30.01.2024 йилдаги 3963-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 30.01.2024 йилдаги 3963-IV-сон
Кучга кириш санаси
30.01.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдухакимовнинг «Республикада, шу жумладан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдухакимовнинг «Республикада, шу жумладан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, кейинги йилларда мамлакатда атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш, иқлимнинг барқарорлигини таъминлаш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси билан аҳолининг қулай атроф-муҳитга, унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборотга эга бўлиш ҳуқуқи кафолатланди, шаҳарсозлик ҳужжатларининг лойиҳалари жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиши белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Глобал ривожланиш ва иқлим ўзгаришидан келиб чиққан ҳолда, соҳани ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилган «Гидрометеорология фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинди, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янада такомиллаштирилди. Ўзбекистон Республикаси 2018 йилда Париж битимини (Париж, 2015 йил 12 декабрь) ратификация қилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (бундан буён матнда Экология вазирлиги деб юритилади) томонидан атмосфера ҳавоси ифлосланишининг фон мониторингини амалга ошириш мақсадида республиканинг 26 та тумани ва шаҳридаги 74 та кўчмас кузатув пунктида, шу жумладан 8 та автоматлаштирилган мониторинг станциясида кузатувлар йўлга қўйилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосига ташламалар 2023 йилда 2 138,3 минг тоннани ташкил этган бўлса, шундан 1 279,9 минг тоннаси ёки 59,9 фоизи автотранспорт воситалари, 858,4 минг тоннаси ёки 40,1 фоизи саноат корхоналари ҳиссасига тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатаётган ёки зарарли таъсир кўрсатиши мумкин бўлган 44 та саноат корхонасининг ифлослантирувчи манбаларидан намуналар олиш ва уларни таҳлил қилиш мақсадида 69 та автоматлаштирилган мониторинг станцияси ҳамда уларга туташ ҳудудларда 27 та кўчмас кузатиш пункти ўрнатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йилда хавфлилик даражаси юқори ва ўрта бўлган 98 та ишлаб чиқариш ва саноат корхонасида 296 та, шу билан бирга янги ишга туширилган 29 та корхонада самарадорлик даражаси 99,5 фоиздан кам бўлмаган чанг-газ тозалаш ускуналари ўрнатилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқлим ўзгаришининг таъсирини камайтириш мақсадида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2023 йилда жами 217,0 млн. туп дарахт кўчати экилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга бу борада амалга оширилган ишлар таҳлили атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш бўйича айрим камчиликлар ва эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, «Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда уни амалга оширишда Экология вазирлигининг идоралараро ҳамкорликни таъминлаш борасидаги тегишли ваколатлари етарлича амалга оширилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Қонунда назарда тутилган автотранспорт воситалари устидан давлат экологик назоратини амалга оширишга доир ишлар лозим даражада ташкил этилмаган. Жумладан, 2023 йилда «Тоза ҳаво» ойлиги доирасида республикада рўйхатдан ўтган 4 186 мингта автотранспорт воситаларининг атиги 19 мингтаси ёки 0,5 фоизи экологик назоратдан ўтказилган. Ваҳоланки, ўтган йили республикада атмосферага чиқарилган ташламаларнинг қарийб 60 фоизи автотранспорт воситалари ҳиссасига тўғри келган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек ушбу Қонун ҳамда мавжуд экологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги эскирган стандартларни янгилаш, атмосфера ҳавоси сифатининг нормативларини қайта кўриб чиқиш, атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган корхоналар ва бошқа объектлар фаолияти юзасидан давлат экологик экспертизасини ўтказиш тизимини халқаро талабларга мувофиқлаштириш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ваколатлардан тўлақонли фойдаланмаганлиги ҳамда белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишда йўл қўйилган хато ва камчиликлар натижасида 2023 йилда Тошкент вилоятида (679,7 минг тонна) ва Тошкент шаҳрида (417,6 минг тонна) атмосфера ҳавосига ташламалар миқдори энг юқори кўрсаткични ташкил этган. Натижада Ҳаво сифати индекси сайти (IQAir) томонидан Тошкент шаҳри дунёдаги ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлардан бири сифатида баҳоланган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига эълон қилинган мораторий талабларига риоя этилиши борасидаги назорат тадбирлари етарлича амалга оширилмаганлиги натижасида мораторий даврида биргина Тошкент шаҳрида 49 мингга яқин дарахт ноқонуний кесилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда республикамизнинг аксарият йирик шаҳарларида атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатишнинг автоматлаштирилган мониторинг станциялари мавжуд эмас. Натижада фуқароларнинг қулай атроф-муҳит, унинг ҳолати тўғрисида ишончли ахборот олиш имкониятлари чекланмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг узоқ муддатли давлат сиёсатини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш стратегиясини ишлаб чиқишга доир ишлар якунига етказилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Атроф-муҳитга зарарли таъсир кўрсатаётган корхоналар ва бошқа объектлар фаолияти устидан экологик назоратни амалга ошириш механизмларини янада такомиллаштириш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А. Абдухакимовнинг «Республикада, шу жумладан Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳолати тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунидан келиб чиқиб, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосига зарарли таъсир кўрсатадиган автотранспорт воситалари устидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказиладиган давлат экологик назоратини самарали мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш соҳасидаги мавжуд стандартларни ҳамда атмосфера ҳавоси сифатининг нормативларини қайта кўриб чиқиш, шунингдек давлат экологик экспертизаси тизимини халқаро талабларга мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган иқлим ўзгариши оқибатларига қарши кураш стратегияси лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоҳида ҳолларда, экология соҳасидаги қонунчиликнинг ижроси устидан текширувлар махсус ваколатли органни хабардор қилган ҳолда ўтказилишини назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини самарали амалга ошириш ва назоратга олиш механизмларини такомиллаштиришнинг ҳуқуқий асосларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳридаги барча очиқ майдонларга дарахтлар ва кўп йиллик ўтларни экиш орқали «Яшил белбоғ»ларни яратиш, экилган дарахтларни доимий равишда парваришлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча аҳоли пунктларидаги, шу жумладан қурилиш объектларидаги ҳар қандай турдаги дарахтларнинг ҳисобини юритиш ҳамда уларни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавосини ифлослантираётган ишлаб чиқариш корхоналари, шу жумладан иссиқхоналар устидан қатъий давлат экологик назоратини ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йил якунига қадар атроф-муҳитга таъсири кўлами бўйича I ва II тоифага мансуб 122 та хўжалик юритувчи субъектдаги ифлослантирувчи технологиялар тўлиқ модернизация қилинишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги 2024 йил 1 майга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига мазкур Қарорнинг ижроси юзасидан ахборот киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат экологик дастурларининг, шу жумладан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг ижросини самарали ташкил устидан ўз партиявий мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олиш борасида олиб борилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини амалга оширсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига оид қонун ҳужжатларини инвентаризациядан ўтказсин ҳамда уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Х. Гаппоров зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 30 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3963-IV-сон