23.01.2024 йилдаги 3944-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 23.01.2024 йилдаги 3944-IV-сон
Кучга кириш санаси
23.01.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, қуйи палатанинг қонун ижодкорлиги борасидаги фаолияти мамлакатимиз Президенти раҳбарлигида барча соҳаларда инсон қадрини улуғлаш ғояси асосида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга, янги таҳрирдаги Конституцияда белгиланган нормаларни ҳаётга изчил татбиқ этишга, таъсирчан парламент назоратини амалга оширишга, депутатларнинг ўз сайловчилари билан мулоқотини янада кенгайтиришга қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Умумхалқ референдуми орқали бевосита халқимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Конституциясини қабул қилиш, муддатидан олдин ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнларида депутатлар корпуси фаол иштирок этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Янги таҳрирдаги Конституция ва мамлакатимиз Президенти ташаббуси билан қабул қилинган «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида олиб борилаётган улкан ўзгаришлар Қонунчилик палатаси фаолиятига ҳам янгича маъно-мазмун олиб кирди. Парламент қуйи палатасида янгича иш услуби йўлга қўйилди. Қонун ижодкорлиги фаолияти сезиларли даражада жонланди. Сайловчилар манфаатларидан келиб чиқиб, депутатларнинг қонун лойиҳалари сифатига бўлган талаби кучайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қонунчилик палатаси томонидан 131 та қонун лойиҳасини ўз ичига олган 100 та қонун қабул қилиниб, маъқуллаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда қабул қилинган қонунлар орасида ҳажм жиҳатидан катта бўлган, жамият ва давлат ҳаётидаги долзарб масалаларнинг ҳуқуқий асосларини таъминлашга, халқимиз фаровонлигини оширишга, аҳолига ва тадбиркорларга енгилликлар яратишга, фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қонунларнинг салмоғи ҳам ортди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кенгайтириш, хусусан, уларнинг пенсия таъминотини яхшилаш, педагогларнинг мақомини ошириш, маъмурий жарималар юкини камайтиришга қаратилган қонунлар ва яна бошқа қатор қонунлар қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда янги таҳрирдаги Конституцияда парламент назоратини амалга ошириш бўйича берилган ваколатлардан келиб чиқиб, қуйи палатада ҳукуматнинг давлат дастури ва Давлат бюджети бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботлари ҳар чоракда атрофлича кўриб чиқилди, ҳукумат аъзолари ва давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахбороти 20 маротаба эшитилди, мансабдор шахсларга 15 та парламент сўрови юборилди, 8 маротаба «ҳукумат соати» ўтказилди. Шунингдек Қонунчилик палатасининг қўмиталари томонидан 177 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот йилида Қонунчилик палатасининг 53 та мажлиси ўтказилиб, уларда 333 та масала кўриб чиқилди. Ушбу мажлислар ва «ҳукумат соати» тадбирлари қуйи палатанинг расмий веб-сайти ва YouTube видеохостингидаги расмий канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар фаолиятини асосан жойларда олиб боришга, аҳоли билан доимий мулоқот қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Халқ вакиллари ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларига чиқиб, аҳоли ва сайловчиларни ўйлантираётган масалаларни тизимли равишда ўрганиш ҳамда кўтарилган муаммоларни парламент назорати шаклларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳал этишга устувор аҳамият қаратдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан мамлакатимиз Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида белгиланган долзарб вазифаларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик ва депутат назоратини амалга ошириш, бу борада маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтириш ҳамда уларга амалий кўмак кўрсатиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Қонунчилик палатасининг хорижий давлатлар парламентлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан алоқалари изчил давом эттирилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг ўтган даврдаги фаолияти таҳлили эътибор қаратилиши лозим бўлган қатор масалалар ҳам мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, қонун лойиҳаларининг сифатига эътиборни янада кучайтириш лозим. Ўтган даврда 4 та қонун лойиҳаси такомиллаштириш учун масъул қўмитага ва 2 та қонун лойиҳаси ташаббускор субъектга қайтарилди, 2 та қонун лойиҳаси ташаббускорлар томонидан чақириб олинди, 4 та қонун лойиҳаси рад этилди. Бу борадаги ишларни янада яхшилаш мақсадида ташаббускор субъектлар, Адлия вазирлиги ва соҳа мутахассислари билан туркум семинарлар ўтказиб бориш талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмиталар қонун лойиҳалари муҳокамаси бўйича ишчи йиғилишлар билан чегараланиб