25.03.2024 йилдаги 8-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 25.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция, кассация тартибида кўриб чиқишнинг айрим масалалари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилганлиги муносабати билан, шунингдек, қонун нормалари бир хилда ва тўғри қўлланилишини таъминлаш мақсадида, «Судлар тўғрисида»ги Қонуннинг 22-моддасига асосланиб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Судларнинг эътибори шунга қаратилсинки, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция, кассация тартибида кўриб чиқиш суд процесси иштирокчиларининг биринчи инстанция суди қарори устидан шикоят беришга бўлган ҳуқуқини кафолатловчи муҳим ҳуқуқий институт ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси (бундан буён матнда МЖтК деб юритилади) 3241, 32413-моддаларига мувофиқ, биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарган қарори устидан шикоят қилиш (протест келтириш) ҳуқуқи қуйидагиларга тегишли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахсга, унинг қонуний вакилига, адвокатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчига, унинг қонуний вакилига, адвокатига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
прокурорга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу муносабат билан биринчи инстанция суди томонидан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарорнинг кўчирма нусхаси уч кун мобайнида ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахсга, шунингдек, ўзининг илтимосига кўра, жабрланувчига топширилади ёки юборилади. Қонуний вакилга, адвокатга, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга ва прокурорга қарорнинг кўчирма нусхаси уларнинг илтимосига кўра, топширилади ёки жўнатилади (МЖтК 311-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонунга кўра, апелляция, кассация шикояти (протести) апелляция, кассация инстанцияси судлари номига йўлланади, бироқ маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарган судга топширилади ёки жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар апелляция, кассация инстанцияси судлари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича тегишлича, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича тегишлича, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича тегишлича, Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоят суди, Тошкент шаҳар судининг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий ҳарбий судлар томонидан кўрилган ишлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш лозимки, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан ишларни биринчи инстанцияда кўриб чиқиш чоғида чиқарилган қарор устидан шикоят (протест) апелляция ёки кассация тартибида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг тегишли судлов ҳайъати томонидан кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. МЖтК 3243-моддасига кўра, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган суд қарори устидан апелляция шикояти (протести) қарор эълон қилинган кундан эътиборан ўн сутка ичида, ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахс ва жабрланувчи томонидан эса, қарор топширилган (электрон ҳужжат тарзида юборилган) ёки олинган кундан эътиборан шундай муддат ичида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаролик, иқтисодий ишларни кўриб чиқиш пайтида шахсни маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида чиқарилган суд қарори устидан апелляция шикояти (протести) тегишлича, Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик, Иқтисодий процессуал кодексларида белгиланган тартиб ва муддатларда берилади (МЖтК 315-моддаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЖтК 32414-моддасига мувофиқ, кассация шикояти (протести) биринчи инстанция судининг қарори чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонунга кўра, суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори қабул қилинган кундан бошлаб қонуний кучга киради. Бироқ, МЖтК 318-моддасига кўра, белгиланган муддатда апелляция шикояти (протести) берилиши маъмурий жазони қўллаш ҳақидаги (маъмурий қамоқ бундан мустасно) қарорни тўхтатиб туришини инобатга олиб, суд мазкур муддат ўтгунга қадар уни ижрога қаратмай туриши лозим. Бундай ҳолда қарор ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида ажрим чиқариш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шикоят (протест) берувчи шахснинг илтимосномасига биноан, узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилган апелляция шикояти (протести)ни бериш муддати маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида қарор чиқарган суд томонидан тикланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш лозимки, процессуал ҳаракатни амалга оширишга объектив тўсқинлик қилувчи ҳолатлар узрли сабаблар деб топилиши мумкин (масалан, фавқулодда ҳолатлар, сув тошқинлари, эпидемиялар, пандемия, карантин, қилмишда жиноят аломатлари аниқланиши).