14.03.2024 йилдаги ПҚ-125-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қашқадарё вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 75 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электр энергиясини ишлаб чиқариш манбаларини диверсификациялаш, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг энергия ресурсларига ортиб бораётган эҳтиёжини таъминлаш, электр энергиясини ишлаб чиқаришда табиий газдан фойдаланишни камайтириш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Осиё тараққиёт банкининг молиявий ва техник кўмагида Ўзбекистон Республикасининг «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги Қонуни асосида «Қашқадарё вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 75 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қуриш ва бошқариш» лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) молиялаштириш, лойиҳалаштириш, қуриш, ишга тушириш ва синовдан ўтказиш, унга эгалик қилиш, техник хизмат кўрсатиш ва ундан фойдаланиш, ишлаб чиқарилган электр энергиясини етказиб бериш (сотиш), шунингдек, қуёш фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тизимига улаш учун қуриладиган ҳаво электр узатиш тармоқлари ва бошқа электр инфратузилмасини барпо этиш бўйича халқаро тендер натижаларига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «Abu Dhabi Future Energy Company PJSC — Masdar» (БАА) компанияси тендер ғолиби (кейинги ўринларда — Тендер ғолиби) деб топилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Тендер ғолиби томонидан Лойиҳани амалга ошириш учун хусусий шерик сифатида Ўзбекистон Республикасида «Nur Kashkadarya Solar PV» МЧЖ (кейинги ўринларда — Хусусий шерик) таъсис этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон Республикаси номидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тендер ғолиби номидан Хусусий шерик ўртасида 2023 йил 30 ноябрда Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тузилганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга оширишнинг бутун даври мобайнида Қашқадарё вилоятида қуввати 300 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини ҳамда 75 МВт бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини Хусусий шерик лойиҳалаштириши, молиялаштириши, қуриши ва эксплуатация қилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзага келиши мумкин бўлган хавф-хатарларни ўз зиммасига олган ҳолда, дастлабки баҳолаш бўйича жами 250,5 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ (кейинги ўринларда — Давлат шериги) ва Хусусий шерик ўртасида 2023 йил 30 ноябрда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим имзоланганлиги ҳамда унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерик ишлаб чиқарилган электр энергиясини ва электр энергиясини сақлаш тизимидаги қувватни Давлат шеригига кафолатланган тарзда сотиш мажбуриятини олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерик қурилиш давридаги ўз мажбуриятлари лозим даражада бажарилишининг таъминоти сифатида 60 млн АҚШ доллари миқдорида биринчи даражали хорижий банк кафолатини тақдим этиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа доирасида фотоэлектр станциясини ягона электр энергетика тармоғига улаш учун Хусусий шерик томонидан ҳаво электр узатиш тармоқлари қурилиши ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни Давлат шеригига топшириш мажбуриятини ўз зиммасига олиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шериги 25 йил давомида электр энергиясини кафолатланган тарзда харид қилиш мажбуриятини олиши белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Лойиҳа доирасида юзага келадиган қисқартирилган иссиқхона гази эмиссиялари ҳажми (яшил атрибутлар) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тўлиқ тасарруф қилиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Хусусий шерик ўртасида имзоланган Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим тасдиқлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат шериги ва Хусусий шерик ўртасида тузилган Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим маъқуллансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битим доирасида ишлаб чиқарилган 1 киловатт соат электр энергияси учун чет эл валютасида деноминацияланган 0,03 АҚШ доллари ва электр энергиясини сақлаш тизимининг фойдаланишга тайёр ҳолати учун ҳар бир мегаваттига (соатига) 6,33 АҚШ доллари миқдорида тариф ўрнатилганлиги белгилаб қўйилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПҚ-39-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Энергетика вазирлиги ҳамда Давлат шеригига Хусусий шерик томонидан Лойиҳани амалга ошириш доирасида имзоланган битимлар бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, Хусусий шерик ва Тендер ғолиби ҳуқуқини Лойиҳани молиялаштиришда иштирок этадиган бошқа кредиторларга тўғридан-тўғри ўтказиш юзасидан битимлар тузиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат шеригига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерик билан биргаликда Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимда белгиланган тартиб-таомилларга мувофиқ Лойиҳани амалга ошириш учун халқаро мустақил инжиниринг компаниясини ва бошқа маслаҳатчиларни тўғридан-тўғри шартномалар тузган ҳолда жалб