Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2023 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг 2023 йилдаги фаолиятини молиялаштириш манбалари тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари О. ТОЖИЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 март,
4167-IV-сон