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахснинг касаллиги, оилавий аҳволи (оила аъзоларининг ўлими ёки оғир касаллиги), шунингдек, бошқа ҳолатлар, агар улар қонунда белгиланган муддатда апелляция шикояти беришни истисно этган ёхуд жиддий тарзда қийинлаштирган бўлса, узрли ҳолатлар деб топилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация шикояти (протести) бериш муддати ўтказиб юборилган ҳолларда, кассация инстанцияси суди кассация шикояти (протести) берувчи шахснинг илтимосномасига асосан, агар уни ўтказиб юбориш сабабларини узрли деб топса, ўтказилган муддатни тиклашга ҳақли. Муддат тикланганда кассация инстанцияси суди иш бўйича кассация шикоятини (протестини) умумий асосларда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш тўғрисидаги илтимоснома суд мажлисида судья томонидан тарафларнинг иштирокида кўриб чиқилади ва бу ҳақда ажрим чиқарилади. Ажримда муддатни ўтказиб юборишнинг суд томонидан узрли деб топилган сабаблари кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Апелляция, кассация шикояти (протести) бериш муддатини тиклашни рад қилиш тўғрисидаги ажрим устидан хусусий шикоят (хусусий протест) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шикоят (хусусий протест) қаноатлантирилганда, апелляция инстанцияси суди иш бўйича апелляция шикоятини (протестини) умумий асосларда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кассация инстанциясининг шикоят (протест) бериш муддатини тиклашни рад қилиш ҳақидаги ажрими устидан берилган хусусий шикоят тафтиш инстанцияси томонидан қаноатлантирилганда, иш кассация инстанциясига умумий тартибда кўриб чиқиш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Суд апелляция шикояти (протести) бериш муддатини тиклаш билан бир вақтда ажримда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича ижро қилинмаган қарор ижросини апелляция шикояти (протести) кўриб чиқилгунга қадар тўхтатиб туриш масаласини ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. МЖтК 3241-моддасининг учинчи ва тўртинчи қисмларига мувофиқ, суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция шикояти (протести) иш билан бирга шикоят (протест) келиб тушган кундан бошлаб уч сутка ичида, суд томонидан маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тариқасидаги жазо чораси қўлланилган ҳолларда эса, шикоят (протест) олинган куни апелляция инстанцияси судига юборилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЖтК 32417-моддасининг биринчи қисмига асосан ишни биринчи инстанцияда кўриб чиққан суд кассация шикояти (протести) келиб тушганлиги тўғрисида ишда иштирок этувчи шахсларни, агар шикоят (протест) уларнинг манфаатларига дахлдор бўлса, уч кунлик муддатда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоятни (протестни) иш билан бирга апелляция, кассация инстанцияси судига юборилаётганлиги тўғрисида қуйидагиларга хабар берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзига нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарор чиқарилган шахсга ва унинг қонуний вакилига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жабрланувчига, унинг қонуний вакилига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
адвокатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция, кассация протести киритган прокурорга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишда иштирок этувчи шахсларга бир вақтнинг ўзида шикоятнинг (протестнинг) кўчирма нусхаси юборилиб, апелляция инстанцияси судига эътироз тақдим этиш ҳуқуқи тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тарафларга кассация шикоятининг (протестининг) нусхаси ёки унинг электрон нусхаси билан қарор чиқарган суднинг интернет-ресурси орқали танишиш имконияти тўғрисидаги хабарнома юборилиб, ўз эътирозларини ёзма шаклда ёхуд электрон ҳужжат тарзида тақдим этиш ҳуқуқи эътирозларни тақдим этиш муддати кўрсатилган ҳолда тушунтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд қарори устидан шикоят қилиш учун қонунда белгиланган муддат ўтказилиб берилган апелляция шикояти (протести) келиб тушганда, апелляция инстанцияси суди шикоятни (протестни) иш билан бирга биринчи инстанция судига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. МЖтК 3245, 32418-моддаларига мувофиқ, апелляция, кассация инстанцияси суди қарор қабул қилиш учун алоҳида хонага киргунига қадар апелляция, кассация шикояти берган шахс шикоятни, протест келтирган прокурор, шунингдек, юқори турувчи прокурор протестни қайтариб олишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори чиқарилган шахс, шунингдек, жабрланувчи ўз адвокатининг шикоятини қайтариб олишга ҳақли. Айни пайтда адвокат, қонуний вакил, тегишлича, ўзига