17.04.2024 йилдаги 210-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.04.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Давлат чегара ўтказиш пунктларида давлат назоратидан ўтказиш тартиботлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган йиғимларни божхона ҳудудида тўлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимларини транспорт воситаси божхона ҳамроҳлигига олингандан сўнг ҳам тўлаш имкониятини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни божхона ҳудудида тўлаш имкониятини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 17 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
210-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 210-сон қарорига

ИЛОВА

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 декабрдаги 800-сон қарори билан тасдиқланган Божхона назорати остида автомобиль йўлларида ташилаётган товарларнинг божхона ҳамроҳлигидаги кузатувини ташкил этиш тартиби тўғрисида низомнинг 24-банди биринчи хатбошисидаги «қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ олдиндан» сўзлари «олдиндан ёки божхона ҳудудида» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 14 апрелдаги 214-сон қарори 7-бандининг биринчи хатбошисидаги «2024 йил 1 январга» сўзлари «2025 йил 1 сентябрга» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 декабрдаги 737-сон қарори билан тасдиқланган Товар ва транспорт воситалари билан транзит операцияларини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи хатбоши «транзит декларацияси расмийлаштирилгунга қадар» сўзларидан кейин «ёки божхона ҳудудида» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошисидан «транзит декларация расмийлаштирилгандан сўнг» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) илованинг «1-босқич» позицияси «Бажариш муддатлари» устунидаги «Транзит декларацияси расмийлаштирилгунга қадар» сўзларидан кейин «ёки божхона ҳудудида» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларида автотранспорт воситалари ҳаракатини янада тартибли ташкил этиш ҳамда назорат тартиботларини соддалаштириш тўғрисида» 2023 йил 3 октябрдаги 522-сон қарорининг 1-бандидаги «чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғим ҳамда божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш учун божхона йиғими бундан мустасно» сўзлари чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.04.2024 й., 09/24/210/0286-сон)