Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларининг солиқ муносабатларида аниқ ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 127-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1080-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларининг солиқ муносабатларида аниқ ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 127-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1080-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2023 йил 15 ноябрда киритилган «Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларининг солиқ муносабатларида аниқ ҳуқуқий мақоми белгиланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 127-моддасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги ҚЛ-1080-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 февраль,
4012-IV-сон