Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Девони раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Б. Раджабовнинг «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони томонидан 2023 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида»ги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади).
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Девони (Б. Раджабов):
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятига ташкилий, ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий ва моддий-техника таъминоти бўйича хизмат кўрсатиш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида Девон таркибий бўлинмаларининг фаолиятини янада кучайтириш;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси фаолиятига «edo.ijro.uz» модули орқали электрон ҳужжат айланиши тизимини тўлиқ жорий этиш чораларини кўрсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 12 февраль,
4018-IV-сон