ИЛОВА
|
« |
||||
|
14. |
Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, соҳил бўйи минтақасидаги бузилган ерларни қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш. |
1. Сирдарё вилоят ҳокимлиги бошчилигида Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, соҳил бўйи минтақасидаги бузилган ерларни қайта тиклаш ва реабилитация қилиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш. 2. Сирдарё дарёси бутун узунлиги бўйлаб экологик, гидрологик, гидрогеологик, тошқин сувларини хавфсиз ўтказиш, гидротехник, йўл-муҳандислик объектларини муҳофаза қилиш жиҳатдан ўрганишлар асосида муаммоли (қирғоқлар ювилган, ноқонуний қазилган, бузилган, чиқинди тўкилган, чўлланган) участкаларни аниқлаш ва уларни қайта тиклаш ва ободонлаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш. |
2024-2025 йиллар |
Сирдарё вилояти ҳокимлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги |
|
». |