Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 2 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2146-15]
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодексига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2010 йил 20 августдаги 65-сон буйруғи (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 40-41-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 4 март,
112-сон
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 4 мартдаги 112-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 19-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 31-банддаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси» деган сўзлар Билан алмаштирилсин.
3. 72-банддаги «Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибиятини» деган сўзлар «Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) котибиятларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 102-банддаги «Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизматини» деган сўзлар «Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 110-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитани» ва «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитасини» деган сўзлар тегишли равишда «Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитани» ва «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 112-банддаги «Маданият ва туризм вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги» деган сўзлар «Маданият вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 1-иловада:
1) 2 005 2 2 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«2 006 0 0 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси;
2 006 1 0 Республика маблағлари»;
2) 3 023 0 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«3 023 1 0 Республика маблағлари»;
3) 3 027 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги ҳузуридаги Виночиликни ривожлантириш жамғармаси»;
4) 3 029 0 0 — 3 029 2 2 қаторлар чиқариб ташлансин;
5) 3 039 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси»;
6) 3 041 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси»;
7) 3 041 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 042 0 0 Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасининг Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси»;
3 042 1 0 Республика маблағлари»;
8) 3 046 0 0 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси»;
9) 3 060 2 1 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«3 061 0 0 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси;
3 061 1 0 Республика маблағлари;
3 062 0 0 Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси жамғармаси;
3 062 1 0 Республика маблағлари;
3 063 0 0 Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
3 063 1 0 Республика маблағлари;
3 064 0 0 Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш мақсадли жамғармаси;
3 064 1 0 Республика маблағлари;
3 065 0 0 Маданият вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси;
3 065 1 0 Республика маблағлари;
3 066 0 0 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси;
3 066 1 0 Республика маблағлари;
3 067 0 0 Ўзбекистон Республикасининг ахборот соҳаси ва оммавий коммуникацияларни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
3 067 1 0 Республика маблағлари»;
10) 4 010 1 0 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«4 010 2 0 Ҳудудий маблағлар;
4 010 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;
4 010 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар»;
11) 4 019 2 2 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«4 020 0 0 Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси;
4 020 1 0 Республика маблағлари;
4 020 2 0 Ҳудудий маблағлар;
4 020 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;
4 020 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар;
4 021 0 0 Ҳомийлик маблағлари бўйича бюджет ташкилотларининг ривожлантириш жамғармаси;
4 021 1 0 Республика маблағлари;
4 021 2 0 Ҳудудий маблағлар;
4 021 2 1 Қорақалпоғистон Республикасининг республика даражасидаги, вилоятларнинг вилоят даражасидаги ва Тошкент шаҳрининг шаҳар даражасидаги маблағлари;
4 021 2 2 Туманлар ва шаҳарлар даражасидаги маблағлар».
8. 2-иловада:
1) 3 422 219 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан ундириладиган йиғимлар»;
2) 3 422 300 қатордаги «агентлиги» деган сўз «марказлари» деган сўз билан алмаштирилсин;
3) 3 430 121 қатордаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 4-иловада:
1) 7 011 207 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 011 208 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигини сақлаш харажатлари»;
2) 7 011 209 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 011 210 Давлат-хусусий шериклик асосидаги харажатлар;
7 011 211 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекциянинг сақлаш харажатлари»;
3) 7 011 330 ва 7 011 331 қаторлардаги «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 7 011 904 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 011 905 Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси харажатлари»;
5) 7 018 443 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 018 444 Акциз солиғи бўйича тушумлар ҳисобидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига ажратиладиган трансфертлар;
7 018 445 Акциз солиғи бўйича тушумлар ҳисобидан вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетига ажратиладиган трансфертлар;
7 018 446 Акциз солиғи бўйича тушумлар ҳисобидан туман ва шаҳарлар бюджетига ажратиладиган трансфертлар»;
6) 7 019 910 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 019 911 Маҳалланинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаси маблағлари»;
7) 7 033 700 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) котибиятларини сақлаш харажатлари»;
8) 7 041 190 қатор чиқариб ташлансин;
9) 7 041 902 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кредит фоиз харажатларини компенсация қилиш жамғармаси маблағлари»;
10) 7 041 902 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 041 903 Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлигини сақлаш харажатлари»;
11) 7 042 102 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 042 103 Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари;
7 042 104 «Биосифат» республика маркази»;
12) 7 043 902 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 043 903 Ўзбекистон Республикаси Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлигини сақлаш харажатлари»;
13) 7 044 303 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 044 304 Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси ва унинг ҳудудий инспекцияларини сақлаш харажатлари»;
14) 7 045 124 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 045 129 Минтақавий йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш, жорий таъмирлаш ва бошқа инвестиция харажатлари»;
15) 7 047 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қаторлар билан тўлдирилсин:
«7 047 301 Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг марказий аппаратини сақлаш харажатлари;
7 047 302 Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларини сақлаш харажатлари»;
16) 7 047 904 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси»;
17) 7 049 995 қатордаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги» деган сўзлар Билан алмаштирилсин;
18) 7 049 996 қатордаги «Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
19) 7 063 300 қатор чиқариб ташлансин;
20) 7 069 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 069 100 Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика маркази»;
21) 7 072 303 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббиётни ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси харажатлари»;
22) 7 085 400 қаторнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасини сақлаш харажатлари»;
23) 7 089 100 қатордаги «Маданият ва туризм вазирлиги» деган сўзлар «Маданият вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
24) 7 089 200 қатордаги «Маданият ва туризм вазирлигининг» деган сўзлар «Маданият вазирлигининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
25) 7 089 600, 7 089 601 ва 7 089 602 қаторлардаги «Ёшлар сиёсати ва спорт» деган сўзлар «Спорт» деган сўз билан алмаштирилсин;
26) 7 091 200 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 091 300 Нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига ажратиладиган субсидия харажатлари»;
27) 7 094 100 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 094 200 Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси»;
28) 7 109 406 қатордаги «Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
29) 7 109 406 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«7 109 407 Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси харажатлари».
10. 5-иловада:
1) 42 99 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 99 980 Давлат-хусусий шериклик асосидаги харажатлар»;
2) 47 11 410 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«47 11 420 Давлат бюджетидан пенсия тўловлари»;
3) 48 21 400 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«48 21 410 Талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан тўловлар».
11. 5а-иловада:
1) 47 11 410 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«47 11 420 Давлат бюджетидан пенсия тўловлари»;
2) 42 99 000 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«42 99 980 Давлат-хусусий шериклик асосидаги харажатлар»;
3) 48 21 300 қатордан кейин қуйидаги мазмундаги қатор билан тўлдирилсин:
«48 21 410 Талабаларни моддий рағбатлантириш жамғармасидан тўловлар».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2024 й., 10/24/2146-15/0267-сон)