15.02.2024 йилдаги ЎРҚ-908-сон
Ҳужжат 15.02.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Шу муносабат билан Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо аспектлари тўғрисидаги битим талабларига асосан «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги ҳамда «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ушбу Қонун билан тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, уларда саноат мулки объектига бўлган ҳуқуқдан ҳуқуқ эгаларининг манфаатларини инобатга олган ҳолда, ушбу объектлар эгасининг розилигисиз фойдаланишнинг аниқ тартибини белгилаш ҳамда товар белгилари бошқа шахслар томонидан инсофсиз тарзда рўйхатдан ўтказилган тақдирда, ҳуқуқларни ҳимоя қилиш учун даъво муддатини чиқариб ташлаш назарда тутилмоқда. Шунингдек «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига кўрсатилган Битим талабларидан келиб чиққан ҳолда, фармацевтика фаолиятидаги клиник синовларга қадар ва клиник синов натижасида олинган маълумотлар эгаларининг ҳуқуқини ҳимоя қилиш тартиби жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бундан ташқари ушбу Қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига патент божларининг, шунингдек чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналарни ва бошқа тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказганлик учун олинадиган давлат божининг миқдорларини бирхиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига маҳаллий ва чет эл ишлаб чиқарувчилар учун тенг шарт-шароитлар яратишга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 6 майда қабул қилинган «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида»ги 1062-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 29 августда қабул қилинган 397-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, № 9, 158-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 7, 355-модда; 2011 йил, № 12/2, 364-модда; 2017 йил, № 6, 300-модда, № 9, 510-модда; 2020 йил, № 1, 1-модда, № 10, 593-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 801-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 11-модданинг бешинчи қисми чиқариб ташлансин;
3) 12-модданинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
иккинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
учинчи қисми тўртинчи қисм деб ҳисоблансин;
учинчи қисмидаги «номутлақ» деган сўз «оддий (номутлақ)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 7 июнда қабул қилинган «Реклама тўғрисида»ги ЎРҚ-776-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 6, 571-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 8-модданинг биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
иккинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
учинчи қисмининг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
еттинчи — ўнинчи қисмлар тегишинча ўнинчи — ўн учинчи қисмлар деб ҳисоблансин.
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 6 январда қабул қилинган «Давлат божи тўғрисида»ги ЎРҚ-600-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 1, 1-модда, № 3, 201-модда, № 5, 298-модда, № 10, 593-модда, № 12, 691-модда; 2021 йил, № 1, 13-модда, 4-сонга илова, № 7, 661-модда, № 8, 800, 803-моддалар, № 10, 968-модда; 2022 йил, № 2, 76-модда, № 3, 214, 216-моддалар, № 4, 340-модда, № 5, 463, 464, 467-моддалар, № 12, 1186-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 186-модда, № 4, 265, 269-моддалар, № 6, 444, 445-моддалар, № 7, 538-модда, № 9, 710-модда) қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1) 23-модданинг саккизинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«

б) Давлат хизматлари марказларида

чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

— БҲМнинг 1 баравари

суғурталовчилар ва суғурта брокерлари, аудиторлик ташкилотлари, солиқ маслаҳатчилари ташкилотлари, биржалар, ломбардлар, инвестиция фондларини, «Ўзбекозиқовқатзахира» мева-сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш ва ғамлаш корхоналари уюшмаси таркибига кирувчи корхоналарни, бозорларни, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тегишли қарорлари билан акциядорлик жамиятлари (шу жумладан холдинг) шаклида ташкил этилаётган хўжалик бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс бўлган тадбиркорлик субъектларини, юридик шахс ташкил этмаган якка тартибдаги тадбиркорларни, юридик шахс ташкил этмаган оилавий тадбиркорлик субъектларини ҳамда юридик шахслар бирлашмалари давлат рўйхатидан ўтказилганда ёки қайта рўйхатдан ўтказилганда

— БҲМнинг 1 баравари

»;

«

10. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарини ҳуқуқий муҳофаза қилиш учун:

а) талабнома берганлик учун

патент беришга, расмий экспертиза ўтказишга ва маълумотларни эълон қилишга талабнома бериш