қолмасдан, қонун лойиҳаларини муҳокама қилиш ва бошқа масалалар юзасидан масъуллар, олимлар ва экспертларни жалб этган ҳолда кенгайтирилган йиғилишларни ҳам ўтказиб бориши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аҳолини қийнаб келаётган ижтимоий ва бошқа долзарб масалаларни парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан самарали фойдаланган ҳолда ҳал этиш борасида айрим фракциялар ва қўмиталарнинг ташаббускорлигини талаб даражасида деб бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча қўмиталар ўз фаолият йўналишларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижро этилиши устидан доимий назоратни амалга ошириши, соҳа мутасаддиларининг ахборотини ўз йиғилишларида эшитиб бориши муҳим аҳамият касб этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш борасида мавжуд имкониятлардан етарли даражада фойдаланилмади. Парламент фаолияти, қонунлар ва қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги муҳим масалалар юзасидан депутатлар фикри, парламент назорати тадбирлари натижалари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда кенг ёритилишини таъминлаш бу борада самарадорликни янада оширишга хизмат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маънавий ҳаётида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жараёнига ўз муносабатини, партиявий ёндашувини доимий равишда билдириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳокама этиладиган масалалар юзасидан электорат манфаатларидан келиб чиқиб, фракциянинг қатъий нуқтаи назарини баён этишга устувор аҳамият қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамият ва давлат ҳаётидаги муҳим ўзгаришлар ва янгиланишлар юзасидан фракция аъзоларининг фикрларини билдириб боришига қаратилган фаолиятни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини ўз партияларининг дастурий мақсад ва вазифаларидан, партия электорати томонидан кўтарилаётган масалалардан келиб чиқиб, депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолини ўйлантириб келаётган долзарб масалалар юзасидан парламент назорати тадбирларини ўтказиш бўйича ташаббускорликни кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоатчилик диққат марказида турган долзарб масалаларни партияларнинг сайловолди дастурларида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, фракция мажлисларида муҳокама қилиш ҳамда тегишли мансабдор шахсларнинг ахборотини эшитишга эътиборни янада кучайтириш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида ва дастурларда белгиланган қонун лойиҳаларининг ўз муддатида ишлаб чиқилиши ҳамда қуйи палатага киритилиши устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилинган қонунларнинг ижросига, шунингдек уларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтириш ҳамда тарғиб қилишга доир тадбирлар режаларининг бажарилишини назорат қилиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларнинг бюджет маблағларидан фойдаланиши билан боғлиқ мақсадли индикаторларнинг бажарилиши юзасидан мансабдор шахсларнинг ҳисоботларини эшитиб бориш, бунда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқароларнинг қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан берган таклифларини қўмитада ушбу фуқаролар иштирокида муҳокама қилиш амалиётидан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун лойиҳаларини Қонунчилик палатасининг расмий веб-сайтида жамоатчилик муҳокамаси учун доимий равишда жойлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
макроиқтисодий барқарорликни ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция, экспорт, саноат соҳаларида, маънавий-маърифий йўналишда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини такомиллаштириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларга устувор аҳамият қаратган ҳолда Қонунчилик палатасининг 2024 йилдаги фаолиятининг асосий йўналишлари лойиҳаси бўйича асослантирилган таклифлар тайёрлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти (А. Тошпўлатов) Қонунчилик палатаси ва депутатлар фаолиятини илмий-ҳуқуқий, ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш, уларнинг қонун ижодкорлиги борасидаги фаолиятига кўмаклашиш ҳамда парламент назорати тадбирларини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонунчилик палатаси Девонининг Парламент ахборот маркази (О. Тожиев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси фаолияти, қонунлар ва қонун лойиҳаларининг мазмун-моҳияти, депутатларнинг жамият ҳаётидаги муҳим масалаларга доир фикрлари, шунингдек парламент назорати тадбирлари натижалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
депутатлар корпуси фаолиятини ҳар томонлама очиб берадиган, чуқур таҳлилга асосланган материаллар сонини кўпайтириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 23 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3944-IV-сон