Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
қарори
«Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимга ҳамда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомани (Тошкент, 2022 йил 1 июнь) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-1121-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси ҳақида
«Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимга ҳамда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомани (Тошкент, 2022 йил 1 июнь) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-1121-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 31 январда киритилган «Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимга ҳамда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи бюджетини шакллантириш ва ижро этиш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги Баённомани (Тошкент, 2022 йил 1 июнь) ратификация қилиш тўғрисида»ги ҚЛ-1121-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси кун тартиби лойиҳасига киритилсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 февраль,
4011-IV-сон