Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг
буйруғи
«Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 2 апрелда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3378-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сон «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 22 июлдаги 13/02-22-24-сон «Божхона органлари ходимларини хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногиронлиги бўлган шахс деб топиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 3378, 2022 йил 11 август) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.08.2022 й., 10/22/3378/0735-сон) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 март,
115-сон
Келишилди:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
2024 йил 14 март
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2024 йил 4 март
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2024 й., 10/24/3378-1/0265-сон)