Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ва «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2005 йил 28 июлда 102-I-сонли Қарори билан қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Регламентига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 9 августда қабул қилинган 2406-IV-сонли Қарори таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 8, 812-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 2-модданинг биринчи қисмидаги «ҳудудий бир мандатли сайлов округлари бўйича» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 4-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«4-модда.
Депутат бир вақтнинг ўзида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларининг депутати бўлиши мумкин эмас.
Депутатлар ўз ваколатлари даврида илмий, ижодий ва педагогик фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиши мумкин эмас»;
3) 20-моддадаги «ярмидан кўп» деган сўзлар «кўпчилик» деган сўз билан алмаштирилсин;
4) 26-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26-модда.
Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларининг сони, қоида тариқасида, икки нафардан ошмаслиги керак.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари депутатлар орасидан яширин овоз бериш орқали депутатлар умумий сонининг кўпчилик овози билан Қонунчилик палатасининг ваколатлари муддатига сайланади.
Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши тақдим этган номзод Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари лавозимига сайланмаган тақдирда, Сиёсий партиялар вакиллари кенгаши депутатлар орасидан бошқа номзодни тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари сайланганлиги тўғрисида қарорлар қабул қилинади, қарорларни палата мажлисида раислик қилувчи имзолайди»;
5) қуйидаги мазмундаги 261-модда билан тўлдирилсин:
«261-модда.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ҳамда фракция таркибига кириши мумкин эмас.
Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари қўмиталарнинг таркибига сайланиши мумкин эмас»;
6) 27-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27-модда.
Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари халқаро парламент ташкилотлари билан алоқаларни ривожлантиришни амалга оширади, бошқа давлатларнинг парламентлари ва халқаро парламент ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳлар, комиссиялар, қўмиталар, ишчи гуруҳлар ва бошқа тузилмалар фаолиятини мувофиқлаштиради, парламентлараро дипломатияни ривожлантиришни амалга оширади, халқаро шартномаларнинг ҳукумат томонидан бажарилишини назорат қилишга доир ишларни ташкил этади, шунингдек вазифалар тақсимотига биноан ташкилий ва бошқа вазифаларни бажаради»;
7) 29-моддадаги «ярмидан кўпи» деган сўзлар «кўпчилик» деган сўз билан алмаштирилсин;
8) 31-моддадаги «ўринбосарларидан бири» деган сўзлар «ўринбосари» деган сўз билан алмаштирилсин;
9) 32-модданинг:
биринчи қисмидаги «кўпчилик овози билан» деган сўзлар «учдан икки қисмидан кўпроғининг овози билан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосарларини муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масала депутатлар умумий сонининг камида учдан бир қисмидан иборат депутатлар гуруҳининг таклифига биноан Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади»;
10) 36-модда қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин:
«41) қонунчилик ташаббуси тартибида киритилган қонунчилик таклифини (бундан буён матнда қонунчилик таклифи деб юритилади) Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида масъул қўмитанинг хулосасига кўра қарор қабул қилади»;
11) 39-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39-модда.
Қонунчилик палатасида Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси; Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси; Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси; Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси; Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси; Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси; Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси тузилиши шарт. Қонунчилик палатасида бошқа қўмиталар ҳам тузилиши мумкин»;
12) 41-модданинг 4-бандидаги «киритилган қонун лойиҳаларини» деган сўзлар «киритилган қонун лойиҳаларини, қонунчилик таклифларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
13) 44-модданинг биринчи қисми:
2-бандидаги «қонун лойиҳаларининг» деган сўзлар «қонун лойиҳаларининг, қонунчилик таклифларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3-бандидаги «қонунларнинг» деган сўзлар «қонун ҳужжатларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 31-банд билан тўлдирилсин:
«31) қонунчилик таклифлари юзасидан хулосалар беради, қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига киритиш тўғрисида Кенгашга таклифлар киритади»;
7-бандидаги «киритилган қонун лойиҳаларини» деган сўзлар «киритилган қонун лойиҳаларини, қонунчилик таклифларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 81-банд билан тўлдирилсин:
«81) қонунчилик таклифи ташаббускорлари томонидан киритилган қонунчилик таклифига тааллуқли масалалар юзасидан ушбу ташаббускорлар вакилларининг фикрларини эшитади»;
9-бандидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
11-бандидаги «хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
13-бандидаги «хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
14) 56-модданинг учинчи қисмидаги «мумкин» деган сўз «керак» деган сўз билан алмаштирилсин;
15) 57-модданинг биринчи қисмидаги «тўққиз» деган сўз «беш» деган сўз билан алмаштирилсин;
16) 60-модданинг биринчи қисми:
4-бандидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг» деган сўзлар «давлат ҳокимияти органларининг ва республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7-бандидаги «қонун лойиҳалари» деган сўзлар «қонун лойиҳалари, қонунчилик таклифлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги 10 ва 11-бандлар билан тўлдирилсин:
«10) сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар рўйхати асосида сайланган депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси тартибини белгилайди;
11) Кенгаш билан биргаликда депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси учун мўлжалланган вақтни белгилайди»;
17) қуйидаги мазмундаги 601-модда билан тўлдирилсин:
«601-модда.
