27.02.2024 йилдаги ЎРҚ-913-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 28 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2024 йил 19 январда маъқулланган

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги йилларда Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишни енгиллаштириш ва рағбатлантириш мақсадида соҳага оид қатор тартиб-таомиллар танқидий жиҳатдан қайта кўриб чиқилиб, эскирган, замон талабларига жавоб бермайдиган бюрократик ғовлар ва тўсиқлар бекор қилинди. Кўрилган чоралар натижасида республикада ишбилармонлик муҳити яхшиланди, тадбиркорлик субъектлари ва хусусий инвесторлар учун кенг имкониятлар яратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга қонунчиликни халқаро нормаларга, шу жумладан Божхона тартиботларини соддалаштириш ва уйғунлаштириш тўғрисидаги халқаро конвенция (Киото, 1973 йил 18 май, 1999 йил 26 июндаги ўзгартиришлар билан), Жаҳон савдо ташкилотининг Божхона тартиботларини соддалаштириш тўғрисидаги битими ва Жаҳон божхона ташкилоти қоидаларига уйғунлаштириш орқали ташқи савдони янада либераллаштириш зарурати мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун қонунчиликдаги бўшлиқларни бартараф этишга, товарларни олиб киришда божхона қийматини аниқлашга доир нормаларни халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга, товарларни экспорт, реимпорт ва реэкспорт божхона режимларига жойлаштириш тартиб-таомилларини соддалаштиришга қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонун миллий қонунчилик халқаро стандартларга мувофиқлаштирилишини таъминлашга, шу жумладан иқтисодиётда тенг рақобат учун шарт-шароитлар яратишга ва чет эл инвестицияларини кенг жалб этишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 20 январда қабул қилинган ЎРҚ-400-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, 1-сонга илова; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 7, 433-модда, № 10, 670-модда; 2019 йил, № 1, 5-модда, № 2, 47-модда, № 5, 267-модда, № 9, 589-модда, № 10, 671-модда, № 12, 880-модда; 2020 йил, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 10, 969-модда; 2022 йил, № 2, 75-модда, № 7, 666-модда, № 12, 1190-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) 5-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин божхона зоналари ва эркин омборлар бўлиши мумкин. Бунда уларга жойлаштирилган товарлар божхона тўловларини тўлаш мақсадида, шунингдек иқтисодий сиёсат чораларини қўллаш учун божхона ҳудудидан ташқарида жойлашган деб қаралади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳудуди сарҳадлари Ўзбекистон Республикасининг божхона чегараси ҳисобланади (бундан буён матнда божхона чегараси деб юритилади)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) 32-модда қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Реэкспорт божхона режимига жойлаштирилган товарлар ушбу Кодекс 218-моддасининг тўртинчи қисмига мувофиқ белгиланган муддатларда божхона ҳудудидан амалда олиб чиқилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар товарлар учун транзит декларацияси улар реэкспорт божхона режимига жойлаштирилган кундан эътиборан уч иш куни ичида тақдим этилмаса, товарлар вақтинча сақлаш божхона режимига жойлаштирилиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) 35-модданинг учинчи қисми чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи ва иккинчи қисмлари қуйидаги мазмундаги биринчи қисм билан алмаштирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режими ушбу Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ белгиланган товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш муддати тугайдиган кундан кечиктирмай қуйидаги усулларнинг бири орқали тугалланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишлаш маҳсулотларини эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб чиқилган товарни ёки унинг қолдиғини реимпорт божхона режимига жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб чиқилган товарни ёки унинг қолдиғини амалда божхона органига тақдим этмасдан, ушбу Кодексда белгиланган талаблар ва шартларга риоя этган ҳолда экспорт божхона режимига жойлаштириш, бундан божхона тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ олиб чиқилган товар ёки унинг қолдиғи мажбурий тартибда реимпорт қилиниши шарт бўлган ҳоллар мустасно»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи — олтинчи қисмлари тегишинча иккинчи — бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимини тугаллашда товарнинг божхона расмийлаштируви божхона расмийлаштирувини амалга оширган божхона органи томонидан ёки ваколатли шахснинг аризасига кўра, ушбу товарнинг ўзига хос хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, зарур ҳажмда, божхона расмийлаштирувини амалга ошириш имкониятига эга бўлган бошқа божхона органи томонидан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани топширишда ваколатли шахс божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш божхона режимида товарни олиб чиқишга доир божхона юк декларациясини тақдим этиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