қилишга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариладиган электр энергиясини уч ой мобайнида сотиб олиш мажбурияти бажарилишининг таъминоти сифатида Хусусий шерик фойдасига хорижий банкнинг чет эл валютасида тасдиқланган ва тикланадиган аккредитивини очишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳани амалга ошириш доирасида Хусусий шерикка, барча солиқлар ва йиғимлар тўланган ҳолда, қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл валютасида маблағлар олиш ва улардан фойдаланиш (шу жумладан, чет эл валютасида кредит тушумлари) учун чет элдаги банкларда банк ҳисобварақларини очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган хорижий пудрат ташкилотлари, етказиб берувчилар ёки хорижий кредиторларга тўловларни Ўзбекистон Республикасидаги банк ҳисобварақлари орқали ўтказмасдан, тўғридан-тўғри амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Хусусий шерик билан биргаликда уч ой муддатда Лойиҳани амалга ошириш учун Қашқадарё вилояти ҳудудида қуёш фотоэлектр станциясини, электр энергиясини сақлаш тизимини, электр узатиш тармоқларини ва электр инфратузилмаси қурилмаларини қуриш учун зарур ер участкаларини танлаб олсин ва уларнинг чегараларига аниқлик киритиб, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусий шерик томонидан тақдим этиладиган Лойиҳа ҳужжатлари асосида танланган ер участкасини Энергетика вазирлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги мазкур ер участкаси Лойиҳани амалга ошириш муддатига тенг даврга Хусусий шерикка ижарага берилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, Хусусий шерик томонидан ер участкалари учун тўланадиган ижара тўлови миқдори ер солиғи миқдорига тенглаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, Лойиҳани амалга оширишда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан фойдаланганлик (тоифаси ўзгартирилганлиги) учун қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчилиги ўрнини қоплашдан (компенсация тўловларидан) озод қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуёш фотоэлектр станциясини ва электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш билан боғлиқ қурилиш ва ер ишларини бажариш, бино ва иншоотлар пойдеворини лойиҳалаштириш нормалари ва қоидалари халқаро стандартлар билан тартибга солинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электр энергияси ва электр энергиясини сақлаш тизимидан фойдаланганлик учун тўловлар чет эл валютасида деноминацияланган қатъий тариф бўйича миллий валютада амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Хусусий шерикнинг буюртманомасига биноан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги — Лойиҳани амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассислар учун кириш визалари, зарур ҳолларда, Ислом Каримов номидаги «Тошкент» халқаро аэропортида белгиланган тартибда расмийлаштирилишини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги — Хусусий шерик ва Лойиҳа доирасида жалб қилинадиган пудрат ташкилотларининг хорижий мутахассислари ҳамда уларнинг оила аъзоларига кўп марталик виза берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқномалар берилишини (муддати узайтиришини) таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш муддати давомида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
станциядан 500 метр радиус ичида станцияга соя тушишига сабаб бўлувчи объектларнинг қурилмаслигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан биргаликда станцияда ҳаво ифлосланишига олиб келувчи (радиация камайишига сабаб бўладиган) 5 км радиус ҳудудда янги саноат объектини қуриш, қазилмалар қазиб олиш ёки чиқиндилар билан амалиётларнинг, шунингдек, мавжуд сувнинг камайишига сабаб бўладиган ишларнинг амалга оширилмаслигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Энергетика вазирлиги билан биргаликда Лойиҳа амалга оширилиши, шунингдек, томонларнинг Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ва Электр энергиясини сотиб олиш тўғрисидаги битимлар доирасидаги мажбуриятлари бажарилиши устидан доимий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Адлия вазирлиги Лойиҳани амалга ошириш доирасида Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги битим ва унинг қоидаларига мувофиқ имзоланган битимлар юзасидан юридик хулосалар берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодиёт ва молия вазирига Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг аккредитив очадиган хорижий банк олдидаги тўлов мажбуриятлари Осиё тараққиёт банки, Жаҳон банки ёки Европа тикланиш ва тараққиёт банки кафолати орқали бажарилган тақдирда, мазкур банк билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига мақбул шаклдаги ушбу банк харажатларини қоплаш тўғрисидаги битимни имзолаш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Лойиҳа ҳужжатлари белгиланган тартибда экологик экспертизадан ўтказилишини таъминласин ва Лойиҳани амалга оширишда табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб энергетика вазири Ж.Т. Мирзамаҳмудов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 14 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-125-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.03.2024 й., 07/24/125/0213-сон; 05.02.2025 й., 07/25/39/0108-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)