нисбатан суднинг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги қарори чиқарилган шахснинг ёки жабрланувчининг розилигисиз ўзининг апелляция, кассация шикоятини қайтариб олишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шикоят (протест) қайтариб олинганда, башарти иш бўйича бошқа шикоят ёки протест бўлмаса, апелляция, кассация инстанцияси суди иш бўйича апелляция, кассация тартибида иш юритишни тугатиш ҳақида қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Судларга тушунтирилсинки, қонунга кўра (МЖтК 3246-моддаси), маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд қарори устидан берилган апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқиш бўйича ишнинг тоифаси ва қўлланилган маъмурий жазо чораси туридан келиб чиққан ҳолда, турлича муддатлар белгиланган. Жумладан, агар апелляция инстанцияси суди томонидан апелляция шикоятини (протестини) кўриб чиқишнинг умумий муддати ўн беш суткани ташкил этса, МЖтК 512519-моддаларида назарда тутилган ишлар бўйича берилган шикоятни (протестни) кўриш муддати иш билан бирга келиб тушган пайтдан эътиборан беш кунни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисидаги қарор устидан берилган апелляция шикояти (протести), башарти қамоққа олиш тариқасидаги жазо чораси ўталмаган ёки шахс чиқариб юборилмаган бўлса, шикоят (протест) берилган пайтдан эътиборан бир сутка ичида кўрилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд қарори устидан берилган кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқишнинг умумий муддати ўн беш суткани ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қонунда ишда иштирок этувчи шахсларни апелляция, кассация шикояти (протести) кўриладиган вақт ва жой ҳақида хабардор қилиш мажбурияти апелляция, кассация инстанцияси судига юклатилганлиги сабабли, иш материалларида улар тегишли тарзда хабардор қилинганлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация инстанцияси суди мажлиси вақти ва жойи тўғрисида тегишли тарзда хабардор этилган шахсларнинг келмаганлиги маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриш учун тўсқинлик қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Апелляция, кассация инстанцияси судлари томонидан ишда иштирок этувчи шахсларга апелляция, кассация шикояти (протести) бўйича келиб тушган эътирозлар ва ишдаги бошқа материаллар билан танишиш имконияти берилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Биринчи инстанция судининг маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарори устидан берилган апелляция, кассация шикояти (протести) апелляция, кассация инстанцияси судларининг судьяси томонидан якка тартибда кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Апелляция, кассация инстанцияси судлари апелляция, кассация шикоятини (протестини) суд мажлисида маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни биринчи инстанция судида кўриш қоидалари бўйича, айни пайтда, апелляция, кассация инстанцияси судларида иш юритиш хусусиятларини инобатга олган ҳолда кўриб чиқади (МЖтК 3248-моддасининг иккинчи қисми ва 32419-моддасининг иккинчи қисми).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Апелляция, кассация инстанцияси судлари апелляция, кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқишда апелляция, кассация шикояти (протести) важлари билан чегараланмасдан ишда мавжуд, шунингдек, судга тақдим этилган (суд томонидан талаб қилиб олинган) янги далилларни тўлиқ ҳажмда текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун апелляция, кассация инстанцияси судларининг ҳар қандай далилларни, улар биринчи инстанция судида муҳокама қилинганлиги ёки янгидан тақдим этилганлигидан қатъий назар, текшириш ҳуқуқини чекламайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Апелляция, кассация инстанцияси судлари апелляция, кассация шикоятини (протестини) кўришда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича биринчи инстанция суди қарорининг қонунийлиги, асослантирилганлиги ва адолатлилигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд қарори, башарти у моддий ва процессуал қонуннинг барча талабларига риоя этилган ҳолда чиқарилган бўлса, қонуний деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича суд томонидан ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширилган далиллар асосида чиқарилган қарор асослантирилган деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган қарор, башарти тайинланган маъмурий жазо чораси содир этилган ҳуқуқбузарлик хусусияти ва ҳуқуқбузарнинг шахсига оид маълумотлар инобатга олинган ҳолда тайинланган бўлса, адолатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. МЖтК 321-моддасида маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича чиқарилган суд қарори бекор қилиниши ва ўзгартирилиши учун умумий асослар белгиланган бўлиб, апелляция, кассация