битта ихтирога

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

ихтиролар гуруҳига, қўшимча равишда биттадан ортиқ бўлган ҳар бир ихтирога

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

35 варақдан ортиқ бўлган тавсифнинг кейинги ҳар бир варағи учун қўшимча равишда

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 фоизи

патент беришга, расмий экспертиза ўтказишга талабнома бериш

битта фойдали моделга

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

фойдали моделлар гуруҳига, қўшимча равишда биттадан ортиқ бўлган ҳар бир фойдали моделга

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

патент беришга, расмий экспертиза ўтказишга талабнома бериш

саноат намунасининг битта вариантига

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

вариантларга, қўшимча равишда иккитадан ўнтагача бўлган ҳар бир вариант учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

вариантларга, қўшимча равишда ўнтадан ортиқ бўлган ҳар бир вариант учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

Изоҳ. Талабнома берилганлиги учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати талабнома бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

б) экспертиза ўтказганлик учун

қуйидагиларга нисбатан экспертиза ўтказиш

битта фойдали моделга

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

фойдали моделлар гуруҳига, биттадан ортиқ бўлган ҳар бир фойдали моделга

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

ўнтадан ортиқ бўлган формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

қўшимча равишда йигирматадан ортиқ формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 20 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

Изоҳ. Экспертиза ўтказилганлиги учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати расмий экспертиза қарори жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.

қуйидагиларга нисбатан илмий-техник экспертиза ўтказиш

битта ихтирога

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

ихтиролар гуруҳига, қўшимча равишда биттадан ортиқ бўлган ҳар бир ихтирога

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

қўшимча равишда ўнтадан ортиқ бўлган формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

қўшимча равишда йигирматадан ортиқ бўлган формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 20 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

Изоҳ. Битта ихтирога нисбатан илмий-техник экспертиза ўтказганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати илмий-техник экспертиза ўтказиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

битта саноат намунасига

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

қўшимча равишда иккитадан ўнтагача бўлган саноат намунасининг ҳар бир вариантига

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

қўшимча равишда ўнтадан ортиқ бўлган саноат намунасининг ҳар бир вариантига

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

Изоҳ. Битта саноат намунасига нисбатан илмий-техник экспертиза ўтказилганлиги учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати илмий-техник экспертиза қарори жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.

ихтиро учун берилган талабномада халқаро қидириш органларининг бири томонидан тайёрланган халқаро қидириш тўғрисида ҳисобот мавжуд бўлган тақдирда, Патент кооперацияси тўғрисидаги шартномага мувофиқ

битта ихтирога

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4,5 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 9 баравари

ихтиролар гуруҳига, қўшимча равишда биттадан ортиқ бўлган ҳар бир навбатдаги ихтирога

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

қўшимча равишда ўнтадан ортиқ бўлган формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

қўшимча равишда йигирматадан ортиқ бўлган формуланинг ҳар бир боғлиқ бўлган бандига

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 20 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

Изоҳ. Ихтиро учун берилган талабномада халқаро қидириш органларининг бири томонидан тайёрланган халқаро қидириш тўғрисида ҳисобот мавжуд бўлган тақдирда, Патент кооперацияси тўғрисидаги шартномага мувофиқ илмий-техник экспертиза ўтказганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати илмий-техник экспертиза ўтказганлик тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

в) патентларни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш учун

ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намунасини рўйхатдан ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

эълон қилиш

расмий бюллетенда рўйхатдан ўтказилган ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари тўғрисидаги маълумотлар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

ихтирога, фойдали моделга доир тавсиф

35 вараққача бўлган ҳажмда, шу жумладан формула, чизмалар, реферат ва бошқа материаллар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

қўшимча равишда 35 варақдан ортиқ бўлган ҳар бир навбатдаги варақ учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 фоизи

патентларни бериш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

Изоҳ. Патентларни рўйхатдан ўтказганлик, эълон қилганлик ва берганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати экспертизага доир қарор жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.