Фракция ўз таркибидан фракция раҳбарини сайлайди.
Фракция раҳбари:
фракция фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади;
Қонунчилик палатаси мажлисларида кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан фракциянинг келишилган нуқтаи назарини баён этади, улар бўйича расмий баёнотлар билан чиқади (фракция қарорига кўра мазкур ваколат фракциянинг бошқа аъзолари зиммасига ҳам юклатилиши мумкин);
Қонунчилик палатаси, унинг органлари ва мансабдор шахслари билан фракция номидан музокаралар олиб боради;
фракциянинг партия раҳбар органлари билан ҳамкорлигини таъминлайди;
давлат органлари, чет давлатлар, халқаро ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро муносабатларда фракция номидан иш юритади;
фракциянинг қарорларини ва бошқа ҳужжатларини имзолайди;
фракция мажлисларининг кун тартибини шакллантириш бўйича тавсиялар беради ҳамда муҳокамага киритилган масалаларни тайёрлаш устидан умумий раҳбарликни амалга оширади;
фракция мажлисларини чақиради, уларда раислик қилади;
фракция ишида иштирок этиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларини ва бошқа давлат органларининг раҳбарларини, экспертларни, фуқаролик жамияти институтларининг вакилларини таклиф этади;
фракция олдида турган вазифалардан келиб чиққан ҳолда фракция аъзоларига уларнинг ўз сайлов округларидаги фаолиятини ташкил этишда ҳар томонлама кўмаклашади;
фракциянинг самарали фаолияти учун зарур бўлган бошқа ваколатларни амалга оширади.
Фракция раҳбари меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий ва транспорт таъминоти шарт-шароитларига кўра Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосарига тенглаштирилади.
Фракция раҳбари фракция мажлисида сайланадиган ўринбосарига (ўринбосарларига) эга бўлади.
Фракция раҳбари йўқлигида унинг ваколатларини фракция раҳбарининг ўринбосарларидан бири амалга оширади.
Фракция раҳбари ваколатларининг муддатидан илгари тугатилиши тўғрисидаги қарор фракция мажлиси томонидан қабул қилинади»;
18) 64-модданинг:
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонунчилик палатаси мажлисларини Қонунчилик палатаси Спикери чақиради ва уларда раислик қилади. Қонунчилик палатасининг мажлисларига раҳбарликни амалга оширишда раислик қилувчи билан биргаликда Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосарлари (ишчи Раёсат) иштирок этади. Қонунчилик палатаси Спикери мажлисда ҳозир бўлмаганда унинг ўринбосарларидан бири мажлисда раислик қилади»;
еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қўмиталар, қоида тариқасида, чоршанба, пайшанба ва жума кунлари мажлис ўтказади»;
19) 66-модда биринчи қисмининг:
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг лойиҳаси, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси, конституциявий қонунларнинг лойиҳалари, шунингдек конституциявий қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳалари»;
олтинчи хатбошисидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
саккизинчи хатбошисидаги «тасдиқлаш» деган сўз «маъқуллаш» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўққизинчи хатбошисидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
20) 77-модданинг иккинчи қисмидаги «камида ярми» деган сўзлар «ярмидан кўпи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
21) 80-моддадаги «тасдиқланадиган» деган сўз «маъқулланадиган» деган сўз билан алмаштирилсин;
22) V бўлимнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«V БЎЛИМ. ҚОНУН ЛОЙИҲАЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ. КЕЛИШУВ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ. ҚОНУНЧИЛИК ТАКЛИФЛАРИНИ КЎРИБ ЧИҚИШ»;
23) 124-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан алмаштирилсин:
«Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига Ўзбекистон Республикаси Президенти, ўз давлат ҳокимиятининг олий вакиллик органи орқали Қорақалпоғистон Республикаси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси эга. Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди, Олий суди ва Бош прокурори ҳам ўз ваколатлари жумласига киритилган масалалар бўйича қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эгадир.
Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи қонун лойиҳасини қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари томонидан Қонунчилик палатасига киритиш орқали амалга оширилади»;
24) 125-модда:
биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қўйидаги таҳририда баён этилсин:
«Қонунлар билан тартибга солинадиган ижтимоий муносабатлардан ташқари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг биргаликдаги ваколатига киритилган қуйидаги масалалар ҳам қонунлар билан тартибга солинади ва Қонунчилик палатасига қонун лойиҳалари шаклида киритилади:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини ратификация ва денонсация қилиш;
Ўзбекистон Республикаси қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда суд ҳокимияти органларининг тизимини ва ваколатларини белгилаш;
Ўзбекистон Республикаси таркибига янги давлат тузилмаларини қабул қилиш ва уларнинг Ўзбекистон Республикаси таркибидан чиқиши ҳақидаги қарорларни тасдиқлаш;
божхона, валюта ва кредит ишларини қонун йўли билан тартибга солиш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тақдимига биноан Давлат бюджетини қабул қилиш, унга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;
Ўзбекистон Республикаси давлат қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни жорий қилиш;
Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши масалаларини қонун йўли билан тартибга солиш, чегараларини ўзгартириш;
давлат мукофотлари ва унвонларини таъсис этиш»;
25) 126-модданинг биринчи қисми:
2-бандидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
3-бандидаги «қонунчиликнинг» деган сўз «қонунчилигининг» деган сўз билан алмаштирилсин;
26) 129-модда биринчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кенгаш масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонун лойиҳасини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонун лойиҳаси ушбу Регламентнинг 126-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ёхуд у қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан ўз ваколатлари жумласига киритилмаган масалалар бўйича киритилганда уни қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади»;
27) 134-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонун лойиҳасини қўмиталарда муҳокама қилиш очиқ ўтказилади. Муҳокамаларга қонун лойиҳасини киритган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектининг вакиллари, фуқаролик жамияти институтлари ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари, шунингдек олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин»;
28) 144-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Агар тегишли қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини масъул қўмита томонидан иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар қонун ҳужжатининг фақат айрим таркибий бирликлари қисман сақланиб қолган ҳолда унинг аксарият таркибий бирликларига дахлдор эканлиги аниқланса, масъул қўмита ушбу қонун ҳужжати матнининг янги таҳририни тайёрлаб, сўнгра уни Қонунчилик палатаси иккинчи ўқишда кўриб чиқиши учун киритишга ҳақли»;
29) 150-моддадаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
30) 151-модданинг биринчи қисмидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
31) 152-модданинг:
биринчи қисмидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонунлар Қонунчилик палатасининг тегишли қарорлари ва бошқа зарур материаллар, шу жумладан қонунга доир қиёслама жадвал билан биргаликда масъул қўмита томонидан расмийлаштирилади ҳамда Сенатга қабул қилинган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай юборилади. Қиёслама жадвалда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан киритилган қонун лойиҳасининг матни, Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган қонуннинг матни, қонун лойиҳасига киритилган ўзгартиришларга доир асослар келтирилади»;
32) қуйидаги мазмундаги 1521-модда билан тўлдирилсин:
«1521-модда.
Сенат қонунни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида у Сенатга келиб тушган кундан эътиборан олтмиш кун ичида қарор қабул қилмаса, Қонунчилик палатаси томонидан қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади»;
33) қуйидаги мазмундаги 131-боб билан тўлдирилсин:
«131-боб. Қонунчилик таклифларини Қонунчилик палатасида кўриб чиқиш тартиби
1522-модда.
Ўзбекистон Республикасининг сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган фуқаролари, Сенат, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини қонунчилик ташаббуси тартибида Қонунчилик палатасига киритишга ҳақли. Мазкур қонунчилик таклифида муайян соҳада қонунни қабул қилиш, амалдаги қонунларга ўзгартиришлар, қўшимчалар киритиш, қонунларни ёки уларнинг қисмларини ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти асослантирилган бўлиши, шунингдек қабул қилиш учун таклиф этилаётган қонуннинг концепцияси ва кутилаётган натижалар тўғрисидаги ахборот бўлиши керак.
Қуйидаги масалалар Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритиладиган қонунчилик таклифининг предмети бўлиши мумкин эмас:
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудий яхлитлигини ўзгартириш тўғрисидаги;
амнистия ва афв этиш ҳақидаги;
мансабдор шахсларни тайинлаш ва лавозимидан озод этиш тўғрисидаги.
Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритилаётганда қуйидагилар илова қилиниши керак:
қонунчилик таклифининг матни;
сайлов ҳуқуқига эга бўлган, юз минг нафардан кам бўлмаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, яшаш жойи манзили, паспортининг ёки идентификацияловчи ID-картасининг серияси ва рақами, шунингдек Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан киритилган имзонинг санаси кўрсатилган имзо варақалари. Бунда имзолар камида саккизта ҳудудий субъектда (вилоятда), шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳрида яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ўртасида мутаносиб тақсимланган бўлиши ҳамда имзолар сонида йўл қўйиладиган энг кўп четга чиқиш, қоида тариқасида, ўн фоиздан ошмаслиги керак;
қонунчилик таклифини кўриб чиқиш чоғида иштирок этадиган вакил ёки вакиллар гуруҳи ҳақидаги ахборот.
Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатасига Сенат, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан киритилаётганда қуйидагилар тақдим этилиши керак:
қонунчилик таклифининг матни;
қонунчилик таклифини киритиш тўғрисидаги тегишли қарор;
қонунчилик таклифини кўриб чиқиш чоғида иштирок этадиган вакил ҳақидаги ахборот.
Қонунчилик таклифига ушбу модданинг учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилмаган бошқа ҳужжатлар ҳамда материаллар ҳам илова қилиниши мумкин.
1523-модда.
Қонунчилик палатаси Спикери масъул қўмитани белгилайди, қонунчилик таклифини ҳамда унга илова қилинган материалларни масъул қўмитага ва бир вақтнинг ўзида фракцияларга топширади, шунингдек фракциялар томонидан фикрлар ва таклифларни ҳамда масъул қўмита томонидан хулосани тақдим этиш муддатини белгилайди.
Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқишига қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш учун қонунчилик таклифи устида ишлаш фракциялар ва масъул қўмита томонидан бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бунда фракцияларнинг қонунчилик таклифи бўйича фикрлари ва таклифларисиз масъул қўмита ушбу қонунчилик таклифи юзасидан ўз хулосасини чиқариш ҳуқуқига эга эмас.
Масъул қўмита имзоларнинг ушбу Регламентнинг 1522-моддаси талабларига мувофиқлигини белгиланган тартибда текширади.
Масъул қўмита барча фракциялардан қонунчилик таклифи бўйича фикрлар ва таклифларни тўплаб, Кенгашга қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш мумкинлиги тўғрисида белгиланган муддатда хулоса тақдим этади.
Кенгаш масъул қўмитанинг хулосаси асосида, фракцияларнинг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилиш тўғрисида ёки қонунчилик таклифи ушбу Регламентнинг 1522-моддасида белгиланган талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда уни қонунчилик таклифи ташаббускорига қайтариш ҳақида қарор қабул қилади.
Аниқланган камчиликлар бартараф этилганидан кейин қонунчилик таклифи Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун янгидан киритилиши мумкин.
Қонунчилик таклифи Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинаётганда қонунчилик таклифини палата мажлисида кўриб чиқишга тайёрлаш муддати Кенгаш томонидан белгиланиши шарт.
Кўриб чиқиш учун қабул қилинган қонунчилик таклифи унга илова қилинган материаллар билан Қонунчилик палатасининг қўмиталарига юборилади.
Қонунчилик таклифини дастлабки тарзда муҳокама қилиш ва Қонунчилик палатасида кўриб чиқишга тайёрлаш масъул қўмита томонидан амалга оширилади.
Фракциялар қонунчилик таклифини дастлабки тарзда муҳокама қилиш якунларига кўра масъул қўмитага ўз фикрлари ва таклифларини тақдим этади.
Масъул қўмита фракцияларнинг, манфаатдор ташкилотларнинг ҳамда экспертлар гуруҳларининг фикрлари ва таклифларини ҳисобга олган ҳолда қонунчилик таклифининг дастлабки тарздаги муҳокамасини ўтказади ва уни қуйидагиларни илова қилган ҳолда Кенгаш кўриб чиқиши учун тақдим этади:
қонунчилик таклифини кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатасига киритиш тўғрисидаги Кенгашнинг қарори лойиҳасини;
қонунчилик таклифи бўйича масъул қўмитанинг хулосасини;
фракцияларнинг қонунчилик таклифи бўйича фикрлари ва таклифларини.
Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси қўмиталарида муҳокама қилиш очиқ ўтказилади. Муҳокамаларга қонунчилик таклифини киритган ташаббускорларнинг вакиллари, фуқаролик жамияти институтларининг ва илмий-тадқиқот муассасаларининг вакиллари, шунингдек олимлар, мутахассислар ҳам таклиф этилиши мумкин.
