Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2025 29.02.2024 йилдаги 107-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 10.10.2025
Ҳужжат 13.05.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 8 октябрдаги ПФ-181-сонли «Иссиқхона хўжаликлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва экспорт ҳажмини кўпайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт нархларини сунъий пасайтириб кўрсатиш ҳолатларининг олдини олиш, валюта тушумлари ўз вақтида ва тўлиқ таъминланишини назорат қилиш ҳамда ушбу соҳада яширин иқтисодиёт улушини кескин қисқартириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назоратни таъминлаш мақсадида 2024 йил 1 майдан бошлаб белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхат бўйича республикадан экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича шартномалар қийматини мониторинг қилиш ва экспорт нархлари шакллантирилиши устидан назорат ўрнатиш тартиби жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, минимал экспорт нархлари белгиланадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати (кейинги ўринларда — рўйхат) Савдо-саноат палатаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги таклифларига асосан Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан тасдиқланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 майдаги 274-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2024 й., 09/24/274/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Савдо-саноат палатасига Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга киритилган мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича минимал экспорт нархларини белгилаш ваколати берилсин.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 майдаги 274-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2024 й., 09/24/274/0341-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Савдо-саноат палатаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда доимий равишда мева-сабзавот маҳсулотлари бўйича ички ва ташқи бозор конъюнктурасини ўрганиб боради ҳамда ҳар ҳафтада республикадаги йирик улгуржи бозорларда шаклланган мева-сабзавотларнинг энг паст нархлари асосида рўйхатда кўрсатилган мева-сабзавот маҳсулотларига минимал экспорт нархларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда зарур ҳолларда ички ва ташқи бозор коньюнктурасида бўлган ўзгаришлардан келиб чиққан ҳолда, минимал экспорт нархлари ҳар куни эълон қилиб борилиши мумкин;
(3-банднинг «а» кичик банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 майдаги 274-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2024 й., 09/24/274/0341-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Савдо-саноат палатаси ҳар ҳафта (зарур ҳолларда ҳар куни) мева-сабзавот маҳсулотлари учун минимал экспорт нархлари Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритилишини таъминлайди, Палатанинг ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг расмий веб-сайтларида уларни эълон қилиб боради.
(3-банд «б» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 майдаги 274-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2024 й., 09/24/274/0341-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мева-сабзавот маҳсулотларига минимал экспорт нархлари Савдо-саноат палатасининг ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг расмий веб-сайтларида эълон қилинган кундан 2 иш куни ўтгач амалга киритилади;
(3-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 майдаги 274-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2024 й., 09/24/274/0341-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт нархи минимал экспорт нархларидан пасайтириб кўрсатилганлиги аниқлаганда, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан ушбу ҳолат бўйича йигирма тўрт соат ичида электрон ахборот алмашинуви тизими орқали Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига хабар берилади.
(3-банд «в» кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 11 майдаги 274-сонли қарорига асосан биринчи хатбоши билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.05.2024 й., 09/24/274/0341-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан аниқланган далиллар юзасидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўриб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (А. Мавлонов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) билан биргаликда бир ой муддатда божхона хизмати органларининг тегишли ахборот тизимларини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг ахборот тизимлари билан ўзаро интеграция қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Савдо-саноат палатаси (Д. Ваҳобов) Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги (И. Эргашев) ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч кун муддатда ушбу қарор билан жорий этилаётган янги тизимнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ёритиш бўйича тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари иштирокида брифинг ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Савдо-саноат палатаси раиси Д. Ваҳобов ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори И. Эргашев ҳамда инвестициялар, саноат ва савдо вазири Л. Кудратов мазкур қарор билан жорий этилаётган янги тизимнинг самарали фаолияти учун масъул ва шахсан жавобгар этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 29 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.03.2024 й., 09/24/107/0180-сон, 13.05.2024 й., 09/24/274/0341-сон)