г) патентларнинг амал қилишини сақлаганлик учун

фойдали моделга патент амал қилишининг ҳар бир йили учун талабнома берилган санадан бошлаб ҳар йили сақлаш

5 йил доирасида

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

6 — 8 йил доирасида

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

Изоҳ. Фойдали моделга патент амал қилишининг ҳар бир йили учун талабнома берилган санадан эътиборан ҳар йили сақлаш учун, давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати биринчи йил учун — патент рўйхатдан ўтказилганлиги, эълон қилинганлиги ва берилганлиги учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда, кейинги йиллар учун — жорий йилда патентнинг амал қилиш муддати тамом бўлишига қадар охирги уч ой ичида тақдим этилади.

талабнома берилган санадан эътиборан ихтирога оид патентнинг амал қилишини сақлаш

учинчи йил учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

тўртинчи — олтинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 1,6 баравари

еттинчи — ўнинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

ўн биринчи — ўн тўртинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,8 баравари

ўн бешинчи — ўн олтинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,8 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 3,6 баравари

ўн еттинчи — йигирманчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

ихтирога патентнинг амал қилишини ҳар йили талабнома берилган санадан бошлаб узайтириш

йигирма биринчи — йигирма бешинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

Изоҳ. Талабнома берилган санадан эътиборан ихтирога оид патентнинг амал қилишини сақлаш учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати уч йилга патент берилганлиги учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда, кейинги йиллар учун жорий йилнинг охирги уч ойи ичида тақдим этилади.

амал қилишининг талабнома берилган санадан бошлаб саноат намунасига патентнинг амал қилишини ҳар йили сақлаш

учинчи — еттинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

саккизинчи — ўнинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 3 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

ўн биринчи — ўн бешинчи йиллар учун (узайтирилган ҳар бир йил учун)

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

Изоҳ. Саноат намунасига доир патентнинг амал қилишини ҳар йили сақлаганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати талабнома берилган санадан эътиборан уч йилга — патент берилганлиги учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда, кейинги йиллар учун — патентнинг амал қилиш муддати ўтгунига қадар бўлган охирги уч ой ичида тақдим этилади.

қўшимча давлат божи (патент божи)

патентнинг амал қилиш муддати ўтгандан кейин 6 ойлик муддат берганлик учун

— белгиланган бож миқдорининг 100 фоизи

ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига патентнинг амал қилиш муддатини тиклаганлик учун

— патентнинг амал қилишини сақлаб турганлик учун белгиланган бож миқдорининг 200 фоизи (патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида илтимоснома берилган сана тўғри келадиган йил учун)

Изоҳ. Давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжатини патентнинг амал қилиш муддати ўтгандан кейин 6 ой муддатда берганлик учун, узайтириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда, ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига патентнинг амал қилиш муддатини тиклаганлик учун патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

д) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарига бўлган ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказганлик учун

қуйидагилардан иборат бўлган лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш

ихтирога, саноат намунасига, фойдали моделга битта патент

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

ихтирога, саноат намунасига, фойдали моделга бир нечта патент, лицензия шартномасида кўрсатилган ҳар бир муҳофаза ҳужжати учун қўшимча равишда

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

Қуйидагиларга бўлган ҳуқуқни бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш

ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига оид патент

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига бир нечта патент ҳуқуқини бошқа шахсга бериш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ҳар бир муҳофаза ҳужжати учун қўшимча равишда

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

ихтиродан, фойдали моделдан, саноат намунасидан фойдаланишга ҳуқуқни исталган шахсга бериш тўғрисидаги ариза ҳақидаги маълумотларни эълон қилиш (очиқ лицензия)

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

Изоҳ. Ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарига доир ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ариза бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

е) ўзгартиришлар киритганлик учун

аризачининг ташаббусига кўра ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига, шу жумладан ихтиро, фойдали модель формуласига доир талабномага, давлат экспертизасининг қарори чиққунига қадар саноат намунасининг муҳим белгилари рўйхатига тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

Изоҳ. Аризачининг ташаббусига кўра ихтиро, фойдали модель, саноат намунасига доир талабномага, шу жумладан ихтиро, фойдали модель формуласига, давлат экспертизасига доир қарор чиққунига қадар саноат намунасининг муҳим белгилари рўйхатига тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ўзгартиришлар мавжуд бўлган материаллар билан бир вақтда тақдим этилади.

ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси рўйхатдан ўтказилгунгача аризачини ўзгартириш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

Изоҳ. Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси рўйхатдан ўтказилгунига қадар аризачини ўзгартирганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ўзгартириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига талабномани ажратиш, дастлабки талабномадан ажратилган ҳар бир талабнома учун (биргалик бузилган тақдирда)

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

Изоҳ. Ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига доир талабномани ажратганлик учун дастлабки талабномадан ажратилган ҳар бир талабнома учун (биргалик бузилган тақдирда) давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ажратилган талабнома билан бир вақтда тақдим этилади.

рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига ва патентни бошқага бериш тўғрисидаги шартномага ўзгартиришлар киритиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

Изоҳ. Рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига ва патентни бошқа шахсга ўтказиш тўғрисидаги шартномага ўзгартириш киритганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ўзгартиришлар кўрсатилган материаллар билан бир вақтда тақдим этилади.

ихтиро учун талабномани фойдали модель учун талабномага ўзгартириш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 60 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

Изоҳ. Ихтирога доир талабнома фойдали моделга доир талабнома этиб ўзгартирилганлиги учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати талабномаларни ўзгартириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

фойдали моделга талабномани ихтиро учун талабномага ўзгартириш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

Изоҳ. Фойдали моделга доир талабнома ихтирога доир талабнома этиб ўзгартирилганлиги учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати талабномаларни ўзгартириш тўғрисидаги аризалар билан бир вақтда тақдим этилади.

ж) ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини узайтириш ва тиклаш учун

ихтирога, фойдали моделга, саноат намуналарига талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунчиликда белгиланган муддатини узайтириш, узайтирилган ҳар бир ой учун

белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб 6 ойгача доирасида

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

6 ойдан 12 ойгача

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

Изоҳ. Ихтирога, фойдали моделга, саноат намуналарига доир талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунчиликда белгиланган муддатини узайтирганлик учун, узайтирилган ҳар бир ой учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати белгиланган муддатни узайтириш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

муддатини узайтириш

ихтирога, фойдали моделга, саноат намунасига талабномалар саноат мулкини муҳофаза қилиш бўйича Париж конвенциясида белгиланган муддатдан кечикиб берилганда конвенсион устуворликни сўраш муддатини, лекин кўпи билан 2 ойга

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

ихтирога илмий-техник экспертиза ўтказиш тўғрисида ариза бериш муддатини, лекин кўпи билан 2 ойга

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

Изоҳ. Муддатини узайтирганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ариза бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

қуйидаги муддатлар доирасида берилган илтимоснома бўйича, ихтироларга, фойдали моделларга, саноат намуналарига талабномалар юзасидан экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунчиликда белгиланган, аризачи томонидан ўтказиб юборилган муддатини тиклаш

белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб 6 ойгача

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2,8 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 5,6 баравари

6 ойдан 12 ойгача

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

Изоҳ. Берилган илтимоснома бўйича, ихтироларга, фойдали моделларга, саноат намуналарига доир талабномалар юзасидан экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунчиликда белгиланган, аризачи томонидан ўтказиб юборилган муддатини тиклаганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

11. Селекция ютуқларини ҳуқуқий муҳофаза қилганлик учун:

а) талабнома берганлик учун

селекция ютуқларига патент бериш юзасидан талабномалар бериш ва расман экспертиза ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

Изоҳ. Селекция ютуқларига доир патент бериш учун талабномалар берганлик ва расмий экспертиза ўтказганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати талабнома бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

б) патентга муносиблик юзасидан экспертиза ўтказиш учун

селекция ютуғининг янгилик эканлиги юзасидан экспертиза ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

Изоҳ. Селекция ютуғини унинг янгилик эканлиги юзасидан давлат экспертизасини ўтказганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати кўриб чиқишга доир талабнома қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.