инстанцияси судлари ишнинг муайян ҳолатларидан келиб чиққан ҳолда, бу асосларни қарорни ўзгартириш ёки бекор қилиш учун қўллаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан суд чиқарган қарорни бекор қилиш ёки ўзгартириш учун қуйидагилар асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд томонидан ишни тўлиқ бўлмаган ҳолда ёки бир томонлама кўриб чиқилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарор ва суд томонидан қўлланилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун нормалари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг иш бўйича фактик ҳолатларга мос келмаслиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни юритиш қоидаларининг жиддий бузилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлланилган маъмурий жазо чорасининг адолатсизлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Биринчи инстанция судининг қарори устидан берилган апелляция, кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижаларига кўра, апелляция, кассация инстанцияси судлари қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорини ўзгаришсиз, шикоятни (протестни) эса, қаноатлантирмай қолдириш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорини, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган (мансабдор шахс) қарорини бекор қилиш ва ишни ўша органга (мансабдор шахсга) қайтариш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорини ўзгартириш ёки уни бекор қилиб, янги қарор чиқариш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суд қарорини бекор қилиш ва иш юритишни тугатиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жазо чорасини оғирлаштирмаган ҳолда уни маъмурий ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатида назарда тутилган доирада ўзгартириш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция, кассация шикояти (протести) қайтариб олиниши муносабати билан апелляция, кассация иш юритишини тугатиш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация инстанцияси суди қарори чиқарилганидан кейин дарҳол ўқиб эшиттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Агар иш ҳолатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текширилганлиги, МЖтК нормалари жиддий бузилишига йўл қўйилмаганлиги, ҳуқуқбузарликни квалификация қилишда моддий қонун нормаларининг тўғри қўлланилганлиги, тайинланган маъмурий жазо чораси МЖтК 30-моддаси талабларига мувофиқлиги аниқланса, апелляция, кассация инстанцияси судлари биринчи инстанция суди қарорини ўзгаришсиз қолдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ўзгаришсиз қолдирилганда апелляция инстанцияси суди унинг ижросини МЖтК 328-моддасига мувофиқ кечиктиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Апелляция, кассация инстанцияси судлари суд қарорини ўзгартирганда қуйидагиларга ҳақли:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқбузарлик квалификациясини маъмурий жазо чорасини ўзгартирмаган ҳолда ўзгартиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий ҳуқуқбузарлик квалификациясини маъмурий жазо чорасини енгиллаштирган ҳолда ўзгартиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий жазо чорасини МЖтК Махсус қисми моддаси санкцияси доирасида ўзгартиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўллаш ҳақидаги МЖтКнинг 34-моддаси талаблари бузилган ҳолатларда қонунга мувофиқлаштириб ўзгартиришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЖтК Махсус қисми муайян моддасини ёки ҳуқуқбузарлик эпизодларини чиқаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий зарар миқдорини кўпайтириш ёки камайтиришга, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ашёлари тўғрисидаги масалани ҳал қилишга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация инстанцияси судлари МЖтК 33-моддасига мувофиқ, бундай қарор қабул қилиниши сабаб ва асосларини кўрсатган ҳолда, МЖтК Махсус қисми муайян моддаси санкциясида назарда тутилган энг кам жазодан ҳам камроқ жазони ёки мазкур моддада назарда тутилмаган бошқа жазони қўллашга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Апелляция, кассация инстанцияси судлари иш бўйича МЖтК 281, 282-моддаларида назарда тутилган талаблар бузилганлигини аниқласа, башарти бу қабул қилинган қарор қонунийлигига таъсир этган бўлса, суд қарорини, шунингдек, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган орган (мансабдор шахс) қарорини бекор қилади ва ишни ўша органга (мансабдор шахсга) қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. МЖтК 278-моддасига мувофиқ, агар ишни кўриб чиқиш пайтида апелляция, кассация инстанцияси судлари ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари бор деган хулосага келса, биринчи инстанция суди қарорини бекор қилади ва иш ҳужжатларини асослантирилган қарор билан бирга прокурорга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тергов