Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2025 11.05.2024 йилдаги 274-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.09.2025
Ҳужжат 13.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли «Енгил саноат соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотларининг экспорт нархларини асоссиз пасайтириб кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш, валюта тушумлари ўз вақтида ва тўлиқ таъминланишини назорат қилиш, шунингдек, ушбу соҳада яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари учун экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида 2024 йил 15 майдан бошлаб белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича республикадан экспорт қилинадиган тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари бўйича шартномалар қийматини мониторинг қилиш ҳамда экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) минимал экспорт нархлари белгиланадиган тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзчармсаноат» ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари таклифларига асосан Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) рўйхатга киритилган тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари учун минимал экспорт нархлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзчармсаноат» ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари билан биргаликда ҳар ойда тегишли маҳсулотлар бўйича ички ва ташқи бозор коньюнктураси таҳлили асосида шакллантирилади ҳамда тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда зарур ҳолларда ички ва ташқи бозор коньюнктурасида бўлган ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда, минимал экспорт нархлари ой давомида қайта қўриб чиқилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари минимал экспорт нархлари бўйича маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига (кейинги ўринларда — Ягона электрон ахборот тизими) киритилади, Савдо-саноат палатаси, «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзчармсаноат» ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари расмий веб-сайтларида эълон қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда рўйхатга киритилган тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари учун минимал экспорт нархлари Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилинган кундан эътиборан икки иш куни ўтгач амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси доимий равишда божхона органларининг ахборот тизимига минимал экспорт нархлари бўйича маълумотлар онлайн тарзда тақдим этиб борилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотларининг экспорт нархлари минимал экспорт нархларидан пасайтирилганлиги аниқлаганда, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан ушбу ҳолат бўйича йигирма тўрт соат ичида электрон ахборот алмашинуви тизими орқали Солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчиликка мувофиқ жавобгарлик чоралари кўрилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотлари экспортига доир ташқи савдо операциялари бўйича активларнинг репатриация қилиниши устидан назорат ушбу маҳсулотларнинг минимал экспорт нархларидан паст бўлмаган нархлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси бир ой муддатда божхона хизмати органлари ахборот тизимларини Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Савдо-саноат палатасига Ягона электрон ахборот тизимидан фойдаланиш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 29 февралдаги 107-сон қарорига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Савдо-саноат палатаси билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, чарм-пойабзал ва электротехника маҳсулотларини белгиланган минимал экспорт нархларидан паст нархларда экспорт қилган тадбиркорлик субъектлари учун минимал экспорт нархларидан паст нархда экспорт қилинган маҳсулот ҳажмига нисбатан фойда солиғи бўйича берилган имтиёзларни бекор қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси «Ўзтўқимачиликсаноат», «Ўзчармсаноат» ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмалари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч кун муддатда ушбу қарор билан жорий этилаётган янги тизимнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан, рўйхатга киритилган маҳсулотлар экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари иштирокида брифинг ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л.Ш. Кудратов мазкур қарор билан жорий этилаётган янги тизимнинг самарали фаолияти учун масъул ва шахсан жавобгар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 11 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
274-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 майдаги 274-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Республикада мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 29 февралдаги 107-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2-банддаги «тавсия этилган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда доимий равишда мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича ички ва ташқи бозор конъюнктурасини ўрганиб боради ҳамда ҳар ҳафтада республикадаги йирик улгуржи бозорларда шаклланган мева-сабзавотларнинг энг паст нархлари асосида рўйхатда кўрсатилган мева-сабзавот маҳсулотларига минимал экспорт нархларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда зарур ҳолларда ички ва ташқи бозор коньюнктурасида бўлган ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда, минимал экспорт нархлари ҳар куни эълон қилиб борилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) Савдо-саноат палатаси ҳар ҳафта (зарур ҳолларда ҳар куни) мева-сабзавот маҳсулотлари учун минимал экспорт нархлари Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилишини таъминлайди, Палатанинг ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг расмий веб-сайтларида уларни эълон қилиб боради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «тавсия этиладиган» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи ва иккинчи хатбошилар қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в) мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт нархи минимал экспорт нархларидан пасайтириб кўрсатилганлиги аниқлаганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан ушбу ҳолат бўйича йигирма тўрт соат ичида электрон ахборот алмашинуви тизими орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2024 й., 09/24/274/0341-сон)