23.01.2024 йилдаги 3945-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 23.01.2024 йилдаги 3945-IV-сон
Кучга кириш санаси
23.01.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг (бундан буён матнда Комиссия деб юритилади) 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ахборотини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) таъкидлайдики, ҳисобот даврида ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш борасида Комиссия томонидан бир қатор ишлар амалга оширилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билим ва кўникмаларини бойитиш, қонун ижодкорлиги жараёнига ёшларни жалб этиш, ёшларни янада қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳамда қабул қилинаётган қонунларнинг аҳамиятини ёшлар орасида кенг тарғиб қилиш орқали уларнинг парламент ҳаётига дахлдорлигини ошириш масалаларига Комиссия томонидан алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2023 йилда Қонунчилик палатасида кўриб чиқилган, ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини янада мустаҳкамлашга қаратилган 38 та қонун лойиҳаси бўйича Комиссия томонидан берилган 80 дан зиёд таклифдан қонун лойиҳаларини маромига етказиш жараёнида фойдаланилган. Мазкур таклифлар Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган «Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги, «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бола ҳуқуқлари бўйича вакили (Болалар омбудсмани) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида ўз аксини топган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳамда Қонунчилик палатасига киритиш жараёнида Комиссия аъзоси Ш. Холмахаматова қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти сифатида иштирок этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда Комиссия аъзолари ёшларни янада қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг, қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, ёшларнинг парламент фаолияти ҳамда қонун ижодкорлигининг барча босқичларидан хабардорлигини ошириш масалаларига бағишланган ўқув семинарлар ва конференцияларда мунтазам равишда иштирок этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, 2023 йил 27 февраль куни Тошкент давлат юридик университетида «Конституциявий ўзгаришлар — олимлар нигоҳида» мавзусида ўтказилган илмий-амалий конференцияда Комиссия аъзолари маъруза билан иштирок этган. Бундан ташқари 2023 йил 12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари учун ташкил этилган ўқув семинарида Комиссия раиси М. Валиев маъруза билан иштирок этган. Шунингдек, 2023 йил 18 декабрь куни Қонунчилик палатасида республикамизда ўтказилаётган «Ёшлар форуми»га старт берилди ва форум доирасида Қонунчилик палатаси Спикери ҳамда ёшлар учрашуви ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Комиссия томонидан халқаро алоқаларни мустаҳкамлашга, хусусан, хорижий мамлакатлар ёшлари билан ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия аъзолари Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган МДҲ Ёшлар Парламентлараро Ассамблеясининг йигирманчи йиғилишида ҳамда Бишкек шаҳрида МДҲга аъзо давлатлар Ёшлар Парламентлараро Ассамблеясининг йигирма биринчи йиғилишида, шунингдек Пусан шаҳрида Осиё сиёсий партияларининг халқаро конференцияси доирасида ўтказилган ICAPP Ишбилармонлар кенгашининг «Иқлим инқирози даврида Осиё бизнеси имкониятлари ва муаммолари» мавзусидаги биринчи йиғилишида, Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган «Ёшлар парламентаризми — Ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданиятини шакллантириш мактаби» мавзусидаги халқаро форумда маърузалар билан иштирок этган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг фаолияти оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилган. Жумладан, Комиссия аъзолари томонидан ҳисобот даврида оммавий ахборот воситаларида ва ижтимоий тармоқларда 800 дан зиёд чиқишлар қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга Комиссиянинг ўтган давр мобайнидаги фаолиятида айрим масалаларга етарлича эътибор қаратилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, ёшлар масалаларига оид қонунчиликни янада такомиллаштиришда Қонунчилик палатаси қўмиталари билан ҳамкорлик етарли даражада ташкил этилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари Комиссия Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари билан ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид тадбирларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлигини янада кучайтириши мақсадга мувофиқдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссияси раиси М. Валиевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссиясининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Ёшлар масалалари бўйича комиссияси (М. Валиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга оид қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли давлат органлари билан ҳамкорликни янада кучайтиришга ҳамда ёшлар билан боғлиқ тизимли муаммоларни бартараф этишга қаратилган таклифлар тайёрлаб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси қўмиталарининг ёшлар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли қонун лойиҳаларининг муҳокамасига бағишланган мажлисларида Комиссия аъзоларининг мунтазам иштирок этишини йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари О. Тожиев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 23 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3945-IV-сон