Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
ҚЛ-1056 ва ҚЛ-1099-сонли Ўзбекистон Республикаси қонунлари лойиҳаларини бирлаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Иккинчи ўқишда қабул қилинган «Ахборотлаштириш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 121-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1056-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳамда «Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1099-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» деган янги ном билан битта қонун лойиҳасига бирлаштирилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 март,
4158-IV-сон