Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинсин.
2. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мазкур Қонун юзасидан у Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаган тақдирда, Қонун Ўзбекистон Республикасининг Президентига юборилсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 март,
4126-IV-сон