13.02.2024 йилдаги 4032-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши ва Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма қарори, 13.02.2024 йилдаги 4032-IV-сон
Кучга кириш санаси
13.02.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшма қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича парламент комиссиясининг (бундан буён матнда Парламент комиссияси деб юритилади) ахборотини эшитиб, 2023 йил давомида Парламент комиссияси томонидан муайян ишлар амалга оширилганлигини қайд этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан 2023 йил учун ажратилган жами 226 млрд. 490 млн. сўм маблағни давлат субсидияси шаклида 191 млрд. 490 млн сўм, давлат ижтимоий буюртмаси шаклида 18 млрд. сўм ва давлат гранти шаклида 17 млрд. сўм миқдорида молиялаштириш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Парламент комиссияси қарорлари асосида давлат бюджети ҳисобидан «Нуроний» жамғармасига 35 млрд. 182 млн. сўм ва Прогрессив ислоҳотлар марказига 6 млрд. 500 млн. сўм қўшимча давлат субсидияси шаклида маблағ йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссиясининг қарорига асосан Жамоат фонди томонидан 2023 йилда давлат грантларининг 6 та танлови ўтказилган ва 200 та лойиҳа 18 млрд. сўмга молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўллаб-қувватланган лойиҳаларни амалга ошириш жараёнида 11 724 та давра суҳбати ва тадбир ташкил этилган ҳамда уларда 2 231 750 нафар фуқаро қамраб олинган, 535 нафар кўнгилли жалб этилган. 7 503 нафар фуқарога ижтимоий, ҳуқуқий, тиббий, психологик ёрдам кўрсатилган, 65 769 нафар фуқаронинг билим ва кўникмалари оширилган ва касбга ўқитилган, 9 536 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланган ҳамда 260 та фуқарога кредит ажратилишига ёрдам кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил давомида давлат органларининг таълим сифатини ошириш, соғлиқни сақлаш, энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, қурилиш, коммунал хўжалиги, камбағалликни қисқартириш ва бандлик каби соҳаларда жамоатчилик назоратини кучайтиришга йўналтирилган буюртмалари асосида Парламент комиссияси қарорига мувофиқ Жамоат фонди томонидан 11 та ижтимоий буюртмага очиқ танловлар эълон қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эълон қилинган давлат ижтимоий буюртмаси танловларига нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан 66 та лойиҳа келиб тушган. Келиб тушган лойиҳалар кўриб чиқилиб, 11 та давлат ижтимоий буюртмаси 18,5 млрд. сўмга молиялаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йил давомида Парламент комиссиясининг 19 маротаба йиғилиши ўтказилган, йиғилишларда 90 дан зиёд масала кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси томонидан Жамоат фонди билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссияларига (бундан буён матнда ҳудудий жамоат комиссиялари деб юритилади), Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондларига 12 маротаба ҳудудий лойиҳа ва дастурларни шакллантиришда, маблағлар тақсимотида услубий ёрдам кўрсатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг котибиятлари, ҳудудий жамоат комиссиялари билан ҳамкорликда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағларни мақсадли ва манзилли тақсимлаш, уларни ҳудудлардаги долзарб муаммолар ечимига йўналтириш ҳамда бошқа масалалар юзасидан давра суҳбати ташкил этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада фаолият юритаётган 14 та миллий маданий маркази раҳбарлари иштирокида нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаларида иштирок этиши бўйича 40 дан ортиқ «маҳорат дарслари» ўтказилган. Ушбу тадбирларда 3 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари иштирок этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда Ўзбекистон Миллий медиа ассоциациясига аъзо нодавлат телевидениелар томонидан олинган давлат гранти ва давлат ижтимоий буюртмаси ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан 34 та кўрсатув тайёрланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида муддатидан олдин овоз беришда иштирок этиши ва 4 нафар номзоднинг дастурлари бўйича сурдо таржимали видеороликлар тайёрланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига тақдим этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссиясининг 2023 йил 3 август, 15 декабрь ва 21 декабрь кунлари бўлиб ўтган йиғилишларида давлат субсидияси олувчи ташкилотларнинг 2023 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ҳисоботлари кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Танловларни электрон тизим орқали ташкил этиш, барча тартиб-таомилларни тўлиқ рақамлаштириш мақсадида замонавий электрон онлайн платформа яратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Озарбайжон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Нодавлат ташкилотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш агентлиги ва Парламент комиссияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, маблағларни ҳудудларда манзилли ва мақсадли сарфланиши шунингдек уларнинг натижадорлиги ва самарадорлигини таъминлаш ҳолати мониторинг қилинган. Мониторинг натижасида 136 та нодавлат нотижорат ташкилоти ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан жами 5 млрд. 645,4 млн. сўм маблағ мақсадсиз ва нотўғри ишлатилганлиги сабабли қайтарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағларни мақсадли тақсимлаш, уларни ҳудудларнинг долзарб муаммолари ечимига йўналтириш ҳамда самарадорликни баҳолаш борасидаги ишлар танқидий кўриб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳудудий жамоат комиссияларининг давлат органлари билан ижтимоий шериклик асосида муаммолар етарли даражада ўрганилмаган, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ижтимоий шериклиги масалалари муҳокама этилмаган, масалалар тегишли халқ депутатлари Кенгашлари муҳокамасига киритилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда ҳудудий жамоат комиссиялари ташаббуси билан жамоатчилик назорати субъектларининг касбий билим ва кўникмаларини юксалтириш юзасидан семинар-тренинглар ва ўқувлар ўтказилмаган. Уларга ахборот-таҳлилий, ташкилий-услубий кўмак кўрсатиш тизими тўлиқ шаклланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссиясининг 2023 йилда амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Парламент комиссияси раиси А. Шадманов ва Жамоат фонди директори О. Хусанов:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
соҳалар кесимида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлари билан ҳамкорликда муайян ижтимоий-иқтисодий масалаларни ҳал этишга қаратилган социал ва ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳалар ҳажмини босқичма-босқич ошириб бориш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўтказиладиган танловларнинг барча босқичларини рақамлаштириш орқали шаффоф ва соғлом рақобат муҳитини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари томонидан давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмалари танловларининг янада шаффоф ташкил этилишини таъминлаш мақсадида мазкур жамоат комиссияларининг фаолиятига услубий раҳбарликни самарали ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат субсидияси, давлат ижтимоий буюртмаси ва давлат гранти шаклида ажратилган маблағлар ҳисобига амалга оширилган дастур ва лойиҳаларнинг натижадорлигини тизимли равишда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда мониторинг ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат субсидияси ва давлат гранти шаклида маблағ олувчилар фаолиятининг самарадорлигини таҳлил қилиб, уларнинг сонини мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари ҳузуридаги ижтимоий шериклик бўйича жамоат комиссиялари фаолиятини самарали ташкил этишга кўмаклашиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Парламент комиссияси ва Жамоат фондининг фаолияти, эришилган натижалар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилиш мақсадида медиа-режа асосида оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот ишларини ташкил қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ривожлантиришга, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишни таъминлашга доир масалаларни мунтазам муҳокама қилиб бориш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда бошқа масъул идоралар ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда фуқаролик жамияти институтларининг жамият ривожланишидаги иштироки ва қўшаётган ҳиссасини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари З. Ибрагимова ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 13 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4032-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА

КҚ-680-IV-сон