Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1130-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари З. Ибрагимова, Қ. Жўраев, Т. Чориев, М. Валиев ва О. Абдуллаева томонидан 2024 йил 19 февралда киритилган «Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 25-моддасига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1130-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси келиб тушган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини маромига етказсин ва иккинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 март,
4132-IV-сон