селекция ютуғининг фарқланиши, ўхшашлиги ва барқарорлиги юзасидан синовлар ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 16 баравари

Изоҳ. Селекция ютуғининг фарқланиши, бир турдалиги ва барқарорлиги юзасидан синовлар ўтказганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати талабнома синов режасига киритилганлиги тўғрисида билдиришнома жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.

в) патентларни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш учун

селекция ютуғини рўйхатдан ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

эълон қилиш

расмий ахборотномада

селекция ютуғи юзасидан талабнома қабул қилингани тўғрисидаги маълумотлар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

рўйхатдан ўтказилган селекция ютуқлари тўғрисидаги маълумотлар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

селекция ютуғига доир тавсифлар

реферат ва бошқа материаллар билан бирга 35 вараққача ҳажмда

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

35 варақдан ортиқ кейинги ҳар бир варақ учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 фоизи

патентлар бериш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

Изоҳ. Патентларни рўйхатдан ўтказганлик, эълон қилганлик ва берганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати экспертиза қарори жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.

г) селекция ютуқларига доир патентнинг амал қилишини сақлаш учун

селекция ютуғига патентни рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб ўз кучида сақлаш, амал қилишининг ҳар бир йили учун

биринчи — учинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

тўртинчи — олтинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 1,6 баравари

еттинчи — ўнинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

ўн биринчи — ўн тўртинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,8 баравари

ўн бешинчи — ўн олтинчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,8 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 3,6 баравари

ўн еттинчи — йигирманчи йиллар учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

йигирма биринчи — ўттизинчи йиллар учун (узайтириш)

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4,8 баравари

Изоҳ. Давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати биринчи йил учун — патентни рўйхатдан ўтказганлик, эълон қилганлик ва берганлик учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда, кейинги йилларда жорий йилда патентнинг амал қилиш муддати тугагунига қадар охирги уч ой ичида тақдим этилади.

патентнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин 6 ой муддат берганлик учун қўшимча давлат божи (патент божи)

— белгиланган миқдорнинг 100 фоизи

Изоҳ. Патентнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин 6 ой муддат берганлик учун қўшимча давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати муддатини узайтириш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

селекция ютуғи патентининг амал қилишини тиклаганлик учун

— патентнинг амал қилишини сақлаб турганлик учун белгиланган бож миқдорининг 200 фоизи (патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида илтимоснома берилган сана тўғри келадиган йил учун)

Изоҳ. Селекция ютуғига доир патентнинг амал қилишини тиклаганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати патентнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

д) селекция ютуқларига доир ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун

қуйидагилардан иборат лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш

селекция ютуғига битта патент

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

селекция ютуғига бир нечта патент, лицензия шартномасида кўрсатилган ҳар қайси патент учун қўшимча равишда

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

Қуйидагилар

селекция ютуғига патентни бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 15 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 30 баравари

селекция ютуғига бир нечта патентларни бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш, бошқага ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ҳар бир патент учун қўшимча равишда

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

селекция ютуғидан фойдаланишга ҳуқуқни исталган шахсга бериш тўғрисидаги аризага доир маълумотларни эълон қилиш (очиқ лицензия)

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

Изоҳ. Селекция ютуқларига доир ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ариза билан бир вақтда тақдим этилади.

е) ўзгартиришлар киритганлик учун

давлат экспертизаси қарори чиққунгача селекция ютуғига талабномага тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

селекция ютуғи рўйхатдан ўтказилгунгача аризачини ўзгартириш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

селекция ютуғига талабномани ажратиш, дастлабки талабномадан ажратилган ҳар бир талабнома учун (биргалик бузилган тақдирда)

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига ва патентни бошқага бериш тўғрисидаги шартномага ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

Изоҳ. Ўзгартиришлар киритганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ариза (материаллар) билан бир вақтда тақдим этилади.

ж) ўтказиб юборилган муддатни тиклаш учун

қуйидаги муддатларга берилган илтимоснома бўйича аризачи томонидан ўтказиб юборилган қонунчиликда белгиланган муддатни тиклаш

белгиланган муддат тугаган санадан бошлаб 2 ойгача

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

3 ойдан 4 ойгача

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

6 ойгача

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4,8 баравари

Изоҳ. Ўтказиб юборилган муддатни тиклаганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисидаги илтимоснома билан бир вақтда тақдим этилади.