Кенгаш қонунчилик таклифини кўриб чиқиш учун Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартиби лойиҳасига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади.
1524-модда.
Қонунчилик таклифини Қонунчилик палатаси мажлисида кўриб чиқиш чоғида масъул қўмита вакилининг маърузаси эшитилади ва мазкур масала юзасидан муҳокамалар ўтказилади.
Қонунчилик палатаси муҳокама натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
қонунчилик таклифини маъқуллаш тўғрисида;
қонунчилик таклифини рад этиш тўғрисида.
Қонунчилик таклифини маъқуллаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, маъқулланган қонунчилик таклифи тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш ва Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш учун тегишли қўмитага юборилади. Қонунчилик палатасининг қарори билан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектига тегишли қонун лойиҳасини тайёрлаш, шунингдек Қонунчилик палатасига белгиланган тартибда киритиш тавсия этилиши мумкин»;
34) 153-модданинг биринчи қисмидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
35) 161-модда:
биринчи қисмидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмининг тўртинчи хатбошисидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
36) 17-боб 1-параграфининг номидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
37) 169-моддадаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
38) 170-модданинг:
биринчи қисмидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
39) 171-моддадаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
40) 173-модданинг:
биринчи қисмидаги «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар» деган сўзлар «Бюджет ва иқтисодий масалалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар» деган сўзлар «Бюджет ва иқтисодий масалалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар» деган сўзлар «Бюджет ва иқтисодий масалалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси ҳақидаги ахбороти эшитилади»;
41) 174-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш чоғида Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузасини, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузасини эшитади ҳамда қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилиш ҳақида ёхуд уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг вакили фракцияларнинг Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси бўйича фикрлари ва таклифларини депутатларга етказиши шарт. Маърузалар бўйича муҳокама ўтказилади»;
42) 175-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Маромига етказилган Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ёки унинг вазифасини бажарувчи шахснинг маърузаси билан бошланади, кейин Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси вакилининг қўшимча маърузаси эшитилади»;
43) 176-модданинг:
биринчи қисмидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «ўзгартишлар» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «ўзгартишлар» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
44) 183-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«183-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўзининг Сенат билан биргаликдаги ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади:
1) Ўзбекистон Республикасининг референдумини ўтказиш ҳамда уни ўтказиш санасини тайинлаш ҳақида;
2) Ўзбекистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда давлат стратегик дастурларини қабул қилиш;
3) туманлар, шаҳарлар, вилоятларни ташкил этиш, тугатиш, уларнинг номини ҳамда чегараларини ўзгартириш;
4) Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясини тузиш;
5) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилини ва унинг ўринбосарини сайлаш;
6) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш;
7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикасига ҳужум қилинганда ёки тажовуздан бир-бирини мудофаа қилиш юзасидан тузилган шартнома мажбуриятларини бажариш зарурияти туғилганда уруш ҳолати эълон қилиш тўғрисидаги фармонини тасдиқлаш;
8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг умумий ёки қисман сафарбарлик эълон қилиш, фавқулодда ҳолат жорий этиш, унинг амал қилишини узайтириш ёки тугатиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш;
9) Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги ҳар йилги миллий маърузани эшитиш;
10) парламент текширувини ўтказиш.
Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 3 — 6, 9-бандларида назарда тутилган масалалар олдин Қонунчилик палатасида, кейин Сенатда кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг бир вақтнинг ўзида Қонунчилик палатасига ва Сенатга киритилган фармонларини тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар (ушбу модда биринчи қисмининг 7 ва 8-бандлари) мазкур бобда назарда тутилган тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Қонунчилик палатаси томонидан ушбу масалалар бўйича қабул қилинган қарорлар Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Ушбу модда биринчи қисмининг 2 ва 10-бандларида назарда тутилган масалалар, қоида тариқасида, Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма мажлисларида ушбу Регламентда назарда тутилган тартибда кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатасининг умумий сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа масалалар бўйича баёнотлари ҳамда мурожаатлари ушбу Регламент талабларига риоя этилган ҳолда қабул қилинадиган қарорлар билан расмийлаштирилади»;
45) 184-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан ўзининг мутлақ ваколатларига киритилган қуйидаги масалалар бўйича қарорлар қабул қилади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини эшитиш;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кўриб чиқиш ва маъқуллаш;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари бўйича ҳар йилги маърузасини эшитиш;
давлат органларининг мансабдор шахсларига парламент сўровини юбориш ва парламент назоратининг бошқа шаклларини амалга ошириш;
