Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ҚЛ-1119-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси ҳақида
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ҚЛ-1119-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2024 йил 12 январда киритилган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ҚЛ-1119-сонли Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўриб чиқиши учун қабул қилинсин.
2. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 февраль,
4008-IV-сон