з) ҳужжатлар тақдим этиш муддатини узайтириш учун

ҳужжатларни тақдим этишнинг қонунчиликда белгиланган муддатини бир ойга (бир ойдан ошмаган муддатга) узайтириш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

Изоҳ. Ҳужжатларни тақдим этишнинг қонунчиликда белгиланган муддатини бир ойга (бир ойдан ошмаган муддатга) узайтирганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати қонунчиликда белгиланган муддатни узайтириш тўғрисидаги илтимоснома билан бир вақтда тақдим этилади.

12. Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товарлар келиб чиқиш жойи номи рўйхатдан ўтказганлик учун:

а) талабнома берганлик учун

товар белгисини, хизмат кўрсатиш белгисини рўйхатдан ўтказишга ва талабномада ифодаланган белгини давлат экспертизасидан ўтказишга талабномалар бериш

Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

биттадан ортиқ ҳар бир Товар ва хизмат халқаро таснифининг класси учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 50 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

жамоавий белгининг Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг битта класси учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

биттадан ортиқ жамоавий белгининг Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг ҳар бир класси учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 50 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

географик кўрсаткични ва товар келиб чиққан жой номини, улардан фойдаланиш ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишга талабнома, илгари рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичдан ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш учун талабнома бериш ва давлат экспертизасидан ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

Изоҳ. Талабнома берилганлиги учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати талабнома билан бир вақтда тақдим этилади.

б) рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳнома бериш учун

товар белгисини, географик кўрсаткични ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш, географик кўрсаткичдан ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш, товар белгисини Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатига киритиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

расмий ахборотномада товар белгилари, географик кўрсаткичлар ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисидаги маълумотларни, ҳаммага маълум товар белгисига доир маълумотларни эълон қилиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

гувоҳнома бериш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

Изоҳ. Рўйхатдан ўтказганлик, эълон қилганлик ва гувоҳнома берганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати товар белгисини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаммага маълум деб эътироф этиш тўғрисидаги экспертиза қарори ёки Апелляция кенгашининг қарори жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.

в) гувоҳномаларнинг амал қилишини сақлаш учун

товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун

Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг битта класси учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

биттадан ортиқ ҳар бир класс учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

жамоавий белгига доир гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун

Товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг битта класси учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

биттадан ортиқ ҳар бир класс учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

географик кўрсаткичдан ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиш муддатини узайтириш учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 3 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

Изоҳ. Амал қилишини сақлаш учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати биринчи йил учун — рўйхатдан ўтказганлик, эълон қилганлик ва гувоҳнома берганлик учун бож тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат билан бир вақтда, кейинги йиллар учун — гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунига қадар бўлган охирги уч ой ичида тақдим этилади.

гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагандан кейин 6 ойлик муддат бериш учун қўшимча давлат божи (патент божи)

— белгиланган бож миқдорининг 100 фоизи

Изоҳ. Қўшимча давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати муддатни узайтириш тўғрисида ариза билан бир вақтда тақдим этилади.

г) товар белгиларига доир ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун

қуйидагиларни назарда тутувчи лицензия шартномасини рўйхатдан ўтказиш

битта товар белгиси

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

бир нечта товар белгиси, лицензия шартномасида кўрсатилган ҳар бир товар белгиси учун қўшимча равишда

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

қуйидагиларни ўтказиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш учун

битта товар белгисини

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 10 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 20 баравари

бир нечта товар белгиларини, ўтказиш тўғрисидаги шартномада кўрсатилган ҳар бир товар белгиси учун қўшимча равишда

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,5 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 3 баравари

Изоҳ. Товар белгиларига доир ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда тақдим этилади.

