Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 213-сон қарорига
1-ИЛОВА
|
Т/р |
Ҳудудлар ва таълим муассасалари |
Йўналишлар* |
|
Қорақалпоғистон Республикаси |
||
|
1. |
Нукус Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
2. |
Нукус транспорт техникуми |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Андижон вилояти |
||
|
3. |
Андижон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
4. |
Андижон архитектура ва қурилиш техникуми |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Бухоро вилояти |
||
|
5. |
Афшона Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
6. |
Бухоро архитектура ва қурилиш техникуми |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Жиззах вилояти |
||
|
7. |
Жиззах Абу Али ибн Сино номли Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
8. |
Жиззах архитектура ва қурилиш техникуми |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Қашқадарё вилояти |
||
|
9. |
Қарши Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
10. |
Шаҳрисабз шаҳар 1-сон касб-ҳунар мактаби |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Навоий вилояти |
||
|
11. |
Навоий Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
12. |
Навоий архитектура ва қурилиш техникуми |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Наманган вилояти |
||
|
13. |
2-сон Наманган Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
14. |
Чуст туман 1-сон касб-ҳунар мактаби |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Самарқанд вилояти |
||
|
15. |
Самарқанд Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
16. |
Самарқанд қурилиш коллежи |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Сирдарё вилояти |
||
|
17. |
Гулистон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
18. |
Сирдарё архитектура ва қурилиш техникуми |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Сурхондарё вилояти |
||
|
19. |
Термиз Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
20. |
Сурхондарё архитектура ва қурилиш техникуми |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Тошкент вилояти |
||
|
21. |
Янгийўл Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
22. |
Ангрен шаҳар 2-сон касб-ҳунар мактаби |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Фарғона вилояти |
||
|
23. |
Марғилон Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
24. |
Марғилон архитектура ва қурилиш техникуми |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Хоразм вилояти |
||
|
25. |
Урганч Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
|
26. |
Хоразм архитектура ва қурилиш техникуми |
Қурилиш, транспорт, меҳмонхона хўжалиги, ошпазлик |
|
Тошкент шаҳри |
||
|
27. |
2-Республика Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникуми |
Тиббиёт, тиббий ижтимоий ёрдам |
* Йўналишлар рўйхатига Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги таклифлари асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 213-сон қарорига
2-ИЛОВА
Профессионал таълим муассасаларида касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш
|
Босқичлар |
Масъуллар |
Тадбирлар |
Муддатлар |
|||
|
1-босқич |
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
1. Хорижий иш берувчиларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини касблар ва мутахассисликлар бўйича шакллантириш ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига буюртмаларни тақдим этиш. 2. Профессионал таълим муассасаларига хорижий иш берувчиларни бириктириш. |
Буюртмалар асосида |
|||
|
2-босқич |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
1. Хорижий давлатларга кадрларни мақсадли тайёрлаш бўйича таълимни ташкил этиш ва мувофиқлаштириш билан боғлиқ чоралар кўриш. |
Ҳар йили 1 февралдан бошлаб |
|||
|
2. Хорижий давлатларга кадрларни мақсадли тайёрлаш бўйича таълимни ташкил этиш юзасидан мониторинг олиб бориш. |
Ўқув йили мобайнида |
|||||
|
3-босқич |
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги |
Ўқув курсларидаги таълим олувчиларнинг чет тиллари бўйича билим даражасини баҳолаш. |
Ҳар 4 ойда |
|||
|
4-босқич |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
1. Ўқитиш курслари битирувчиларининг якуний имтиҳонларини амалий-кўргазмали имтиҳон шаклида ташкил этиш. 2. Якуний имтиҳонларга иш берувчилар вакилларини таклиф этиш. |
Ўқув курси якунида |
|||
|
5-босқич |
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар |
Хорижий иш берувчилар билан ўрнатилган ҳамкорлик алоқалари асосида ўқув курслари битирувчиларини мутахассисликлари бўйича белгиланган тартибда хорижий давлатларда ишга жойлашишини ташкил этиш. |
Ўқув курси якунлангандан сўнг белгиланган муддатларда |
|||
|
6-босқич |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги |
Ишга жойлашмай қолган ўқитиш курслари битирувчиларини «Бандлик хизмати» ахборот тизимига киритишни таъминлаш ва уларни ишга жойлаштириш чораларини кўриш. |