«Товарлар бир неча бор божхона омбори божхона режимига жойлаштирилганда божхона омбори божхона режимининг умумий амал қилиш муддати ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган муддатдан кўп бўлиши мумкин эмас»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;

6) 96-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарларнинг ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ бошқа шахсга ўтказилганлиги божхона омбори божхона режимига жойлаштирилган товарларни сақлаш муддатини тўхтатиб турмайди ва узайтирмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7) 100-модданинг матнидаги «божхона тўловлари тўланмаган ҳамда» деган сўзлар «божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, шунингдек» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8) қуйидаги мазмундаги 1031-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1031-модда. Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарни бошқа шахсга ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркин омбор божхона режимига жойлаштирилган товарни бошқа шахсга ўтказишга унга нисбатан эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга беришга қуйидаги шартларга риоя этилган тақдирда йўл қўйилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарни ёки унга нисбатан эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказувчи ваколатли шахс божхона органини олдиндан ёзма шаклда хабардор этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарга бўлган ҳуқуқни олувчи ваколатли шахс ушбу товарга нисбатан танланган божхона режими талаблари ва шартларига риоя этган ҳолда божхона юк декларациясини божхона органига беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли шахснинг товарга нисбатан эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш ҳуқуқи божхона юк декларацияси божхона органига берилган пайтдан эътиборан бошқа шахсга ўтказилган деб ҳисобланади. Божхона юк декларацияси берилган пайтда мазкур шахсда божхона режимига риоя этилишини таъминлаш билан боғлиқ бўлган мажбуриятлар юзага келади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9) 106-модданинг матнидаги «божхона тўловлари тўланмаган ҳамда» деган сўзлар «божхона божлари ва солиқлар тўланмаган, шунингдек» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10) 134-модда биринчи қисми 2-бандининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«қайта ишлашнинг технологик жараёни тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган техник-иқтисодий асослар (ҳисоб-китоблар) устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, устав фондининг (устав капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар учун»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган муддатни ҳисоблаш транспорт воситасини вақтинча олиб кириш расмийлаштирилган кундан эътиборан бошланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи ва учинчи қисмлари тегишинча учинчи ва тўртинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ташувчи барча товарлар тўғрисидаги ахборотнинг юк кузатув ҳужжатларига киритилишини таъминлаш ёки товарлар тўғрисидаги ахборотни божхона органи эътиборига етказиш учун божхона органи олдида жавобгар бўлади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи қисми олтинчи қисм деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13) 223-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«миллий автоташувчилар томонидан импорт товарларни ташиш товарларни божхона назорати остида ташиш учун жиҳозланган транспорт воситаларида амалга оширилган тақдирда»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14) 229-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Якка тартибда гувоҳнома олиш учун аризачи божхона органига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнома олиш учун электрон шаклдаги аризани;

транспорт воситасига нисбатан мулк ҳуқуқини ёки ундан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасининг олдидан, орқадан, чапдан, ўнгдан кўриниши, шунингдек пломбалар ва муҳрлар қўйиладиган жойнинг тасвири мавжуд бўлган, аризачи томонидан тасдиқланган рангли фотосуратларни. Битта фотосуратда битта автотранспорт воситасининг кўпи билан икки томонини бир вақтнинг ўзида тасвирлашга йўл қўйилади.