д) ўзгартиришлар киритиш учун

давлат экспертизаси қарори чиққунгача аризачининг ташаббусига кўра товар белгиси ва географик кўрсаткични ҳамда товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги талабномага тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 50 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

товар белгиси учун гувоҳнома ва географик кўрсаткичдан ҳамда товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномага ўзгартиришлар киритиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

рўйхатдан ўтказилган лицензия шартномасига ва ҳуқуқлар ўтказиш тўғрисидаги шартномага ўзгартиришларни рўйхатдан ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 50 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

товар белгисига талабномаларни ажратиш (дастлабки талабномадан ажратилган ҳар бир талабнома учун) ёки товар белгисини рўйхатдан ўтказишни ажратиш (янгидан пайдо бўлган ҳар бир рўйхатдан ўтказиш учун)

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,5 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 3 баравари

Талабнома берилган санадан товар белгисини рўйхатдан ўтказиш санасигача бўлган даврда берилган товар белгисини рўйхатдан ўтказиш юзасидан талабномага ҳуқуқни бошқага бериш муносабати билан аризачини ўзгартириш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,5 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 3 баравари

Изоҳ. Ўзгартиришлар киритганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ўзгартиришлар кўрсатилган материаллар билан бир вақтда ёки ажратиш тўғрисидаги илтимоснома билан бир вақтда тақдим этилади.

е) экспертиза сўрови бўйича ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини узайтириш ва тиклаш учун

товар белгиларига, географик кўрсаткичга ва товар келиб чиққан жой номларига талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунчиликда белгиланган муддатини узайтириш, узайтиришнинг ҳар бир ойи учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

Изоҳ. Товар белгиларига, географик кўрсаткичга ва товар келиб чиққан жой номларига доир талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунчиликда белгиланган муддатини узайтирганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати узайтириш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда тақдим этилади.

товар белгиларига, географик кўрсаткичга ва товар келиб чиққан жой номларига талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунчиликда белгиланган, аризачи томонидан ўтказиб юборилган муддатини тиклаш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

Изоҳ. Товар белгиларига, географик кўрсаткичга ва товар келиб чиққан жой номларига доир талабномалар бўйича экспертиза сўровига жавоб беришнинг қонунчиликда белгиланган, аризачи томонидан ўтказиб юборилган муддатини тиклаганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ўтказиб юборилган муддатни тиклаш тўғрисида илтимоснома бериш билан бир вақтда тақдим этилади.

13. Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказганлик учун

а) талабнома берганлик учун

интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказишга ва давлат экспертизасини ўтказишга талабномалар бериш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

Изоҳ. Интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказишга ва давлат экспертизасини ўтказишга доир талабномалар бериш учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати талабномалар билан бир вақтда тақдим этилади.

б) рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва гувоҳнома бериш

интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

рўйхатдан ўтказилган интеграл микросхемалар топологиялари тўғрисидаги маълумотларни расмий ахборотномада эълон қилиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

гувоҳнома бериш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

Изоҳ. Рўйхатдан ўтказганлик, эълон қилганлик ва гувоҳномалар берганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати экспертиза қарори жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.

в) интеграл микросхемалар топологиясига ҳуқуқлар ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун

интеграл микросхемалар топологиясига ҳуқуқлар ўтказиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 5 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 10 баравари

Изоҳ. Интеграл микросхемалар топологиясига доир ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда тақдим этилади.

г) ўзгартиришлар киритиш учун

давлат экспертизаси қарори чиқарилгунгача интеграл микросхемалар топологияси юзасидан талабномага тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 50 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

Изоҳ. Давлат экспертизасининг қарори чиқарилгунига қадар интеграл микросхемалар топологиясига доир талабномага тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ўзгартиришлар кўрсатилган материаллар билан бир вақтда тақдим этилади.

