Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Қарори
«Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1091-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тўғрисида
(«Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»)
(«Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»)
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
1. «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида»ги ҚЛ-1091-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 18-моддасига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида» деган янги ном билан иккинчи ўқишда қабул қилинсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси қабул қилинган тузатишларни ҳисобга олган ҳолда мазкур қонун лойиҳасини бир ой ичида маромига етказсин ва учинчи ўқишда Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритсин.
3. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 17 январь,
3906-IV-сон