13.03.2024 йилдаги ПФ-49-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 13.03.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон — 2030» стратегиясини амалга ошириш доирасида 2024 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга ўз вақтида, тўлақонли ва сифатли эришилишини таъминлаш, республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг бу борадаги масъулияти ва шахсий жавобгарлигини ошириш ҳамда фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) (кейинги ўринларда — самарадорлик кўрсаткичлари), уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда улар томонидан ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастури Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги чора-тадбирлар дастури асосида ишлаб чиқиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан ва уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари асосида туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан ҳамда уларга эришиш бўйича ойлик иш режалари туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, самарадорлик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада чораклар кесимида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Самарадорлик кўрсаткичларига ўз вақтида ва сифатли эришилишини таъминлаш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш тизимини рақамлаштириш мақсадида белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг «samaradorlik.uz» электрон платформасига (кейинги ўринларда — платформа) киритилади ҳамда унда раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Статистика агентлиги ва бошқа давлат ташкилотларининг ахборот тизимларида электрон ҳисоботи юритиладиган самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари ушбу ахборот тизимларини платформага интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарадорлик кўрсаткичлари бажарилганлиги Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган ташкилотлар ёки Вазирлар Маҳкамасининг масъул ходимлари томонидан тасдиқланади, бундан натижаси автоматик тарзда шакллантириладиган самарадорлик кўрсаткичлари мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига белгиланадиган салмоқ ўлчови йиғиндисидан келиб чиқиб, самарадорлик кўрсаткичлари улар бажарилиши 70 фоиздан кам бўлганда — «қониқарсиз», 70 фоиздан 85 фоизгача — «қониқарли», 85 фоиздан 100 фоизгача — «яхши» ҳамда 100 фоиз ва ундан юқори бўлганда «аъло» деб баҳоланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот платформага ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мониторинг қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилишида раҳбарларнинг шахсий масъулиятини ошириш мақсадида ўрнатилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантириш тўловлари миқдори уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари «қониқарсиз» деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари келгуси уч ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади, бундан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида самарадорлик кўрсаткичлари асослантирилган сабабларга кўра бажарилмаганлиги тасдиқланган ҳоллар мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари «қониқарсиз» деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига нисбатан уларнинг эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳар бир ташкилот бўйича ҳисоботларни ҳар йили эшитиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолашда платформада шакллантирилган самарадорлик кўрсаткичлари бирламчи манба ҳисобланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолияти самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳоланадиган республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида тасдиқланадиган самарадорлик кўрсаткичлари, уларга белгиланадиган салмоқ ўлчови ва бошқа кўрсаткичлар Вазирлар Маҳкамаси Раёсати қарори билан ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) бир ҳафта муддатда республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари, уларга эришиш бўйича «йўл хариталари» ҳамда улар томонидан ҳудудларда амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бир ой муддатда:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб амалга ошириладиган рағбатлантириш тўловлари турлари ва уларни ҳисоблаш тартибини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичларини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Рақамли технологиялар вазирлиги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ушбу Фармон талабларидан келиб чиқиб, Давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан платформани такомиллаштирсин ва тегишли ахборот тизимлари билан интеграция қилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазирлиги Статистика агентлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда электрон ҳисоботи юритилмайдиган самарадорлик кўрсаткичларини 2025 йил якунига қадар босқичма-босқич рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш асослари бўйича Давлат бошқаруви академиясида қисқа муддатли ўқув курсларни ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида платформа орқали баҳолаш тартибини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги икки ой муддатда давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган йирик хўжалик жамиятлари уставларига мазкур Фармондан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қуйидагиларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосарлари А. Раматов, Ж. Қўчқоров, Ж. Ходжаев, З. Махкамовага — тегишлилиги бўйича республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмаларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари учун самарадорлик кўрсаткичлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, уларга эришилишини таъминлаш юзасидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимларига — ўзларининг ўринбосарлари учун самарадорлик кўрсаткичлари ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши, уларга эришилишини таъминлаш, шунингдек, туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари учун самарадорлик кўрсаткичларини тасдиқлаш юзасидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосарига — республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятини самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш ишларини услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш, самарадорлик кўрсаткичлари натижалари бўйича таҳлилий маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиш юзасидан;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва давлат иштирокидаги йирик корхоналар раҳбарларига — ўзлари масъул бўлган тармоқ ва соҳалар бўйича белгиланган самарадорлик кўрсаткичларига эришилиши ҳамда маълумотларнинг тўғри ва ўз вақтида платформага киритилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 13 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-49-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.03.2024 й., 06/24/49/0205-сон; 10.05.2024 й., 06/24/75/0335-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон; 09.12.2025 й., 06/25/243/1128-сон)