Конструкциянинг тури бўйича гувоҳнома олиш учун аризачи қайси божхона органининг фаолият кўрсатиш зонасида автотранспорт воситалари ишлаб чиқариладиган бўлса, ўша божхона органига Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнома олиш учун электрон шаклдаги аризани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт воситаси конструкциясининг чизмаларини ва батафсил тавсифини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситасининг олдидан, орқадан, чапдан, ўнгдан кўриниши, шунингдек пломбалар ва муҳрлар қўйиладиган жойнинг тасвири мавжуд бўлган, аризачи томонидан тасдиқланган рангли фотосуратларни. Битта фотосуратда битта автотранспорт воситасининг кўпи билан икки томонини бир вақтнинг ўзида тасвирлашга йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачидан ушбу моддада кўрсатилмаган бошқа ҳужжатлар тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун аризачи жавобгар бўлади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона органи тегишли қарор қабул қилинган санадан эътиборан бир иш кунидан кечиктирмай аризачига гувоҳнома бериши (юбориши) ёки гувоҳнома бериш рад этилганлиги ҳақида уни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали электрон шаклда хабардор қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи гувоҳнома бериш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали хабарнома олганидан кейин республиканинг исталган божхона органига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан белгиланган шаклда тўлдирилган гувоҳномани тақдим этади. Божхона органи гувоҳнома маълумотларини Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали текширади ва уни муҳр билан тасдиқлайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги саккизинчи — ўн иккинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу модда олтинчи қисмининг иккинчи хатбошисида кўрсатилган фактлар аниқланганда, агар аризада бартараф этилиши мумкин бўлган камчиликлар мавжуд бўлса, божхона органи уларни бартараф этиш учун аризачига муддат беради. Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома божхона органи томонидан бир иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали электрон шаклда аризачига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарномада тақдим этилган ҳужжатларда аниқланган камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш усуллари, шунингдек аризачи кўрсатилган сабабларни бартараф қилиб, тегишли ҳужжатларни кўриб чиқиш учун такроран тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади. Хабарномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўладиган вақтга мутаносиб бўлиши, лекин ўттиз иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органи аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида аризачига малакали ходимларни излашда, ҳужжатларни ва дастурларни маромига етказиш учун мутахассисларни жалб этишда, шунингдек гувоҳномани олиш учун бошқа зарур шарт-шароитларни яратишда кўмаклашиши ва зарур маслаҳатлар бериши керак, бундан аризачи таклиф этилган ёрдамни рад этган ҳоллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камчиликларни бартараф этиш тўғрисида хабарнома юборилган тақдирда, гувоҳнома бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар хабарномада кўрсатилган камчиликларни бартараф этмасдан ёки хабарномада кўрсатилган муддат ўтганидан кейин такроран тақдим этилган тақдирда, божхона органи гувоҳнома беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Бунда гувоҳнома беришни камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги хабарномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саккизинчи — ўн иккинчи қисмлари тегишинча ўн учинчи — ўн еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16) 231-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаси товарларни божхона пломбалари ва муҳрлари остида ташиш учун яроқсиз ҳолга келганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларининг миллий давлат рўйхатидан ўтказиш рақамлари алмашганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган ҳолатлар юзага келиши билан гувоҳноманинг амал қилиши тугатилган деб ҳисобланади ҳамда гувоҳноманинг амал қилиши тугатилганлиги тўғрисида божхона органи томонидан қарор қабул қилиш талаб этилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисми қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«божхона органининг гувоҳнома бериш тўғрисидаги қарори қонунга хилоф эканлиги аниқланганда»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмидаги «тўртинчи хатбошисида» деган сўзлар «тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи қисмидаги «етказилади» деган сўз «Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали етказилади» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18) 260-модданинг биринчи қисми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«жисмоний шахс божхона ҳудудига киргунига ёки бу ҳудуддан чиққунига қадар ёки кейин олиб кириладиган ёки олиб чиқиладиган, алоҳида кузатиб бориладиган багажда божхона чегарасидан олиб ўтиладиган нотижорат мақсадлардаги товарларнинг»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари тегишинча бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в» бандининг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи қисми «тегишли божхона тўловлари тўланганидан» деган сўзлардан кейин «ёки ушбу Кодекснинг 47-бобига мувофиқ божхона тўловларини тўлаш таъминоти тақдим этилганидан» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчи қисмидаги «декларацияни қабул қилган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20) қуйидаги мазмундаги 2711-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2711-модда. Божхона экспертизаси тайинланганда товарларни чиқариб юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар чиқариб юборилгунига қадар тайинланган божхона экспертизасининг натижалари олингунига қадар товарларни чиқариб юбориш, башарти божхона юк декларациясида ҳисобланган миқдордаги божхона тўловлари тўланган ва божхона экспертизаси натижаларига кўра қўшимча равишда тўланиши лозим бўлган миқдордаги божхона тўловларини тўлаш таъминоти тақдим этилган бўлса, божхона органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларга нисбатан тақиқлар ва чекловлар қўлланилиши мумкинлигини кўрсатувчи белгилар божхона органлари томонидан аниқланган ва уларга риоя қилинганлигини исботловчи далиллар декларант томонидан тақдим этилмаган тақдирда, товарлар чиқариб юборилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21) 291-модданинг биринчи қисми:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«интеллектуал мулк объектларини Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбошиси саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22) 294-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона тўғрисидаги қонунчилик бузилишлари ҳоллари аниқланмаган, эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилмаган ёки бошқа божхона режимига жойлаштирилган товарларга нисбатан қуйидаги ҳолларда божхона тўловларини тўлаш мажбурияти юзага келмайди ёки тўланган божхона тўловлари қайтарилиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар бундай товарлар давлат мулкига ўтказилган ёки йўқ қилинган ёхуд ўзининг истеъмол хоссаларини йўқотиш ҳолатига келтирилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
агар бундай товарлар авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири оқибатида йўқ қилинган ёки қайтариб бўлмас тарзда йўқотилган бўлса. Ушбу йўқ қилинганлик ёки йўқотилганлик ҳолатлари ваколатли шахс ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бундай товарлар табиий равишда камайган тақдирда, бунда табиий камайиш ҳолати ваколатли шахс ва ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган бўлиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23) 297-модданинг иккинчи қисми қуйидаги мазмундаги 16-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«16) товарларни қайта ишлашда ҳосил бўладиган чиқиндиларни эркин муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига жойлаштирилганда»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24) 301-модда қуйидаги мазмундаги учинчи — саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қиймати асосини имкон қадар ушбу Кодекснинг 303-моддасида белгиланган мазкур товарнинг битим қиймати ташкил этиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бобнинг қоидалари Тарифлар ва савдо бўйича Бош битимнинг VII моддасида ҳамда Тарифлар ва савдо бўйича Бош битимнинг VII моддасини қўллаш тўғрисидаги битимда (Марокаш, 1994 йил 15 апрель) белгиланган умумий принциплар ва қоидаларга асосланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳудудига олиб кирилаётган товарнинг божхона қийматини аниқлаш товарларнинг ихтиёрий ёки сохта божхона қийматидан фойдаланишга асосланмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиб-таомиллари умум қўлланиладиган бўлиши керак, яъни улар товарларни етказиб бериш манбаларига, шу жумладан товарларнинг келиб чиқишига, товарлар турига, битим иштирокчиларига ва бошқа омилларга қараб фарқ қилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини аниқлаш тартиб-таомилларидан демпингга қарши курашиш мақсадида фойдаланилмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси Тарифлар ва савдо бўйича Бош битими VII моддасини қўллаш тўғрисидаги битимнинг (Марокаш, 1994 йил 15 апрель), шу жумладан ушбу битимга доир шарҳларнинг тегишли қоидаларидан, шунингдек Жаҳон савдо ташкилотининг Божхона баҳолаш қўмитаси ва Жаҳон божхона ташкилотининг Божхона баҳолаш бўйича техник қўмитаси томонидан қабул қилинган товарларнинг божхона қийматига доир ҳужжатлардан келиб чиққан ҳолда божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини аниқлаш усулларини танлашда ушбу боб қоидаларининг бир хил қўлланилишини таъминлашга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25) 303-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олиб кириладиган товарлар учун сотиб олувчи томонидан бевосита сотувчига ёки сотувчининг фойдаси учун бошқа шахсга тўланган ёки тўланиши лозим бўлган барча тўловларнинг умумий суммаси бундай товарлар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нарх деб ҳисобланади. Бунда тўловлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигида тақиқланмаган ҳар