Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Махкамовга «Глобал транспорт-логистика тармоқларига Ўзбекистон Республикасининг интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизими самарадорлигини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 94-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 12-моддасига ва «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси ҳамда Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитасининг Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Махкамовга «Глобал транспорт-логистика тармоқларига Ўзбекистон Республикасининг интеграциясини чуқурлаштириш ва миллий транспорт тизими самарадорлигини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.
2. Мазкур Қарор ва парламент сўрови Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири И. Махкамовга юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 2 апрель,
4219-IV-сон