ёки суриштирув органи иш ҳужжатларини ўрганиб чиқиш ва текшириш натижаси бўйича ҳуқуқбузарнинг ҳаракатларида жиноят аломатлари йўқ деган хулосага келса, маъмурий ҳуқуқбузарликка оид иш судга жиноят ишини қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги қарор билан бирга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Апелляция, кассация инстанцияси судлари, агар жабрланувчининг, унинг вакилининг ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органнинг шикоятини ёхуд прокурор протестини кўриб чиқиш натижаларига кўра, жазо чорасини оғирлаштириш ёки қилмишни МЖтК Махсус қисмининг оғирроқ жавобгарликни назарда тутувчи моддасига қайта квалификация қилиш зарурати бор деган хулосага келса, қарорни бекор қилади ва янги қарор чиқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Судларга тушунтирилсинки, агар апелляция, кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш пайтида МЖтК 271-моддасида (10, 101-бандларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно) назарда тутилган маъмурий жавобгарликни истисно қилувчи ҳолатлардан бири аниқланса, биринчи инстанция судининг қарори бекор қилиниши, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш эса, тугатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЖтК 324-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўришни тугатиш орқали қарорни бекор қилиш ундириб олинган пул суммаларини, ҳақи тўлаб олиб қўйилган ва мусодара қилинган нарсаларни қайтариб беришга, шунингдек, илгари қабул қилинган қарор билан боғлиқ бошқа чеклашларни бекор қилишга асос бўлади. Нарсани қайтариб бериш имкони бўлмаган ҳолларда унинг қиймати, башарти бу нарсалар тадбиркорлик учун мўлжалланган бўлса, бой берилган фойдаси ҳам қопланади. Мазкур қоида МЖтК 271-моддасининг 5, 7, 9-бандларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқарони ғайриқонуний равишда маъмурий қамоққа олиш натижасида унга етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Апелляция, кассация инстанцияси судлари иш бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилиши сабаблари ва уларга олиб келган шарт-шароитларни аниқлаганда, тегишли корхона, муассаса, ташкилот раҳбари номига тегишли чоралар кўриш тўғрисида тақдимнома киритиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация инстанцияси судлари томонидан бундай тақдимнома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича иш юритиш учун масъул орган (мансабдор шахс) томонидан қонун бузилишига йўл қўйилганлиги аниқланган ҳолларда ҳам киритилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Апелляция, кассация инстанцияси судлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш бўйича қарорни ўқиб эшиттирганидан сўнг суд процесси иштирокчиларига унинг мазмун-моҳияти ва унинг устидан тафтиш тартибида шикоят (протест) бериш тартибини тушунтириши шарт бўлиб, бу ҳолат суд мажлиси баённомасида акс эттирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Апелляция, кассация инстанцияси суди қарори ўқиб эшиттирилган пайтдан эътиборан қонуний кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция, кассация инстанцияси суди қарори устидан у чиқарилган кундан эътиборан олти ой ичида тафтиш тартибида шикоят (протест) берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Апелляция, кассация инстанцияси судларининг эътибори шунга қаратилсинки, қарорнинг кўчирма нусхаси ўзига нисбатан қарор чиқарилган шахсга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузган органга уч кунлик муддатда юборилиши (топширилиши) лозим. Ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга эса, қарорнинг кўчирма нусхаси уларнинг сўровига биноан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шуни назарда тутиш керакки, маъмурий қамоққа олиш ёки маъмурий тартибда чиқариб юбориш тариқасидаги маъмурий жазо чораси қўлланилган иш бўйича чиқарилган қарорнинг кўчирма нусхаси қарорни ижро этувчи органга, шунингдек, ишда иштирок этувчи шахсларга қарор қабул қилинган куннинг ўзидаёқ юборилади (топширилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қонун нормаларини бир хилда ва тўғри қўлланилиши ҳолатини таҳлил қилиб бориш мақсадида вилоят ва уларга тенглаштирилган судларга маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция ва кассация тартибида кўриш бўйича суд амалиётини ҳар ярим йилда умумлаштириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ушбу қарор қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг «Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни апелляция тартибида кўриб чиқиш бўйича суд амалиёти тўғрисида» 2022 йил 14 майдаги 8-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б. ИСЛАМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пленум котиби, Олий суд судьяси Н. ХАКИМОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-сон