Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2023 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (омбудсманнинг) 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман):
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳридаги ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликни янада кучайтириш;
мурожаатларда кўтарилган муаммоли масалаларни чуқур таҳлил қилиш ҳамда амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш орқали тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифларни ишлаб чиқиш чораларини кўрсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қўмиталари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) билан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳамкорликнинг самарадорлигини янада ошириш чораларини кўрсин.
4. Ушбу Қарор Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилсин.
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 13 февраль,
4020-IV-сон