТНга мувофиқ бир хилда белгилаш учун етарли бўлган ассортименти, ўлчамлари, модели, бутланиши ва бошқа маълумотларни ўз ичига оладиган қўшимча тавсифлари кўрсатилади. Сўнгра юк жойларининг тури ва миқдори, уларни маркалаш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
Контейнерда ташилаётган товар учун устуннинг ўнг қисмида контейнернинг рақами кўрсатилади.
Агар ушбу устунда декларацияланаётган товар бутун юк жойи ва контейнерни банд этмаса, устунда «қутининг бир қисми», «контейнернинг бир қисми» деб кўрсатилади.
Устуннинг пастки чап бурчагидаги махсус ажратилган жойда товар миқдори берилиб, ТИФ ТН га мувофиқ уни ўлчаш бирлигининг қисқача номи кўрсатилади. Фақат асосий ўлчов бирлиги «кг» қўлланилган тақдирда устуннинг пастдаги ўнг бурчаги тўлдирилмайди (товар миқдори 38-устунда берилади). Қўшимча ўлчов бирлигидан фойдаланилганда ушбу бўлинмада товар миқдори ва қўшимча ўлчов бирлигининг қисқача номи кўрсатилади (бунда қўшимча ўлчов бирлигининг коди 41-устунда қайд этилади).
Масалан: товар номини «механик тўқув дастгоҳлари», товар коди — 844621000, қўшимча ўлчов бирлиги — «дона», миқдори — «10». Устуннинг пастки чап бурчаги тўлдирилмайди.
32-устун «№ товар»
Агар икки ёки ундан кўп номдаги товар декларация қилинса, устунда 31-устунда тавсифланган товарнинг тартиб рақами кўрсатилади.
Масалан, декларацияда товарнинг рақами «1», биринчи қўшимча варақда — «2», «3», «4», иккинчи қўшимча варақда — «5», «6», «7» ва ҳоказо бўлади.
Декларацияда ва қўшимча варақларда декларацияланадиган товарлар миқдори 100 дан ошмаслиги керак. Бу миқдордан ошиб кетилганда янги декларация расмийлаштирилади.
Агар товарлар битта номда декларацияланса, устунда «1» қайд этилади.
33-устун. «Товар коди»
Чапдаги бўлинмада ТИФ ТН бўйича товарнинг 9 рақамли коди кўрсатилади. Код ажратишларсиз ва бошқа ажратув белгиларисиз ёзилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
35-устун. «Брутто вазни (кг)»
Устунда 31-устунда баён этилган товарнинг брутто вазни (килограмларда) кўрсатилади (брутто вазни — товарнинг ўров вазни ҳам киритиладиган умумий оғирлиги бўлиб, у яхлитлаш қоидаларига кўра бутун миқдорларгача яхлитлаштирилади).
Вазни бир килограммдан кам бўлган товар учун О.ХХХ нуқтали сон кўрсатилади. Бунда ХХХ — товарнинг граммлардаги вазни.
37-устун. Русум-қоидалар
Устунда Божхона режимлари таснифномасига мувофиқ божхона режимининг 6 рақамли коди кўрсатилади.
38-устун. «Нетто вазни (кг)»
Устунда 31-устунда баён этилган товарнинг нетто вазни (килограммларда) кўрсатилади (нетто вазни — товарнинг ўровсиз соф оғирлиги бўлиб, яхлитлаш қоидаларига кўра бутун миқдорларгача яхлитлаштирилади).
Вазни бир килограммдан кам бўлган товар учун 0.ХХХ нуқтали сон кўрсатилади, бунда ХХХ — товарнинг граммлардаги вазни.
40-устун. «Умумий декларация/аввалги ҳужжат»
Устун баён этилаётган режимдан олдин бошқа режимдан фойланилган ҳолларда тўлдирилади. Устунда олдинги режимга тегишли декларациянинг рақами кўрсатилади.
42-устун. «Товарнинг фактура қиймати»
Устунда декларацияланаётган товарга амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган ёхуд қарши етказиб бериладиган товарлар, хизматлар, интеллектуал мулк объектларининг шартнома валютасидаги фактура қиймати кўрсатилади.
44-устун. «Қўшимча ахборот тақдим этиладиган ҳужжатлар»
4-рақамда товарни божхона омборига жойлаштираётган шахс билан омбор эгаси ўртасидаги шартноманинг рақами ва санаси кўрсатилади. Қолган ахборот БЮДни тўлдириш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ кўрсатилади.
47-устун. «Бож ва йиғимларини ҳисоблаш»
«Тури» устунининг биринчи кичик устунида Божлар таснифномасига мувофиқ тўлов коди кўрсатилади.