қандай шаклда бевосита ёки билвосита амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир битим доирасида кўп миқдорда сотиб олинган товарларнинг бир қисмини декларациялашда бундай товарлар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нарх декларацияланадиган товарларнинг миқдори ва сотиб олинган товарларнинг умумий миқдори билан тенг нисбатда аниқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмининг «в» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в) сотиб олувчи томонидан бепул ёки арзонлаштирилган нархда бевосита ёхуд билвосита кўрсатиладиган қуйидаги хизматларнинг ва етказиб бериладиган бошқа товарларнинг тегишли тарзда тақсимланган қиймати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кириладиган товарлар қайси хомашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа товарлардан ишлаб чиқилган (иборат) бўлса, ўша хомашё, материаллар, деталлар, ярим тайёр маҳсулотлар ва бошқа товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқаришда фойдаланилган асбоблар, штамплар, қолиплар ва бошқа шу каби товарлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқаришда сарфланган материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона ҳудудидан ташқарида тайёрланган ва олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқариш учун зарур бўлган лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш, муҳандислик, конструкторлик ишлари, дизайн, эскизлар ва чизмалар»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу модда биринчи қисмининг «в» бандида кўрсатилган харажатлар олиб кириладиган товарларни божхона ҳудудига олиб чиқиш учун ишлаб чиқаришга ва сотишга қаратилиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи ва тўртинчи қисмлари тегишинча тўртинчи ва бешинчи қисмлар деб ҳисоблансин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27) 305-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олиб кириладиган товарлар учун амалда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган нарх божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларга тегишли бўлиб, сотиб олувчи томонидан сотувчига ўтказиладиган дивидендлар ёки бошқа тўловлар, агар улар олиб кириладиган товарлар билан боғлиқ бўлмаса, олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматига киритилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмининг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«битим тарафлари юридик жиҳатдан тан олинган бизнес ҳамкорлар бўлса»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Шартнома муносабатларининг тарафлари бўлган, фойда олиш мақсадида фаолиятни амалга оширадиган ҳамда ушбу фаолият давомида барча харажатларни ва зарарларни биргаликда ўз зиммасига оладиган ваколатли шахслар юридик жиҳатдан тан олинган бизнес ҳамкорлар деб ҳисобланади. Агар бундай шахслардан бири бошқасининг ягона агенти ёки ягона дистрибьютори ёхуд ягона концессионери бўлса, улар ушбу модданинг мақсадлари учун ўзаро боғлиқ деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахс бошқа шахснинг хатти-ҳаракатларини амалий ёки ҳуқуқий жиҳатдан чекласа ёхуд назорат қилса, у бошқа шахсни бошқарувчи шахс деб ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар божхона органи олиб кирилган товарларнинг божхона қийматини ўзида мавжуд бўлган маълумотларга асосан захира усули билан аниқласа, у декларантнинг сўровига кўра бундай маълумотларнинг манбалари тўғрисида хабар беради. Божхона органи захира усулини тўғри қўллаш мақсадида бундай ахборотни йиғиб боради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи қисмининг «б» банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«б) икки муқобил қийматдан энг юқориси божхона баҳолаш мақсадлари учун қабул қилинишини назарда тутувчи тизимдан»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

«Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ баҳоланаётган товарларнинг божхона қийматини аниқлашнинг бир нечта усулини қўллаш имконияти мавжуд бўлган тақдирда, уларни қўллашнинг кетма-кетлигига амал қилиниши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олиб кириладиган товарларнинг ушбу моддага мувофиқ белгиланган божхона қиймати имкон қадар аввал белгиланган божхона қийматларига асосланиши керак»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30) 318-модданинг еттинчи қисми қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«товарлар божхона транзити, вақтинча сақлаш, божхона омбори, йўқ қилиш, давлат фойдасига воз кечиш божхона режимларига жойлаштирилган бўлса»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товарнинг божхона қийматини назорат қилишда божхона органи қуйидагиларнинг тўғрилигини кетма-кетликда текширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг маълум қилинган божхона қиймати тузилиши ва миқдорининг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг маълум қилинган божхона қийматини аниқлаш усулини танлаш ва қўллашнинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарнинг маълум қилинган божхона қиймати тўғрисидаги маълумотлар ҳужжатлар билан тасдиқланганлигининг»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи — олтинчи қисмлари тегишинча учинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ушбу бобнинг қоидалари товарнинг божхона қийматини аниқлаш учун тақдим этилган ҳар қандай маълумотнинг, ҳужжатнинг ёки декларациянинг тўғрилигини ёхуд аниқлигини тасдиқлаш бўйича божхона органларининг ҳуқуқини чекламайди ёки шубҳа остига қўймайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона ҳудудига олиб кириладиган товарнинг божхона қийматини назорат қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, шу жумладан товарнинг божхона қийматини нотўғри аниқлаш белгилари, товарнинг божхона қиймати тўғрисидаги маълумотларни нотўғри деб топиш асослари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32) 336-модданинг биринчи қисмидаги «87» рақами «72, 87» рақамлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«агар божхона омбори ёки эркин омбор сифатида очиқ майдонча маълум қилинаётган бўлса, бир квадрат метр майдон учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш баравари миқдорида ёки агар божхона омбори ёхуд эркин омбор сифатида бино маълум қилинаётган бўлса, бинонинг бир куб метр ҳажми учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч баравари миқдорида, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг бараваридан кам бўлмаган суммаси миқдорида — божхона омбори ёки эркин омбор эгалари учун»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбошисидаги «беш минг» деган сўзлар «ўн минг» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34) қуйидаги мазмундаги 3391-модда билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3391-модда. Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар айни бир шахс томонидан муайян вақт ичида бир неча божхона операцияси амалга оширилса, барча бундай божхона операцияларини бажариш чоғида юзага келадиган божхона тўловларини тўлашни таъминлаш учун ушбу Кодекснинг 339-моддасида белгиланган усуллардан бири билан божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминоти тақдим этилиши мумкин, бундан ушбу Кодекс 339-моддасининг иккинчи ва олтинчи хатбошиларида кўрсатилган усуллар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органи божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини, агар божхона тўловлари бундай таъминот ҳисобидан ушбу божхона органи томонидан ундирилиши мумкин бўлса, қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминоти товарларни чиқариб юборувчи божхона органига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловчи божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини ушбу Кодекснинг 336, 337 ва 338-моддаларида белгиланган ҳолларда юзага келадиган божхона тўловларини тўлашни таъминлашга доир бир ёки бир неча мажбурият бўйича тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминоти тўловчининг аризасида кўрсатилган муддатга божхона органлари томонидан қабул қилинади. Бунда божхона тўловларини тўлаш бош таъминотининг амал қилиш муддати тўловчининг аризасида кўрсатилган муддат ичида юзага келадиган божхона тўловларини тўлашни таъминлашга доир мажбуриятларни тўловчи томонидан бажариш муддатларидан кўп бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўловларини тўлашнинг бош таъминотини қўллаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35) 347-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Агар божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизидан ошмаса, у шаклланмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36) 349-модданинг учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Пенянинг фоиз ставкаси уни тўлаш бўйича мажбурият бажарилмаган ҳар бир календарь кун учун божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорлик суммасининг шу пайтда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш ставкасининг уч юздан бирига тенг миқдорида ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37) 353-модданинг еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловларининг суммаси божхона органлари томонидан қуйидаги ҳолларда қайтарилмайди, агар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уни қайтариш тўғрисидаги ариза ушбу модданинг иккинчи — тўртинчи қисмларида белгиланган тегишли муддатлар тугаганидан кейин берилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма фоизидан ошмаса»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38) 354-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Божхона органининг хатоси туфайли ортиқча тўланган ёки ундирилган божхона тўловлари суммаларини қайтариш устувор тартибда амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39) 370-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«370-модда. Товарларнинг таснифланиши бўйича дастлабки қарорни қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари товарларнинг таснифланишига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятининг товар номенклатурасига мувофиқ дастлабки қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини ва товарлар учун тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари миқдорини аниқлашга доир дастлабки қарорни қонунчиликда белгиланган тартибда қабул қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки қарор божхона органлари учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлабки қарорнинг шакли Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан белгиланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40) қуйидаги мазмундаги 3821 ва 3822-моддалар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3821-модда. Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритилган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича божхона органларининг ҳаракатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари олиб кирилаётган ёки олиб чиқилаётган товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштируви жараёнида Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритилган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги белгиларини аниқлаган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқ эгасини бу ҳақда бир иш куни ичида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабардор қилинган санадан эътиборан бир иш куни ичида ҳуқуқ эгасидан ариза келиб тушган тақдирда — уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ушбу Кодекснинг 382-моддасига мувофиқ чоралар кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқ эгаларидан ариза божхона органларига келиб тушмаган тақдирда — товарни ушбу Кодексга мувофиқ чиқариб юборишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритилган интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлиги белгилари товарларнинг божхона назорати шакллари қўлланилган ҳолдаги божхона расмийлаштируви чоғидаги хавфни бошқариш тизими натижаларига кўра аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3822-модда. Божхона органларининг интеллектуал мулк объектларини ўз ичига олган товарларнинг божхона назоратини амалга оширишдаги қўшимча ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлиги белгилари мавжуд бўлган товарлар аниқланганда божхона органлари Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритилмаган интеллектуал мулк объектларини ўз ичига олган товарларни чиқариб юборишни ушбу моддада назарда тутилган тартибда, ҳуқуқ эгасининг интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги аризасисиз тўхтатиб туришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш ва бекор қилиш ушбу моддага мувофиқ божхона органи раҳбарининг ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кўрсатмасига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари қўшимча ҳуқуқларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органининг давлат реестридаги Ўзбекистон Республикасида муҳофаза қилинадиган товар белгилари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарларни чиқариб юбориш ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ тўхтатиб турилган тақдирда, божхона органлари томонидан интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлиги белгилари мавжуд бўлган товарлар аниқланганда ҳуқуқ эгасини ёки унинг ваколатли вакилини ва декларантни хабардор қилиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш мақсадида товар белгисининг ҳуқуқ эгаси тўғрисидаги маълумотларни (номи, манзили, телефон рақами, почта манзили) аниқлаштириш учун Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органига сўров юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровда ҳимоя қилиш чоралари татбиқ этилаётган товарлар тўғрисидаги ахборот кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари ва Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли давлат органи ҳуқуқ эгасининг ёки унинг ваколатли вакилининг манзилини аниқлаш ва уни хабардор қилиш учун йигирма тўрт соат ичида барча зарур чораларни кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органлари томонидан йигирма тўрт соат ичида ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили тўғрисидаги маълумотларни олиш имкони бўлмаган тақдирда, товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш бекор қилинади ва товарларни чиқариб юбориш ушбу Кодексга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал мулк объектининг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили тўғрисидаги маълумотлар аниқланган тақдирда уларга хабар юборилади, шунингдек товарларни чиқариб юбориш уч иш кунига тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар мазкур муддат ичида ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили божхона органига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш муддатини ўн иш кунигача узайтириш тўғрисида ариза бермаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг чиқариб юборилишини тўхтатиб туришни бекор қилиш ҳақида ариза берганда, божхона органлари ушбу Кодексга мувофиқ товарларни чиқариб юборишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар ушбу модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган муддатда божхона органларига ҳуқуқ эгасининг ёки унинг ваколатли вакилининг товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги аризаси келиб тушган бўлса, уларни чиқариб юбориш дастлабки тарзда тўхтатиб турилган санадан эътиборан ўн иш кунига қадар тўхтатиб турилади. Бунда ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили ўн иш куни ичида қуйидагиларни божхона органига тақдим этиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги ҳақидаги иш бўйича суднинг ишни судда кўриш тайинланганлиги тўғрисидаги ажрими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) товарга нисбатан интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги ҳолати мавжуд эмаслиги тўғрисида суд томонидан қарор қабул қилинган тақдирда, декларантга ва бошқа шахсларга етказилган мулкий зарарнинг, шунингдек божхона органлари томонидан амалга оширилган харажатларнинг ўрнини қоплаш бўйича мажбурият. Бунда мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги мажбуриятда ҳар бир интеллектуал мулк объекти бўйича базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги пул маблағлари тегишли божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3) ушбу Кодекснинг 385-моддасида белгиланган тартибда интеллектуал мулк объектларини Интеллектуал мулк объектларининг божхона реестрига киритиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқлар бузилганлиги тўғрисидаги ишни судда кўриш тайинланганлиги ҳақидаги суд қарорини божхона органларига товарларни чиқариб юбориш дастлабки тарзда тўхтатиб турилган кундан эътиборан ўн иш куни ичида тақдим этган тақдирда, мазкур муддат ҳуқуқ эгасининг ёки унинг ваколатли вакилининг илтимосномасига кўра узайтирилиши, лекин кўпи билан ўн иш кунига узайтирилиши мумкин, бундан суднинг қарорида кўрсатилган бошқа муддатлар мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу моддада белгиланган талаблар товарларни чиқариб юбориш дастлабки тарзда тўхтатиб турилган кундан эътиборан ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан бажарилмаган тақдирда, товарларни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш бекор қилинади ҳамда уларни чиқариб юбориш ушбу Кодексга мувофиқ тикланади. Бунда декларантнинг ва божхона органларининг товарларни чиқариб юборишни ўн иш кунига тўхтатиб туриш бўйича харажатларининг ўрнини ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили қоплайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига» деган сўзлар «электрон шаклда божхона органларининг ахборот тизими орқали божхона органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолиятнинг товар номенклатураси коди ва интеллектуал мулк объектини ўз ичига олган товарнинг номи тўғрисидаги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк объектини ишлаб чиқарувчи ҳақидаги (номи, манзили, телефон рақами, почта манзили)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчи, олтинчи ва еттинчи хатбошилари тегишинча еттинчи, саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ҳуқуқ эгасининг ёки унинг ваколатли вакилининг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисидаги»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42) 388-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги ариза ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили томонидан божхона органларига берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги аризада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳимоя қилиниши учун ариза берилаётган, интеллектуал мулк объектларини ўз ичига олган товарларнинг тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳуқуқ эгасининг фикрича, унинг интеллектуал мулк объектига бўлган ҳуқуқларини бузаётган товарларнинг, божхона органлари бундай товарларни аниқлай олиши учун етарлича батафсил тавсифи, агар ҳуқуқ эгаси ёки унинг ваколатли вакили шундай маълумотларга эга бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тахмин қилинаётган ҳуқуқбузарликни аниқлашга кўмаклашадиган ҳар қандай бошқа ахборот (экспорт қилувчи, импорт қилувчи ёки юкни қабул қилувчи тўғрисидаги маълумотлар).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш бўйича чоралар кўриш тўғрисидаги аризага ҳуқуқ эгасининг ёки унинг ваколатли вакилининг товарни чиқариб юборишни тўхтатиб туриш туфайли декларантга етказилиши мумкин бўлган мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги ёзма шаклдаги мажбурияти илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мулкий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги мажбуриятда ҳар бир интеллектуал мулк объекти учун базавий ҳисоблаш миқдорининг юз баравари миқдоридаги маблағлар тегишли божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43) 389-модданинг биринчи қисмидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси» деган сўзлар «Божхона органи» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44) 390-модда қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг бузилганлиги белгилари мавжуд бўлган товарларни чиқариб юбориш ўн иш кунига қадар тўхтатиб турилган тақдирда, божхона органининг шахсий ғазна ҳисобварағига киритилган пул маблағларининг ўттиз фоизи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг махсус жамғармасига ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45) 393-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига» деган сўзлар «божхона органига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач амалга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-913-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.02.2024 й., 03/24/913/0158-сон)