10.02.2024 йилдаги СҚ-876-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»да белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан парламент назорати доирасида Андижон вилояти ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларининг самарали ижро этилишини таъминлаш бўйича «йўл хариталари» (кейинги ўринларда — «йўл хариталари») доирасида амалга оширилган ишлар ҳолати ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўрганиш натижалари «йўл хариталари» ижроси доирасида қатор натижаларга эришилганлигини кўрсатди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вилоятда 2023 йилда ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми (ЙҲМ) 5,1 фоизга, саноат 7,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги 4 фоизга, хизматлар кўрсатиш 11,3 фоизга ва қурилиш 3,2 фоизга ўсган. Аҳоли жон бошига ЙҲМ ҳажми 20,3 млн сўмни ва ўсиш суръати 2,9 фоизни ташкил этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестиция дастурлари доирасида саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида умумий қиймати 641,8 млн долларлик 432 та лойиҳа ишга туширилиб, 30 мингдан зиёд янги иш ўринлари яратилган. 802,0 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ва ташқи бозорларда талаб юқори бўлган янги турдаги маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича 206 та лойиҳа доирасида 5,1 трлн сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодий фаолликнинг ошиши натижасида 4,2 мингта янги кичик тадбиркорлик субъекти ташкил этилган. Бугунги кунда фаолият кўрсатаётган субъектлар сони 24,4 мингга етган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштириш дастурлари асосида 70 та бўш турган давлат объекти ҳамда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун 129,2 гектар ер майдони аукцион савдоларида сотилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бандлик дастури доирасида доимий, вақтинчалик ва мавсумий иш ўринларида 532 минг аҳолининг бандлиги таъминланган. Бунда маҳаллабай ишлаш тизими асосида ёндашилганлиги ўз самарасини берган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ҳоким ёрдамчилари, хотин-қизлар фаоллари ва ёшлар етакчилари кўмагида 279,4 минг фуқаро доимий ва мавсумий иш ўринларига жойлаштирилган, 9,8 минг нафари касб-ҳунарга ўқитилган, 7,2 минг нафари жамоат ишларига жалб этилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида ҳоким ёрдамчилари тавсияномалари асосида 47,6 мингдан зиёд лойиҳалар учун 876,4 млрд сўм кредит маблағлари ажратилган, шунингдек ҳоким ёрдамчилари кўмагида 886,5 млрд сўмлик 3,1 мингта микролойиҳа ишга туширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида 167 та объектда қарийб 1,1 трлн сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилган, 128 та объект фойдаланишга топширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолининг муаммоларини ҳал этиш борасида «Аёллар дафтари»даги 91 мингга яқин хотин-қизларга ҳамда «Ёшлар дафтари»даги 31 мингдан ортиқ ёшларга амалий ёрдам кўрсатилган. Ушбу мақсадда 82,4 млрд сўм маблағ сарфланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш ва харажатлари самарадорлигини ошириш борасида ҳам ижобий ишлар амалга оширилган. Хусусан, маҳаллий бюджет даромадлари ижроси прогнозга нисбатан 105,1 фоизга таъминланиб, бюджет тушумлари 3,9 трлн сўмни ташкил қилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташаббусли бюджет жараёнининг 1- ва 2-мавсуми доирасида 298 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, уларни амалга ошириш учун Фуқаролар ташаббуси жамғармаларига 328,5 млрд сўм йўналтирилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, вилоят ҳудудларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган «йўл хариталари» ижросини таъминлашда айрим ўз ечимини кутаётган масалалар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва баёнларида белгиланган Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда «Ўзсувтаъминот» АЖ масъуллигида 2019 — 2025 йилларда «Хонобод — Андижон» магистрал ичимлик сув қувурининг иккинчи йўналишини қуриш, Асака ва Шаҳрихон туманларида оқова сув тармоқлари ва тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро ва хорижий молия институтлари маблағлари жалб қилинмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан вилоятда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга мўлжалланган ер майдонлари тоифасини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш ишлари якунланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда ҳокимликлар масъул бўлган янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил қилиш мақсадида бўш турган бинолар ва ер майдонларига тадбиркорларни жалб қилиш бўйича белгиланган вазифалар ижроси таъминланмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, инфратузилма билан таъминланганлик, аҳоли пунктига яқинлиги каби мезонлар инобатга олинмаганлиги сабабли Асака, Шаҳрихон ва Жалақудуқ туманларида савдога чиқарилган ер участкаларининг 20 фоизи ҳам сотилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий бандлик дастури ижросини таъминлаш вазифаси юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда тегишли туман ва шаҳар ҳокимликлари томонидан айрим йўналишлардаги ишлар етарли даражада олиб борилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасида доимий иш ўринларини яратиш бўйича белгиланган прогноз кўрсаткичи атиги 45 фоизга бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 23 февралдаги ПҚ-69-сонли қарорига асосан 2023 йил 1 апрелдан республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига ишчиларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қайтариб бериш тартиби жорий этилган бўлса-да, амалда мазкур имтиёздан фойдаланилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Аёллар дафтари»даги ишсиз хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда айрим туманларда ишлар самарали ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, Балиқчи туманида бандлиги таъминланганлиги қайд этилган 3 642 нафар хотин-қизнинг фақат 32 нафари ёки 1 фоизга яқини доимий ишларга жойлаштирилиб, қолганларининг бандлиги асосан ўзини ўзи банд қилиш асосида таъминланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Энергетика вазирлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги масъул бўлган Андижон туманида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси бўйича хорижий инвестор билан якуний келишувга эришилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда ҳокимликлар томонидан экспортёр корхоналарни қўллаб-қувватлаш борасида ўз вақтида етарлича чоралар кўрилмаганлиги натижасида 13 та туман ва шаҳарда экспорт прогноз кўрсаткичлари бажарилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик саноат зоналарида фаолият юритувчи корхоналар томонидан экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш борасида етарли чоралар кўрилмаганлиги сабабли 306 та корхонадан атиги 9 таси (3 фоизи) маҳсулотлар экспортини амалга оширган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ҳудудгазтаъминот» АЖ масъуллигида Пахтаобод туманининг «Ҳаётбахш» маҳалласи ҳудудида ташкил этиладиган тўқимачилик индустриал зонасига табиий газ тармоғини тортиш ишлари атиги 40 фоизга бажарилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари масъуллигида маҳаллий бюджетлар даромадлари ижроси барқарорлигини таъминлаш, шу жумладан солиқ тўловчиларнинг бюджет олдидаги қарздорлигини қисқартириш борасидаги вазифалар ижроси суст ташкил қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муддати ўтган бюджет қарздорлиги 2023 йил бошига нисбатан Жалақудуқ туманида 24,9 фоизга, Марҳамат туманида 19,2 фоизга, Хўжаобод туманида 18,9 фоизга, Балиқчи туманида 5,4 фоизга ва Пахтаобод туманида 1,8 фоизга ошган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Йўл хариталари»да белгиланган вазифалар ижроси самарадорлигини ошириш мақсадида «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонунининг 9-моддасига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси аъзоси А. Туйчиевнинг «йўл хариталари» ижросини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия, Инвестициялар, саноат ва савдо, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Сув хўжалиги, Қишлоқ хўжалиги, Транспорт ҳамда Энергетика вазирликлари, Солиқ, Оила ва хотин-қизлар қўмиталари, Давлат активларини бошқариш, Ёшлар ишлари агентликлари, «Ҳудудгазтаъминот», «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятлари, Андижон вилояти ҳамда Асака, Андижон, Балиқчи ва Жалақудуқ туманлари ҳокимликларига «йўл хариталари»да белгиланган вазифаларнинг бажарилишида йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссияси Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга мўлжалланган ер майдонлари тоифасини ўзгартириш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва натижаси юзасидан икки ой муддатда Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги давлат дастурларида белгилаган «Хонобод — Андижон» магистрал ичимлик сув қувурининг иккинчи йўналишини қуриш ҳамда Асака ва Шаҳрихон туманларида оқова сув тармоқлари ва тозалаш иншоотларини реконструкция қилиш лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро ва хорижий молия институтлари маблағларини жалб қилишга доир таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда саноат зоналари иштирокчиларининг, шу билан бирга ҳудудларда экспорт фаолиятини олиб борувчи корхоналарнинг мавжуд муаммоларини ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан аниқ манзилли чора-тадбирлар қабул қилсин, шунингдек, прогноз кўрсаткичларини бажармаган шаҳар ва туманлар ҳокимларининг инвестиция бўйича ўринбосарлари масъулиятини ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Солиқ қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги соҳасидаги иш берувчиларга берилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида қишлоқ хўжалиги корхоналари ва аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида тарғибот ишларини кучайтирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги ва Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Асака, Булоқбоши, Олтинкўл, Пахтаобод, Хўжаобод ва Шаҳрихон туманларида касаначилик йўналишида хотин-қизларнинг бандлигини таъминлашда субсидия имкониятларидан етарли даражада фойдаланмаганлик сабабларини чуқур ўрганиш, мавжуд эҳтиёжлардан келиб чиқиб, жорий йил учун субсидия маблағлари талабномасини шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасида муаммоли кредитлар қолдиғини камайтириш ишлари суст ташкил қилинган Шаҳрихон тумани ҳоким ёрдамчилари фаолияти самарадорлигини ошириш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва ногиронлиги бўлган шахслар учун иш ўринларини банд қилиш механизмини такомиллаштириш, бунда квоталанган иш ўринларига йўлланма бериш бўйича ҳоким ёрдамчиларига қўшимча ваколатлар бериш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Энергетика вазирлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Андижон туманида қуввати 400 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида ишлаб чиқариладиган электр энергияси учун белгиланадиган тариф миқдорини қайта кўриб чиқсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Энергетика вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлиги 2023 йилги кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш дастури доирасида Пахтаобод тумани «Ҳаётбахш» маҳалласи ҳудудида ташкил этиладиган тўқимачилик индустриал зонасига табиий газ тармоғини тортиш, Олтинкўл тумани «Қашқар» МФЙ ҳудудидаги кичик саноат зонасида ичимлик суви тармоғи ва сув иншоотини ҳамда оқова сув тармоқларини қуриш ишларини қисқа муддатда якунлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Андижон вилояти ҳокимлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт вазирлиги билан биргаликда Андижон шаҳрининг транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш Бош режаси ишлаб чиқилишини ҳамда халқ депутатлари вилоят Кенгашига тасдиқлаш учун киритилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси билан биргаликда маҳаллий бюджет даромадлари барқарорлигини таъминлаш, шу жумладан муддати ўтган солиқ қарздорлигини қисқартириш борасида сусткашликка йўл қўйган Жалақудуқ, Марҳамат, Хўжаобод, Балиқчи ва Пахтаобод туманлари иқтисодий комплекс раҳбарларининг масъулиятини ошириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда молиявий назорат тадбирларида аниқланган бюджет интизомини бузиш ва асоссиз харажатларни амалга ошириш ҳолатларининг келиб чиқиш сабабларини чуқур таҳлил қилиб, қонун бузилишининг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қарор ижросини назоратга олсин ҳамда мазкур Қарорда белгиланган топшириқларнинг бажарилиши юзасидан жорий йилнинг 1 апрелига қадар Олий Мажлис Сенатига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 10 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СҚ-876-IV-сон