Қонунчилик палатаси Спикери ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш;
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш;
ўз фаолиятини ташкил этиш ва Қонунчилик палатасининг ички тартиб-қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан;
сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан»;
46) 19-боб 2-параграфининг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«2-§. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига номзодни кўриб чиқиш ва маъқуллаш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан ҳар йилги маърузасини эшитиш»;
47) 191-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«191-модда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг мансабдор шахслари сайлангандан ва органлари шакллангандан сўнг бир ой ичида ёки Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимидан озод этилганидан кейин ёхуд Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг амалдаги таркиби истеъфога чиққанидан кейин бир ой ичида Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши ва маъқуллаши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан барча фракциялар билан маслаҳатлашувлар ўтказилганидан сўнг тақдим этилади»;
48) 192-модда чиқариб ташлансин;
49) 193-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«193-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини тақдимнома киритилган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқади»;
50) 194-модданинг:
биринчи қисмидаги «ва тасдиқланаётганда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўшма» деган сўзлар «Қонунчилик палатасининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
51) 195-модданинг:
биринчи қисмидаги «ва сенаторларнинг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Депутатлар саволларига жавоблар тугаганидан кейин фракцияларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси Бош вазири лавозимига тақдим этилган номзод юзасидан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури бўйича ўз фикрлари ва нуқтаи назарларини билдириши мумкин»
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастури, фракциялар вакилларининг ўз фикрлари ва нуқтаи назарлари баён этилган чиқишлари эшитилганидан сўнг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини маъқуллаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилади»;
52) 196-модданинг биринчи қисмидаги «тасдиқлаш» деган сўз «маъқуллаш» деган сўз билан алмаштирилсин;
53) 197-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди унинг учун депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпи томонидан овоз берилган тақдирда маъқулланган ҳисобланади»;
иккинчи қисмидаги «лавозимига номзодни тасдиқлаш» деган сўзлар «номзодини маъқуллаш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
54) 198-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«198-модда.
Агар овоз бериш вақтида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди депутатлар умумий сонининг ярмидан кўпининг овозини тўплай олмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти барча фракциялар билан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказилганидан кейин Бош вазир лавозимига номзодни яна икки марта тақдим этиш ҳуқуқига эга.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш ушбу Регламентнинг 193 — 197-моддаларига мувофиқ ўтказилади»;
55) 199-модданинг:
учинчи қисмидаги «кўриб чиқиш» деган сўзлар «эшитиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «кўриб чиқиш» деган сўзлар «эшитиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
56) 200-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«200-модда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ва Қонунчилик палатаси ўртасида зиддиятлар доимий тус олган ҳолда депутатлар умумий сонининг камида учдан бир қисми томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти номига расман киритилган таклиф бўйича Қонунчилик палатасининг муҳокамасига Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш ҳақидаги масала киритилади»;
57) 201-модда қуйидаги таҳрирда баён тилсин:
«201-модда.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига нисбатан ишончсизлик вотуми, агар унинг учун депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисми овоз берса, қабул қилинган ҳисобланади»;
58) 202-моддадаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига» деган сўзлар «Қонунчилик палатасига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
59) 19-бобнинг 4-параграфи чиқариб ташлансин;
60) 218-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«218-модда.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан тўққиз нафар аъзодан иборат таркибда тузилади ва доимий асосда фаолият юритади. Марказий сайлов комиссиясининг бир нафар аъзоси Қорақалпоғистон Республикасининг вакили бўлади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсиясига кўра Қонунчилик палатаси томонидан сайланади»;
61) 224-модданинг иккинчи қисмидаги «ярмидан кўпи» деган сўзлар «кўпчилиги» деган сўз билан алмаштирилсин;
62) 19-боб қуйидаги мазмундаги 91-параграф билан тўлдирилсин:
«91-§. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) сайлаш
2261-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига номзод Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан киритилади.
2262-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) лавозимига кўрсатилган номзод муҳокамаси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мазкур номзод иштирокида ўтказилади. Депутатлар муҳокама этилаётган номзод бўйича ўз фикрларини билдиришга ҳақли.
2263-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) номзодини сайлаш масаласи юзасидан Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинади, мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кун ичида Қонунчилик палатаси томонидан Сенатга ва Ўзбекистон Республикасининг Президентига юборилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) номзоди, агар номзод учун депутатлар умумий сонининг кўпчилиги овоз берса, Қонунчилик палатаси томонидан тасдиқланган ҳисобланади.
2264-модда.
Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) қонунда назарда тутилган асослар бўйича муддатидан илгари лавозимидан озод қилиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқиши мумкин. Ушбу масала юзасидан қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Сенатга ва Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
2265-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилини (Болалар омбудсманини) жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки суд тартибида бериладиган маъмурий жазо чораларини қўллашга розилик бериш тўғрисидаги масала ушбу Регламентнинг 231 — 234-моддаларида назарда тутилган муддатларда ва тартибда Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади. Мазкур масала юзасидан қабул қилинган қарор дарҳол Сенатга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига маълумот учун юборилади»;
63) 236-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«236-модда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аъзолари уларнинг номзодлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Қонунчилик палатаси томонидан маъқулланганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади»;
64) 237-моддадаги «масъул қўмита ва фракциялар» деган сўзлар «масъул қўмита, фракциялар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
65) 238-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«238-модда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг лавозимига номзод унинг номзоди Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётганда ва маъқулланаётганда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракатлар дастури билан ўзаро боғлиқ бўлган, истиқболга мўлжалланган мақсадли кўрсаткичлар ва вазифаларга эришиш борасидаги ҳуқуқий, иқтисодий, ижтимоий, ташкилий-техник чораларни назарда тутувчи ҳаракатлар режасини тақдим этади»;
66) 239-моддадаги «Бош вазири» деган сўзлар «Президенти» деган сўз билан алмаштирилсин;
67) 240-моддадаги «тасдиқланганидан» деган сўз «лавозимга тайинланганидан» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
68) 20-боб 3-параграфининг номидаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
69) 241-моддадаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
70) 242-моддадаги «ўзгартиш» деган сўз «ўзгартириш» деган сўз билан алмаштирилсин;
71) 244-модданинг:
иккинчи қисмидаги «Молия вазирлиги» деган сўзлар «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар» деган сўзлар «Бюджет ва иқтисодий масалалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар» деган сўзлар «Бюджет ва иқтисодий масалалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
72) 245-модданинг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ҳисоботни кўриб чиқиш чоғида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг маърузаси, Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг хулосаси, фракцияларнинг фикрлари ва таклифлари эшитилади, муҳокама ўтказилади ва тегишли қарор қабул қилинади»;
73) 246-моддадаги «ва хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
74) 249-модданинг:
биринчи қисмидаги «ва хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмидаги «ва хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисми «ёзма жавоб» деган сўзлардан кейин «қоида тариқасида» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
75) 250-моддадаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
76) 253-модданинг:
биринчи қисмидаги «ва хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмидаги «ва хўжалик бошқаруви органларининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
77) 254-моддадаги «давлат бошқаруви органларининг» деган сўзлар «республика ижро этувчи ҳокимият органларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
78) 256-модданинг:
биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳукумат аъзолари билан биргаликда ҳар ярим йилда Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган, тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисида ҳисобот тақдим этади»;
учинчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси халқига ҳамда Олий Мажлисига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
79) 257-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«257-модда.
Қонунчилик палатаси, зарур бўлган ҳолларда, ўз мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришнинг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришининг долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи ушбу Регламентнинг 22-бобига мувофиқ парламент сўрови тартибида эшитилади.
Фракциялар, қўмиталар Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини дастлабки тарзда кўриб чиқади ҳамда фикрлар ва таклифларни ишлаб чиқади, улар Қонунчилик палатасининг мажлисида мажбурий равишда ҳамда ҳар томонлама муҳокама қилиниши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда ҳукуматнинг мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришининг долзарб масалаларига доир фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади»;
80) 258-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«258-модда.
Қонунчилик палатаси зарур бўлган ҳолларда, ўзининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги масала фракциялар, қўмиталар ташаббусига кўра Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисида Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш тўғрисидаги Қонунчилик палатаси қарори олдиндан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш тўғрисидаги қарори эса тегишли давлат органига юборилади.
Қонунчилик палатаси мажлисига таклиф этилган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосига, давлат органи раҳбарига сўзга чиқиш учун, қоида тариқасида, 20 дақиқагача, депутатларнинг саволларига жавоб бериш учун эса кўпи билан 30 дақиқагача вақт ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, унда тегишинча Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг, давлат органлари раҳбарларининг фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар бўлиши, шунингдек уларнинг ишига баҳо берилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзосининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботини эшитиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси уни истеъфога чиқариш тўғрисидаги таклифни Ўзбекистон Республикаси Президентига кўриб чиқиш учун киритишга ҳақли.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ҳисоботларини эшитиш якунлари бўйича қабул қилинган Қонунчилик палатаси қарори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қарори эса тегишли давлат органига юборилади»;
81) қуйидаги мазмундаги 2601-модда билан тўлдирилсин:
«2601-модда.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) ҳар йили, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига бола ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликка давлат органлари, шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан риоя этилиши ҳолати ҳақида маъруза (бундан буён матнда Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг маърузаси деб юритилади) тақдим этади.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг маърузаси дастлабки тарзда фракциялар томонидан кўриб чиқилади.