Доимий |
|||
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 апрелдаги 213-сон қарорига
3-ИЛОВА
Профессионал таълим муассасаларида касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш бўйича ўқув курсларини ташкил этиш чора-тадбирлари
|
Т/р |
Чора-тадбирларнинг номи |
Амалга ошириш шакли |
Амалга ошириш муддатлари |
Масъул ижрочилар |
|
I. Ташкилий чора-тадбирлар |
||||
|
1. |
Умумий ўрта таълим муассасалари битирувчилари ва ҳудудлардаги ёшлар ўртасида чет тили ва касб-ҳунар ўрганиш юзасидан тарғибот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш. |
Тарғибот дастури |
Ўқув йили давомида |
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2. |
Хорижий иш берувчиларнинг кадрларга бўлган эҳтиёжини касблар ва мутахассисликлар бўйича шакллантириш ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига буюртмаларни тақдим этиш. |
Буюртмалар портфели |
2024 йил июнь |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
3. |
Хорижий таълим дастурлари ва иш берувчилар таклифлари асосида касблар ва мутахассисликларнинг таълим дастурларини ишлаб чиқиш. |
Ўқув-меъёрий ҳужжатлар |
2024 йил июнь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
4. |
Касб (мутахассислик) ва чет тилларига ўқитиш курслари (кейинги ўринларда — ўқув курслари) ташкил этиладиган профессионал таълим муассасаларининг (кейинги ўринларда — профессионал таълим муассасалари) касб ва мутахассисликлар бўйича буюртмаларини шакллантириш ва тасдиқлаш. |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи асосида |
2024 йил июнь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
II. Таълим жараёнини ташкил этиш ва назорат қилиш |
||||
|
5. |
Профессионал таълим муассасаларининг ўқув жараёнини ташкил этиш. |
Ўқув жараёни графиги |
2024 йил июнь |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
6. |
Профессионал таълим муассасалари ўқитувчилари учун ўқитиш методикалари, таълим дастуридаги янгиликлар ва илғор педагогик технологиялар бўйича тренинг машғулотларини ташкил этиш. |
Семинар-тренинглар |
Ўқув йили давомида |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
7. |
Профессионал таълим муассасаларида машғулотлар ўтказиш учун хорижий мутахассисларни жалб этиш. |
Ҳамкорлик келишувлари |
Ўқув йили давомида |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги |
|
8. |
Профессионал таълим муассасалари таълим олувчиларининг чет тиллари бўйича билимларини мониторинг қилиш. |
Оралиқ имтиҳонлар |
Ҳар 4 ойда |
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги |
|
9. |
Профессионал таълим муассасаларига «Al-Нabib», «Globogate Concept AG», «NoVo Agency» каби хорижий иш берувчиларни бириктириш ва улар ўртасида ҳамкорликни ташкил этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
2024 йил сентябрь |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги |
|
10. |
Профессионал таълим муассасаларининг ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ҳамда бўш вақтини мазмунли ташкил этишга қаратилган чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш. |
Чора-тадбирлар дастури |
2024 йил июнь |
Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
11. |
Ўқувчиларда ишга бўлган масъулият, жамоада ишлаш, бошқа миллат ва элатларнинг қадриятларини ҳурмат қилиш, ўз фикрини равон баён этиш каби кўникмалар (Soft skills) ва шахсий фазилатларни ривожлантириш. |
Машғулотлар |
Ўқув йили давомида |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
12. |
Профессионал таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишни ташкил этиш учун уларга тегишли олий таълим муассасаларини бириктириш. |
Режа-график |
Ўқув йили давомида |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги |
|
13. |
Ўқувчиларда амалий кўникмаларни шакллантириш учун профессионал таълим муассасалари ва мос йўналишдаги корхона ва ташкилотлар ўртасида амалиёт ўтказиш бўйича ҳамкорликни йўлга қўйиш. |
Шартномалар |
2024 йил июнь |
Тизимида профессионал таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар, Савдо-саноат палатаси |
|
14. |
Профессионал таълим муассасалари битирувчиларининг якуний имтиҳонларини ташкил этиш ва давлат намунасидаги ҳужжатларни расмийлаштириш. |
Меъёрий ҳужжатлар |
Таълим дастури якунида |
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
|
15. |
Профессионал таълим муассасалари битирувчиларини мутахассисликлари бўйича белгиланган тартибда хорижий давлатларда ишга жойлашишини ташкил этиш. |
Ташкилий чора-тадбирлар |
Ўқишни тамомлагандан сўнг |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги |
|
16. |
Хорижий давлатларга ишга жойлашмай қолган битирувчилар рўйхатини шакллантириш ва уларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш. |
Амалий чора-тадбирлар |
Доимий |
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |