Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Қарори
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1131-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
«Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1131-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 22 февралда киритилган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери ва халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1131-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси ушбу қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун тайёрласин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 11 март,
4114-IV-сон