14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши томонидан апелляциялар ва аризаларни кўриб чиқиш учун

а) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва вазирлик ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасининг қарорлари юзасидан апелляциялар

талабномаларнинг расмий экспертизаси натижалари бўйича қабул қилинган қарорларга доир апелляциялар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1,2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

қуйидагилар бўйича қабул қилинган қарорларга доир апелляциялар

фойдали моделга талабномалар экспертизаси

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

янги селекция ютуғи экспертизаси

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

ихтиро, саноат намунасига талабномалар моҳияти бўйича экспертиза

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4,8 баравари

селекция ютуғини фарқланиши, бир хиллиги ва барқарорлиги юзасидан синаб кўриш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4,8 баравари

ифодаланган белги, шу жумладан халқаро рўйхатдан ўтказиш предмети ҳисобланган белги экспертизаси

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 2,4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4,8 баравари

б) ҳуқуқий муҳофаза қилишга қарши апелляциялар

ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари, селекция ютуқларига доир ёки интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома беришга қарши апелляциялар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

в) муҳофаза ҳужжатининг амал қилишига қарши апелляциялар

ихтиро, фойдали модель, саноат намуналари, селекция ютуқларига патентларнинг ҳақиқийлигига қарши апелляциялар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, географик кўрсаткичдан
ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳақиқийлигига қарши апелляциялар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги, товар белгиси ва хизмат кўрсатиш белгиси, географик кўрсаткичдан ва товар келиб чиққан жой номидан фойдаланиш ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини тугатилиши тўғрисидаги апелляциялар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгини халқаро рўйхатдан ўтказишнинг амал қилишига қарши апелляциялар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 6 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 12 баравари

г) географик кўрсаткични ва товар келиб чиққан жой номини рўйхатдан ўтказишни бекор қилиш тўғрисидаги апелляциялар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

д) Ўзбекистон Республикасида барчага маълум бўлган товар белгисини эътироф этиш тўғрисидаги аризалар

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 8 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 16 баравари

е) сўралаётган материалларни тақдим этиш муддатларини узайтирганлик учун

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

Изоҳ. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Апелляция кенгаши томонидан апелляция, ариза ва илтимосномаларни кўриб чиққанлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати апелляция, ариза ва илтимосномалар билан бир вақтда тақдим этилади.

15. ЭҲМ учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базасининг ҳуқуқий ҳимояси

а) талабнома берганлик учун

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш учун талабномалар бериш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 2 баравари

Изоҳ. ЭҲМ яратилган дастурлар ва маълумотлар базасини рўйхатдан ўтказганлик ва давлат экспертизасидан ўтказганлик учун талабномалар бериш учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати талабномалар билан бир вақтда тақдим этилади.

б) гувоҳномаларни рўйхатдан ўтказиш, эълон қилиш ва бериш

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларни рўйхатдан ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

Расмий бюллетенда ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун рўйхатдан ўтказилган дастурларни эълон қилиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 20 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

гувоҳнома бериш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

Изоҳ. Гувоҳномаларни рўйхатдан ўтказганлик, эълон қилганлик ва берганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати экспертиза қарори жўнатилган санадан эътиборан уч ой ичида тақдим этилади.

в) ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурларга ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурга барча мулкий ҳуқуқларни тўлиқ бошқага бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг2 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 4 баравари

ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурга мулкий ҳуқуқларни бериш тўғрисидаги шартномани рўйхатдан ўтказиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 1 баравари

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг2 баравари

Изоҳ. ЭҲМ учун яратилган дастурларга ва маълумотлар базасига доир ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ҳуқуқни ўтказиш тўғрисидаги ариза билан бир вақтда тақдим этилади.

г) ўзгартиришлар киритиш учун

давлат экспертизаси қарори қабул қилингунга қадар ЭҲМ ва маълумотлар базаси учун дастурга талабномаларга тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритиш

жисмоний шахс томонидан

— БҲМнинг 40 фоизи

юридик шахс томонидан

— БҲМнинг 80 фоизи

Изоҳ. ЭҲМ учун яратилган дастурга ва маълумотлар базасига доир талабномаларга давлат экспертизаси қарори қабул қилингунига қадар тузатишлар, қўшимчалар ва аниқликлар киритганлик учун давлат божи (патент божи) тўланганлиги тўғрисидаги тўлов ҳужжати ўзгартиришлар кўрсатилган материаллар билан бир вақтда тақдим этилади.

».

Ушбу Қонуннинг 3-моддаси 2-банди ва 5-моддаси 2025 йил 1 январдан эътиборан амалга киритилади.