«Ҳисоблаб ёзиш асоси» устунининг иккинчи кичик устунида 10-код бўйича тўлов қайд этилаётганида товарнинг (42-устун) Ўзбекистон Республикаси миллий валютасига Марказий банк курси бўйича қайта ҳисобланган қиймати киритилади. 11-код бўйича тўлов киритилаётганида товарнинг 42-устунда кўрсатилган қийматини АҚШ долларида ифодаланган қиймати кўрсатилади.
«Ставка» устунининг учинчи кичик устунида ставканинг белгиланган қиймати кўрсатилади.
«Сумма» устунининг тўртинчи кичик устунида тегишли тўлов суммаси тўлов шифрига боғлиқ ҳолда Ўзбекистон Республикаси валютаси ва хорижий валютада кўрсатилади.
«ТУ» (тўлов усули) устунининг бешинчи кичик устунида кўрсатилади:
«бн» — банк муассасаси орқали нақдсиз ҳисоб-китоб;
«бк» — тўловни нақд пул билан божхона органининг кассасига тўлаш;
«тм» — божхона органининг кафолат хатига асосан чиқарган қарорига биноан тўлов муддатини кечиктириш;
«оо» — тўлов амалга оширилмаслиги керак.
Тўлов киритилаётганида қўшимча варақлардаги 47-устунлар тўлдирилмайди.
49-устун. «Омбор номи»
Устунда божхона омборини таъсис этиш учун лицензиянинг рақами ва берилган санаси кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
В-устун. «Ҳисоблаш тафсилотлари»
Устунда Божлар таснифномасига мувофиқ тўлов коди, мазкур шифр бўйича декларацияга ва ҳар бир қўшимча вараққа оид тўловлардан иборат бўлган тўловларнинг умумий суммаси, шунингдек, божхона тўловлари тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов топшириқномалари (ТТ) рақамлари кўрсатилади.
54-устун. «Жой ва сана»
Устунда декларацияни тўлдириш жойи ва санаси, товарларни 14-устунда кўрсатилган ташкилот томонидан декларациялашга ваколат берилган шахснинг фамилия ва инициаллари, у эгаллаб турган лавозим, унинг шахсий имзоси, ташкилотнинг муҳри, телефон ва телекс рақами, шунингдек, агар товар божхона брокери томонидан декларацияланаётган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан берилган малака аттестатининг рақами кўрсатилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона омбори божхона режими тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Божхона омборига жойлаштирилган товарларни ҳисобга олиш китобининг шакли
| | | | | | | | | | | |
|
Омборга жойлаштириш |
Омбордан чиқариш |
Қолдиқ | ||||||||
|
№ |
Жойлаш-тирилган сана |
БЮД рақами |
Товарни жойлаштирувчи шахс |
Товар номи |
Жойлар сони ва вазни |
Чиқарил-ган сана |
БЮД рақами |
Режим коди |
Жойлар сони ва вазни |
Жойлар сони ва вазни |
|
1. |
| | | | | | | | | |
|
2. |
| | | | | | | | | |
|
3. |
| | | | | | | | | |
|
4. |
| | | | | | | | | |
*Изоҳ: Китоб олдиндан тикилган, варақлари рақамланган ва божхона органи бошлиғининг имзоси ва муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Божхона омбори божхона режими тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
___________ божхона омборига жойлаштирилган товарлар ва уларнинг ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот __________ дан _____________ гача
| | | | | | | | | | | | | | |
|
Лицензия №___________________ санаси _________ | |||||||||||||
|
Божхона омбори манзили:___________________________(шаҳар,туман, кўча, уй №) тел.________ | |||||||||||||
|
Омборга жойлаштиришда |
Омбордан чиқаришда |
Омбордаги қолдиқ | |||||||||||
|
№ |
Жой-лашти-рилган сана |
БЮД рақами (графа 7) |
Режим коди (графа 1) |
Юк олувчи номи (графа 8) |
Товар номи (графа 31) |
Жой-лар сони |
Товар вазни (графа 35) |
БЮД рақами (графа 7) |
Режим коди (графа 1) |
Жой-лар сони |
Товар вазни (графа 35) |
Жой-лар сони |
Товар вазни |
|
1. |
| | | | | | | | | | | | |
|
2. |
| | | | | | | | | | | | |
|
3. |
| | | | | | | | | | | | |
|
4. |
| | | | | | | | | | | | |
| | | Раҳбар Бош ҳисобчи Омбор мудири |
| | | имзолар ва __________ корхона __________ муҳри __________ |
| | | | |||
| | | Текширди: ___- сонли божхона пости инспектори ___________ имзо ва шахсий муҳр | |||||||||||
*Изоҳ: Ҳисобот муҳрланган ҳолда БЮД тўлдириш бўйича белгиланган талабларга мувофиқ тайёрланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда; 2012 й., 39-сон, 459-модда; 2013 й., 39-сон, 524-модда; 2014 й., 7-сон, 77-модда; 2015 й., 20-сон, 266-модда)