Қонунчилик палатаси мажлисида Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг маърузасини муҳокама қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Болалар омбудсманининг) чиқишидан бошланади, маърузадан сўнг фракцияларнинг вакиллари сўзга чиқади.
Бола ҳуқуқлари бўйича вакилнинг маърузасини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси томонидан қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакилига (Болалар омбудсманига) юборилади»;
82) 261-модданинг:
учинчи қисмидаги «кўриб чиқиш» деган сўзлар «эшитиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «кўриб чиқиш» деган сўзлар «эшитиш» деган сўз билан алмаштирилсин;
83) 262-модданинг:
биринчи қисмидаги «эшитади» деган сўз «кўриб чиқади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисмидаги «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар» деган сўзлар «Бюджет ва иқтисодий масалалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар» деган сўзлар «Бюджет ва иқтисодий масалалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар» деган сўзлар «Бюджет ва иқтисодий масалалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
бешинчи қисмидаги «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар» деган сўзлар «Бюджет ва иқтисодий масалалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
олтинчи қисмидаги «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар» деган сўзлар «Бюджет ва иқтисодий масалалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ҳисоботини кўриб чиқиш якунлари бўйича Қонунчилик палатаси қарор қабул қилади, қарор қабул қилинган кунидан эътиборан ўн кун ичида Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборилади»;
84) 264-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«264-модда.
Қонунчилик палатасининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзоларининг ўз фаолияти масалалари юзасидан ҳисоботларини, давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш фракциялар, қўмиталар ташаббусига кўра амалга оширилади ҳамда Қонунчилик палатаси мажлисининг кун тартибига мувофиқ ўтказилади»;
85) 265-модданинг:
учинчи қисмидаги «ва хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш якунлари бўйича қўмиталар қарор қабул қилади, қарор тегишли давлат органига юборилади»;
бешинчи қисмидаги «ва хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
олтинчи қисмидаги «ва хўжалик бошқаруви органлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
86) 266-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«266-модда.
Мамлакатнинг хавфсизлиги, барқарор ривожланиши асосларига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларига, жамият ва давлат манфаатларига таҳдид соладиган фактлар ҳамда воқеаларни ўрганиш мақсадида Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарори билан парламент текшируви ўтказилиши мумкин.
Парламент текширувини ўтказиш учун депутатлар ва Сенат аъзолари орасидан тенглик асосида махсус комиссия тузилади.
Махсус комиссия парламент текширувини ўтказишда қуйидагиларга ҳақли:
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг вакилларини, мутахассисларни, экспертларни ва олимларни комиссия ишига жалб этишга;
давлат органларидан, хўжалик бошқаруви органларидан, бошқа ташкилотлардан, шунингдек фуқаролардан зарур маълумотларни сўраб олишга;
давлат органларининг, хўжалик бошқаруви органларининг, бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахсларини, шунингдек фуқароларни тушунтиришлар бериш учун таклиф этишга.
Махсус комиссия Қонунчилик палатаси ва Сенатнинг қўшма қарорига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Махсус комиссия бажарилган ишлар тўғрисида Қонунчилик палатаси ва Сенат томонидан белгиланган муддатда уларни хабардор қилади»;
87) 267-модда:
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган депутатликка номзодлар рўйхати асосида сайланган депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси тегишинча сиёсий партия фракцияси томонидан белгиланади»;
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фракциялар ҳар йили Кенгаш билан биргаликда депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси учун мўлжалланган вақтни белгилайди. Депутатларнинг сайловчилар билан алоқаси учун, қоида тариқасида, Қонунчилик палатасининг сессиялари даврида ҳар ойнинг охирги ҳафтаси ажратилади»;
88) 274-модданинг биринчи қисмидаги «Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар» деган сўзлар «Бюджет ва иқтисодий масалалар» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
89) қуйидаги мазмундаги 278-модда билан тўлдирилсин:
«278-модда.
Қонунчилик палатаси ўзини ўзи тарқатиб юбориш тўғрисида депутатлар умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилик овози билан қарор қабул қилиши мумкин».
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ушбу Қарорнинг 1-банди 4, 5, 8-кичик бандлари ва 18-кичик банди учинчи хатбошиси навбатдаги чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг биринчи мажлиси чақирилган кундан эътиборан амалга киритилади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари У. ИНОЯТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 20 март,
4166-IV-сон